HEMIS_University
13.5K subscribers
376 photos
54 videos
69 files
169 links
Download Telegram
Талабаларни курсдан курсга ўтказиш тартиби!!!

ХЕМИС ахборот тизимида талабаларни курсдан курсга ўтказиш учун қуйидаги ишлар амалга оширилиши керак:

👉1) Академик архив / Академик ёзув менюсини очинг ва ундаги талабаларнинг ўқув йили ва семестр якунидаги фанлардан ўзлаштириш натижаларининг барчасини талаба рейтинг дафтарчасига Кўчириш қилинг. Ушбу рўйхат бўш ҳолатга келиши керак.

👉2) Ўзлаштириш / GPA баллар менюсини очинг, курсдан курсга ўтказиладиган талабаларнинг жорий курсдаги ўзлаштириш натижаларидан келиб чиқиб GPA балларини ҳисобланг. Агар ўқув режадаги баҳолаш тизими Кредит баҳолаш тизими бўлса у ҳолда GPA баллар ҳисоблаб чиқилади, ансинча агар ўқув режада бошқа баҳолаш тизимлари ўрнатилган бўлса бунда талабанинг академик қарздор фанлар сони ҳисобланади.

👉3) Талаба ҳаракати / Буйруқлар менюсини очинг, ундан талабаларни курсга ўтказиш туридаги буйруқни шакллантиринг ва сақланг.

👉4) Талаба ҳаракати / Курсга ўтказиш менюсини очинг, ундаги тегишли параметрларни ўрнатинг, рўйхатдан курсга ўтказилиши керак бўлган талабаларни танланг, ўтказиладиган курс ва семестрни ўрнатинг, тегишли буйруқни танланг ва талабаларни курсдан курсга ўтказинг.

❗️Муҳим!!! Агар талабаларни курсдан курсга ўтказиш формасида ўтказилиши керак бўлган зарурий курс ва семестр чиқмаса у ҳолда билингки ўқув режадаги семестрлар ва ҳафталар маълумотлари нотўғри шакллантирилган бўлиши мумкин.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
Тизимнинг янги версияси чиқарилди!!!

Тизимнинг янги 0.7.5 версиясида қуйидаги ўзгаришлар амалга оширилди:
1) Фанлардан ўзлаштириш натижаларини қайд қилиш учун Талаба шахсий графиги модули қўшилди;
2) Тизимдаги талабаларнинг Ўқув варақасини шакллантириш имконияти қўшилди;
3) Талабаларнинг Академик маълумотномасини шакллантириш модули қўшилди;
4) Талабаларнинг ўзлаштириши бўйича Транскрипт шакллантириш функцияси қўшилди;
5) Мутахассисликлар бўйича Ўқув режа ва семестрлар рўйхатига курс параметри киритилди;
6) Талабалар рўйхатини экспорт қилишда паспорт маълумотларини ҳам чиқариш имкони қўшилди;
7) Талабалар анкетасига қабул буйруғи маълумотларини ҳам киритиш имконияти қўшилди;
8) БМИ ва МД мавзуларини шакллантириш анкетасига буйруқ рақами ва санасини киритиш қўшилди.

#ХЕМИС #ВЕРСИЯ
Миллий консультант
Forwarded from Alisher Abdullaev
Hurmatli prorektorlar diqqatiga!

2021/2022 oʻquv yiliga puxta tayyorgarlik koʻrish maqsadida “Oliy taʼlim jarayonlarini boshqarish – HEMIS” axborot tizimining oliy taʼlim muassasalariga oʻrnatilishi holati va tizimning yangi modullaridan foydalanish boʻyicha seminar tashkil etilishi
rejalashtirilgan.

Sizdan, oliy taʼlim muassasasidan axborot tizimiga masʼul etib belgilangan xodimlarni (tizim administratori, dekanat masʼullari, oʻquv va kredit boʻlimi boshliqlarini) joriy yilning 17-avgust kuni soat 15.00 da boʻlib oʻtadigan seminarda ishtirok etishlarini taʼminlashingiz soʻraladi.

Barcha mas'ullar bir joydan ishtirok etishlari so'raladi.

Seminarda ishtirok etish uchun havola: https://zoom.us/j/92476798237
Янги укув йили.pdf
411.7 KB
ХЕМИС ахборот тизимини янги ўқув йилига тайёрлаш йўриқномаси
1-курсга кабул.pdf
399.9 KB
1-курсга қабул қилинган талабаларнинг ХЕМИС ахборот тизимида ўқув фаолиятини ташкил этиш йўриқномаси
Ҳурматли мутахассислар!!!

Шартнома асосида ўқийдиган талабаларнинг аксарият қисми шартнома суммасини стипендияли тўлайдими ёки стипендиясизми?
Anonymous Poll
10%
Стипендияли
90%
Стипендиясиз
Тизимга бухгалтерия роли қўшилди!!!

Тизимда молиявий маълумотларни шакллантириш, электрон шартномаларни тайёрлаш ва талабаларга тақдим этиш билан боғлиқ барча функционаллар бухгалтерия ролига бириктирилди.

Бухгалтериядаги мутахассислар агар шу вақтгача маркетинг бўлими ролида ишлаб келган бўлса ОТМнинг администраторига мурожат қилиб фойдаланувчи ролини маркетингдан бухгалтерияга ўзгартириб олиши керак

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
Маркетинг бўлими роли ўзгартирилди!!!

Маркетинг бўлими ролида бўлган молиявий фаолият бухгалтерия ролига ўтказилди.

Бундан буён маркетинг бўлими ролида қабул квоталарини шакллантириш ва талабаларни ишга жойлашиш мониторингини юритиш масалалари амалга оширилади.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
Талабаларни қабул буйруғига бириктириш!!!

Тизимнинг буйруқлар модулига талабаларни ўқишга қабул қилиш буйруғига бириктириш функцияси қўшилди.

Бу функция ёрдамида тизимга шу вақтгача киритиб бўлинган талабаларни қабул буйруқларига бириктириб чиқиш мумкин.

1-курсга қабул қилинадиган талабаларни киритишда эса буйруқ раками ва санаси тўғридан тўғри анкетанинг ўзида амалга оширилади.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
Шартнома суммаларини ҳисоблаш такомиллаштирилди!!!

Шартнома суммасини ҳисоблашда иккита қўшимча параметр қўшилди:
1) Шартнома суммасига чегирма қўллаш, чегирма миқдори фоизда кўрсатилади. Агар чегирма бўлмаса у ҳолда ноль фоиз ёзилиши керак.
2) Шартнома суммасини ойлар сонига қараб ҳисоблаш, агар 1 йиллик шартнома суммасини ҳисоблаш керак бўлса у ҳолда ойлар сонини 12 ой кўрсатиш керак.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
ХЕМИС тизимида шартномаларни шакллантириш тартиби

Ушбу видео қўлланмада ХЕМИС ахборот тизимида шартнома маълумотларини тайёрлаш, шартномаларни шакллантириш, QR-кодли шартнома файлларини шакллантириб талабаларга тақдим этиш, шартнома тўловларини киритиш ва мониторингини олиб бориш тартиби билан танишишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=L0Q1aAL91So
ХЕМИС тизимида талаба ўқишини кўчириш тартиби

Ушбу видео қўлланма орқали талабаларнинг ўқишини бир гуруҳдан бошқасига, бир ўқув режадан бошқасига ҳамда бир факултетдан бошқасига кўчириш масалалари билан танишишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=vWgzAs4S-G8
Тизим масъуллари ва фойдаланувчилари диққатига!!!

ХЕМИС ахборот тизими таълим шаклларидаги Иккинчи олий шакли ўзгартирилиб унинг иккита тури киритилди:
1) Иккинчи олий (к)
2) Иккинчи олий (с)

к - кундузгини, с - сиртқини англатади.

Буни киритишдан мақсад, шартномаларни шакллантиришда шартнома суммалари ва уларнинг коэффициентлари турлича экан.

Шу вақтгача иккинчи олий тури бўйича киритилган талабалар автоматик Иккинчи олий (с) тоифасига ўтади.

ХЕМИС тизимида таълим шаклларининг янгиланганлигига эътибор беринг, агар ўзгармаган бўлса у ҳолда синхронизация қилиб юбориш керак.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
ХЕМИС ахборот тизимидаги ўзгаришлар!!!

Тизимнинг 0.7.9 версиясигача бўлган даврда қуйидагича ўзгаришлар киритилди:

Молиявий масалалар
1) Тизимда бухгалтерия фойдаланувчилари учун алоҳида профил яратилди ва молиявий функционаллар шу профилга бириктирилди
2) Таълим шакллари турларига қараб шартноманинг ҳисоблаш алгоритми такомиллаштирилди, шартнома суммасига чегирма қўллаш ҳамда ойлар бўйича ҳисоблаш масаласи қўшилди
3) Шартномаларни автоматик рақамлаш функционали ўзгартирилди, базавий шартномалар автоматик рақамланади, бошқа турдаги шартномалар қўлда рақамланади
4) Шартноманинг QR-код линкининг саҳифаси янгиланди, PDF файлида таълим муассасасининг почта манзили ва банк реквизитларининг формати яхшиланди
5) Молия-назорат роли қўшилди ва у орқали берилган шартномаларни тасдиқлаш функцияси жорий қилинди.

Ўқув масалалари
1) Баҳолаш тизимларига нисбатан талабанинг ўқув варақасини ва шахсий графигини шакллантириш такомиллаштирилди
2) Талаба кабинетида диплом, академик маълумотнома, транскрипт ва ўқув варақаларни олиш имконияти қўшилди
3) Бир гуруҳ талабаларни биргаликда ўқишга қабул қилиш буйруғига бириктириш функцияси яратилди
4) Маркетинг бўлими профилига қабул квотасини шакллантириш функцияси қўшилди
5) Талабаларнинг ОТМ ичида ўқишини кўчириш функцияси қўшилди

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
Шартнома бериш функциялари такомиллаштирилди!!!

👍Тизимнинг янги версиясидан бошлаб талабалар учун берилган шартномаларда қуйидаги қулайликлар қўшилди:
👉1) Шартнома берилган талабаларни фамилияси ёки бошқа маълумотлари бўйича қидириш ва фильтрлаш
👉2) Шартнома берилган ўқув йили билан биргаликда талабанинг курсини ҳам кўриш
👉3) Шартноманинг суммаси билан биргаликда унга қўлланилган чегирма ва неча ой учун ҳисобланганлигини кўриш мумкин. Бунда биринчи қиймат чегирмани иккинчи қиймат ойлар сонини билдиради.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
Шартнома тўловлари мониторинги такомиллаштирилди!!!

👍Шартнома тўловлари мониторингини олиб боришда қуйидаги қулайликлар қўшилди:
👉1) Шартномалар рўйхатида талабаларнинг қарздорлик ёки ҳақдорлик суммалари алоҳида ёзув ва ранглар билан ажратиб кўрсатиладиган бўлди
👉2) Тўлов суммасини киритишда манфий қийматларни киритишга чеклов қўйилди.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
Шартномаларни назорат қилиш!!!

🤚Тизимга шартномаларни назорат қилиш бўйича қуйидаги имкониятлар қўшилди:

👉1) Бош ҳисобчи учун Молия-назорат роли қўшилди.
👉2) Молия-назорат профилида QR-кодли PDF файли генерация қилинган шартномалар автоматик кўринади ва тасдиқланади.
👉3) Тизим тасдиқланган шартномаларни бухгалтериянинг шартнома беришга масъул ходимлари томонидан таҳрирлашга рухсат бермайди
👉4) Тизимда тўловлар амалга оширилган шартномаларни таҳрирлаш функцияси бекор қилинди.

Муҳим!!! Бош ҳисобчи томонидан тасдиқлаш ўчирилмагунга қадар шартномани таҳрирлаш мумкин бўлмайди. Агар шартнома бўйича камида битта тўлов тизимга киритилган бўлса у ҳолда бу шартноманинг тасдиғини ҳам ўчиришнинг имкони бўлмайди.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант
Ҳурматли ХЕМИС фойдаланувчилари!!!

Илтимос!!!
ОТМнинг ўқув жараёнига оид барча ходим ва профессор-ўқитувчиларини https://t.me/hemis_university телеграмм каналига ҳамда https://t.me/HEMIS_UMUMIY группасига обуна бўлишини тарғиб қилинг.

Шунда ХЕМИС ахборот тизимида амалга оширилаётган ўзгаришлар, янги функционаллар ва уларнинг қўлланмалари билан ўз вақтида танишиб бориш имконияти яратилади.

Бу ўз навбатида тизимдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини ҳосил қилишга хизмат қилади ҳамда тизимда хатоликлар қилиш ва маълумотларни нотўғри киритишнинг олди олинади.

Ушбу хабарни ОТМнинг бошка группаларига ҳам юборишингизни сўрайман. Эсдан чиқарманг бу хабар фақатгина олий таълим муассасалари ходимлари, ўқитувчилари ва талабаларига таалуқли.

ХЕМИС ахборот тизими
Миллий консультант.