Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.56K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
#ислом_энциклопедияси #фойдали

ВОЖИБ (араб. - мажбурият, бурч) - исломда бажарилиши зарур бўлган амал тури.
Зарурийлик нуқтаи назаридан Вожиб фарздан кейин, суннат талабларидан олдин туради. Исломда Вожибни инкор етиш оғир гуноҳ ҳисобланса-да, кофирликка нисбат берилмайди. "Подшоҳнинг амри вожиб" деган тушунча Қуръонда бор. Суннийликда Вожибга шариат тушунчалари бўйича фарз билан суннат орасидан жой бериш ҳанафийлик мазҳабидагина еътироф етилган. Бошқа уч ушҳабда Вожиб алоҳида тушунча сифатида қабул қилинмаган. Уларда фарздан кейин бевосита суннатга ўрин берилган. Вожибни еса, улар фарзга қўшиб юборишган. Бинобарин улар ҳанафийлик мазҳабидаги Вожибларни фарз ҳисоблайди. Мас. беш вақт намоз, рўза, закот, ҳажни ҳанафийлар фарз деса, улар фарз ҳам, Вожиб ҳам деб атайверади.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
САЖДАИ САҲВ

Савол: Ассалому алайкум! Фарз намозларида саждаи саҳв қилинмай намозни бошқатдан бошлайдими? Агар бошласа ниятни яна бошқатдан қиладими? Иқомат айтадими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Саждаи саҳв ҳамма намозларни тўлдирувчисидир. Хусусан фарз намозларни. Мабодо фарз ўқиган киши саждаи саҳв вожиб бўладиган бирор амални қилсаю, саждаи саҳв қилмаса, ўша намознинг вақти чиқиб кетмаган бўлса, ўша намозни қайтадан ўқиб олиши вожибдир. Вақти чиқиб кетганидан кейин эса, қайтариб ўқимайди. Иқома айтишга ҳожат йўқ.

ولها واجبات لا تفسد بتركها وتعاد وجوبا في العمد والسهو إن لم يسجد له ، وإن لم يعدها يكون فاسقا [ ص: 457 ] آثما وكذا كل صلاة أديت مع كراهة التحريم تجب إعادتها . والمختار أنه جابر للأول ، [ ص: 458 ] لأن الفرض لا يتكرر

Намознинг вожиблари бўлиб, уларни тарк қилиш ила намоз бузилиб қолмайди. Қасддан ёки эсдан чиқариб уларни тарк қилса, саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. Агар саҳв саждасини қилмаса, ўша намозни қайта ўқиш вожиб бўлади. Агар қайта ўқимаса, фосиқ ва гуноҳкорга айланади. Шунингдек макруҳи таҳримийлик билан адо қилинган барча намозларни вақти чиқмасидан аввал қайта ўқиш вожибдир. Қайта ўқилган намоз аввалгисини тўлдирувчи ҳисобланади. Чунки фарзлар такрор-такрор ўқилмайди. (Роддул мухтор). Баъзи уламолар “Намоз вақти чиқиб кетсада қайта ўқиб олиш вожиб” деганлар. Баъзилар эса, “Вақт чиқиб кетганидан кейин қайта ўқиб олиш мустаҳаб” деганлар. Аввалги гап қувватлироқдир. (Роддул мухтор). Валлоҳу аълам!

© Манба: «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.
♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#ТАЪЗИЯ

• Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди жамоа аъзолари таъзия билдирамиз.

Қўқон шаҳар "Зинбардор" масжидида кўп йиллар хизмат қилган Ҳайруллохон домла охиратга сафар килдилар.Инна лиллахи ва инна илайхи рожиун.

• Аллоҳ тақсиротларини афв этсин!
• Ҳисобларини енгил қилсин!
• Ортларида қолганларга сабру жамил берсин!

Имом домламизни динимизга хизматлари кўп эди солиҳ амаллари ўзларига хамрох бўлсин.

Жаноза намози эртага
02.02.2021 соат 11:00 да уйларида ўқилади
#ислом_энциклопедияси #фойдали

МАКРУҲ (араб. - рад етилган, қораланган, номақбул) - шариат ҳукмларидан бири (фарз, мандуб, мубоҳ, ҳаром билан бирга). Қатъиян тақиқ қилинмаган, лекин номақбул ҳисобланган ва рад етилган амаллар макруҳ ҳисобланган. Макруҳ - Пайғамбаримиз (с.а.в.) қайтарган иш демакдир. Ҳар бир мусулмон макруҳ ишларни қилишдан сақланиши лозим. Макруҳ ишни гуноҳидан қўрқиб қилмаган киши савобли, қилаверган киши гунохли бўлур. Макруҳ ишларнинг макруҳлигини инкор қилган киши имондан чиқмаса-да, гуноҳкор бўлур. Макруҳ ишлар учун жазо белгиланмаган. Макруҳ амалларга диний бурчни бажариш пайтдаги баъзи ҳолатлар, хасислик, бераҳмлик, дабдабалик ва исрофгарчиликка мойиллик, оилавий ва ижтимоий бурчга менсимаслилик билан қараш, бировни йўқ яхши сифатлар билан мақташ, бошқа диндагилар, балоғатга етмаган билан никоҳга кириш ва бошқалар киради. Мазҳабга кўра, макруҳга аслида ман етилган баъзи таом ва ичимлик турлари киради. Макруҳ тушунчаси ҳалол билан ҳаромни ажратиб бериши билан исломий ахлоқнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Жума муборак!

@hazrati_abbos
Жаннат ҳурларига маҳрингиз борми?

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Жаннат ҳурларининг маҳри масжидни супуриш ва уни обод қилишдир”.

Манба: muxlisun.uz

https://t.me/hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Масжидимизда қурилиш ишлари тобора ўз якунига етмоқда!

🤲🏻 Шу қурилишда қатнашган барча-барчадан аллоҳ рози бўлсин!

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жума_мавъизаси

Мазҳаблар – Қуръон ва суннат маҳсулидир

🎙Абдулҳафизхон домла - Ҳазрати Аббос жомеъ масжиди бош имом-ҳатиби

Тўлиқ шаклда томоша қилиш
👇👇👇👇
https://youtu.be/em4VJ6_zWig
«Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, сўнг уни бошқаларга ўргатувчиларингиздир»

«Ан-Нур» китоблар дўкони сиз азизларга ана шу даражотга етишда восита бўладиган "мусъҳафлар" ни тақдим этамиз.

«Фурқон» номли мусъҳафи — Мадина босма, Туркияда чоп этилган ва тажвид қоидаларисиз бўлиб, ушбу мусъҳаф Қурондаги оятлар кимга тегишли ва у оят ким учун тушгани ҳам шарҳ қилинган ва ўқиш учун қулай қилиб ишланган.

💰Нархи: 100.000сўмдан

🛵 Қўқон шаҳри буйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

☎️ +998(33)303-46-43
📍1-Дўкон - Фурқат кўчаси 100-уй
📍2-Дўкон - Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди ёнида

Telegram | Instagram | Telegram-bot
Архив: Устоз Ёрқинжон домла масжидимизга ташриф буюрдилар ва қурилиш жараёнлари билан танишиб қурилишга ҳисса қўшганлар ҳаққига илиқ дуо қилдилар!

Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
#ислом_энциклопедияси #фойдали

МАЗҲАБ (араб. - йўналиш, оқим, йўл, таълимот), шариат мазҳаблари — исломда диний ҳуқуқ тизимлари ва йўналишлари. 8, 9-асрларга келиб шариатнинг шаклланиши жараёнида ҳуқуқшунослик - фиқҳ соҳасида жуда кўп мазҳаблар юзага келган. Ҳозирги вақтда суннииликда тўртта мазҳаб - ҳанафийлик, моликийлик, шофиъийлик, ҳанбалийлик (мазҳаблар номи уларнинг асосчилари: Абу Ҳанифа (Имоми Аъзам), Молик ибн Анас, Шофиъий, Ибн Ҳанбал номидан олинган), шиаликда бир мазҳаб - жаъфарийлик (асосчиси - Жаъфар ас-Содиқ) сақланиб қолган. Шариат мазҳаблари диний фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала мазҳабҳам тенг ҳисобланади, йирик мусулмон университетларида тўрт мазҳаб бўйича алоҳида дарс ўқитилади. Мазҳаблар умуман анъанавий диний ҳуқуқ доирасидан чиқмагани ҳолда, шариат масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир-биридан фарқ қилади. Ҳозир ислом мамлакатларида ҳанафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва ҳ. к.), моликийлик (Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия), шофиъийлик (Миср, Индонезия ва ҳ. к.), ҳанбалийлик (Саудия Арабистони) мазҳаблари, шунингдек, шиалик тарқалган мамлакатлар (Ерон, Ироқ, Яман ва ҳ. к.) нинг ҳуқуқий ҳаётида жаъфарийлик мазҳаби ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳанафийлик мазҳаби кенг ёйилган.

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFSAVTkiDxWRa3GO7Q
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌙 Жума муборак!

🕌 @hazrati_abbos
Youtube саҳифамизга аъзо бўлинг ва Aбдулҳафизхон домлани тўлиқ шаклдаги мавъизаларини томоша қилинг 👇🏻

https://youtube.com/channel/UCNBwTZ8J7Mjix8_DIMv9X_w