Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Гиёхвандлик - жиноятларининг асоси

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Миссионерлар иймон ўғрилари

Кейинги пайтларда фалон киши бошқа динга ўтибди, оиласи билан бирга ўтирмас экан, ҳарбий хизматдан бош тортибди, қон топширмас эмиш деган ҳар гаплар қулоққа чалинадиган бўлиб қолди. Бунинг сабаби бизнинг юртимизда ҳам миссионер деб аталмиш иймон ўғрилари пайдо бўлганидандир.

Мисссионерлик – бу бирон бир динга эътиқод қилувчи кишиларни бошқа бирдинга тарғиб қилишга айтилади.

Миссионерлик эса, бирор бир вазифани у вазифа-сиёсий ёки диний бўлсин, бажариш учун юборилган кишига нисбатаан айтиладиган атама. Улар аосан християн динига хос бўлиб, христианликнинг ҳам дунё бўйлаб кўпгина давлатларда ва христианликнинг ўзида ҳам қораланадиган ва таъқиқланган диний секталар ҳисобланади.

Миссионерлар катта давлатлар ва қайсидир компанияларнинг манфаатини кўзлаб, махсус тайёргарликдан ва ўқув курсларидан ўтказилган кишилардир.

Улар қайси мамлакатга юборилиш учун тайёрланаётган бўлса, шу мамлакат аҳолисининг дини, миллати, урф одатларини яхши ўрганиб чиқадилар. Керак бўлса вазиятга қараб аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига ўз таъсирини кўрсатиб, ўз сафларига қўшиб олишга ҳаракат қиладилар. Бунга мисол қилиб юртимиздаги кар-соқовлар, ногиронлиги бор кишилар ва жисмоний ва моддий имконияти чекланган кишиларга моддий кўмак бериш баҳонасида уларнинг онгига кириб бориб, ўз динидан воз кечиб, улар чақираётган динга киришга тарғиб қилганликларини келтиришимиз мумкин.

Уларнинг асл мақсади динга киритиш эмас, балки мусулмонларни диндан чиқаришдир. Миссионерлик фаолияти билан шуғулланаётган кишилар умуман тарафдорларининг ахлоқини яхшилаш билан шуғулланмайдилар. Аксинча, улар хулқни бузадиган ишларни ёйишади. Турли хил ўйинлар, «дискотекалар» ташкил қилишади, ресторанлар очиб, тунги кўнгилхушликлар уюштиришади.

Таассуфки, ҳозирги кунда диёримиздаги айрим ҳудудларда мусулмон фарзандларимизни бошқа динларга оғдириш, яъни миссионерлик ҳаракатлари учраб турибди. Соф ақида нима эканидан бехабар, хақ билан ноҳақликни англаб етмаган баъзи одамлар ўз динларидан кечиб кетишлари жуда ачинарлидир. Бу эса жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланмиш оилада ҳар хил низолар келиб чиқишига сабаб бўлмокда. Уларнинг ўз эътиқодларидан юз ўгиришларининг биринчи сабаби, ислом ақидасини яхши билмасликлари бўлса, иккинчиси миссионерлар томонидан турли хил кўринишдаги моддий рағбатлантиришлардир.

Сўзимизнинг интиҳосида шуни алоҳида таъкидлаймизки, юқорида айтганимиздек, миссионерларнинг «ғамхўрлиги»га алданиб, уларнинг тузоғига илинган кимсалар аслида исломий ҳаётдан анча йироқ, унинг ҳаётбахш таълимотидан бехабар кишилардир. Акс ҳолда, улар минг йиллар давомида ота-боболари асраб-авайлаб келган муқаддас динини арзимас нарсага, дунё матосига сотмаган, бундай нодонлик ва жаҳолатга йўл қўймаган бўлар эдилар.

Алишер навоий хазратлари айтадиларки:

Юртни обод этгучи доно бўлак нодаон бўлак

Ерни шудгор қилгучи деҳқон бўлак қобон бўлак.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ётишдан олдин ва кейин ўқиган дуолари

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўринларига кирганларида: "Бисмика амууту ва аҳйаа", дердилар, турганларида эса: "Ал-ҳамду лиллааҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин-нушуур", дердилар".

Дуоларнинг маъноси: "Сенинг исминг билан ўлиб, Сенинг исминг билан тириламан", "Бизни ўлдиргандан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш ҳам Унинг саридир".
Имом Бухорий ривояти.

"Олтин силсила" китобидан.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 YouTube | 🎞 instagram | telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Йил_сарҳисоби_2022_1_сон

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази фаолияти

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

Ҳурматли устозлар, қон нажосат бўлса, уни сотиш жоиз эмас бўлса, донорликнинг ҳукми қандай? Кўп қон донорликлари билишимизча пул эвазига бўлади. Шу иш орқали топилган пул ҳалол бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Ҳурматли устозлар, қон нажосат бўлса, уни сотиш жоиз эмас бўлса, донорликнинг ҳукми қандай? Кўп қон донорликлари билишимизча пул эвазига бўлади. Шу иш орқали топилган пул ҳалол бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Киши ўз қонини муҳтож бўлган кишиларга сотиши жоиз эмас. Бироқ ёрдам кўрсатиш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида кўнгилли равишда қон бериш жоиз.

Лекин инсон бепул қон тополмаса, зарурат учун қон сотиб олиши мумкин. Бунда қон сотиб даромад қилган киши гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин!

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
НАМОЗ ЎҚИГУВЧИНИНГ ОЛДИДА МУШУК АЙЛАНИБ ЮРИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Уйимизда мушугимиз бор. Баьзан намоз ўқиётганимда олдимда ёки ёнимда туриб олади. Намозимни тугатаётганимда салом берсам ёнимда мушук туради. Шу намозим тўғри бўладими ёки қайта ўқиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз ўқигувчининг олдида турли ҳайвонларнинг айланиб юришининг зарари йўқ.

Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Сайҳонликда турганимизда ҳузуримизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Аббос у зот билан бирга эди. Бас, у зот саҳрода намоз ўқидилар. Олдиларида сутра йўқ эди. Бизнинг урғочи эшагимиз ва бир ит олдиларида ўралашиб юрарди. У зот эътибор қилмадилар». Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Шундай экан сизнинг олдингиздан мушугингизни ўтишини зарари йўқ. Валлоҳу аълам

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ҲУШЁРЛИКНИ БИР ДАМ ЙЎҚОТМАЙЛИК!

Бугунги ахборот техноогиялари асрида турмушимиз қанча фаровонлашган бўлса, шунча хавф-хатар ҳам кўпайиб боряпти. Олдингидай душманни четдан ахтаришга ҳожат қолмади. Ғанимлар ёнимизда, ҳатто карманларимизда изғиб юрибди. Баъзан кафтдеккина мобил қурилма бизнинг ағёримизга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу матоҳ фарзандларимизни ҳам чалғитиб, уларни турли бузуқ ақидаларга бошламоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ота-она ўз боласига гўзал одобдан афзал нарса бера олмайди», деганлар (Имом Термизий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда: «Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши тарбия бериш ва одоб ўргатишдан ортиқ ҳадя қилолмайди», деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Набий алайҳиссалом фарзандларига, набираларига, умуман, ёш болаларга жуда эътиборли бўлганлар. У зотнинг тарбияларини олган издошлари, саҳобалар ҳам фарзанд тарбиясида ўша услубни қўллашган.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Таҳорат қилишда катта фазилатлар бор.

Таҳорат ва ғуслнинг аҳамиятини қуйидаги мисол орқали тушунишимиз мумкин. Ниҳоятда улуғ ва мартабали зотни зиёрат қилмоқчи бўлса, ювиниб тараниб, соч-соқоли, кийимларига эътибор бериб тайёрланади. Мўмин киши ҳам оламларнинг Яратувчиси, икки дунёнинг Подшоҳи ҳузурида туриш учун тайёргарлик кўради, чиройли ювиниб-таранади, ҳам руҳан, ҳам жисмонан тайёргарлик кўради. Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришга лойиқ бўлиши учун таҳоратли бўлиш фарздир. Ўрни келганда ғусл қилиш ҳам керак бўлади.

Таҳорат қилишда катта фазилатлар бор. Биринчи фазилат Аллоҳ таоло Қуръони каримда намоздан аввал таҳорат (жунуб бўлса, ғусл) қилишни буюрган, фарз қилган. Энг катта савоблар фарз амалларга берилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قُمْتُمْ إِلَى الصَّلَاةِ فَاغْسِلُوا وُجُوهَكُمْ وَأَيْدِيَكُمْ إِلَى الْمَرَافِقِ وَامْسَحُوا بِرُءُوسِكُمْ وَأَرْجُلَكُمْ إِلَى الْكَعْبَيْنِ
яъни: “Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингиз, бошларингизга масҳ тортингиз ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингиз)!”
(Моида сураси 6-ояти).

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Мўмин мўминнинг кўзгусидир

Кишига ўзининг юзидаги бирон айби ва нуқсони фақат силлик ва тиниқ ойнага қараганидагина аён бўлганидек, мўмин кишининг иймонли, мухлис, ростгўй насиҳатчи дўсти, биродари бўлиши керак. Ўша дўсти унга ҳамроҳлик қилади, унга яқин бўлади. Унда бирон камчилик кўринганида ва қалбида бирон яширин (ҳасад, кибр, риё каби) иллат касалликларнинг белгилари намоён бўлганида ёки айтаётган сўзлари ва бажараётган ишларида содир бўладиган нуқсонларни очиб беради, (огоҳлантиради, насиҳат қилади).

Шайх Абдулқодир Исо.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Мискин

Абу Ҳозим раҳимаҳуллоҳга: “Сен мискинсан”, деб айтилганида, у зот: “Мен қандай қилиб мискин бўлайин, ахир осмонлару ер ва уларнинг орасидаги нарсалар ҳамда уларнинг остидаги нарсаларнинг барчаси Мавлоим(Роббим)ники бўлса!”, деб жавоб бердилар.

“Адабуд дунё вад дийн” китобидан.

Изоҳ: Мискин калимасининг маъноси, бемор, ногирон, қария ва ишсиз каби чорасиз қолган ҳар бир инсон, мискинлик тоифасига кирадилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мискин – бир-икки парча емоқ билан кифояланган инсон эмасдир. Моддий эҳтиёжини қондира олмаган ҳолда уятиб ёки давомли бошқа бир инсондан бирон нарса сўрай олмаган кишидир.” Имом Бухорий ривояти.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

Қиёмат куни руҳимизни сўроққа тутишадими ёки жасадимизними?

Савол: Ассалому алайкум!
— Қиёмат куни руҳимизни сўроққа тутишадими ёки жасадимизними?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Киши вафот этгандан сўнг бўладиган бу савол жавоб ҳам руҳга ҳам жасадга бўлади. Аммо охиратдаги руҳни баданга қайтиши дунёдаги руҳни жасадга қайтиши каби бўлмайди. Балки охиратда руҳни жасадга боғланиши энг мукаммал ҳолда бўлиб ундан сўнг руҳ жасаддан ажрамайди, ўлим бўлмайди. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
НАФЛ ТАВОФ ҚИЛСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бугунги кунда Каъбани тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб бўлган тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун бу ибодатларни ташкиллаштирувчилар шу чорани кўришган бўлсалар бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбани ёнида тавоф қилишни имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учунчи қаватларида кучингиз етганча тавоф қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Муфарридлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Муфарридлар ўзиб кетишди», дедилар. Шунда саҳобалар: «Муфарридлар кимлар, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар», дедилар».
Имом Муслим ривояти.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Ухлаш учун тўшакка ётганда

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:

بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ

«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётсалар, қўлларига суфлаб, иккита «Қул аъузу»ни ўқир, сўнг таналарига суртар эдилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқори қўл (эҳсон қилувчи) паст қўлдан (тиланчидан) яхшидир

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳдан соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса сўраган эдим. У зот сўраган нарсамни бердилар. Кейин яна сўраган эдим. Яна бердилар. Учинчи бор сўраган эдим, яна бериб:
«Эй Ҳаким, бу мол-дунё ям-яшил, гўзал нарсадир. Ким уни сахийлик (бошқаларга ҳам бериш) ниятида олса, у нарсасига барака берилади. Кимки уни ўзида ушлаб қолиш ниятида олса, у нарсасига барака берилмайди ҳамда у киши еб тўймас бўлиб қолади. Юқори қўл (эҳсон қилувчи) паст қўлдан (тиланчидан) яхшидир», дегандилар, мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, сиздан кейин вафот этгунимча ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамайман», дедим.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифалик пайтларида ҳадя бериш учун Ҳаким розияллоҳу анҳуни чақирганларида, Ҳаким розияллоҳу анҳу уни қабул этишдан бош тортдилар.

Кейин Умар ибн Хаттоб ҳадя бериш учун Ҳаким розияллоҳу анҳуни чақиртирган эдилар, бу зот яна уни қабул этишдан бош тортдилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: «Эй мусулмонлар жамоаси, Ҳакимнинг қилаётган ишига гувоҳ бўлинглар. Мен унга: «Аллоҳ ўлжалардан ажратган ҳаққингни олгин», десам, у олишдан бош тортмоқда», дедилар.

Мана шу тарзда Ҳаким розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин то вафотларигача ҳеч кимдан бирор нарса сўрамадилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Нафсимнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калимани ўргатинг, уни тонг отганида ва кеч кирганда айтиб юрай», дедилар. Шунда у зот:

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

«Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, ашҳаду алЛаа илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳи», деб тонг отганида, кеч кирганида ва тўшагингизга ётганингизда айтиб юринг», дедилар.

Маъноси: Эй еру осмонни бор қилган Аллоҳим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан ва шайтоннинг ёмонлигию ҳийласидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Камтар бўлинг

Қуръони каримда Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро сураси, 37 оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки, “Бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бировга нисбатан такаббурлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин” (Муслим ривояти).

Ояти карима ҳамда ҳадиси шарифда камтар, хокисор бўлиб, кибру ҳавога берилмасдан, ҳаддини унутмасдан, мол-дунёга, мансаб-мартабага, шон-шуҳратга эришганда, бошқаларга паст назар билан қарамасдан, барча инсон Яратганнинг бандаси эканини унутмасдан ҳаёт кечириш зарурлиги таъкидланмоқда.

Камтарлик ва хокисорлик сифатига эга бўлган киши нафақат эл-юрт олдида, балки Аллоҳ таоло даргоҳида ҳам мақтовга лойиқдир. Бундай инсонлар ҳар қачон ўз ҳурматларини сақлай билиш билан бир қаторда, ўзгаларнинг қадр-қимматларини ҳам ўрнига қўяди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: “Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасини баланд қилиб қўяди”, деганлар (Муслим ривояти).

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Yolg‘on xabar tarqatish – og‘ir gunoh(1-qism)

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram