Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.56K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Такбири Тащриқ Қачон Айтилади

☝️Хар бир мусулмон киши эшитсин

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

👉 @hazrati_abbos
❗️Такбири ташриқ айтишни унутманг

📿 Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ 8 июль бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 12 июль аср намозига қадар айтилади:
• 8 июль – 5 маҳал,
• 9 июль – 5 маҳал,
• 10 июль – 5 маҳал,
• 11 июль – 5 маҳал,
• 12 июль – 3 маҳал.

📌 Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

❇️ Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади.

🚺 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

🔄 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
🐑 ҚУРБОНЛИК ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

🤲 Аллоҳ таолога битмас, туганмас ҳамду санолар ва жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин.

🌙 Мусулмонлар Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларини катта тантана билан нишонлашади. Айниқса, Қурбон ҳайити кунларида муқаддас Макка шаҳрида ҳаж ибодатларини бажараётган бўладилар. Ҳаж ибодатларини ичида қурбонлик қилишлик ҳам бор. Ҳаж ибодатини бажара олмаётган бўлсада бойлик нисобига эга мусулмонларга қурбонлик қилиш вожибдир.

🐑 Қурбонлик – сўзининг ўзаги “қурбон”, арабчадан таржима қилинганда “яқинлашиш” деган маънони билдиради.

Демак, ҳар бир қурбонлик қилувчи мусулмон киши албатта Аллоҳга яқин кишилардандир.

Қурбонлик қилиш – “Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида махсус вақтда, хос бир ҳайвонни сўйиш”дир.

Қурбонлик қилинадиган “махсус вақт” дегани – Зулҳижжа ойининг ўнинчи (яъни, қурбон ҳайити куни), ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Унинг охирги вақти Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботиши билан ниҳоясига етади.

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким қурбонлик қилишга қодир бўлиб, қурбонлик қилмаса, бизларнинг масжидларимизга яқинлашмасин”...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қурбонлик Қилишни Фазилати»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

🔗Улашинг @hazrati_abbos
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🔸 Эслатма:
Ўзбекистон мусулмон­лари идораси уламо­лари то­мони­­­дан 2022 йилда Қурбон ҳайити­­нинг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ушбу жадвал­да кўрса­­­­тил­ган вақт­лар қуёш чиққани­­­дан кейин 15-20 дақиқа­лик фарқ­­ни инобатга олиб белгилан­ди.

#ҚУРБОН_ҲАЙИТИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Зулҳижжа ойининг иккинчи Жумаси ва Арафа куни муборак бўлсин!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” ва "Арафа" куни муборак бўлсин.

🌼АРАФА МУБОРАК БЎЛСИН !!! 🌼

🕌АРАФА кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!
🤲 • Аллохим! Бизларни,
🤲 • Ота-Оналаримизни,
🤲 • Фарзандларимизни,
🤲 • Аёлларимизни,
🤲 • Дўстларимизни ва барча яқинларимизни
🤲 • Дўзахдан озод қил!

🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити байрамингиз муборак бўлсин!

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!

@hazrati_abbos
#Қурбон_ҳайити
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ


🔸 Эслатма:
Ўзбекистон мусулмон­лари идораси уламо­лари то­мони­­­дан 2022 йилда Қурбон ҳайити­­нинг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

❗️ Вилоятларда Қурбон ҳайити намози вақти
1. Андижон вилояти 05:05
2. Бухоро вилояти 05:35
3. Жиззах вилояти 05:20
4. Навоий вилояти 05:30
5. Наманган вилояти 05:05
6. Самарқанд вилояти 05:25
7. Сирдарё вилояти 05:20
8. Сурхондарё вилояти 05:25
9. Тошкент вилояти 05:15
10. Тошкент шаҳри 05:20
11. Фарғона вилояти 05:05
12. Хоразм вилояти 06:00
13. Қашқадарё вилояти 05:30
14. Қорақолпоғистон Республикаси 06:05

Ушбу жадвал­да кўрса­­­­тил­ган вақт­лар қуёш чиққани­­­дан кейин 15-20 дақиқа­лик фарқ­­ни инобатга олиб белгилан­ди.

#ҚУРБОН_ҲАЙИТИ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Зулхижжа Ойининг Ун Кунининг Фазилати»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

🔗Улашинг @hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жума сураси!

9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Эътиқотдаги Муътадиллик»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

🔗Улашинг @hazrati_abbos
ОТАМ МЕНГА АРОҚ ОЛИБ КЕЛИШИМНИ БУЮРАДИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг отам спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилади. Отам менга жуда кўп ароқ олиб келишимни буюради. Мен бирон марта ҳам йўқ демай имкониятим даражасида олиб келаман. Шу ишим тўғрими? Йўқ десам мендан кўнгли қолади деб қўрқаман. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Aллоҳ рози бўлсин.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда ота-онанинг ҳаққи улуғ. Мусулмон одам уларнинг розилигини олишга ҳаракат қилиши керак. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча ўринларида ота-онага итоат қилишни Ўзининг итоати ортидан келтиради. Бу уларнинг ҳаққи улуғлигини билдиради. Аммо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ" – дедилар”. Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Бу эса ота-онага итоатнинг вожиблиги Аллоҳга гуноҳ бўлмайдиган ишларда эканини билдиради. Шунинг учун мабодо, ота она томонидан гуноҳга буюрилса, уларга яхши сўз билан бу ишни қилолмаслигини тушунтиради ва гуноҳ бўлмайдиган барча ишларда эса, хизматга тайёр эканини билдиради.
Шу ўринда ота-оналарга бир насиҳат қилмоқчимиз. Аллоҳ таоло сизга шундай итоаткор, инсофли фарзанд насиб қилибди. Бу фарзанд келажакда иншааллоҳ, сизлар қабрда савобга муҳтож бўлиб ётганингизда ортиларингиздан дуо қилиб сизларнинг корингизга ярайди. Шундай экан ота-оналар Аллоҳ таоло уларга солиҳ фарзанд ато қилганига шукр қилишлари ва уларни гуноҳ ишларга буюрмасликлари шариатимиз талабидир. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos