Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки томонлама алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги яқин, самимий ва биродарлик ришталари муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
Сўнгги йилларда ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Биргина ўтган йилнинг ўзида юртимизга Шинжон-Уйғур автоном райони, Шэньси, Шаньдун, Цзянсу, Цзянси, Аньхой ва бошқа провинциялар раҳбарлари ташриф буюрди.
Мулоқот давомида мазкур йўналишдаги ишларни янада кенгайтириш, шу билан бирга, инвестиция, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлиги қайд этилди.
Facebook | Instagram | Portal

Бугун, 30 март куни пойтахтимиздаги “Наврўз” боғида иш бошлаган Шинжон маҳсулотлари халқаро кўргазмасининг расмий очилиш маросими ўтказилди.
Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз, Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчиси Юй Цзюнь ва бошқа расмийлар ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди.
Тадбир сўнггида боғ ҳудудидаги этно шаҳарчада Хитой делегацияси шарафига “Наврўз” сайли ташкил этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли карори билан, Абдурауф Абдурашидович Абдуқаюмов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
Одилжон Зохиджонович Тохиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари;
Азамат Абдулхакимович Абдурахманов Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Facebook | Instagram

Грузия Парламенти Раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.
Жорий йилнинг 8 апрель куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар кўп асрлик дўстлик ва ўзаро ҳурмат тамойиллари асосида жадал ривожланиб бораётгани, икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.
Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигига эътибор қаратилди.
Бунда Ҳукуматлараро комиссия фаолияти муҳим ўрин тутиши, унинг навбатдаги йиғилиши кун тартибини иккала томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлган лойиҳалар билан бойитишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистон Республикасида юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.
Инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Инсонпарварлик ёрдами юкини Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қозоғистон Республикасига етказиб беради.
15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Шухрат Абдумажидович Джаббаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;
Абрар Акмалович Акбаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Facebook | Instagram
Абрар Акмалович Акбаров Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Бобир Зохир ўғли Хамраев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.
Улуғбек Мамаджанович Юнусов Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланди ва шу муносабат билан Нодиржон Валиджанович Касимов Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан озод қилинди.