Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
🟥 «Агар огоҳсан сен – шохсан сен. Агар шохсан сен – огоҳсан сен!»

Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалигини ҳаммамиз жуда ҳам яхши биламиз. Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан ва кучли пойдевор вазифасини ўташлигини ҳам жуда пухта эгаллаганмиз.

Диёримизда миллий қадриятлар ва муборак динимизнинг эзгу таълимотлари асосида оилага доир қонун-қоидалар янада мукаммал қайта ишланди. Буюк ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолиб келаётган доно халқимизни юксак маънавиятига давлатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз «Жаҳолатга қарши маърифат» қимматбаҳо ғояни қўшимча сифатида бизларга енгилмас куч қилиб бердилар.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
#савол_жавоб

Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Баъзан уйда ёлғиз намоз ўқишимга тўғри келади. Шунда Бомдод, Шом ва Хуфтоннинг фарз намозларини ўқиётганда Фотиҳа ва Зам сурани овоз cиқармай ўқиса яъни фақат ўзим эшитадиган даражада ўқисам бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб, баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган. Ўзи эшитмасада тили қимирлаб ҳарфларни тўғрилаб айтишни ҳам жоиз деган уламолар бор.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийни чегараси ўзи эшитмоғидир. Жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Намоздаги дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
10209. Тенглик ҳамма вақт ҳам адолатни англатавермайди
Ота-оналарга тавсия шулки, улар ҳар бир ўғил ва қизларига нисбатан муомалада тенгликдан кўра, кўпроқ адолатга эътибор қаратишсин, шуни таҳқиқ қилишга бош қотиришсин. Чунки уларнинг талаб ва қизиқишлари ўзига хосдир, вазият ва ҳолатлари ҳам ўзига хосдир.
Қуйидаги суратда: Ўнг томонда адолатга риоя қилинган, чап томонда бўлса, тенгликка. Хулоса ўзингиздан.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
Қарздан қутулиш дуоси

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиш учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ ўргатган калималарни ўргатайми? Агар

اللهم اكفني بحلالك عن حرامك واغنني بفضلك عمن سواك.

«Аллооҳуммакфиний биҳалаалика ъан ҳароомика вағниний бифазлика ъамман сиваака» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. 330/1. (Маъноси: Эй Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қил.) Имом Термизий ривоятлари.
БАТАФСИЛ:👇

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

Муфтий ҳазрат: Hayo insonni yuksaltiradi, hayosizlik esa

Ўзбекистонмусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг! Каналга аъзо бўлинг.»
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
АЛЛОҲГА ТАВАККАЛ ҚИЛИШ

Таваккулни Ибн Ражаб “Жомеъул улум вал ҳикам” китобида қуйидагича таърифлайдилар:

“Таваккул дунё ва охират ишларида фойдани жалб ва зарарни даф қилиш бўйича Аллоҳ азза ва жаллага сидқидилдан суянишдир. Ишларнинг барчасини Унга ҳавола қилишдир. Ундан ўзгаси бирор нарсани бера олмаслигига, ман қила олмаслигига, зарар етказа олмаслигига ва фойда бера олмаслигига бўлган иймонни рўёбга чиқаришдир” (409-бет).

Таваккул қилиш деганда – киши бор имкониятидан келиб чиқиб, сабабларни ушлаб, бир ишга қасд қилгандан кейин – унинг натижаси яхши бўлишида Аллоҳга суяниш тушунилади. Аллоҳ таоло шундай деган:

﴿ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ ﴾ (آل عمران: 159)

“(Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар” (Оли Имрон сураси, 159-оят).

Ушбу оятда ҳам киши бирор ишни пухта ўйлаб, унда аниқ бир қарор қабул қилгандан кейин таваккул қилиш кеаклиги тушунилади. Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:

فعن أنس بن مالك رضي الله عنه قال: جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وسلم على ناقةٍ له فقال يا رسول الله أدعها وأتوكل. فقال صلى الله عليه وسلم: «اعقلها وتوكل» (رواه الترمذي).

Бир киши Набий алайҳиссаломнинг олдиларига келиб, У Зотдан: “Ё Расулуллоҳ! Туямни боғлайми ёки эркин қўйиб, таваккал қилайми?”, сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Боғлаб қўйиб, ундан кейин таваккал қил”, дедилар.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Солих алайхиссалом кайси кавмда пайгамбар килиб юборилган?
Anonymous Quiz
32%
Од кавми
46%
Самуд кавми
22%
Бани Исроилга
#савол_жавоб

Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яъни Ҳазрати Билолнинг номларига ҳурматсизлик бўлмайдими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Ҳар бир миллатнинг ўз урфида оммалашган исмлари ёки исмларга қўшимча сифатида ишлатиладиган сўзлари бўлади. Булар кўпинча ҳурматни, баъзан эса эркалашни ифода қилади. Шундай экан Билол исмини ҳурматлаб ёки эркалаб Билолбек, Билолжон дейишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам.
♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам фақат Унгагина ёлворасизлар.

Наҳл сураси, 53-оят

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
​ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».
Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.

Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.
#Бу_суннатдир
Жума кунининг суннатлари:

🔸 Ғусл қилиш;
🔸 Хушбўйланиш;
🔸 Мисвок ишлатиш;
🔸 Энг яхши кийимни кийиш;
🔸 Каҳф сурасини ўқиш;
🔸 Салавот айтиш;
🔸 Масжидга эрта бориш

Бу куннинг барокати сизга бўлсин
Ҳасад қандай пайдо бўлади?

Ҳасад Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламолар ижмоси билан ҳаром қилинган бўлиб, катта гуноҳ ҳисобланади. Ҳавас эса, гуноҳ саналмайди. Чунки, ҳасадгўй бировга ёмонлик етишини ўйлайди. Ҳавас қилувчи эса бировга етган яхшиликдан хурсанд бўлади.

Ҳасад қандай пайдо бўлади? Бу саволга Абу Бакр ар-Розий раҳматуллоҳи алайҳ  ўзининг “Ат-Тибб ар-руҳоний” китобида шундай жавоб берган: “Ҳасад бахиллик ва очкўзликнинг бирлашишидан пайдо бўлади. Лекин у бахилликдан кўра ёмонроқдир. Чунки бахил ўзининг мулкида бўлган нарсани ҳеч кимга беришни истамайди. Ҳасадгўй эса ўз мулкида бўлмаган нарсани ҳеч кимга беришни хоҳламайди”.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
#савол_жавоб

Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥
  Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яъни Ҳазрати Билолнинг номларига ҳурматсизлик бўлмайдими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Ҳар бир миллатнинг ўз урфида оммалашган исмлари ёки исмларга қўшимча сифатида ишлатиладиган сўзлари бўлади. Булар кўпинча ҳурматни, баъзан эса эркалашни ифода қилади. Шундай экан Билол исмини ҳурматлаб ёки эркалаб Билолбек, Билолжон дейишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳар бир ўқилган намоздан кейин ўтган йиллардаги ўқилмаган намозларим қазосини ўқиб борсам бўладими? Ёки ўқилмаган қазо намозларни қандай адо қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўз вақтида ўқилмаган намоз фақат қазосини ўташ билан зиммадан соқит бўлади. Ҳар бир ўқилган намоздан кейин қазо намозларни ўқишингиз мумкин. Кўп йил ўқилмаган намозларнинг қазосини ўқишда тартиб шарт эмас, лекин шунда ҳам улар орасидаги ўзаро тартибга риоя қилиш (яъни олдин бомдод, кейин пешин, сўнг асрни ўқиш) мустаҳаб ҳисобланади (“Фатовойи Ҳиндия” китоби).

Қазо намозларни куннинг исталган пайтида ўқиш мумкин. Фақат уч маҳал бундан мустасно: қуёш чиқаётган пайт, кун қиёмга (тиккага) келганда ва қуёш ботаётганда. Мана шу учта вақтда қазо намозларини ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг

~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~

🎥 Youtube | 🎞 Instagram | telegram
ОМОНАТНИ ИШЛАТИБ ТУРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Омонатни ишлатиб, яна жойига қўйиб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлмайди. Омонатга қўйилган нарсадан эгасининг рухсатисиз фойдаланиш омонатга хиёнат ҳисобланади, агарчи у кейинчалик омонатни жойига қўйиб қўйса ҳам. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram
Муфтий ҳазрат: Ҳасад эмас, ҳавас билан яшайлик!

🟢  Бугун, 9 декабрь куни Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги "Олтинтепа" жоме масжидида жума намозида иштирок этдилар.

🕌 Жомеда йиғилган минглаб намозхонлар жума намозидан аввал гўзал қироат ва Муфтий ҳазратларининг “Ҳасад – эзгулик заволи!” мавзусидаги файзли суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар.

Маъруза давомида ҳасад иллатининг муолажаси, фазилатли ишларда ҳасад эмас, ҳавас қилиш лозимлигини ояти карималар, ҳадиси шарифлар ва уламолар панду насиҳатлари асосида тушунтириб бердилар.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.
🔗 Бизни мунтазам кузатиб боринг
~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~ ~
🎥 Youtube | 🎞 instagram | telegram