Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.54K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Сохта салафийлик ислом уммати учун энг хатарли иллатдир

Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир. Сўнгра шундай инсонлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади” (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
"Зам" сузининг маъноси нима?
Anonymous Quiz
49%
Қушиш
32%
Қисқа
18%
Кичик
Саломлашиш одоблари.

Албатта ҳар бир ота-она фарзандига одоб ахлоқ ўргатар экан, энг аввало, саломлашишни ўргатади. Бутун дунёда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган ҳеч бир миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз «Гапнинг боши – калом, одоб боши – салом», демаган.
Ҳаттоки нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш, ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто мухолифингизнинг ҳузурига «Ассалому алайкум деб кирсангиз, у жаҳлидан тушади, кеки йўқолади, кўнгли сизга мойиллашади.
Йўлдан ўтиб кетаётган одам кўпчиликдан бир кишига салом берса кифоя қилади, ўтирганлардан бир киши алик олса етади».

Оқил ва одобли киши дўстлари ва яқинлари билан учрашганда, одамлар олдидан ўтаётиб, мажлис ёки жамоат жойига кирганда, «Ассаламу алайкум», деб салом бериши лозим. Алик олиш ҳам саломга яраша чиройли бўлиши керак.
Ҳар бир киши ўз хонадонига кирганда ҳам оила аъзоларига салом беради.

Салом тўлиқ, сўзларини бузмай, одоб билан берилади, у «салом», «сомалайкум» (маъноси: сизга ўлим бўлсин), «салом бердик», «хайрли кун» каби бузуқ шаклларда бўлмаслиги лозим.

Улов (от, эшак, машина кабилар)даги киши – пиёдага, пиёда кетаётган одам – ўтирганга, озчилик – кўпчиликка, кичиклар – катталарга, биринчи бўлиб салом беради.

Кўпчилик ўтирган жой ёки издиҳомга кириб борган киши бир одамни хосламай, ҳаммага салом беради, аммо ўтирганларнинг ичидан бир киши алик олса кифоя қилади. Салом берилсаю, аммо ҳеч ким алик олмаса, ўтирганларнинг ҳаммаси гуноҳкор бўлади.

Бошни қимирлатиб, овозсиз, фақат қўлни кўксига қўйиш билангина салом бериб ҳам, алик олиб ҳам бўлмайди. Салом-алик очиқ лафз билан айтилиши керак.

Учрашганда қандай салом берилса, хайрлашаётганда ҳам шундай салом билан ажрашилади.
Саломга алик олиш мақбул бўлмаган ўринларда салом бериш макруҳ саналади. Қуръон ўқиётганга, намоз ўқиётганга, азон ёки такбир айтаётганга, ҳаммомда ювинаётган кишига, ҳожатхонада ўтирганга, номаҳрам аёлларга, оғзида таоми бўлган кишига, ухлаётганга, дуо, хутба ўқиётганга

Қўл бериб кўришганда, кафтни кафтга қўйиб, икки қўллаб кўришилади, узрли ҳолатлардагина бир қўллаб кўришса бўлади.
Аммо айрим кишилар ўртасида урфга кирганидек, оғиз-бурун ўпишиб кўришиш одобимизга мутлақо зиддир. Кўп замонлар кўришмаганда пешона ёки бошдан ўпса бўлади.

Олимлар, фазилатли кишилар, улуғ устозларнинг қўлидан ўпиш мумкин. Ёш болаларни бағрига босиб, эркалатиб, пешона ёки бошидан ўпса бўлади.

Номаҳрам аёллар билан қўл бериб кўришилмайди.

Кўпчилик тўпланган жойларда кўришиш учун ҳаммани безовта қилиш шарт эмас, салом берилса кифоя қилади.

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз Домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»
Қачон тонг отса, ушбу дуони ўқинг!

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبْزَى، عَنْ أَبِيهِ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَصْبَحَ قَالَ: «أَصْبَحْنَا عَلَى فِطْرَةِ الْإِسْلَامِ، وَكَلِمَةِ الْإِخْلَاصِ، وَدِينِ نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَمِلَّةِ أَبِينَا إِبْرَاهِيمَ حَنِيفًا مُسْلِمًا وَمَا كَانَ مِنْ الْمُشْرِكِينَ». رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абзодан, у отасидан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тонг оттирсалар, «Асбаҳнаа ъала фитротил Ислаами ва калиматил ихлааси ва дийни Набиййинаа Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама ва миллати абийнаа Иброҳима ҳанийфан муслиман ва маа каана минал мушрикийн», дер эдилар».
Аҳмад ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Ислом фитратида, ихлос калимаси, Набийимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг динида ва мушриклардан бўлмаган, бошқа динларга оғмаган муслим отамиз Иброҳимнинг миллатида тонг оттирдик».

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
САЛОВАТ

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

🌙 «Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд. Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд»

Маъноси: “Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини яхшилик ва раҳматда қилганинг каби, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам яхшилик ва раҳматда қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан. Аллоҳим, Иброҳим алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини баракотли қилганингдек, Муҳаммад алайҳиссаломни ва у зотнинг оилаларини ҳам баракотли қил. Албатта, Сен мақтовли улуғ зотсан”

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
Масжидга кираётганда ва чиқаётганда ўқиладиган дуолар.

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб, сўнг:
اللهُمَّ افْتَحْ لِي أبْوَابَ رَحْمَتِكَ
«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик», деб айтсин. (Маъноси: Эй Раббим, бизга раҳмат эшикларини очгин) Чиққанида эса:
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ
«Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик», десин». (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман.) Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилганлар. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳга салом айтсин», деган лафз йўқ.
┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!

@hazrati_abbos
Ўзимизнинг маҳсулот🇺🇿

Масъҳ тортишга яроқли маҳсилар

Ҳанафий маҳзабида маҳсининг уч шарти бор.

Биринчиси: Оёқ қадами (товони)ни тўпиғи билан ёпиб туриши керак;

Иккинчиси: Кийиладиган маҳси оёқни маҳкам сиқиб туриши зарур;

Учинчиси: Мазкур маҳси билан 5 км атрофида масофага юриш мумкин бўлиши даркор.

Уламолар мана шу учта шарт топилса, у маҳсига масъҳ тортиш мумкин дейишган.

Келинг, ўзингизга ёққанини харид қилинг. Ёки танлаганингизни буюртма қилинг, биз етказиб берамиз.

Айни пайтда сотувда бўлган ўлчамлар: 40-41-42-43-44

🛵 Қўқон шаҳри буйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

☎️
+998(91)156-42-41
📍
1-Дўкон - Фурқат кўчаси 100-уй
📍
2-Дўкон - Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди ёнида

Telegram | Instagram | Admin
ОЗОР БЕРУВЧИ ЖОНЗОТЛАРНИ ЁҚИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

977-CАВОЛ: Бизда асалари боқилади. Асаларига зарар келтирадиган шундай майда жонзотлар борки, уларни дори ёки махсус воситалар билан йўқотиб бўлмаяпти. Шунинг учун биз асалари қутиларини оловда куйдирамиз, токи зараркунандалар мутлоқ даф бўлсин деб. Шу ишимиз жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Озор берувчи жонзотларни оловда ёқиш, куйдириш жоиз эмас, макруҳдир. Аммо бундан бошқа усуллар кор қилмаса куйдириш билан уларни бартараф қилиш жоиз бўлади. "Дуррул Муҳтор" да қуйидагича келтирилган:

لکن جواز التحریق والتفریق مقید کما في الشرح السِّیر بما إذا لم یتمکنوا من الظفر بہم بدون ذلک بلا مشقة عظیمة فإن تمکنوا فلا یجوز کما في الدر المختار

"... Лекин жонзотларни ёқиш ва куйдириш жоизлиги "Шарҳус сияр" да келганидек, жиддий бир машаққатсиз бошқа имкон топа олмаган ҳолатларга тегишлидир. Агар ундан бошқа усул билан бартараф қилиш имкони бўлса куйдириш жоиз эмас". Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
ИСМ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Аллоҳга беадад шукур фарзанд кўрдим. Исмини Мухаммад Билол қўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмни қўйса бўлади, лекин уни хоҳлаган ярмини қўйсангиз ҳам етади. Масалан, Муҳаммаднинг ўзи ёки Билолнинг ўзини алоҳида қўйсангиз яна ҳам яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
Убайдуллоҳ домла Абдуллаев:
Кимки одамлар кўрсин деб ибодат қилса, Қиёматда савобга эришмайди


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
Усмон розияллоҳу анху айтдилар:

Ким беш вақт намозни ўз вақтида адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ таоло уни тўққизта неъмат ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни яхши кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига барака ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг белгисини зоҳир қилиб қўяди.
6. Қалбини мулойим қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам-ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма-ён қилиб қўяди

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умр - окар дарё...
Мана бугунги кун хам уз поёнига етмокда.

Азизлар, яхши амаллар қилишга шошилинг! Биз билан ва биздан кейин факат яхши амалларимиз колади!

🌙 Хайрли тун.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
ҚОР ЁҒГАНДА ФИКР ЮРИТИБ, ЎҚИЛАДИГАН ДУО


اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَايَ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالبَرَدِ

Ўқилиши: “Аллоҳуммағсил хатояя бил мааи вассалжи валбарад”.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгин!”
(Имом Бухорий ривояти).

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
"Қасос" сурасининг маноси нима?
Anonymous Quiz
31%
Қисса
43%
Қасос
27%
Қотиллик
ФАҲШ СЎЗЛАР ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Инсонни тилидан фаҳш сўзлар чиқса тахорат бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг тилидан фаҳш сўзларнинг чиқиши унинг таҳоратини синдирмайди. Лекин янги таҳорат олиши мустаҳаб ҳисобланади.

وَمِنْهَا الْوُضُوءُ بَعْدَ الْغَيْبَةِ وَبَعْدَ إنْشَادِ الشِّعْرِ

"Ғийбат қилгандан, ҳамда маъносиз шерлар ўқигандан кейин таҳорат қилиш мустаҳаб бўлган ўринлардандир". (Фатовойи Ҳиндия). Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
ҚУЁШ ЧИҚИШ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 1) Қуёш чиқаётганда намоз ўкиб бўлмайди. Шу вакт қанча бўлади (яъни қуёш чиқиши)?
2) Базида қуёш чиқишига 10-15 дақиқа қолганида тураман ва намозни фарзини ўзини ўқиб бўлиб соатга қарасам қуёш чиқишига 3-4 дақиқа қолган бўлади шу ҳолатда ўкилган намоз ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Қуёшнинг чиқиш ва ботиш муддати тақрибан 3,5-4 дақиқага тўғри келади.
2) Намозингиз дуруст бўлади. Лекин намозни эртароқ ўқишга одатланинг. Валлоҳу аълам.


♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
ҚИМОРГА ОИД РЕКЛАМАНИ ТАРҒИБ ҚИЛДИМ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен телеграмда блогерлик фаолияти билан шуғулланаман. Мен қиморга оид рекламани тарғиб қилдим ва мўмайгина ҳақ олдим, лекин ҳаловатим йўқолди, чин дилдан тавба қилдим, қиморни реклама қилиб олган пулларимнинг ҳаммасини биронта касалга ёки ногиронга бериб юбормоқчиман, шу жоизми? Ҳалол ишимга ҳаром пул аралашиб қолди. Энди бундан буёғидаги менинг топадиган ҳар бир пулим ҳаром ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаром қилинган ишга тарғиб қилиш – ўша ишни амалга ошириш каби қаттиқ гуноҳ саналади. Бунинг ортидан даромад кўриш ҳам ҳалол эмас. Шундай экан Сиз қилган ишингизга чин дилдан тавба қилинг. Қиморга оид рекламалардан топган даромадларингизни муҳтож ва фақирларга садақа қилинг. Шунда инша Аллоҳ Охиратдаги масъулиятдан қутулишингиз умид қилинади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos
УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.»

🔗Улашинг @hazrati_abbos