Ҳазрати Aббос | Намоз вақтлари
1.52K subscribers
681 photos
298 videos
948 links
Download Telegram
#намоз_сабоқлари

Намозга киришда қўллар қулоқ баробаригача кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига текизилади ва такбири таҳрима – “Аллоҳу акбар” лафзини айтиб, намозга кирилади. Қўллар кўтарилганда кафтнинг ички томони Қиблага қаратилиб, бармоқлар бироз очилган ҳолатда бўлади.

©️Fatvo.uz

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
#намоз_сабоқлари

ҚЎЛЛАРНИ КИНДИК ОСТИГА ҚЎЙИШ – СУННАТ АМАЛ

Намозхон нигоҳини сажда қиладиган жойига қаратган ҳолда қўлларини киндик остига қўйиб, ўнг қўлнинг бош ва жимжилоқ бармоқлари билан чап қўлнинг бўғинини ушлайди. Қолган ўртадаги учала бармоғини эркин қўяди.

©️Fatvo.uz

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
#намоз_сабоқлари

Ҳанафий мазҳабига кўра, қиёмда икки оёқ ораси тўрт бармоқ кенглигида бўлади. Беморлик ёки семизлик сабабли киши оёқлари ўртасини тўрт бармоқ миқдорида тутишга қийналса, ўзига қулай тарзда туриши мумкин.

©️Fatvo.uz

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
#намоз_сабоқлари

Намозда киши ўнг ёки чап томонга ёхуд осмонга қараши жоиз эмас. Уламоларимиз: “Намоз ўқувчи қиём ҳолатида сажда қиладиган жойига, рукуда икки оёғининг орасига, қаъдада эса кўксига қараши мустаҳабдир”, — деганлар.

©️Fatvo.uz

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
#намоз_сабоқлари

Намозхон рукуда икки қўлининг кафтлари билан тиззасини чангаллаб ушлайди. Қўл тирсакларини букмасдан, тик тутади. Бошини кўтариб ҳам юбормайди, пастга тушириб ҳам юбормайди, балки, бели билан баробар тутади. Нигоҳини оёғининг бош бармоқлари учига қаратади. Шу ҳолатда:
سُبْحَانَ رَبِّىَ الْعَظِيمْ
“Субҳаана Роббиял-Азийм” деб камида уч марта ёки тоқ қилиб (5, 7 ва ҳ.к. марта) айтади.

©️Fatvo.uz

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

«Динни интернетдан оласизларми?»

Муҳаммад Одил домла «Ҳазрати Аббос»
жомеъ масжидига ташрифларидан 08.04.2021

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қуръон ёдлашга ёрдам берадиган таомлар»

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг!

@hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Жума муборак!


┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!

@hazrati_abbos
#савол_жавоб

Доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

Савол: Ассалому алайкум!
— Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси Фатво ҳайъати

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.


👉 @hazrati_abbos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ётган ҳолда Қуръон эшитса бўладими?»

«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжиди имоми Aбдулҳафиз домла

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Каналга аъзо бўлинг.

👉 @hazrati_abbos
«Кундалик Суннат Амаллар»

👳🏻‍♂ Муаллиф: Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
кундалик ишларидаги суннатларини ўрганиб, бу
борадаги маълумотларни тўплаб, тақдим этиш-ни мақсад қилдик. Аллоҳ таоло бу мўъжазгина ри-соламизни барчамизга манфаатли қилсин.

💰 Нархи: 35.000сўм

🇺🇿 Қуқон шахри буйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

☎️ +998(91)692-59-52
📍1-Дўкон - Фурқат кўчаси 100-уй
📍2-Дўкон - Ҳазрати Aббос жомеъ масжиди ёнида

Telegram | Instagram | Telegram-bot
#савол_жавоб

Уларга пул берсак гуноҳкор бўлмаймизми?

Савол: Ассалому алайкум!
— Ўртоқларим билан чойхонага борамиз. Шу чойхонада бизга хизмат қиладиган ёш йигитлар бўлади. Чойхона эгалари у йигитларга 25 мингдан 50 минггача кунига беради. Аммо чойхонага келишимиз биланоқ ўша ёш йигитлар исириқ тутатиб келиб одамлардан пул олишади. Худди тиланчидек. Агар уларга пул берсак биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?


Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Ҳақ тўланадиган хизматлар икки томондан ўзаро келишув асосида бўлади. Келишув бўлмасдан бир томон хизмат кўрсатишни бошласа (масалан, исириқ тутатса), унга ҳақ тўламасликка ихтиёрингиз бўлади.

Бошқа томондан чойхона эгаси мижозларга хизмат кўрсатгани учун маълум ҳақ тўласа ва мижозлардан ортиқча пул олмасликни шарт қилса, хизмат қилувчилар мижозлардан ортиқча ҳақ сўраши жоиз эмас.

Лекин хоҳласангиз, ихтиёрий равишда ўша исириқ тутатувчиларга кўнгилдан чиқариб, ҳадя сифатида пул беришингиз мумкин. Бу ерда гуноҳкорлик бўлмайди. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати


🔗 Улашинг: @hazrati_abbos
«Ҳазрати Aббос» жомеъ масжидининг расмий ижтимоий тармоклари:

📌YouTube:
https://youtube.com/c/HazratiAbbos

📌Инстаграм:
https://instagram.com/hazrati_abbos

📌Телеграм:
https://t.me/hazrati_abbos

📌Tик Ток:
https://tiktok.com/@hazrati_abbos

♻️ Яқинларингизгаҳам улашинг!
Aъзо бўлинг!
​​373. #Қуръон_муаллим
Икки шарт топилар экан, Аллоҳ бандаларининг устларига балолар ёғдириб, азобламайди.
"Модомики сен уларнинг ичида экансан, Аллоҳ уларни азобламас. Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас". (Анфол сураси, 33-оят)
Демак, биринчи шарт - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ичимизда бўлишлари топилмас экан, биз Охир замон бандаларига фақат иккинчи шарт - истиғфор айтиш қоляпти.
Астағфируллоҳал ъазийм!

┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉
Каналга аъзо бўлинг!
@hazrati_abbos
#Бу_суннатдир

Одамларга рўбарў бўлганда бажариладиган суннатлар:

1. Энг аввал салом бериш

2. Кўришган киши билан хайрлашаётганда ҳам салом бериш

3. Табассум билан рўбарў бўлиш

4. Икки қўл билан кўришиш

5. Гўзал муомала қилиш

🔗 Улашинг: @hazrati_abbos