Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
10K subscribers
457 photos
4 videos
2 files
164 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 13 июнь куни Корея Президенти юртимизга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Корея Президенти турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ўзлари учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Бугун, 13 июнь куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, Бош вазир Абдулла Арипов Корея Республикасининг “Lotte group” компанияси раҳбари Шин Донг Бин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Олий даражадаги яқин ва ишончли мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг ташрифи икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга яна бир муҳим қадам бўлиши алоҳида таъкидланди.

“Lotte Group” нафақат Кореяда, балки Осиёда энг йирик конгломератлардан бири ҳисобланади. Мазкур компания мамлакатимиздаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги илк йирик Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этган.

Учрашувда ҳамкорликдаги лойиҳаларни "яшил" энергетика, газ-кимё, туризм, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларни қамраб олган ҳолда янада бойитиш масалалари муҳокама қилинди.

Facebook | Instagram
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди.

Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймоларини ва бошқаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Корея делегациясида катта таассурот қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Facebook | Instagram
Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридагиUEnter” Инновацион тадбиркорлик маркази фаолияти билан ҳам танишди.

Ўзбекистон - Корея Инновацион келажак ёшлари билан суҳбатда Ўзбекистон томони Корея Республикасини муҳим ҳамкор, ишончли дўст ҳамда стратегик шерик сифатида эътироф этишини, Олий даражадаги яқин ва ишончли мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.
 
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги ва Корея ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш агентлигининг қўллаб-қувватлови билан ташкил этилган “UEnter” Инновацион тадбиркорлик маркази Жанубий Кореянинг илғор тажрибаси асосида ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга ўз бизнес лойиҳаларини амалга оширишлари учун ҳар томонлама кўмак беришга мўлжалланган.

Корея Президенти Марказнинг фахрий меҳмонлар китобига ўзининг самимий дил сўзларини ёзиб қолдирди.

Facebook | Instagram
Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида 14 июнь куни Ўзбекистон - Корея бизнес форуми ўтказилади.

Мазкур форумда иштирок этиш учун айни пайтда мамлакатимизда бўлиб турган Кореянинг бир қатор етакчи компаниялари раҳбарларини 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов қабул қилди.

Хусусан, Корея Эксимбанки президенти Юн Хи Сон билан икки томонлама учрашувда транспорт, “яшил” энергетика ва минерал ресурслар, таълим, тиббиёт ва бошқа йўналишда ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди.
__________

Korea District Heating Corporation” бош директори Жеонг Йонг Ки билан учрашувда ҳамкорликда когенерацион технологиялар ҳамда марказлашган иссиқлик таъминотини такомиллаштириш, мавжудларини модернизация қилиш ва давлат-хусусий шериклиги тамойили асосида бошқариш сингари масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан Баҳодиров Азизбек Абдулазизович Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтининг ижрочи директори лавозимига тайинланди.

А.Баҳодиров тайинловга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Илмий-техник ахборот маркази директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Facebook | Instagram
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорларига асосан, лавозимларга тайинланган ва тасдиқлаган бир қатор номзодлар Бош вазир Абдулла Арипов томонидан ҳукумат аъзоларига таништирилди.

Хусусан, Абдуваққос Воҳидович Рафиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;

Азим Исраилович Ахмедхаджаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;

Олимжон Мухамаджанович Умаров Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;

Жамшид Юнусович Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Амриддин Насриддинович Абдурахмонов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг йўл хўжалиги соҳасига илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш ва рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

Facebook | Instagram