Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.56K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
#савол_жавоб

Электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

Савол: Ассалому алайкум!
— Ҳозирги вақтларда электрон тасбеҳлар жуда кўпайган. Саволим шундайки электрон тасбеҳни бармоққа таққан ҳолда намоз ўқишнинг ҳукми қандай?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Намозда бажариладиган ҳаракатларга халақит қилмаса, ён атрофдагиларни ҳаёлини чалғитмаса намозга зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати

🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
#Хушхабар: ✈️ УМРА РЕЙСЛАРИ БИР ҲАФТАДА 16 МАРТА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

🤲 Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳлининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан Умра сафари учун рейсларни ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилиб, яхши натижаларга эришиб келинмоқда.

Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида, шу йилнинг 10 февралидан бошлаб, муборак заминга умра ибодати учун рейслар жорий мавсумнинг аввалида белгиланган режага мувофиқ, ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари 3 марта, қолган 5 кунида 2 тадан рейс йўлга қўйилди. Шунда бир ҳафта давомида жами 16 марта авиапарвоз амалга оширилади.

🔸 Таъкидлаш жоизки, умра сафарига бориб келаётган ҳамюртларимиз муборак зиёратга бориш йўлга қўйилгани, ҳозирланган шароит ва хизмат кўрсатиш сифатининг юқорилигидан жуда ҳам миннатдор бўлишмоқда. Бунинг учун Ҳақ таолога шукроналар айтмоқдалар, Давлатимиз Раҳбари ва бу савобли ишга мутасадди бўлганлар ҳаққига хайрли дуолар қилиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб илтижолар қилмоқдалар.

🤲 Мана шу шукрона ва дуолар шарофати ила юртимизда хурсандчиликлар бардавом бўлмоқда. Аллоҳ таоло неъматларини бундан-да зиёда этсин!

#УМРА2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жума сураси!

9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Агар бандалари уҳлаб ётган булса Аллоҳчи…?»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
​​#Янгиликлар

Бугун, 12 февраль шанба куни вилоятимиз уламоларининг масжидларга ташриф режаси билан танишинг:

🟢 Аҳмадхон
домла Низомов (Бувайда тумани бош имом-хатиби) Қўқон шаҳар “Ҳазрати Аббос” масжиди хуфтон намозига;

🟠 Алишер домла Наимов (ЎМИ Фарғона вилояти вакили ўринбосари) Қувасой шаҳар “Суфон” масжиди хуфтон намозига;

🟢 Раҳматуллоҳ домла Файзуллаев (“Робия ҳожи она” масжиди имом-хатиби) Фарғона тумани “Юнусхон эшон” масжиди хуфтон намозига;

🟠 Муҳаммадяҳё домла Эминов (“Саййид Хотам эшон” масжиди имом-хатиби) Марғилон шаҳар “Барака” масжиди хуфтон намозига;

🔵 Ҳамдамжон домла Мўминов (“Фурқон” масжиди имом-хатиби) Қўштепа тумани "Салмони Форсий" масжиди хуфтон намозига;

🟢 Соҳибжон домла Аҳмедов (Бағдод тумани бош имом-хатиби) Учкўприк тумани “Асқар Маҳмуд пирим” масжиди хуфтон намозига ташриф буюрадилар.

Уламоларимиз ва аҳли илмларимиз суҳбатидан баҳра олинг!

🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Намозди уқибоғ туриб чиқиб кетадигонлар…»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
«Ашараи Мубашшара»

👳🏻‍♂ Муаллиф: Аҳмад Мухаммад

“Ашараи мубашшара” ибораси “башорат қилинган ўнлик” деган маънони билдиради. ; хаётликларидаёқ жаннатий бўлишлари ҳақида Расулуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам мужда берган ўн нафар улуғ саҳобий шу ном билан аталган. Булар

Абу Бакир Сиддик,
Умар ибн Хаттоб,
Усмон ибн Аффон,
Али ибн Абу Толиб,
Талҳа ибн Убайдуллоҳ,
Зубайр ибн Аввом,
Саъд ибн Абу Ваққос,
Абдураҳмон ибн Авф.
Саъид ибн Зайд,
Абу Убайдa ибн Жарроҳ

розияллоху анҳумдир. Аҳли сунна вал жамоа ақидасига кўра, Ашараи мубашшарани тасдиқ этиш шарт. Ушбу китоб ана шу ўн нафар улуғ саҳобийнинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақида сўзлайди.

💰 Нархи: 55.000сўм

🇺🇿 Қуқон шахри буйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

☎️ +998(91)692-59-52
📍1-Дўкон - Фурқат кўчаси 100-уй
📍2-Дўкон - Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди ёнида

Telegram | Instagram | Telegram-bot
#Бу_суннатдир
Уйга киришдаги суннатлар

🔸«Бисмиллаҳ» дейиш.

🔸Аллоҳни зикр қилиш.

🔸Салом бериш
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Қачонки киши уйига кирса, киришида ҳам, таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилса, шайтон (шерикларига):
«Сизларга ўрин ҳам йўқ, овқат ҳам йўқ», дейди. Агар кирганида Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон:
«Жойларингизни топдингиз», дейди. Таоми устида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон:
«Жойингизни ҳам, таомингизни ҳам топдингиз», дейди».
Бухорий ривояти.

🔸Кириш дуосини айтиш:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Киши уйига кирганда:

اللَّهُمَّ إِنِّي أسْأَلُكَ خَيْرَ المَوْلَجِ وخَيْرَ المَخْرَجِ، باسْمِ الله وَلَجْنا وباسْمِ الله خَرَجْنا، وعلى الله رَبِّنا تَوَكَّلْنا.

«Аллоҳим! Мен сендан яхши кириш ва яхши чиқишни сўрайман. Аллоҳнинг номи билан кирдик, Аллоҳнинг номи билан чиқдик. Роббимиз Аллоҳга таваккал қилдик», десин ва аҳлига салом берсин».

🔸Оғизни мисвоклаш.

🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
Тонг отганида ва кун ботганида

اللهُمَّ إنِّي أصْبَحْتُ أُشْهِدُكَ، وَأُشْهِدُ حَمَلَةَ عَرْشِكَ، وَمَلاَئِكَتِكَ وَجَمِيعَ خَلْقِكَ، أَنَّكَ أنْتَ اللهُ لاَ إلَهَ إلاَّ أنْتَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، وَأنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُكَ وَرَسُولُكَ

«Аллоҳумма инний асбаҳту ушҳидука ва ушҳиду ҳамалата ъаршика ва малаикатика ва жамийъа холқик, аннака анталлоҳу лаа илаҳа илла анта ваҳдака лаа шарийка лака ва анна Муҳаммадан ъабдука ва росулук»

Маъноси: “Аллоҳим, албатта, мен тонг оттирдим. Сени ҳамда аршингни кўтарувчи фаришталарингни ва ҳамма халқ қилган нарсаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сенинг банданг ва расулингдир”

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
БОШҚАНИНГ НОМИДАН УМРА ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

САВОЛ: Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бир киши солиҳ амал (нафл намоз, тиловати Қуръон ва бошқа савобли амаллар) қилиб, унинг савобини тирик ёки вафот этган кишиларга ёхуд иккаласига бағишласа жоиз бўлади. Буни фиқҳий манбаларимизда "Ийсолу савоб" деган атама билан келтирилади. Шунинг учун Умрага борган киши ўзининг зиммасидаги суннат умрани бажаргач, қўшимча нафл умра қилиб савобини тирик одамга бағишлашлиги мумкин бўлади.

"من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الأموات والأحياء جاز". (ج2، ص: 243) فقط والله أعلم

"Кимки рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа қилса ва савобини бошқага ўлган ёки тирик бўлсин бағишласа жоиз бўлади" ("Дуррул Мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Чотини ериб намоз ўқувчиларга»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

👉 @hazrati_abbos
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Жума сураси!

9. Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

10. Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos