Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.51K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Абу ханифа рахматуллоху алайхнинг хозиржавобликлари хакида»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram
"Абу ханифа рахматуллоху алайх хакларида " (3-кисм)

🔻Туллик мавъиза YouTube расмий каналимизда эндиликда мавжуд

Тўлиқ мавъизани 📹YouTube саҳифамизда кўринг: https://youtu.be/GGQ33K3Pw8w


«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз Домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
МУШУК ИЧГАН СУВДАН ФОЙДАЛАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мушук челакдан сув ичди энди шу челакдаги сувдан фойдаланса бўладими? Челакданчи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушукдан қолган сув ёки таом қолдиғи макруҳ. Модомики мушук тегмаган сув мавжуд бўлса, мушук теккан сувдан фойдаланилмайди. Ундан фойдаланиш макруҳ бўлади. Аммо ундан бошқа сув бўлмаган тақдирда мушукдан қолган бўлса ҳам ўша сувда таҳорат олинади. Челакни яхшилаб чайқаб фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

“Дастурхонда қолган нон шайтоннинг насибаси”ми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Қайнонам “Дастурхонда дуо қилаётганда нон қолиб кетмасин. Акс ҳолда, у нонни емаслик керак. Қолган нон шайтоннинг ризқи бўлади. Уни итга бериш керак”, деб айтди. Шу гап ростми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар. Бу ҳақда Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки у барака таомнинг қаерида эканини билмайди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисдан Аллоҳ таоло берган ризқнинг қадрига етмаслик шайтоний амал экани, тўкилган таомни ердан олиб, тозалаб ейиш ризқнинг қадрига етиш, инсонлардан қолган таомлар шайтон ва жинлар учун таом қилиб берилгани маълум бўлади. Бу дуо қилинганидан кейин дастурхонда қолган нонларни емаслик керак, бу шайтонни насибаси бўлади дегани эмас, аксинча уларни авайлаб олиб қўйиш, ушоқларини эса териб ейиш лозимлигини ифода қилади.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Абу ханифа рахматуллоху алайхнинг бойликлари хакида»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram
#савол_жавоб

Айрим масжидлар ҳовлисида мушки анбар, атирлар, диний китоблар сотилади. Масжидлар ичида савдо қилиш жоизми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Айрим масжидлар ҳовлисида мушки анбар, атирлар, диний китоблар сотилади. Масжидлар ичида савдо қилиш жоизми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Бу масалада уламоларимизнинг жавоблари турлича бўлган. Баъзи уламолар эътикофда бўлмаган кишининг масжидда савдо қилиши мутлақо макруҳ деганлар. Баъзилари, ўша савдо-сотиқ масжидда жойни банд қилса, макруҳ, жой банд қилмаса макруҳ эмас, деганлар (“Раддул муҳтор”).

Масжид деганда – масжиднинг ичи ва айвони тушунилади. Масжиднинг ҳовлиси эса баъзи масалаларда масжиддан ҳисобланса, бошқа масалаларда масжиддан ҳисобланмайди.

Макруҳлик ва хилофдан қутилиш учун савдо сотиқни масжиднинг дарвозасидан ташқарида қилиш афзалдир. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

Намозда охирги қадасида саломдан олдин бир нечта дуо айтса бўладими ёки фақат биргина дуо айтиш керакми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Намозда охирги қадасида саломдан олдин бир нечта дуо айтса бўладими ёки фақат биргина дуо айтиш керакми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Намознинг охирги қаъдасида, одатда одамлардан сўралмайдиган, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган дуоларни биттадан ортиқ ўқишнинг зиёни йўқ.

وَدَعَا بِمَا شَاءَ مِمَّا يُشْبِهُ أَلْفَاظَ الْقُرْآنِ وَالْأَدْعِيَةِ الْمَأْثُورَةِ لِمَا رَوَيْنَا مِنْ حَدِيثِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ لَهُ النَّبِيُّ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ : ثُمَّ اخْتَرْ مِنْ الدُّعَاءِ أَطْيَبَهُ وَأَعْجَبَهُ إلَيْك ... وَلَا يَدْعُو بِمَا يُشْبِهُ كَلَامَ النَّاسِ عناية شرح الهداية

Намозни охирги қаъдасида Қуръони карим лафзларига ва ҳадиси шарифларда келган дуоларга ўхшаган хоҳлаган нарсасини дуо қилиб сўрайди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ушбу сўзлари бунга далолат қилади: "Набий алайҳиссалам Ибни Масъудга айтдилар: Сўнгра ўзингизга энг гўзал ва ажойиб туюлган дуоларни ихтиёр қилинг". Инсонларни сўзига ўхшаган лафзлар билан дуо қилмайди. ("Иноя шарҳул ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
🍃 “Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр. Ва ўзи  ўйламаган тарафдан ризқ берур”. (Талоқ-2-3)

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Арабча меърож сузининг маъноси нима?
Anonymous Quiz
16%
Кема
25%
Эшик
59%
Нарвон
#Бисмиллаҳ

🌸 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ! 🕋 🌙

Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
Бугун сўрайверинг, Ҳар неки тилак.
Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
Тавба соҳибига, «ЖУМА» Муборак.

🌸🌙ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🌸

✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿🌙
🌴Жаннатда ёнингизда бўлишини истаган яқинларингизга #улашинг🌴
✿•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•┈•✿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Имоми шофеи рахматуллоху алайх Абу ханифа рахматуллоху алайх хакларида айтган гаплари»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми  Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞  instagram | telegram
«Имоми шофеи рахматуллоху алайх Абу ханифа рахматуллоху алайх хакларида айтган гаплари»

🔻Туллик мавъиза YouTube расмий каналимизда эндиликда мавжуд

Тўлиқ мавъизани 📹YouTube саҳифамизда кўринг: https://youtu.be/vO3YFNOPEko


«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз Домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

Қиёмат куни руҳимизни сўроққа тутишадими ёки жасадимизними?

Савол: Ассалому алайкум!
— Қиёмат куни руҳимизни сўроққа тутишадими ёки жасадимизними?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Киши вафот этгандан сўнг бўладиган бу савол жавоб ҳам руҳга, ҳам жасадга бўлади. Аммо охиратдаги руҳни баданга қайтиши дунёдаги руҳни жасадга қайтиши каби бўлмайди. Балки охиратда руҳни жасадга боғланиши энг мукаммал ҳолда бўлиб ундан сўнг руҳ жасаддан ажрамайди, ўлим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қўй гўшти ҳалолми”

Тўлиқ мавъизани YouTube саҳифамизда кўринг: https://youtu.be/qk6VNrDUaP4

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз Домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»


🔗Улашинг @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Ёзиб беришимиз жоизми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Ман Москвада ишлайман. Қурулиш моллари сотамиз. Хўжайин мижозлар сотиб олган нарсасини нархини бошқа қимматроқ нархда ёзишни сўраса ёзиб бергин дейди. Буни асосан прораб, усталар сўрайди. Ёзиб беришимиз жоизми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Товарларнинг асл нархини ошириб ёзиб бериш билан сиз ҳам уларнинг ёлғони ва хиёнатига шерик бўласиз. Бундай қилманг. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Ҳадис илми мактаби муқобил энергия манбаи билан таъминланди

Айни қиш мавсумида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг ташаббуслари билан Самарқанд вилоятидаги Ҳадис илми мактабига ҳомийлар томонидан муқобил электр энергия билан таъминловчи 60 миллион сўмлик “EASTERN LION” электрогенератор қурилмаси тақдим этилди.

Бу ўз навбатида, мактабда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаб, олиб борилаётган таълим сифатини янада оширишга хизмат қилади, иншо Аллоҳ.

Мактабда хизмат қилаётган устозлар ва ходимлар бу ғамхўрликдан беҳад миннатдор бўлишди ва мисрлик устоз, шайх Жамолиддин Ҳошим бошчилигида мутасаддилар ҳамда ҳомийлар ҳақига дуои хайрлар қилишди.

Шунингдек, айни кунларда республикадаги тўртта масжидда ана шундай қуёш панелларини ўрнатиш режа қилинган.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram