Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.51K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жума сураси!

9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

«Пайпоқсиз Намоз ўқиса бўладими?»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
282. Дунёни севган уч нарсадан қутилмайди:
1. Давомли ғам-ташвиш.
2. Доимий қийинчилик.
3. Туганмас пушаймонлик (айниқса охиратда).

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
🌙 Инсон ёшлигидан имон-эътиқодли ҳамда тақволи тарбия топса, унинг бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам Аллоҳ таоло баракотли қилиб қўяди.

Аллоҳ таоло ўзининг муборак Каломида шундай марҳамат қилган:

“Кимки Аллоҳга тақво қилса, У унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. Яна, уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур” (Талоқ сураси, 2-3 оятлар).

Ҳадисларда келишича, Қиёмат кунида одамлар ўзларини ҳимоя қиладиган ёки қуёш иссиғидан пана қилиб турадиган жой ахтариб қоладилар. У кунда Аллоҳ таолонинг Аршининг соясидан бошқа соя бўлмайди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам етти тоифа киши Аршнинг соясида бўлишини айтиб, шулар жумласида:

“Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит (Аршнинг соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган кунда соялантирилади)” дея марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривоятлари).

манба

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#ЭЪЛОН

Бу йилги Бароат кечаси милодий 17 март пайшанбадан 18 март жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жума сураси!

9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
НАМОЗНИ ЖАҲРИЙ ЁКИ МАХФИЙ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозларимда, яъни Бомдод, Шом ва Хуфтон намозлари фарзини икки ракатида овоз чиқариб ўқиман. Шом намозини учинчи ракати ва Хуфтон намозининг 3-4 ракатида Аллоҳу акбар, самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, салом беришни овоз чиқариб ўқиман. Пешин билан Аср намозида Аллоҳу акбар, самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ, салом беришни овоз чиқариб ўқиман. Шу тўғрими? Овоз чиқариб ўқиган пайтимда ёнимда шериклар келиб намозини овоз чиқармасдан ўқийди. Уларни чалғитиб қўймаяпманмикин деб ўйлаб қоламан. Лекин овозимни чиқариб ўқишда давом этаман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда жаҳрий ёки махфий деган ҳукмлар Қироат яъни Фотиҳа ва зам сурага тегишлидир ва бу фарз намозларида баъзан вожиб баъзан эса ихтиёрли бўлади. Намозда лаб тил ёрдамида ҳарфларни талаффуз қилиш бу намоздаги барча зикр тасбеҳлар, қироату дуоларга тегишли. Бунда ўзи эшитар даражада пичирлаб ўқиш назарда тутилган.

Демак, Бомдод, Шом, Хуфтон намозларини фарзларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиш жамоат билан ўқилганида имомга вожиб бўлади, ёлғиз ўқиётиган намозхонга эса ихтиёрли бўлади. Пешин ва Аср намозларида ҳаммаси ичида ўқилади. Ичида, Махфий дегани ҳарфларни тил ва лаб ёрдамида талаффуз қилмасдан дегани эмас. Махфийнинг чегараси ўзи эшитмоғи, жаҳрий эса энг камида ёнидагилар эшитмоғидир. Дуолар жаҳрий ўқилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Ота-онага яхшилик қилган фарзанднинг умри зиёда ва ризқи мўл-кўл бўлиши ҳақида
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

مَنْ سَرَّهُ أَنْ يُمَدَّ لَهُ فِى عُمْرِهِ وَيُزَادَ لَهُ فِى رِزْقِهِ فَلْيَبَرَّ وَالِدَيْهِ وَلْيَصِلْ رَحِمَهُ

(رَوَاهُ الْإِمَامُ أحمدُ بْنُ حَنْبَلٍ عن انس ابن مالك رضي الله عنه)


яъни: “Кимни умри узун ва ризқи кенг бўлиши ҳурсанд қилса, ота-онасига яхшилик қилсин ва силаи раҳм қилсин”, – дедилар” (Имом Аҳмад ривоятлари).

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!

@hazrati_abbos