Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Суҳбатга чорлаймиз!

Ассалому алайкум азиз каналимиз аъзолари, ёшларимизнинг ҳар-хир оқимларга кириб кетишини олдини олиш учун ҳафтада 6 кун Жума кунидан ташқари "Ҳазрати Аббос" жомеъ масжидимизда Абдулҳафиз домла суҳбат қилиб беряптилар, ушбу суҳбатларга келиб илм ва маърифат олишга шошилинг!

Суҳбат бошланиш вақти: Ҳар куни Ҳуфтон намози ўқиб бўлингандан сўнг

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
ҒОЙИБОНА ДУО ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бировларни кўп ғойибона дуо қиладиган инсон яхши инсон бўладими ёки кўп ғойибона дуо қилинадиган инсонми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, иккисида ҳам яхшилик бор. Лекин ҳадиси шарифларда бировларни ғойибона дуо қилишга алоҳида тарғиб қилинган. Умму Дардо разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мусулмон кишининг биродари ҳаққига қилган ғойибона дуоси қабул бўлувчидир, унинг боши устида бир фаришта туради, қачон биродарига яхшилик тилаб дуо қилса, фаришта: “Омийн, сенга ҳам ўшанча бўлсин”, дейди" (Имом Муслим ривоятлари).

Ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу: "Аллоҳ йўлидаги биродарнинг дуоси ижобат қилинади", деганлар. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Коррупция – тараққиётга тўсиқ, умидсизликка йўл ва ҳалол луқмага раҳна!

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
МАРҲУМНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТМАСА ҚАБРДА АЗОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бобом вафот этди. Биз томонда жанозанинг эртаси куни марҳумнинг кийимларини ювиб, яқинларига тарқатишади. Биз ҳам бобомнинг кийимларини ювдик, лекин тарқатмай, тахлаб, олиб қўйгандик. Бир киши: «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади», деб айтди. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Марҳум ўзи дунёда қилиб ўтган ишлари бўйича азоб ёки роҳат олади. Сиз айтган ишлар туфайли азобга тортилмайди. «Тезда бобонгизни кийимларини тарқатиб юборинглар. Акс ҳолда, марҳум қабрида азобланади» деган гап нотўғри. Бу гап бирорта шаръий манбада келган эмас. Бундан ташқари марҳумга тегишли барча нарса, жумладан кийимлари тарқатилмайди, балки меросхўрларга тақсимлаб берилади. Чунки бундай нарсалар меросхўрларнинг ҳақи ҳисобланади. Уларнинг рухсатисиз бошқаларга бериб юбориш мутлақо мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ҚАЗО НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШДАГИ ТАРТИБ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўтган қазо намозларини ўқишда тартибга қандай риоя қилинади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламоларимиз бу борада жуда ҳам осон йўлини тавсия этганлар. Унга кўра "Охирги қазо қилган бомдод намозини ўқишни ният қилдим", деб ният қилинади. Бу ҳолатда энг охирги қазо бўлган бомдод намози соқит бўлиб, ундан аввал қазо бўлган бомдод намози охирги бўлади. Унда ҳам шу тарзда ният қилиб ўқиб бораверилади. Бошқа намозларда ҳам шу тарзда ният қилинади. Валлоҳу аълам.
♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ГУНОҲ ИШ ҚИЛСА ЮЗИГА АЖИН ТУШАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Яқинда бир қўшним “Юзимга ажин тушяпти, табиий пардоз қилиш йўлларини ўргатинглар”, деб маслаҳат сўради. Шунда бошқа бир қўшнимиз “Одам қанча кўп гуноҳ қилса, шунча унинг ҳусни хунуклашиб, юзига ажин тушади. Сиз тавба қилинг”, деб айтди. Шу гап ростми? Киши гуноҳ иш қилса юзига ажин тушадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон билмаган нарсасини, айниқса, дин борасида билмаган нарсасини умуман гапирмаслик керак. Қўшнингиз бу гапини қаердан олибди?! Унинг бу гапи бирорта ҳам шаръий асосга эга эмас. Инсоннинг юзига ажин тушиши бу табиий ҳолат-ку. Инсон қариган сари ажин тушиб бораверади. Агар ўша одамнинг гапига қаралса, ёши кекса барча инсонлар кўп гуноҳ қилиб юрган бўлиб чиқади.

Истиғфор айтиш масаласига келсак, ҳеч ким хатодан холи эмас. Шундай экан ҳар доим истиғфор айтиб юришимиз керак бўлади.

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бир одам боласи хато қилувчидир, хатокорларнинг энг яхшиси тавба қилувчиларидир", деганлар. (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 YouTube | 🎞 instagram | telegram
ОЛДИДАН ИТ ЎТИШИ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ит олдимдан ўтиб кетса таҳорат бузиладими? Ҳар хил гаплар бор, 7 метрдан камроқ масофада ит ўтиб кетса бузилади, ундан йироқ масофа бўлса бузилмайди деган. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Олдидан ит ўтишининг ўзи билан таҳорат синмайди. Неча метр бўлса ҳам фарқи йўқ. Ҳатто ит кийимни яласа ҳам таҳорат бузилмайди, фақат итнинг сўлаги нажас бўлгани учун, ялаган жойини ювиб ташланади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Кайнона-келин ахил булса, оила мустахкам булади

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Намоздаги макруҳ ишлар
<unknown>
Намоздаги макруҳ ишлар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
#савол_жавоб

Маҳсулот ҳалоллигини сотувчилардан сўраш

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Мен Москва шаҳрида ишлайман. Гўшт олиш учун бир нечта жойларга бориб учрашдим, суриштирдим, бисмиллаҳи Аллоҳу акбар, деб сўясизларми, деб сўрадим. Сотувчи айтдики, бу ерда гўшт сотадиганларни деярли ҳаммаларига тайёр сўйилган гўшт келади. Олиб келган болалар ҳалоллигига гарантия деб айтган дейишди, шу ҳолатда қандай йўл тутиш жоиз?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Бу масала киши яшаётган шаҳар ва замонга боғлиқ бўлади. Бу ҳақда “Ал-Фатовол-ҳиндия” китобида бундай дейилган:

رَجُلٌ اشْتَرَى مِنْ التَّاجِرِ شَيْئًا هَلْ يَلْزَمُهُ السُّؤَالُ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ قَالُوا يُنْظَرُ إنْ كَانَ فِي بَلَدٍ وَزَمَانٍ كَانَ الْغَالِبُ فِيهِ هُوَ الْحَلَالَ فِي أَسْوَاقِهِمْ لَيْسَ عَلَى الْمُشْتَرِي أَنْ يَسْأَلَ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ وَيُبْنَى الْحُكْمُ عَلَى الظَّاهِرِ ، وَإِنْ كَانَ الْغَالِبُ هُوَ الْحَرَامَ أَوْ كَانَ الْبَائِعُ رَجُلًا يَبِيعُ الْحَلَالَ وَالْحَرَامَ يَحْتَاطُ وَيَسْأَلُ أَنَّهُ حَلَالٌ أَمْ حَرَامٌ .

Яъни: “Киши сотувчидан бирор нарса сотиб олса, ундан бу нарса ҳалолми ё ҳаромми, деб сўраши лозим бўладими? Фақиҳлар айтадилар: “Қаралади, агар ўша пайтдаги шаҳар бозорларида ҳалол маҳсулотлар кўп бўлса, харидор ҳалолми ё ҳаромми, деб сўраши шарт эмас. Ҳукм маълум бўлиб турган ҳолат устига қурилади (яъни, бозордаги маҳсулотлар ҳалол ҳисобланади). Агар бозорларда ҳаромлик устун бўлса ёки сотувчи ҳаромни ҳам, ҳалолни ҳам сотаверадиган киши бўлса, эҳтиёт бўлади ва маҳсулотнинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўрайди” (“Ал-Фатовол-ҳиндия” китоби).

Демак, сиз яшаётган шаҳарда ҳалол гўшт маҳсулотлари кўп бўлса, унинг ҳалоллигини сотувчидан сўраш шарт эмас. Лекин ҳаром гўшт маҳсулотлари кўп бўлса, ёки сотувчи ҳалол-ҳаромни фарқламасдан сотаверадиган бўлса, ундан гўштнинг ҳалол ёки ҳаромлигини сўраш керак. Гўштни мусулмондан сотиб олгани ёки мусулмон сўйган ҳайвоннинг гўшти эканига гувоҳлик берса, кейин еса бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Audio
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

40-дарс. Намоздаги макруҳ ишлар.

