Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.52K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
🕋 ҲАЖ САФАРИ НАРХИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари нархи ҳам маълум қилинди.

🔹 Брифингда ҳаж сафарини ташкил этиш жараёнлари, муборак сафар нархи, яқинлашаётган мавсумда қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилингани ҳақида маълумот берилди. Жумладан, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори 30-40 фоиз ошган. Шунингдек, ҳаж амалларини ташкил этувчи муассасаларнинг хизматларига 2022 йилда янги мажбурий тўловлар жорий этилган.

📈 Қайд этилган ўзгаришлар натижасида дунё мамлакатлари учун ҳаж хизматлари нархи ўртача 40-45 фоизга кўтарилгани
маълум бўлди.

🟢 Шулардан келиб чиқиб, 2022 йил Ҳаж мавсумида энг юқори даражада кўрсатиладиган барча хизматларни эътиборга олган ҳолда ҳамда Жамоатчилик кенгашининг қарорига асосан “Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар фуқарога 62 900 000 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

#Ҳаж_2022

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
🕋 ҲАЖ САФАРИ ШУ ЙИЛ 18 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ!

Бугун, 3 июнь куни “Ҳаж – 2022” мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда ҳаж сафари бошланиш куни ҳам маълум қилинди.

✈️ Ўзбекистон зиёратчилари шу йил 18 июнь куни “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг сўнгги русумдаги замонавий ҳаволайнерлари орқали Саудия Арабистонига парвоз қилади. Муборак сафарга жўнаш авиақатновлари шу йил 30 июнга қадар давом этади.

🔹 Зиёратчиларимиз мамлакатимизнинг 7 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Самарқанд, Қарши, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларидан ташиш режа қилинган.

🛬 Барча рейслар тўғридан-тўғри Мадина шаҳрига амалга оширилади.

🔹Маълумот учун, жорий йил 14-31 июль кунлари эса зиёратчиларимиз ушбу мамлакатдан юртимизга олиб келинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
НАМОЗДА САНО ДУОСИНИ УНУТИБ АЙТМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда сано дуосини эсдан чиқариб қўйиб айтмаса, охирида саждаи саҳв қиладими ёки намозни қайтадан ўқийдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда намозни қайтариб ҳам ўқимайди, саждаи саҳв ҳам қилмайди. Саждаи саҳв вожиб амални унутиб тарк қилган инсонга вожиб бўлади. Сано суннат ҳисобланади. Суннат амални унутиб тарк қилиш саждаи саҳвни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
НАФЛ НАМОЗЛАРИНИ НЕЧА РАКАТДАН ЎҚИШ СУННАТ?
#намоз

923-CАВОЛ: Кундузги нафл намозларини 4 ракатдан, кечгиларини 2 ракатдан ўқиш суннат амали, деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий китобларимизда кечада ҳам, кундузда ҳам бир салом билан тўрт ракат қилиб ўқиш афзал ҳисобланади, дейилган.

عن عائشة: «أن النبيّ صلى الله عليه وسلم كان يصلّي بالليل أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي أربعاً، لا تسأل عن حسنهن وطولهن، ثم يصلي ثلاثا

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда тўрт ракат ўқир эдилар. Унинг гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Кейин тўрт ракат ўқирдилар. Унинг ҳам гўзаллиги ва узунлиги ҳақида сўрама. Сўнгра уч ракат ўқирдилар (Имом Бухорий ривояти).

عن عائشة تقول: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصلّي الضحى أربع ركعات لا يفصل بينهن بسلام

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зуҳо намозини салом билан бўлмасдан тўрт ракат ўқирдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

«Мусулмонни ўлдирган Шаҳид бўлмайди!»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


🔗Улашинг @hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жума сураси!

9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Чот ерувчилардан эҳтиёт бўлинг»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


🔗Улашинг @hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳотинингизга йўқол деманг!»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


🔗Улашинг @hazrati_abbos
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ 9 ИЮЛЬ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан қабул қилинган қарор инобатга олинган.

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни шу йил 9 июль, шанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

#ҚУРБОН_ҲАЙИТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos