Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
10.1K subscribers
458 photos
4 videos
2 files
165 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Бугун, 4 июнь куни Несвиж шаҳрида Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

“Яшил” коридор тизимларини кенгайтириш, қўшма агросаноат кластерлари ва логистика марказларини ташкил этиш, “яшил” ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этишда умумий ёндашувлар ва яқин ҳамкорликни ишлаб чиқиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Facebook | Instagram | Portal
Бугун, 5 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон - Германия ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида Бизнес-форум ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси бош директори Михаэль Хармс бошчилигида ўтган Бизнес-форумда икки мамлакат етакчи фирма ва компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Бизнес-форумда немис компанияларининг илғор тажрибалари асосида “яшил” энергетика, IT, транспорт, инфратузилмани ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдорлик билдирилди.

Facebook | Instagram | Portal
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Германия ишбилармонлар кенгаши 8-мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси президиуми аъзоси Манфред Грундке ҳамраислигида ўтган мажлисда Давлатларимиз Раҳбарларининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатлари туфайли бугун Ўзбекистон-Германия муносабатлари стратегик ҳамкорликнинг мутлақо янги даражасига кўтарилгани таъкидланди.

Германия ишбилармон доиралари билан “яшил” энергетика, рақамлаштириш, инсон ва меҳнат ресурслари, озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, металлургия, кимё, автомобилсозлик, электротехника ҳамда бошқа кўплаб соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Facebook | Instagram | Portal
Фирдавс Фридунович Абдухаликов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Шаазим Шоисламович Миноваров ушбу лавозимдан озод килинди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Шохрух Хасанович Гуламов ҳамда Акрам Заирович Алиев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг ректорларини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги қарорига асосан, Батир Эркинович Нурматов Тошкент шаҳридаги “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан, Баходир Аликулович Холиков Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори этиб тайинланди.

Б.Холиков ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Давлат тилини ривожлантириш департаментининг Ўзбек тилини ривожлантириш ва атамашунослик масалалари бўйича бош мутахассиси бўлиб ишлаган.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси Ким Гон Хи билан биргаликда 13-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 13 июнь куни Корея Президенти юртимизга ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Корея Президенти турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ўзлари учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Бугун, 13 июнь куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан, Бош вазир Абдулла Арипов Корея Республикасининг “Lotte group” компанияси раҳбари Шин Донг Бин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Олий даражадаги яқин ва ишончли мулоқот мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёльнинг ташрифи икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга яна бир муҳим қадам бўлиши алоҳида таъкидланди.

“Lotte Group” нафақат Кореяда, балки Осиёда энг йирик конгломератлардан бири ҳисобланади. Мазкур компания мамлакатимиздаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция иштирокидаги илк йирик Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишида иштирок этган.

Учрашувда ҳамкорликдаги лойиҳаларни "яшил" энергетика, газ-кимё, туризм, озиқ-овқат ва бошқа соҳаларни қамраб олган ҳолда янада бойитиш масалалари муҳокама қилинди.

Facebook | Instagram
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль рафиқаси ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Олий мартабали меҳмон мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан танишди.

Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймоларини ва бошқаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Корея делегациясида катта таассурот қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Facebook | Instagram