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

👉 Youtube орқали кўриш
ҚИМОР ЎЙНАШ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам: «Айрим кишилар Аллоҳнинг молига ноҳақ тажовуз қиладилар. Қиёмат кунида уларга дўзах бўлур», деганлар (Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир биродарига: «Кел, қимор ўйнаймиз» деса, дарҳол садақа қилсин», дедилар (Бухорий ривояти).
Агар «қимор ўйнаймиз» деган сўзнинг ўзи учун каффорат тўлаш ёки садақа қилиш вожиб бўлса, қимор ўйнашнинг ҳукми қандай бўлар экан?!

Фасл

Уламолар, гарчи ўртага ҳеч нарса тикмасалар-да, нарда ўйнаш ҳаромлигига иттифоқ қилганлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимда-ким нарда ўйнаса, у гўёки қўлини чўчқанинг гўшти ва қонига ботиргандек бўлибди», деганлар (Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки нарда ўйнаса, батаҳқиқ, у Аллоҳ ва расулига осийлик қилибди», дедилар (Молик, Ҳоким ва бошқалар ривояти).

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Аллоҳ таолонинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир.

 
وجاء أيضا عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : رضى الرب في رضى الوالد , وسخط الرب في سخط الوالد  رواه الترمذي 
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир» деганлар. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида «Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима» деб марҳамат қилган» деган. Фуқаҳоларимиз: «Ота-она хато қилса, уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади», деганлар. Ота-она билан баҳслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам баҳслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. 
عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ أَوِ احْفَظْهُ  
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, волид (ота-она) – жаннат эшикларининг энг яхшисидир», деганларини эшитганман. Хоҳласанг, уни зое қил, хоҳласанг, муҳофаза қил», деди».Абу Довуд ривояти. 

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинглар! Никоҳланган ёки маҳрам бўлмай туриб, бирор киши жувоннинг олдида ‌‎тунамайди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ОТА-ОНАСИ БОРЛАР ИДДА САҚЛАМАЙДИМИ

@Savollar_kanal 12206-савол

Ассалому алайкум! Қайнотам оламдан ўтганига 3 ой бўлиди. Қайнонам идда сақлаб уйда ўтирипди. Қари ота-онаси бор, идда сақламай ёнимизга кел деб чақиряпти. Кўчага чиқмайман деса ота-онаси борлар идда сақламайди деб тушинишмаяпти. Нима қилсин?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ота-онаси борлар идда сақламайди деган гап мутлақо нотўғри. Эри вафот қилган аёл тўрт ою ўн кун идда ўтириши керак. Бу ҳолатда зарурат учун кеча-кундуз чиқса бўлади. Ота-онасидан хабар олиш заруратга киради. Лекин кечаси уйида тунаши керак. Бу ҳақида «Кифоя» китобида шундай дейилган:Вафотнинг иддасида ўтирган аёл кеча-кундуз чиқиши мумкин. Аммо манзилида тунайди.Чунки эри ўлган аёл талоқ қилинган аёлдан фарқли ўлароқ, ўзини ўзи нафақа билан таъминлашга муҳтож. Шунинг учун уйидан чиқишга мажбур бўлади. Талоқ қилинган аёлнинг нафақаси эса уни талоқ қилган эрига вожиб бўлади.Аёл ажрашгандан кейин ҳам, вафотдан кейин ҳам ўз манзилида идда ўтиради. Илло, у бошқалар томонидан чиқарилса ёки молининг талафотга учрашидан ва уйнинг йиқилишидан қўрқса ёхуд уйнинг ижара ҳақини топа олмаса, чиқади.Бу ҳукмнинг далили қуйидаги ҳадисдир:
عَنِ الْفُرَيْعَةِ بِنْتِ مَالِكٍ الْخُدْرِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهَا جَاءَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ تَسْأَلُ أَنْ تَرْجِعَ إِلَى أَهْلِهَا فِي بَنِي خُدْرَةَ، وَأَنَّ زَوْجَهَا خَرَجَ فِي طَلَبِ أَعْبُدٍ لَهُ أَبَقُوا، حَتَّى إِذَا كَانَ بِطَرَفِ الْقَدُومِ لَحِقَهُمْ، فَقَتَلُوهُ، فَسَأَلْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ أَرْجِعَ إِلَى أَهْلِي، فَإِنَّ زَوْجِي لَمْ يَتْرُكْ لِي مَسْكَنًا يَمْلِكُهُ، وَلَا نَفَقَةً، قَالَتْ: فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: نَعَمْ، قَالَتْ: فَانْصَرَفْتُ حَتَّى إِذَا كُنْتُ فِي الْحُجْرَةِ أَوْ فِي الْمَسْجِدِ، نَادَانِي أَوْ أَمَرَ بِي، فَنُودِيتُ لَهُ، فَقَالَ كَيْفَ قُلْتِ؟ فَرَدَدْتُ عَلَيْهِ الْقِصَّةَ الَّتِي ذَكَرْتُ مِنْ شَأْنِ زَوْجِي، قَالَ: امْكُثِي فِي بَيْتِكِ، حَتَّى يَبْلُغَ الْكِتَابُ أَجَلَهُ، قَالَتْ: فَاعْتَدَدْتُ فِيهِ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرًا، فَأَخْبَرْتُ عُثْمَانَ، فَاتَّبَعَهُ، وَقَضَى بِهِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Фурайъа бинти Молик Худрий розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Бану Худрадаги ўз аҳлига қайтишни сўраб келди. Чунки эри қочиб кетган қулларини қувиб бориб, Қаддум томонда уларга етиб олганда улар томонидан қатл этилган эди. «Шунда мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз аҳлимга қайтишимни сўрадим. Чунки эрим менга маскан ҳам, нафақа ҳам қолдирмаган эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Мен чиқиб, ҳужрага ёки масжидга етганимда у зот мени чақирдилар ёки (чақириб келишга) амр қилдилар. Мен у зотнинг ҳузурларига чақирилдим. У зот менга:«Нима дединг?» дедилар. Мен у зотга эрим ҳақидаги қиссани қайтариб айтдим. Шунда у зот: «Фарз қилинган (идда) ўз муддатига етмагунича уйингда тур», дедилар. Мен у ерда тўрт ою ўн кун идда ўтирдим. Бу ҳақда Усмонга хабар бердим. У ҳам шунга эргашди ва шунга биноан ҳукм чиқарди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
🤲 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дуо қилар эдилар: “Аллоҳим, Сендан (берган) неъматинг завол топиши, офиятинг (нотинчликка) алмашиниши, тўсатдан келувчи азобинг ва барча ғазабингдан паноҳ беришингни сўрайман!” (Имом Муслим ривояти).

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ زَوَالِ نِعْمَتِكَ، وَتَحَوُّلِ عَافِيَتِكَ، وَفُجَاءَةِ نِقْمَتِكَ، وَجَمِيعِ سَخَطِكَ

Аллоҳумма инний аъузу бика мин завали ниъматика ва таҳаввули ъафиятика ва фужа-ати ниқматика ва жамийъи сахотика

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ТИКУВЧИЛИК ГУНОҲМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг янгам тикувчилик билан шуғулланадилар. Уларга бир аёл тикувчилик гуноҳ дебди. Шу гап қанчалик хақиқат?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тикувчилик билан шуғулланиш гуноҳ эмас. Аёл киши тикувчилик меҳнати билан шуғулланиши дуруст.  Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
СУННАТ ТЎЙИНИ КЕЧИКТИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ўғил болани суннат қилгандан сўнг, маълум бир вақтдан кейин тўйини қилиб берса бўладими? Бу ҳақда динда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бўлади. Аммо дабдаба ва асъаса қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Расулуллох соллолоху алайхи ва саллам илк бор уйланган аёлнинг исми нима?
Anonymous Quiz
24%
Ойша бинти Абу Бакир Сиддик
73%
Хадича бинти Хувайлид
3%
Жувайрия бинти Хорис
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Кайнона-келин ахил булса, оила мустахкам булади (2-чи кисм)

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram