Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.56K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Youtube саҳифамизга аъзо бўлинг ва Aбдулҳафизхон домлани тўлиқ шаклдаги мавъизаларини томоша қилинг 👇🏻

https://youtube.com/channel/UCNBwTZ8J7Mjix8_DIMv9X_w
Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
Photo
Масжиддан янграётган азон овози эшитилиши билан қулоқчинларимдаги (наушник) мусиқани тўхтатдим. Ўзим намоз ўқимасамда, ҳурмат юзасидан доим мусиқани ўчириб туришга одатланганман. Бугун масжидда азон айтаётган амакининг овози бошқача эди. Азон тугаши билан мусиқамни қайта ёқдимда, йўлимда давом этдим. Мусиқани ҳам бир кун ташлайман, намоз ҳам ўқийман, ҳали вақтим борку деган ўй мени ҳеч тарк тарк этмас эди.

Йўлда кетаётиб бир инсоннинг баланд овоздаги қичқириғи қулоғимга чалинди. Эрта тонгда нима бўлди экан деб хайрон бўлдим. Тўп-тўп одамлар осмонга термулар эди. Ҳеч нарсага тушунмадим. Улардан сўрай бошладим. Лекин ҳеч қайсисидан тайинли жавоб олмадим.

Дархол уйга қайтиб отамдан сўраган эдим-у, жавобдан устимдан муздек сув қуйиб юборилгандай бўлди:
"Қуёш ғарбдан чиқди. Тавба эшиклари ёпилди, ўғлим! Қиёмат..."

Баданимни титроқ эгаллаб, совуқ тер босди... Тавба эшиклари ёпилди? Ахир ҳали вақт бор эди-ку! Отамнинг гапларини эшитишим билан узоқ сукунатга чўмдим. Атрофга назар солдим: ҳеч ким ҳеч ким ҳақида қайғурмас эди, на биродаридан, на ота-онасидан, на жуфтию, на бола-чақасидан.

Барча ўзи билан ўзи оворалигини кўриб, қачондир Қуръондан ўқиб қолган оятларим ёдимга тушди: "Қачонки қулоқларни кар қилувчи овоз келса (Қиёмат қоим бўлса). У кунда киши ўз ака-укасидан, ва онаси ва отасидан, ва аёли ва бола-чақасидан қочадир. У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бордир" (Абаса, 33-37).

Тамом бўлдим. Ҳисоб-китоб чоғи ҳолим қандай бўлади деган ўйлар ўтаётган эди, уйғониб кетдим. Бу туш эди. Туш, лекин келажакдан огоҳлантирувчи, эслатма бўладиган туш. Дахшатли Қиёмат яқинлашаяпти. У куннинг хақиқат айнан шу юқорида таърифланганидек: бир кун тавба эшиклари ёпилади. У кун балки эртагадир. У кун учун нима тайёрладингиз?!

https://t.me/hazrati_abbos
НАМОЗДАГИ ҚИРОАТ

Савол: Ассалому алайкум! Мана бомдод, шом ва хуфтон намозлари жамоат ўқиганда қироат қилиб ўқилади. Шу намозларни уйда ёлғиз ўқисайз қироат қилиб ўқийсизми?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Ўзингиз эшитадиган даражада пичирлаб ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.

https://t.me/hazrati_abbos
Жума муборак!

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳушхабар
Узоқ кутилган кун етиб келди!

Кеча янги қуриб битказилган масжидимиз мусулмонларга фойдаланиш учун топширилди, Аллоҳ бу масжидимизни қуриб битказган хомийлар, усталар, ошпазлар, масжид ҳодимлари ва жамий-ки шу қурилишда қатнашган барча-барчадан рози бўлсин ва ушбу масжидимизни узоқ йилларга мусулмонлар учун ҳизмат қилишини насиб этсин!

👉 @hazrati_abbos
БАЛОНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҚЎЙ СЎЙИШ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Бизни қишлоқда бир иккита ёшлар ўз жонларига қасд қилишди. Шунга бало офатни қайтариш учун жонлик сўйишиб эхсон қилишди. Шу тўғрими? 

ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Балони қайтаришни йўли улар ўша ишларни нега қилаётганини чуқур ўрганиб, ўшани муолажа қилиш керак. Сўйилаётган бечора қўйни уларга нима алоқаси бор? Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉 @hazrati_abbos
#ислом_энциклопедияси
#фойдали

ИСТИҒФОР (араб.) - Аллоҳдан гуноҳни кечиришни, афв этишни сўраш. Кимки қилган гуноҳ ишлари учун астойдил тавба қилса, Аллоҳ тавбасини қабул этади, деган қатъий ишончга асосланади. Ҳадислардан бирига кўра, инсон ёмон ишнинг ортидан яхши иш қилса, ўша ёмонлигини ювган бўлади. Қуръони каримда "саҳарларда истиғфор айтувчилар" (3. 17), дейилган. Ибн Касир истиғфорнинг энг афзали саҳар пайтидагиси эканига шу оятни далил қилган. Расулуллоҳ (с.а.в.) дейдиларки: "Аллоҳ таоло ҳар кеча дунё осмонига тушади. Бу пайт кечанинг охирги учдан биридир. Шунда Аллоҳ субҳонаҳу айтади: "Сўровчи борми, бераман. Дуо қилувчи борми, ижобат этаман. Истиғфор айтувчи борми, мағфират қиламан. "Истиғфор гуноҳлардан фориғ бўлишнинг, ўз-ўзини поклашнинг, тавба қилишга даъват қилишнинг муҳим воситаси ҳисобланади.

http://t.me/hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Жума муборак!

Яқинларингизни ҳам табриклашни унутманг!

https://t.me/hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Ҳазрати Аббос жомеъ масжидимизда очилиш маросими бўлиб ўтди, ва мусулмонларга фойдаланишга топширилди.

30 йиллик тарихга эга ушбу масжиднинг 24х40 метрлик ҳонакохи, таҳоратхоналар ва ҳовли сатҳи миллий услубда таъмирланди. Масжид ёнида янги автомобиллар тураргоҳи барпо этилди.

Очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этиб, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан мамлакатимизда диний эркинликларни таъминлаш, жаҳонда Ислом цивилизацияси қадриятларини тарғиб этишга қўшаётган ҳиссаси ҳусусида алохида тўхталиб ўтдилар. (1-қисм)

👉 @hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғлар ташрифи давом этади.

Бу галги меҳмонимиз гўзал қироат сохиби хамшаҳримиз Анвархон қори ака булдилар. Меҳмонимиз масжидни ва у эрда намозхонлар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб ҳайратда қолдилар ва масжидни қуриб битказган ҳомийлар, шу ерда ҳизмат қилаётган барча-барчани дуо қилиб юртимизда шундай масжидлар купайишига жамоат билан биргаликда дуо қилдилар ва барчамизни муборакбод этдилар.

Қори ака имомликларида ўтган ҳуфтон намозидаги қироатларидан баҳраманд бўлинг.

Биз сизларга илиндик сиз ҳам бошқаларга улашинг.

👉 @hazrati_abbos
МАЖБУРАН УЙЛАНИШ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Ман айни дамда ўқийман. Уйдагиларим мани уйлантиришмоқчи. У қиз манга узороқ қариндош. Уйдагиларга қариндошдан олмаймиз ҳамда у қиз умуман ёқмайди десам ҳам, мани шундан бошқасига уйланмайсан деб, мажбурлашмоқда. Агар у қизга уйланадиган бўлсам, яшаб кетишимдан ажралишим ман учун аниқроқ. Бува ва бувим адамга гапиришади, адам эса уйда шуни муаммосини қилаверади? Ман эса улар учун фикрим умуман аҳамиятиз? Доимо ота-онамни айтганига қулоқ соламан. Имкон борича нима деса, ўшани қиламан. Агар шу қизга уйланмасанг оқ қиламан дейишгача боришса, қандай йўл тутай? 

ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Бу борада оқ қиламан дейишлари шаръан жоиз эмас. Мажбурланиб оила қурилмайди. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати


👉 @hazrati_abbos
ҒАЙРИДИН БИЛАН НИКОХ

САВОЛ: Ассалому алайкум! Агар мусулмон инсон ғайридин аёлга уйланса никох ўқилса халол бўладими ёки никох боғланмайдими? Қандай холатда ғайридин аёлга уйланиш тўғри бўлади?

ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! 1). У ғайридин насоро ёки яхудий аёл бўлиши керак. Атеист ёки бутпараст бўлса жоиз эмас. 
2). Худди муслима аёлга никоҳлангандек икки эркак гувоҳ олдида аёл «бағишладим» ва эр «никоҳимга олдим» дейиш билан бўлади. Валлоҳу аълам!


Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉 @hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин
!

👉 @hazrati_abbos
«Бароат» сўзи араб тилида «озод бўлиш», «нажот топиш» деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бароат, яъни нажот топиш, озод бўлиш кечаси дея номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати сабабли беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар. У шаъбон ойининг ўн бешинчи кечаси (2021 йилнинг 28 мартдан 29 мартга ўтар кечаси)га тўғри келади.

#Бу_қандай_кеча
ҳадис: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Эй Ойша,) бу кеча қандай кеча эканини биласизми?» дедилар.
Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дедим.
«Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча Ўзининг бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират қилади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди», дедилар.

👉 @hazrati_abbos
Юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, уни юқори савияда ўтказиш ва Таровеҳ намозларида мўмин-мусулмонларга қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида масжидларда тайёргарлик ишлари бошланди.

Жумладан, масжидларда Таровеҳ намозларига қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида, жорий йилнинг 10 апрел, шанба куни "Озодалик куни" ўтказилади.

Коронавирус касаллиги билан боғлиқ мураккаб вазият давом этаётганини инобатга олган ҳолда таровеҳ намозларида санитария-эпидемиологик назорат кучайтирилади. Хусусан, намозхонлар тиббий ниқобда бўлиш, оралиқ масофани сақлаш, ташриф буюрувчилар тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалардан фойдаланиш каби карантин тартиб-қоидаларига риоя қилинади.

Масжидларда электр, газ ва ёнғин хавфсизлиги ҳамда намоз ўқиладиган жойлар муҳофазасига катта эътибор қаратилади, техник жиҳозларнинг созлиги кўрикдан ўтказилади.

Имом-хатиблар тамонидан ОАВ ва Интернет сайтлари, ижтимоий тармоқларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятини ўзида мужассам этган чиқишлари қилинади. Шунингдек масжидлардаги Таровеҳ намозларининг шукуҳи, мўмин-мусулмонларнинг хушкайфияти ҳам кенг ёритилади.

Аллоҳ таоло юртимиз ва дунё мусулмонларини Рамазон ойига эсон-омон етказиб, Ўзи рози бўладиган тарзда ўтказишимизни насиб айласин. Ушбу улуғ ойда бўладиган тоат-ибодатлар ва дуо илтижоларимиз сабабидан бутун дунёдан вабо ва офатларни кўтарсин!

Манба: «Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати»

👉 @hazrati_abbos
НАМОЗДА САЖДА ХАКИДА

САВОЛ:
— Ассалому алайкум! Намозда саждага борганда, унутиб икки марта эмас фаққат бир марта сажда қилинса нима қилиш керак?

ЖАВОБ:
— Ва алайкум ассалом! Эсига тушган вақт битта саждани қилиб яна келган жойига қайтиб намозни давом эттиравериш керак. Масалан қироат қилаётганида эсига тушса ўша заҳоти саждага бориб саждани қилиб яна қайтиб қироатни давом эттираверади. Охирида саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам!

Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

👉 @hazrati_abbos
Масжидимизда намоз вақтлари ўзгарди!

👉 @hazrati_abbos