Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
ОЛДИДАН ИТ ЎТИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ит олдимдан ўтиб кетса таҳорат бузиладими? Ҳар хил гаплар бор, 7 метрдан камроқ масофада ит ўтиб кетса бузилади, ундан йироқ масофа бўлса бузилмайди деган. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдидан ит ўтишининг ўзи билан таҳорат синмайди. Неча метр бўлса ҳам фарқи йўқ. Ҳатто ит кийимни яласа ҳам таҳорат бузилмайди, фақат итнинг сўлаги нажас бўлгани учун, ялаган жойини ювиб ташланади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Кайнона-келин ахил булса, оила мустахкам булади

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Намоздаги макруҳ ишлар
<unknown>
Намоздаги макруҳ ишлар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#савол_жавоб

Маҳсулот ҳалоллигини сотувчилардан сўраш

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Мен Москва шаҳрида ишлайман. Гўшт олиш учун бир нечта жойларга бориб учрашдим, суриштирдим, бисмиллаҳи Аллоҳу акбар, деб сўясизларми, деб сўрадим. Сотувчи айтдики, бу ерда гўшт сотадиганларни деярли ҳаммаларига тайёр сўйилган гўшт келади. Олиб келган болалар ҳалоллигига гарантия деб айтган дейишди, шу ҳолатда қандай йўл тутиш жоиз?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Бу масала киши яшаётган шаҳар ва замонга боғлиқ бўлади. Бу ҳақда “Ал-Фатовол-ҳиндия” китобида бундай дейилган:

رَجُلٌ اشْتَرَى مِنْ التَّاجِرِ شَيْئًا هَلْ يَلْزَمُهُ السُّؤَالُ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ قَالُوا يُنْظَرُ إنْ كَانَ فِي بَلَدٍ وَزَمَانٍ كَانَ الْغَالِبُ فِيهِ هُوَ الْحَلَالَ فِي أَسْوَاقِهِمْ لَيْسَ عَلَى الْمُشْتَرِي أَنْ يَسْأَلَ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ وَيُبْنَى الْحُكْمُ عَلَى الظَّاهِرِ ، وَإِنْ كَانَ الْغَالِبُ هُوَ الْحَرَامَ أَوْ كَانَ الْبَائِعُ رَجُلًا يَبِيعُ الْحَلَالَ وَالْحَرَامَ يَحْتَاطُ وَيَسْأَلُ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ .

Яъни: “Киши сотувчидан бирор нарса сотиб олса, ундан бу нарса ҳалолми ё ҳаромми, деб сўраши лозим бўладими? Фақиҳлар айтадилар: “Қаралади, агар ўша пайтдаги шаҳар бозорларида ҳалол маҳсулотлар кўп бўлса, харидор ҳалолми ё ҳаромми, деб сўраши шарт эмас. Ҳукм маълум бўлиб турган ҳолат устига қурилади (яъни, бозордаги маҳсулотлар ҳалол ҳисобланади). Агар бозорларда ҳаромлик устун бўлса ёки сотувчи ҳаромни ҳам, ҳалолни ҳам сотаверадиган киши бўлса, эҳтиёт бўлади ва маҳсулотнинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўрайди” (“Ал-Фатовол-ҳиндия” китоби).

Демак, сиз яшаётган шаҳарда ҳалол гўшт маҳсулотлари кўп бўлса, унинг ҳалоллигини сотувчидан сўраш шарт эмас. Лекин ҳаром гўшт маҳсулотлари кўп бўлса, ёки сотувчи ҳалол-ҳаромни фарқламасдан сотаверадиган бўлса, ундан гўштнинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраш керак. Гўштни мусулмондан сотиб олгани ёки мусулмон сўйган ҳайвоннинг гўшти эканига гувоҳлик берса, кейин еса бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

40-дарс. Намоздаги макруҳ ишлар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш
ҚИМОР ЎЙНАШ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Айрим кишилар Аллоҳнинг молига ноҳақ тажовуз қиладилар. Қиёмат кунида уларга дўзах бўлур», деганлар (Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир биродарига: «Кел, қимор ўйнаймиз» деса, дарҳол садақа қилсин», дедилар (Бухорий ривояти).
Агар «қимор ўйнаймиз» деган сўзнинг ўзи учун каффорат тўлаш ёки садақа қилиш вожиб бўлса, қимор ўйнашнинг ҳукми қандай бўлар экан?!

Фасл

Уламолар, гарчи ўртага ҳеч нарса тикмасалар-да, нарда ўйнаш ҳаромлигига иттифоқ қилганлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда-ким нарда ўйнаса, у гўёки қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлибди», деганлар (Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки нарда ўйнаса, батаҳқиқ, у Аллоҳ ва расулига осийлик қилибди», дедилар (Молик, Ҳоким ва бошқалар ривояти).

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Аллоҳ таолонинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир.

 
وجاء أيضا عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : رضى الرب في رضى الوالد , وسخط الرب في سخط الوالد  رواه الترمذي 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир» деганлар. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида «Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима» деб марҳамат қилган» деган. Фуқаҳоларимиз: «Ота-она хато қилса, уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади», деганлар. Ота-она билан баҳслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам баҳслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. 
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ أَوِ احْفَظْهُ  
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, волид (ота-она) – жаннат эшикларининг энг яхшисидир», деганларини эшитганман. Хоҳласанг, уни зое қил, хоҳласанг, муҳофаза қил», деди».Абу Довуд ривояти. 

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Никоҳланган ёки маҳрам бўлмай туриб, бирор киши жувоннинг олдида ‌‎тунамайди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ОТА-ОНАСИ БОРЛАР ИДДА САҚЛАМАЙДИМИ

@Savollar_kanal 12206-савол

Ассалому алайкум! Қайнотам оламдан ўтганига 3 ой бўлиди. Қайнонам идда сақлаб уйда ўтирипди. Қари ота-онаси бор, идда сақламай ёнимизга кел деб чақиряпти. Кўчага чиқмайман деса ота-онаси борлар идда сақламайди деб тушинишмаяпти. Нима қилсин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онаси борлар идда сақламайди деган гап мутлақо нотўғри. Эри вафот қилган аёл тўрт ою ўн кун идда ўтириши керак. Бу ҳолатда зарурат учун кеча-кундуз чиқса бўлади. Ота-онасидан хабар олиш заруратга киради. Лекин кечаси уйида тунаши керак. Бу ҳақида «Кифоя» китобида шундай дейилган:Вафотнинг иддасида ўтирган аёл кеча-кундуз чиқиши мумкин. Аммо манзилида тунайди.Чунки эри ўлган аёл талоқ қилинган аёлдан фарқли ўлароқ, ўзини ўзи нафақа билан таъминлашга муҳтож. Шунинг учун уйидан чиқишга мажбур бўлади. Талоқ қилинган аёлнинг нафақаси эса уни талоқ қилган эрига вожиб бўлади.Аёл ажрашгандан кейин ҳам, вафотдан кейин ҳам ўз манзилида идда ўтиради. Илло, у бошқалар томонидан чиқарилса ёки молининг талафотга учрашидан ва уйнинг йиқилишидан қўрқса ёхуд уйнинг ижара ҳақини топа олмаса, чиқади.Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдир:
عَنِ الْفُرَيْعَةِ بِنْتِ مَالِكٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهَا جَاءَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَسْأَلُ أَنْ تَرْجِعَ إِلَى أَهْلِهَا فِي بَنِي خُدْرَةَ، وَأَنَّ زَوْجَهَا خَرَجَ فِي طَلَبِ أَعْبُدٍ لَهُ أَبَقُوا، حَتَّى إِذَا كَانَ بِطَرَفِ الْقَدُومِ لَحِقَهُمْ، فَقَتَلُوهُ، فَسَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ أَرْجِعَ إِلَى أَهْلِي، فَإِنَّ زَوْجِي لَمْ يَتْرُكْ لِي مَسْكَنًا يَمْلِكُهُ، وَلَا نَفَقَةً، قَالَتْ: فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: نَعَمْ، قَالَتْ: فَانْصَرَفْتُ حَتَّى إِذَا كُنْتُ فِي الْحُجْرَةِ أَوْ فِي الْمَسْجِدِ، نَادَانِي أَوْ أَمَرَ بِي، فَنُودِيتُ لَهُ، فَقَالَ كَيْفَ قُلْتِ؟ فَرَدَدْتُ عَلَيْهِ الْقِصَّةَ الَّتِي ذَكَرْتُ مِنْ شَأْنِ زَوْجِي، قَالَ: امْكُثِي فِي بَيْتِكِ، حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ، قَالَتْ: فَاعْتَدَدْتُ فِيهِ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا، فَأَخْبَرْتُ عُثْمَانَ، فَاتَّبَعَهُ، وَقَضَى بِهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Фурайъа бинти Молик Худрий розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бану Худрадаги ўз аҳлига қайтишни сўраб келди. Чунки эри қочиб кетган қулларини қувиб бориб, Қаддум томонда уларга етиб олганда улар томонидан қатл этилган эди. «Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз аҳлимга қайтишимни сўрадим. Чунки эрим менга маскан ҳам, нафақа ҳам қолдирмаган эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Мен чиқиб, ҳужрага ёки масжидга етганимда у зот мени чақирдилар ёки (чақириб келишга) амр қилдилар. Мен у зотнинг ҳузурларига чақирилдим. У зот менга:«Нима дединг?» дедилар. Мен у зотга эрим ҳақидаги қиссани қайтариб айтдим. Шунда у зот: «Фарз қилинган (идда) ўз муддатига етмагунича уйингда тур», дедилар. Мен у ерда тўрт ою ўн кун идда ўтирдим. Бу ҳақда Усмонга хабар бердим. У ҳам шунга эргашди ва шунга биноан ҳукм чиқарди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ТИКУВЧИЛИК ГУНОҲМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг янгам тикувчилик билан шуғулланадилар. Уларга бир аёл тикувчилик гуноҳ дебди. Шу гап қанчалик хақиқат?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тикувчилик билан шуғулланиш гуноҳ эмас. Аёл киши тикувчилик меҳнати билан шуғулланиши дуруст.  Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
СУННАТ ТЎЙИНИ КЕЧИКТИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўғил болани суннат қилгандан сўнг, маълум бир вақтдан кейин тўйини қилиб берса бўладими? Бу ҳақда динда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бўлади. Аммо дабдаба ва асъаса қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Расулуллох соллолоху алайхи ва саллам илк бор уйланган аёлнинг исми нима?
Anonymous Quiz
24%
Ойша бинти Абу Бакир Сиддик
73%
Хадича бинти Хувайлид
3%
Жувайрия бинти Хорис
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Кайнона-келин ахил булса, оила мустахкам булади (2-чи кисм)

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram
Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига етолмайсан

Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди.

Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди.

Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Пайгамбаримиз Соллолоху алайхи ва саллам ясриб (Мадина) шахрига исломни ургатиш учун кимни юборади?
Anonymous Quiz
36%
Усмон ибн Аффон
37%
Мусъаб ибн Умайр
27%
Абдурахмон ибн Авф
Қанчалар улуғ бу дин!

Бир бўлак хурмо бизни дўзахдан узоқлаштирса... Садақа Роббнинг ғазабини сўндирса... Икки калима сўз амалларимиз тарозусида оғир тош босса... Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳул ъазийм.. Таҳорат билан аъзоларимиздаги гуноҳларимиз ювилиб тушиб кетса... Ҳасанотлар ўн баробарга зиёда этилса, савоби орттириб битилса..
Ундай бўлса нега баъзилар жаннатга етишиш ўта қийин ва машаққатли деб ўйлашади?
Аллоҳ таоло бизни, сизни ва жамики мусулмонларни аҳли жаннатлардан

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ОТАНИ СЎКИШ


Ассалому алайкум! Мени бир дўстим бор. У номозхон кўп марузалар тинглайди динга бепарво эмас деб гумон қиламан. Лекин уни отаси билан муомиласи яхши эмас, отаси ичкилликка ўрганиб қолган агар пул топса хар куни ичади ва оиласини тинчини бузади. Шу сабаб дўстим отасига яхши муомила қилмайди. Яқинда дўстим отасини шунақанги сўкаётганини эшитдим бундай сўкишга илон пўст ташлайди энг энг энг ёмон сўзлар билан хақорат қилди бу шунчаки Дахшат эди. Кегин отаси қўлини кўтариб қарғади, шундахам дўстим тинчимади хохлаганингча қарға деб шунақанги сўкди. Тўғри отасини ёмон одатлари бор лекин шу даражада сўкиш керакмиди хатто ўлдираман деб хам тахдид қилди. Шу каби инсонларга насихат қилинг илтимос!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Агар шундай кетса ҳолига вой бўлади. Отани кўнглини оғритмаслик керак. Ота-она нима айб қилсалар ҳам фарзандлар ўз бурчларини қилиб уларни эҳтиром қилишлари керак. Аллоҳга осий бўлмаган ҳолатда уларга итоат қилиш зарур. Отасига бундай қилиши оқ бўлиб дунё-охиратда  хор бўлишига сабаб бўлади. 
وجاء أيضا عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : رضى الرب في رضى الوالد , وسخط الرب في سخط الوالد  رواه الترمذي 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббнинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир» деганлар. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида «Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима» деб марҳамат қилган» деган.Фуқаҳоларимиз: «Ота-она хато қилса, уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади», деганлар. Ота-она билан баҳслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам баҳслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. 
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ أَوِ احْفَظْهُ  
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, волид (ота-она) – жаннат эшикларининг энг яхшисидир», деганларини эшитганман. Хоҳласанг, уни зое қил, хоҳласанг, муҳофаза қил», деди».Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

Масжидимизда намоз вақтлари ўзгарди!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Гиёхвандлик - жиноятларининг асоси

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Миссионерлар иймон ўғрилари

Кейинги пайтларда фалон киши бошқа динга ўтибди, оиласи билан бирга ўтирмас экан, ҳарбий хизматдан бош тортибди, қон топширмас эмиш деган ҳар гаплар қулоққа чалинадиган бўлиб қолди. Бунинг сабаби бизнинг юртимизда ҳам миссионер деб аталмиш иймон ўғрилари пайдо бўлганидандир.

Мисссионерлик – бу бирон бир динга эътиқод қилувчи кишиларни бошқа бирдинга тарғиб қилишга айтилади.

Миссионерлик эса, бирор бир вазифани у вазифа-сиёсий ёки диний бўлсин, бажариш учун юборилган кишига нисбатаан айтиладиган атама. Улар аосан християн динига хос бўлиб, христианликнинг ҳам дунё бўйлаб кўпгина давлатларда ва христианликнинг ўзида ҳам қораланадиган ва таъқиқланган диний секталар ҳисобланади.

Миссионерлар катта давлатлар ва қайсидир компанияларнинг манфаатини кўзлаб, махсус тайёргарликдан ва ўқув курсларидан ўтказилган кишилардир.

Улар қайси мамлакатга юборилиш учун тайёрланаётган бўлса, шу мамлакат аҳолисининг дини, миллати, урф одатларини яхши ўрганиб чиқадилар. Керак бўлса вазиятга қараб аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига ўз таъсирини кўрсатиб, ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Бунга мисол қилиб юртимиздаги кар-соқовлар, ногиронлиги бор кишилар ва жисмоний ва моддий имконияти чекланган кишиларга моддий кўмак бериш баҳонасида уларнинг онгига кириб бориб, ўз динидан воз кечиб, улар чақираётган динга киришга тарғиб қилганликларини келтиришимиз мумкин.

Уларнинг асл мақсади динга киритиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқаришдир. Миссионерлик фаолияти билан шуғулланаётган кишилар умуман тарафдорларининг ахлоқини яхшилаш билан шуғулланмайдилар. Аксинча, улар хулқни бузадиган ишларни ёйишади. Турли хил ўйинлар, «дискотекалар» ташкил қилишади, ресторанлар очиб, тунги кўнгилхушликлар уюштиришади.

Таассуфки, ҳозирги кунда диёримиздаги айрим ҳудудларда мусулмон фарзандларимизни бошқа динларга оғдириш, яъни миссионерлик ҳаракатлари учраб турибди. Соф ақида нима эканидан бехабар, хақ билан ноҳақликни англаб етмаган баъзи одамлар ўз динларидан кечиб кетишлари жуда ачинарлидир. Бу эса жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланмиш оилада ҳар хил низолар келиб чиқишига сабаб бўлмокда. Уларнинг ўз эътиқодларидан юз ўгиришларининг биринчи сабаби, ислом ақидасини яхши билмасликлари бўлса, иккинчиси миссионерлар томонидан турли хил кўринишдаги моддий рағбатлантиришлардир.

Сўзимизнинг интиҳосида шуни алоҳида таъкидлаймизки, юқорида айтганимиздек, миссионерларнинг «ғамхўрлиги»га алданиб, уларнинг тузоғига илинган кимсалар аслида исломий ҳаётдан анча йироқ, унинг ҳаётбахш таълимотидан бехабар кишилардир. Акс ҳолда, улар минг йиллар давомида ота-боболари асраб-авайлаб келган муқаддас динини арзимас нарсага, дунё матосига сотмаган, бундай нодонлик ва жаҳолатга йўл қўймаган бўлар эдилар.

Алишер навоий хазратлари айтадиларки:

Юртни обод этгучи доно бўлак нодаон бўлак

Ерни шудгор қилгучи деҳқон бўлак қобон бўлак.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram