Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
9.43K subscribers
528 photos
9 videos
2 files
216 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигидаТошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан саноат кооперациясини ривожлантириш ва юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида барпо этилган мазкур замонавий инновацион мажмуада 365 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри инвестициялар эвазига 16 та ишлаб чиқариш майдони жойлашган.

Грузия Бош вазирига Технопарк корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги юқори технологик маҳсулотлар, шу жумладан маиший техника, электрон ҳисоблагичлар, лифтлар, сув насослари, саноат кондиционерлари, совутиш ускуналари, лифт ва бошқалар намойиш этилди.

Facebook | Instagram
Бугун, 5 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе бошчилигида икки мамлакат ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда товар айирбошлаш ҳажми ва унинг таркиби мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмаслиги, Ўзбекистон-Грузия ўртасидаги Эркин савдо келишуви имкониятларини тўлиқ ишга солиб, яқин йилларда савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжудлигига эътибор қаратилди.

Бундай натижага тўқимачилик, пойабзал ва чарм, электротехника, озиқ-овқат маҳсулотлари, рангли ва қора металлар, мева-сабзавот, кимё маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқа товарлар олди-сотдисига кенг йўл очиш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди.

Ҳудудлараро ҳамкорлик ўзаро муносабатларнинг муҳим омили бўлиши мумкинлиги, шу маънода, Самарқанд ва Батуми, Бухоро ва Мцхета шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ривожига салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирилди.

Шунинг билан Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзенинг мамлакатимизга амалга оширган икки кунлик расмий ташрифи якунига етди.

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин!

Facebook | Instagram
Андижон вилояти, Избоскан туманидаги масжид ҳудудида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда жабрланган фуқароларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, шунингдек, бу каби фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бугун, 2 апрель куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган мазкур саммит ишида қатнашиш учун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта мамлакатимизга ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа кенгаши Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бугун, 2 апрель куни Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен мазкур саммитда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Европа комиссияси Президенти ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Бугун, 3 апрель куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Қирғиз Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Бугун, 3 апрель куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Тожикистон Республикаси Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" биринчи саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Самарқанд халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Туркманистон Президенти ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram