Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.56K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
«Ашараи Мубашшара»

👳🏻‍♂ Муаллиф: Аҳмад Мухаммад

“Ашараи мубашшара” ибораси “башорат қилинган ўнлик” деган маънони билдиради. ; хаётликларидаёқ жаннатий бўлишлари ҳақида Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам мужда берган ўн нафар улуғ саҳобий шу ном билан аталган. Булар

Абу Бакир Сиддик,
Умар ибн Хаттоб,
Усмон ибн Аффон,
Али ибн Абу Толиб,
Талҳа ибн Убайдуллоҳ,
Зубайр ибн Аввом,
Саъд ибн Абу Ваққос,
Абдураҳмон ибн Авф.
Саъид ибн Зайд,
Абу Убайдa ибн Жарроҳ

розияллоху анҳумдир. Аҳли сунна вал жамоа ақидасига кўра, Ашараи мубашшарани тасдиқ этиш шарт. Ушбу китоб ана шу ўн нафар улуғ саҳобийнинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақида сўзлайди.

💰 Нархи: 55.000сўм

🇺🇿 Қуқон шахри буйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

☎️ +998(91)692-59-52
📍1-Дўкон - Фурқат кўчаси 100-уй
📍2-Дўкон - Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди ёнида

Telegram | Instagram | Telegram-bot
#Бу_суннатдир
Уйга киришдаги суннатлар

🔸«Бисмиллаҳ» дейиш.

🔸Аллоҳни зикр қилиш.

🔸Салом бериш
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Қачонки киши уйига кирса, киришида ҳам, таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилса, шайтон (шерикларига):
«Сизларга ўрин ҳам йўқ, овқат ҳам йўқ», дейди. Агар кирганида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон:
«Жойларингизни топдингиз», дейди. Таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон:
«Жойингизни ҳам, таомингизни ҳам топдингиз», дейди».
Бухорий ривояти.

🔸Кириш дуосини айтиш:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Киши уйига кирганда:

اللَّهُمَّ إِنِّي أسْأَلُكَ خَيْرَ المَوْلَجِ وخَيْرَ المَخْرَجِ، باسْمِ الله وَلَجْنا وباسْمِ الله خَرَجْنا، وعلى الله رَبِّنا تَوَكَّلْنا.

«Аллоҳим! Мен сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг номи билан кирдик, Аллоҳнинг номи билан чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик», десин ва аҳлига салом берсин».

🔸Оғизни мисвоклаш.

🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
Тонг отганида ва кун ботганида

اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук»

Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
БОШҚАНИНГ НОМИДАН УМРА ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бир киши солиҳ амал (нафл намоз, тиловати Қуръон ва бошқа савобли амаллар) қилиб, унинг савобини тирик ёки вафот этган кишиларга ёхуд иккаласига бағишласа жоиз бўлади. Буни фиқҳий манбаларимизда "Ийсолу савоб" деган атама билан келтирилади. Шунинг учун Умрага борган киши ўзининг зиммасидаги суннат умрани бажаргач, қўшимча нафл умра қилиб савобини тирик одамга бағишлашлиги мумкин бўлади.

"من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الأموات والأحياء جاز". (ج2، ص: 243) فقط والله أعلم

"Кимки рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа қилса ва савобини бошқага ўлган ёки тирик бўлсин бағишласа жоиз бўлади" ("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Чотини ериб намоз ўқувчиларга»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

👉 @hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жума сураси!

9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#Мени_эслангиз_сизни_эслайман
Руҳан толиқдингизми, унда Қуръон ўқинг ёки эшитинг!
Чунки ундан хотиржамлик, сокинлик ва ҳақиқий ваъдани топасиз!

Эслатма:
«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (Раъд сураси 28-оят).

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
МУҚИМ КИШИ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: 1) Сафарга чиққан одам имомликка ўтиб қолса намозни қаср қилиб ўқийдими? 2) Агар қаср қилиб ўқиса, унга иқтидо қилган мусофир бўлмаганлар қолган 2 ракатини қандай ўқийди?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Албатта, қаср қилиб ўқийди.
2) Мусофирга иқтидо қилган муқим кишилар имом салом берганда, салом бермасдан туриб, қолган икки ракатни ўқиб охирига етказиб қўядилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

«Ҳазрати Аббос» жомеъ масжидимизнинг кўриниши.

Видеонинг тўлиқ шаклини Youtube тармоғидаги каналимизда томоша қилишингиз мумкин.

https://youtu.be/py8SQ79pTLs

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ит тишласа таҳорат бузуладими?

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

🔗Улашинг @hazrati_abbos
#Бу_суннатдир
Ҳожатхонага кириб чиқишдаги суннатлар


🔸 Киришдан олдин ушбу дуони ўқиш:

«Эй Аллоҳ, мен Сендан эр ва аёл нопок жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

🔸 Чап оёқ билан кириш.

🔸 Қиблага чап ённи қилиб ўтириш.

🔸Чап ёнга босиб ўтириш.

🔸 Покланиш воситасини тоқ ишлатиш.

🔸 Истибро ва истинжода чап қўлни ишлатиш.

🔸 Ўнг оёқ билан чиқиш.

🔸Чиққач, غفرانك. «Аллоҳим, мағфиратингни сўрайман», дейиш.

🔗
Улашинг: 👉 @hazrati_abbos