🕌Ҳаятулислам🕌
1.42K subscribers
260 photos
14 videos
333 links
🌿Aссаламу Aлайкум ва Роҳматуллоhи ва Барокатуhу азиз диндошлар.

🕌Ҳаятулислам🕌 диний дарслар каналига хуш келибсиз!

🌿Бу каналда ҳар бир мусулмон билиши фарз бўлган маълумотларни Ҳанафий мазҳаби бўйича Мухтасар китобидан бериб борилади.
Download Telegram
Кунларингизни Аллоh хайр, баракот, офият ва тақвога бой қилсин. Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

يَطَّلِعُ الله إلى خلقه في ليلةِ النّصفِ من شعبان فيغفرُ لجميع خَلْقِهِ إلا لمشركٍ أو مشاحنٍ" ، ورواه الطّبرانيُّ في الأوسط والبيهقيُّ.
Маъноси: Шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида бандаларга Аллоhнинг махсус раҳмати ёғилиб, барчалари мағфират қилинадилар, лекин мушрик ва қалбида гина, адоват бўлганлар бу неъматдан маҳрумдирлар.(Табароний, Байҳақийлар ҳам ривоят қилган.)

*Ҳадисда келган "Мушаҳин" (مُشَاحِن) сўзининг маъноси қалбида мусулмон биродарига нисбатан адоват, гина, нафрат сақламоқ.
*ҳадисда айтилган икки тоифа кишилардан бошқа барча мусулмонларга Аллоhнинг мағфирати бўлади. Айрим мўминларнинг барча гуноҳлари, айримларининг баъзи гуноҳлари кечирилади.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Имом Аҳмад Абу Ҳурайродан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз шундай деганлар:
ﻣَﻦْ ﻛَﺎﻧَﺖْ ﻋِﻨْﺪَﻩُ ﻣﻈﻠﻤﺔ ﻣِﻦْ ﺃَﺧِﻴﻪِ، ﻣِﻦْ ﻋِﺮْﺿِﻪِ ﺃَﻭْ ﻣَﺎﻟِﻪِ، ﻓَﻠْﻴَﺘَﺤَﻠَّﻠْﻪُ اﻟْﻴَﻮْﻡَ ﻗَﺒْﻞَ ﺃَﻥْ ﻳُﺆْﺧَﺬَ ﺣِﻴﻦَ ﻻَ ﻳَﻜُﻮﻥ ﺩِﻳﻨَﺎﺭٌ ﻭَﻻَ ﺩِﺭْﻫَﻢٌ، ﻭَﺇِﻥْ ﻛَﺎﻥَ ﻟَﻪُ ﻋَﻤَﻞٌ ﺻَﺎﻟِﺢٌ، ﺃُﺧِﺬَ ﻣِﻨْﻪُ ﺑِﻘَﺪْﺭِ ﻣَﻈْﻠَﻤَﺘِﻪِ، ﻭَﺇِﻥْ ﻟَﻢْ ﻳَﻜُﻦْ ﻟَﻪُ، ﺃُﺧِﺬَ ﻣِﻦْ ﺳَﻴِّﺌَﺎﺕِ ﺻَﺎﺣِﺒِﻪِ ﻓَﺠُﻌِﻠَﺖْ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
Маъноси: Кимда мусулмон биродарининг ҳаққи бўлса, албатта, бугун ҳаққини адо этиб олсин. Акс ҳолда динор ва дирҳам йўқ кун келганда, яхши аммалари бўлса, амаллари билан, агар бўлмаса, ҳақни эгасининг гуноҳларини ўзига олиш билан тўлайди.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Ҳадисга амал қилган ҳолда кимни хафа ёки зулм қилган бўлсам, мени кечиришини ёки кечирим сўрашим учун менга хабар қилишини сўрайман. Агар кимда меннинг ҳаққим қолган бўлса, Аллоh учун розиман, ҳалол бўлсин.

Аллоh ризқингизни барокатли қилсин, турли балолардан асрасин, барча яхши ниятларингизга етказсин, ибодатларда собит қадам қилсин ва гуноҳларингизни мағфират қилсин.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар.

Каналга аъзо бўлиш учун⬇️
https://t.me/hayatulislam8
ШАЪБОН ОЙИНИНГ 15-КЕЧАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
Шериги, тенги, ўхшаши бўлмаган, на маконга, на Аршга, на осмонларга, на Ўзи яратган бирор нарсага муҳтож бўлмаган, бутун борлиқнинг яратувчиси бўлган Аллоhга ҳамд-у, санолар бўлсин ва оламларнинг саййиди бўлган Пайғамбаримизга саловат-у саломлар бўлсин.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
• Тунда туриб намоз ўқишнинг афзаллиги ҳақида Расулуллоҳ алайҳиссалом ўзларининг ҳадисларида шундай дедилар:
أَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعدَ الفَرِيضَةِ صَلَاةُ اللَّيْلِ
Маъноси: “Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз бу тунда ўқилган намоздир.” (Имом Муслим ривояти.)
Аллоh ризоси учун тунда туриб намоз ўқишлик бу - нафл ва мустаҳаб амаллардандир. Расулуллоh ўзларининг жуда кўп ҳадисларида тунларни ибодатда ўтказишликка чорлаганлар. Бу тундаги ибодат: намоз, дуо, зикр, истиғфор, Пайғамбаримизга салавот айтиш, Қуръони карим оятларини ўқиш каби қайси ибодат бўлмасин, буларнинг барчаси Аллоhнинг раҳматига яқинлаштиради. Албатта, барча фарзларни ва барча вожибларни бажариш билан биргаликда.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
• Шаъбон ойининг 15-кечаси ҳақида келтирилган ривоятлар.
  Шаъбон ойининг 15-кечаси жуда ҳам муборак ва мушарраф тунлардан бири ҳисобланади. Бу тунни турли ибодатлар билан масалан: намоз, зикр, Қуръон тиловати ва бошқа солиҳ амаллар билан ўтказиш жуда ҳам савобли ишдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
إذا كانت ليلة النصف من شعبان فقوموا ليلها وصوموا نهارها
Маъноси: “Шаъбон ойининг ўн бешинчи санасининг тунини ибодат билан, кунини эса рўза билан ўтказинг.”
  Ҳар бир инсонга энг афзал нарса бу - шу тунни ва қолаверса бошқа тунларни ҳам Аллоhга тақво қилган ҳолда ўтказиш, яъни барча фарзларни бажариб ва барча ҳаромлардан ўзини сақлаган ҳолда ўтказишлик. Бундай амал инсонни Аллоhнинг раҳматига, розилигига, марҳаматига эриштиради. Инсонга бу ўткинчи дунёда тақводан фойдалироқ нарса йўқ.
  Қуръони каримда шундай дейилган:
يَاأيُّهَا الَّذِينَ ءامَنُوا اتَّقُوا اللّٰه
Маъноси: “Эй имон келтирганлар Аллоҳга тақво қилинг.”
  Тақво бу - барча фарзларни бажариш ва барча ҳаромлардан ўзини сақлашдир.
  Оқил киши яқинлашиб келаётган ўлим, қайта тирилиш, маҳшаргоҳда тўпланиш ва ҳар бир нарса учун ҳисоб китоб бўлишини эслаб, ҳар вақт ибодатга шошилади. Шунингдек, Шаъбон ойининг 15-кечасида ҳам Аллоhу Азза ва Жаллага ибодат қилишга шошилади.
  Қуръони каримнинг ушбу оятида шундай дейилган:
وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيرَ الزَّادِ التَّقْوَى
Маъноси: “(охиратга) Захира тўпланг, захиранинг энг хайрлиси бу тақводир.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
• Пайғамбаримиз номидан айтилаётган ёлғон ҳадислар ҳақида.
  Инсонлар орасида Шаъбон ойининг 15-кечаси ҳақида жуда ҳам кўп тарқалиб кетган икки ёлғон, тўқима ҳадис бор. Бу ҳадис деб номланадиган сўзларга ҳеч қандай асос йўқ, аксинча улар шариатга зиддир. Шунинг учун ҳам бундай ҳадислар Пайғамбаримизга нисбат қилинмайди.
  Ушбу тўқима ҳадисларда айтилишича гўёки Пайғамбаримиз: “Ражаб бу Аллоhнинг ойи, Шаъбон Менинг ойим, Рамазон эса умматимнинг ойи” демишлар – бундай сўз асло Пайғамбаримизнинг сўзлари эмас.
Шунингдек, Расулуллоҳ гўёки “Ражаб истиғфор ойи Шаъбон Пайғамбарга саловат айтиш ойи Рамазон эса Қуръон ойи” демишлар – бу сўзлар ҳам Пайғамбаримиздан собит бўлмаган.
Юқорида келтирилган ҳадисларнинг иккиси ҳам олимлар томонидан асоссиз тўқима ҳадис деб топилган.
Ясин сурасига келадиган бўлсак, бу муборак сурани бошқа тунларда ва бошқа вақтларда ўқишнинг савоби катта бўлгани сингари бу тунда ҳам ўқишда савоб каттадир. Лекин, шуни билишимиз керакки “Ясин сурасини бу тунда ўқиш махсус мустаҳаб” - деган Пайғамбаримизнинг сўзлар йўқ.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
• Қуръони карим Шаъбон ойининг 15-кечасида нозил қилинмаганлиги ҳақида. Қуръони каримнинг Қадр сурасида шундай дейилган:
إنا أنزلناه في ليلة القدر
Маъноси: “Шубҳасиз биз уни (Қуръони каримни) Лайлатул қадр кечаси нозил қилдик” 
"Шаъбон ойининг 15-кечасида Қуръони карим биринчи осмондаги Байтул-ъиззага нозил қилинди" деган маълумот инсонлар орасида қанчалик машҳур бўлмасин, у тўғри эмас. Қуръони каримда Духхон сурасининг 4-оятида Шаъбон ойининг 15-кечаси ҳақида айтилмаган балки Аллоh фаришталарга лайлатул қадр кечасида бир йил ичида нималар бўлишини билдириши ҳақида келган.
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•
• Ҳеч бир дуо орқали Аллоh Ўз иродаси билан битган тақдир ва Аллоhнинг иродаси  ўзгармаслиги ҳақида.
  Барчага маълум Ислом ақидасига кўра Аллоh-у Азза ва Жалланинг ирода сифати барча нарсани қамрайди яъни инсонларнинг амал ва сўзларининг барчасини қамрайди. Бу оламда Аллоhнинг иродасидан, қудратидан, илмидан, яратишидан ташқари ҳолда ҳеч бир нарса рўй бермайди. Инсонларнинг хоҳишлари ҳам Аллоhнинг иродаси остидадир.
Бу ҳақида Қуръони каримнинг ат-Таквир сурасида шундай дейилган:
وَمَا تَشَاؤُونَ إِلَّا أَن يَشَاء اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ
Маъноси: “Сизлар ирода эта олмайсиз агар оламларнинг Роббиси Аллоh ирода этмаган бўлса.”
  Бу борлиқдаги барча яхшилик ва ёмонлик қолаверса барча нарса Аллоhнинг иродаси билан вужудга келади. Тоат- ибодат, гуноҳ, куфр, иймон - буларнинг барчаси Аллоhнинг иродаси биландир.
Чунки бирор бир нарсани Аллоhдан ўзга яратувчиси йўқдир.
 Аллоhнинг иродаси ҳеч қачон на бир дуо билан, на бир садақа билан, на бир банданинг назр қилиши билан ўзгармайди.
Имом Абу Довуд ривоят қилганларидек Пайғамбаримиз шундай дедилар:
ما شاء الله كان ومالم يشأ لم يكن
Маъноси: “Аллоh нимани ирода этди бўлди ва нимани ирода этмади бўлмади.”
Яна бошқа ҳадисда Пайғамбаримиз шундай деганлар:
إنَّ النَّذْرَ لَا يَرُدُّ مِن قَدَرِ اللّٰهِ شَيْئا
Маъноси: “Шубҳасиз назр Аллоh битган тақдиридан ҳеч нарсани ўзгартирмайди.” Имом Ибн Ҳиббан ва Имом Аҳмад ривояти.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

🌷Ажр-у савоб умидида Аллоh ризоси учун ният қилинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!🌷

https://t.me/hayatulislam8
Саҳоба Анас ибн Зайд Расулуллоh ﷺдан
Шаъбон ойида бошқа ойлардан кўра кўпроқ рўза тутишларининг сабабини сўрадилар.
Расулуллоh ﷺ шундай жавоб бердилар:

  ذَلِكَ شَهْرٌ يَغفلُ النَّاسُ عَنهُ بَينَ رَجب و رَمَضانَ وهوَ شهرٌ تُرفَعُ فِيهِ الأعْمالُ إلى رَبِّ العالَمِين فَأُحبُّ أنْ يُرفعَ عَملِي وَأنا صَائمٌ

Маъноси: "Бу ой Ражаб ва Рамазон ўртасидаги ойдир. Кўп инсонлар бу ойда ғафлатда қоладилар. Бу ойда амаллар мақбул бўладиган ерга кўтарилади. Бас мен амалларимни рўзадор ҳолимда кўтарилишини истайман."
(ан-Насаий ривояти.)


Эслатма:
Шаъбон ойининг 15-санасининг туни 6-7га ўтар кечаси, яъни Душанба куни шом намозидан сўнг Шаъбон ойи 15 санасининг туни бошланади. Демак эртага тунни ибодат билан, индинги кун эса рўза билан ўтказилади (ихтиёри).


3 кун рўза тутиш учун:

5- март
6- март ( Барот кечаси олтинчи мартдан еттинчи мартга ўтар кечасига тўғри келади.)
7- март


Эслатма: қамарий ойларнинг туни кундузидан олдин келади шунинг учун Шаъбон ойининг кечаси Душанба куни шомдан сўнг киради, кундузи эса Сешанба куни шом вақтигача давом этади.



•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар.

Каналга аъзо бўлиш учун⬇️
https://t.me/hayatulislam8
🕌Ҳаятулислам🕌 pinned «Саҳоба Анас ибн Зайд Расулуллоh ﷺдан Шаъбон ойида бошқа ойлардан кўра кўпроқ рўза тутишларининг сабабини сўрадилар. Расулуллоh ﷺ шундай жавоб бердилар:   ذَلِكَ شَهْرٌ يَغفلُ النَّاسُ عَنهُ بَينَ رَجب و رَمَضانَ وهوَ شهرٌ تُرفَعُ فِيهِ الأعْمالُ إلى رَبِّ…»
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Азиз диндошлар кириб келаётган Рамазон ойингиз муборак бўлсин. Аллоҳ бу муборак ойда барчамизни жуда кўп ибодатлар қилишимизга муяссар қилсин.
Роббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримизга ва У зотнинг саҳобаларига, оилаларига салавот-у саломлар бўлсин.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Кириб келган ҳижрий янги йил бизларга оламларнинг Саййиди бўлган Муҳаммад алайҳиссаломнинг буюк ҳижратларини эслатади.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг даъватлари ўз қизини тириклай кўмадиган қавмнинг орасида бошланди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом у инсонларни нафақат ўз қизини қатл қилишдан балки бутларга сиғинишдан ҳам қутқардилар. Сўнг бир бирларига раҳимли бўлиб, қалбларида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга муҳаббат уйғонди. Шунингдек, Муҳаммад алайҳиссалом келишлари билан ер юзига нур таралди, зулм ёруғликга, бахтсизлик бахтиёрликга, ширк иймонга, адоват дўстликга, шафқатсизлик меҳрга айланди.
Мусулмон киши бу буюк ҳижрат дунё мамлакатларида ҳақиқат ва адолатни ёйишда жуда катта аҳамиятга эга эканлигини эслаб, фахр билан ёдга олиши керак.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.

Каналга аъзо бўлиш учун⬇️
https://t.me/hayatulislam8
🌙🍃Эй Аллоҳим бу кириб келган янги ҳижрий йилимизда қалбларимизга роҳат,
🍃йўлларимизга ҳидоят,
🍃машаққатларимизга ёруғлик,
🍃ташвишларимизга барҳам,
🍃ғам-ғуссаларимизга завол,
🍃мусибат ва қайғуларимизга якун,
🍃ризқимизга барака,
🍃қарздорларимизга нажот,
🍃беморларимизга шифо,
🍃қийин кунларимизга якун,
🍃ишларимизга енгиллик,
🍃гуноҳларимизга мағфират,
🍃айбларимизга парда,
🍃қалбларимизга нур,
🍃ҳолатларимизга ислоҳ,
🍃даражаларимизга юксалиш ва
🍃дуоларимизга ижобат беришингни фақат Сендан сўраймиз!
🍃Эй Роббим бизларни жонимиз узилаётган вақтда Ўзинг рози бўлган бандаларинг қаторидан қилгин ва ота-оналаримиз, яқинларимиз билан Жаннатдаги ал-Фирдавсул-Аълога киришимизни муяссар қил.🍃🌙
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.

Каналга аъзо бўлиш учун⬇️
https://t.me/hayatulislam8
Расулуллоҳ ﷺнинг ҳижратлари 1/3

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбаримиз ﷺ фил йилида Робиюл аввал ойининг 12-санасида Макка шаҳрининг Суқ ул-лайл деб номланган жойида таваллуд топганлар. Фил йили деб номланишининг сабаби Аброҳа исмли ўзи асли ҳабашистонлик бўлган ва Яман заминларини бошқарувчи қирол Каъбани йўқ қилиш учун лашкарини юборади. Аллоҳ Каъбани ҳимоя қилади ва абобил қушларини юборади. Ҳар бир қуш тумшуғида бир дона ва икки панжасида биттадан жами уч донадан тош келтирадилар. Қушлар тошларни улоқтирганда кофирларнинг бошлари тешилиб, ҳалок бўлганлар.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Расулуллоҳ ﷺга 40 ёшларида ваҳий нозил бўлган. Пайғамбарларнинг ҳеч бири пайғамбарликдан олдин ва кейин Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаганлар. Расулуллоҳ ﷺ ҳам жоҳилият даврида будга ёки санамга ибодат қилмаганлар. Улар Ҳиро деб номланган ғорга борар ва Аллоҳ яратган мавжудотлар ҳақида фикр юритиб ҳайратланар эдилар.
Бир куни Расулуллоҳ ﷺ ёнларига "Амин ул ваҳий" бўлмиш Жаброил عليه السلام Ҳиро ғорига келади. Ал-Алақ сурасининг биринчи 5 ояти нозил бўлади. Шундан сўнг, Расулуллоҳ ﷺ уйга қайтиб Ҳадича онамизга бўлган воқеани айтиб берадилар. Ҳадича онамиз амакилари Варақо ибну Навфалнинг ёнига боришни таклиф қиладилар. Вароқо ибн Навфал мусулмон эмас аммо олдинги Расулларга нозил қилинган китоблар ҳақида хабардор бўлган замонасининг машҳур кишиларидан бири эди.
Улар Расулуллоҳ ﷺга шундай деб айтадилар: "Сиз олган ваҳий Мусо عليه السلام га нозил бўлган ваҳийга ўхшайди. Келажакда буюк Пайғамбар бўласиз. Бундан сўнг Макка аҳли сизни қувсалар, мен сиз тарафда бўламан. Чунки сиз келтирган хабарни қавмингиз қабул қилмайди."
Шундан сўнг Расулуллоҳ ﷺ инсонларни Исломга даъват қила бошлайдилар.
Аёллардан биринчи Исломни қабул қилган киши бу - Ҳадича онамиз, эркаклардан эса Абу Бакр ас-сиддиқ ва балоғатга етмаган болалардан Али ибн абу Толиб бўлганлар.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Аш-Шуро сурасинг 214-ояти нозил бўлади:
وَأَنذِرۡ عَشِیرَتَكَ ٱلۡأَقۡرَبِینَ

Маъноси: "Ислом даъватини яқинларингизга етказинг"
Ушбу оятдан сўнг Расулуллоҳ ﷺ ас-Софа тоғига борадилар ва Макка аҳлини жамлаб уларга мурожаат қиладилар:" Эй Қурайш аҳли – агар мен шу тоғ ортидан душман лашкари билан сизни ўлдириш учун яқинлашаяпти десам, ишонасизми?"
Улар: "Ҳа биз сенга ишонамиз чунки сен ас-содиқ ва аминсан!" яъни ҳақгўйсан деб жавоб бердилар.
Шундан сўнг Расулуллоҳ ﷺ: "Гувоҳлик бераман Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва мен Унинг Расулиман" деб хабар қиладилар!

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.

Каналга аъзо бўлиш учун⬇️
https://t.me/hayatulislam8
Расулуллоҳ ﷺнинг ҳижратлари 2/3

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Расулуллоҳ ﷺнинг даъватларига биринчи бўлиб уларнинг амакилари Абу Лаҳаб қарши чиқади ва У муборак зотни ҳақоратлайди.
Шундан сўнг Қуръондан тўлиқ бир сура Абу Лаҳабни лаънатланганлиги ҳақида нозил бўлади.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Макка мушриклари Расулуллоҳ  ﷺнинг бошқа амакилари бўлмиш Абу Толибнинг ёнига бориб шундай дейдилар: "У (Расулуллоҳ) нима истайди? Агар бойлик истаса хар биримиз мулкимиздан ярмини ажратиб унга берамиз, агар ҳукмронлик истаса уни бошчимиз этиб тайинлаймиз." Шунда Абу Толиб Расулуллоҳ  ﷺдан сўрашини айтади.
Расулуллоҳ ﷺ уларга жавобан шундай дейдилар:

والله يا عم لو وضعوا الشمس في يميني والقمر في شمالي ما تركت هذا الأمر حتى يظهر الله أو أهلك دونه.

Маъноси: "Эй амаки, агар улар чап қўлимга ойни, ўнг қўлимга қуёшни қўйсалар ҳам даъват қилишдан қайтмайман."
 
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Бир куни Расулуллоҳ ﷺ Каъба яқинида бўлганларида Абу Жаҳл Расулуллоҳ ﷺни ҳақорат қила бошлади. Шу пайтда Расулуллоҳ ﷺнинг амакилари Ҳамза овдан қайтаётган эдилар, бир аёл йўлда уларни тўхтатиб Абу Жаҳл Расулуллоҳ ﷺни ҳақорат қилаётганини хабар қилади.
Ҳамза буни эшитиб қаттиқ жаҳли чиқади ва Макка мушриклари йиғилувчи Дар ун-Надва деб номланган жойга етиб келиб Абу Жаҳлни урадилар ва унга қарата: "Нега сен Расулуллоҳ ﷺни ҳақорат қиляпсан, чунки У сенинг динингга амал қилмагани учунми? Гувоҳлик бераман Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг Расулидир." – деб Исломни қабул қиладилар.
Ҳамза Умар ал-Хаттобдан 3 кун олдин Исломни қабул қилганлар. Бу икки инсон иймон келтирганларидан сўнг Исломни қўллаб қувватлайдилар ва даъватга катта куч қўшилади.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Шундан сўнг мушриклар Дар ун-Надвада Расулуллоҳ ﷺни қандай қатл қилишни маслаҳат қилиш учун йиғиладилар. Бу йиғинга иблис ҳам наждлик бадавий кўринишида иштирок этади.
Абу Жаҳл шундай қабиҳ таклифни билдиради: "Агар ҳар бир қабиладан кучли эркакларни йиғиб Расулуллоҳ ﷺга ҳаммалари бир пайтда қилич билан урсалар бани Ҳашим қабиласи ҳар бир қабиладан қасос ола олмайди."
Мушрикларнинг ушбу режалари ҳақида Жаброил Расулуллоҳ ﷺга хабар қиладилар.
Расулуллоҳ ﷺ Али абу Толибга ўзларининг жойларига ётиб яшил рангдаги ёпинчиқларини ёпинишларини тайинлардилар. Расулуллоҳ ﷺни ўлдириш учун пойлаб турган кофирлар олдидан ўтаётганларида Расулуллоҳ ﷺ ушбу оятни ўқиб мушриклар бошига қўлларидаги қумни сепадилар:
فَأَغۡشَیۡنَـٰهُمۡ فَهُمۡ لَا یُبۡصِرُون

Маъноси: Аллоҳнинг Иродаси билан мушриклар Расулуллоҳ ﷺни чиқиб кетганларини кўрмайдилар.
Расулуллоҳ ﷺ Абу Бакрнинг уйларига ташриф буюрадилар бу вақтда саҳоба ухлаётган эдилар. Ойша онамиз оталари Абу Бакрга Расулуллоҳ ﷺнинг келганлиги ҳақида хабар берадилар.
Расулуллоҳ ﷺ Абу Бакрга Аллоҳ ҳижратни улар ҳамроҳлигида қилишни амр қилганлиги ҳақида хабар қилганида саҳоба хурсандлигидан йиғлаб юборадилар. 

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Расулуллоҳ ﷺ ва уларга энг яқин бўлган саҳоба Абу Бакр ас-сиддиқ билан биргаликда Совр номли кичик ғорга етиб келадилар ва у ерда 3 кун давомида қоладилар.
Абу Бакрнинг қизлари Асма онамиз бу кунлар давомида узоқлиги икки ярим соат бориш ва яна шунча бўлган масофа қайтиш узоқлигидаги бу ғорга егулик ва сув келтириб турадилар.
Ғорда тешиклар мавжуд бўлиб уларни ғорга биринчи кирган Абу Бакр кийимидан бўлаклар олиб беркитадилар. Яна бир илон тешиги қолганида Абу Бакр уни оёқлари билан беркитадилар. Ривоят қилинишича илон чақиб олганда Абу Бакрнинг кўзларидан ёш оқа бошлайди. Шундай бўлсада оёқларини тешикдан олмайдилар.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Абу Бакр Макка мушриклари уларни бу кичик ғорда кўриб қолишларидан хавотир оладилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ уларга ушбу оятни айтадилар:
لَا تَحْزَنْ إِنَّ اللَّهَ مَعَنَا
Маъноси: "Маҳзун бўлма Аллоҳ бизни муҳофаза қилади"
 
•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.

Каналга аъзо бўлиш учун⬇️
https://t.me/hayatulislam8
Расулуллоҳ ﷺнинг ҳижратлари 3/3

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Аллоҳу Таъаалаа Расулуллоҳ ﷺга мўъжиза ато этади ва Совр ғори оғзига ўргимчак ин қуради шунингдек, ёввойи кабутар уя қуриб тухум қўяди.
Араблар у даврда одамларни изларига қараб топа олар эдилар. Макка мушриклари Расулуллоҳ ﷺни қидириб Совр ғорига қадар етиб келадилар. Ғор яқинига келиб қараганларида ўргимчак ини ва қуш уясини кўргач у ерга бирон инсон кирган бўлиши мумкин эмас деб топа олмай қайтиб кетадилар.

Шундан сўнг Расулуллоҳ ﷺва Абу Бакр رضي الله عنه Мадина шаҳрига мушрикларни адаштириш мақсадида узоқроқ йўлдан сафар қиладилар.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Макка мушриклари Расулуллоҳ ﷺни топган кишига жуда катта мукофот эълон қилган эди. Буни эшитган Суроқ ибну Малик отда саҳро томонга Расулуллоҳ ﷺни изларидан қидириб кетади.
У из топишда жуда ҳам маҳоратли эди.
Суроқ ибну Малик Расулуллоҳ ﷺ ва Абу Бакрرضي الله عنهни топади, уларга яқинлашаётганда, Расулуллоҳ ﷺ уларнинг ортларидан келмасликни айтадилар, шундай бўлсада Суроқ йўлида давом этади. Шунда Расулуллоҳ ﷺ Аллоҳга дуо қиладилар ва Аллоҳ уларга мўъжиза ато этиб Суроқ ибну Малик отининг олди туёқларини қум ютиб юборади ва ҳаракатлана олмайди. Суроқ ибну Малик Расулуллоҳ ﷺдан Аллоҳга дуо қилиб уни қутқарилишини сўрайди ва мушрикларга уларни кўрганлигини айтмасликни ваъда қилади. Шунда Расулуллоҳ ﷺ дуо қиладилар. Аллоҳни изни билан Суроқ қутулиб ваъда қилганидек мушрикларга Расулуллоҳ ﷺни манзилини хабар қилмайди.
Суроқ ибну Малик ўз кўзлари билан Расулуллоҳ ﷺни мўъжизаларини кўрган бўлсада ўша пайтда Исломни қабул қилмайди балки, бу воқеадан 8 йил ўтиб иймон келтиради.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Расулуллоҳ ﷺ ва уларнинг ҳамроҳи Мадина шаҳрига Рабиулаввал ойининг душанба куни пешин вақтида етиб келадилар. Мадина аҳли ал-ансорлар (қўллаб қувватловчилар) уларни кун ўртаси жазирама бўлишига қарамай кутиб турар эдилар. Ҳар бир ансор Расулуллоҳ ﷺ унинг уйида қолишини орзу қилар эди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ туяларидан тушиб, уни қўйиб юборадилар. Туялари қаерда тўхтаса ўша жойда қолишларини хабар қиладилар.

Расулуллоҳ ﷺнинг туялари Абу Айюб ал-ансорийнинг уйи яқинида тўхтайди. Улар Расулуллоҳ ﷺга она тарафдан қариндош эдилар. Расулуллоҳ ﷺ шу жойга турар жойларини ва масжидларини қурдирадилар.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Ансор аҳли уларни ҳимоя қиладилар даъватларини қўллаб қувватлайдилар, мол мулкларини ҳатто жонларини бу ҳақ дин Исломни ёйиш йўлида фидо қиладилар.

Расулуллоҳ ﷺ Макка шаҳрида 13 йил давомида инсонларни ҳаққа, барча пайғамбарларнинг, фаришталарнинг дини бўлмиш Исломга даъват қиладилар. Шундан сўнг Аллоҳ ҳижрат қилишни амр қилгани учун Аллоҳга итоат қилиб, амрини бажариш мақсадида ҳижрат қиладилар асло мушриклардан қочиш мақсадида эмас.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.

Каналга аъзо бўлиш учун⬇️
https://t.me/hayatulislam8
Ашуро куни рўзаси ҳақида

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Ашуро куни рўзаси Муҳаррам ойининг ўнинчи санасига тўғри келади. Шунинг учун ҳам Ашуро яъни араб тилида (عشر ) 10 рақами деган маънони англатади
Ибн Аббосдан ривоят қилинган ҳадисда айтилади:
"Расулуллоҳ ﷺ Мадинага қайтиб келганларида яҳудийларни учратдилар. Яҳудийлар ашуро куни рўза тутар эдилар. Улардан нима сабабдан рўза тутишлари сўралди.
Яҳудийлар жавоб бердилар – Шу кунда Аллоҳ Мусо عليه السلام ва бани Исроилни фиръавндан сақлади, шунинг учун биз Мусо عليه السلامни улуғлаш мақсадида рўза тутамиз.
 Расулуллоҳﷺ шундай дедилар:
"نحن أولى منهم بموسى"
Маъноси: "Биз Мусо عليه السلامни улуғлашга яҳудийлардан ҳақлироқмиз".

Шундан сўнг ашуро кунининг рўзасини тутишликни мустаҳаб қилдилар.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Ашуро куни содир бўлган воқеалардан:

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

• Бу кунда Аллоҳ Мусо عليه السلامни ва уларнинг умматини фиръавн ва унинг қўшнидан сақлади.

• Ушбу кунда Аллоҳ Нуҳ عليه السلام ва уларнинг иймон келтирган 80 нафар умматини сув тошқинидан сақлайди ва уларнинг кемаларини ҳозирги Ироқ ҳудудидаги ал--Жудй тоғига келиб тўхтайди.

• Ашуро кунида Аллоҳ Иброҳим عليه السلامни ан-Намруд исмли подшоҳ қурдирган катта оловдан муҳофаза қилди.

• Расулуллоҳ ﷺнинг набиралари бўлмиш ал-Ҳусайн رضي الله عنه Карбала деб номланган жойда азобли ўлим топиб шаҳид бўладилар. Бу ҳам ашуро кунида содир бўлган.

• Ушбу кунда Юнус عليه السلام Аллоҳнинг иродаси билан катта балиқнинг/ китнинг қорнидан чиқиб паноҳ топадилар.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Азиз мусулмонлар ҳижрий йилнинг биринчи ойи бўлмиш Муҳаррам ойининг 10-санаси яъни ашуро кунида рўза тутишлик суннат ҳисобланади. Шу билан бирга Муҳаррам ойининг 9-санасида ҳам рўза тутиш суннатдир. Бу ҳақда имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
"لئن بقيت إلى قابل لأصومن التاسع"
رواه مسلم
Маъноси: Агар кейинги йил Муҳаррам ойигача ҳаёт бўлсам 9-куни ҳам рўза тутаман."

Шундай экан 9 ва 10-саналарда рўза тутишлик суннатдир. Агар инсон шунга қўшимча 9,10,11-саналарда ҳам кетма кет рўза тутса, ой кузатувида хато бўлган бўлса ҳам бу уч куннинг бирида шубҳасиз ашуро кунида рўза тутган бўлади.

Шаръий кузатувларга кўра Ашуро куни 28 июльга тўғри келади.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Пайғамбар меросини излаганлар учун Ҳаятулислам диний дарслар канали.

Каналга аъзо бўлиш учун⬇️
https://t.me/hayatulislam8
Audio
Пайғамбаримиз алайhиссалом ҳадисларда шундай дедилар:

مَن صَلى عَلَي فِي يَوْمِ الجُمْعَةِ ثَمَانِينَ مَرَّة غَفَرَ الله لَهُ ذُنُوب ثَماَنِينَ سَنَة، قِيْل: يا رَسُولَ الله كَيفَ الصَّلاَة عَلَيكَ، قَالَ: تَقُول؛ اللهُم صَلِ عَلَى مُحَمَّدٍ عَبْدِكَ وَ نَبِيِّكَ وَ رَسُولِكَ النَّبِيِّ الاُمِّيّ

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Маъноси: "Ким Жума куни 80 маротаба соловат айтса, Аллоh унинг 80 йиллик гуноҳларини кечиради дедилар. Шунда сўрадилар, эй Аллоhнинг росули қандай соловат? Пайғамбаримиз айтдилар:

Аллоhумма солли 'ъалаа Муҳаммадин 'ъабдика ва набиййика ва росулика аннабиййил уммийй"

80 маротаба айтиб "ва 'ъалаа аалиhи ва соҳбиhи васаллим" деб қўшилади.

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

с- араб тилида ص(сод)
'ъа- араб тилида ع ('айн)
h - арабча - الله-Аллоh сўзидаги ه харфи бўлиб, инглиз луғатидаги h товушини беради.
ҳ- арабча - مُحَمَّد-Муҳаммад сўзидаги ح харфидир

•┈┈• ❀ 🍃🌸🍃 ❀ •┈┈•

Айтиш вакти: Жума куни ал-Аср номози вақтидан Шом намози вақтигача.

🌺Аллоh ризоси учун ният килинг!🌺

https://t.me/hayatulislam8