Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.6K subscribers
14.9K photos
3.92K videos
451 files
11.1K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.me/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Диққат

☄️🪐 Бугун сайёраларнинг катта паради бошланади

Марс, Нептун, Меркурий, Юпитер, Уран ва Сатурн бир қаторда саф тортади ва уларга сўниб бораётган ярим ой ҳам қўшилади. Кейинги катта парад 18-20 йилдан кейин бўлиб ўтади

Бу ҳодиса кўпинча кенг кўламли офатларнинг бошланиши билан боғлиқ. Тарихда эса Эл Чичон вулқони 1982 йилда отилиб, 2 000 дан ортиқ одамни нобуд қилган эди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 4 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#ўзгача_кун

💥🏖 Бугун, 4 июнь - Оила билан мароқли вақт ўтказиш куни

Оила, севги ва садоқат ҳаётдаги энг муҳим ва қимматли нарсалардир. Оилангизни қадрланг ва уларга ғамхўрлик қилинг.

Бугун бутун оилани кечки овқатга йиғиш, сайр қилиш ёки тоғларга чиқиш учун ажойиб имконият.

Оила ва дўстларингизга улашинг.

@haqiqatonline_24
⚡️4 июндан 5 июнга ўтар кечаси 5 баллик геомагнит бўрони қўзғалиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда

Айни дақиқаларда 9 баллик шкалада 4 баллик магнит бўрони таъсирида турибмиз.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Ўзбекистонда тирикларга ҳайкал ўрнатиш тақиқланди

Ўзбекистон ҳудудида шахсларнинг ҳаёт вақтида хотирасини абадийлаштиришга ва уларнинг шарафига монументал ёдгорликлар ўрнатишга йўл қўйилмайди.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Хушхабар: 1-августдан Ўзбекистонда автомобиллар импорти учун божхона тўловлари камайтирилиши кутилмоқда

Президент 2024-йил 1-августгача божхона тўловларини ЖСТ (Жахон савдо ташкилоти) стандартларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Автомобиль импортига янги божларнинг аниқ қиймати номаълум бўлса-да, ЖСТ мамлакатларида ўртача бож 15% ни ташкил қилади.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Қуёшда қолдирилган машинада ҳарорат 55-60° гача кўтарилиб ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин

Бир соат ичида салондаги ҳарорат 2 баробаргача ортади. Шу кунларда ҳаво жуда исийди. Шу сабаб машинани соя ва салқин жойда қолдирган маъқул.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#даҳшат

❗️Олмалиқда ёш қиз 16-қаватли уй томидан ўзини ташлаб, ҳалок бўлди

Мазкур ҳолат бўйича расмий баёнот берилди.

Таъкидланишича, бугун, 4 июнь куни соат 16:45лар атрофида шаҳар ИИБга Увайсий МФЙдаги кўп қаватли 45-уйнинг том қисмидан ўз жонига қасд қилмоқчи бўлаётган қизни қутқариш лозимлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Шаҳар ИИБ ва ФВБ вакиллари ҳамда МФЙ раиси зудлик билан воқеа жойига етиб келишган ва қиз билан суҳбатлашилган. Аммо, олиб борилган музокараларга қарамасдан, қиз ўз жонига қасд қилган.

Маҳалла раиси ва шу кўп қаватли уй аҳолисининг айтишича, бу қиз ушбу кўп қаватли уйда яшамайди.

Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан марҳум қизнинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат
#эшитмадим_деманглар

⚡️⚡️Энг яхши маҳаллаларни аниқлашга қаратилган танлов эълон қилинади

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан 33 та лойиҳа танловини эълон қилади.

Танловда ишсизлик, миграция, ажрим ва жиноятчиликдан ҳоли бўлган, энг кўп олим, спортчи, талабаси бор бўлган маҳаллалар, маҳаллани мадҳ этган энг яхши шеър, қўшиқ, ОАВда эълон қилинган материал ва видеороликлар, томорқачилик, туризм, китобхонлик, IT соҳасини ривожлантирган энг намунали маҳаллалар аниқланади.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг махсус мукофотлари билан тақдирланади.

❗️Танловга жорий йилнинг 15 июнь кунидан старт берилади.

@haqiqatonline_24
#Тезкор #Расман

⚡️ Расман: Бугундан институтларга қабул бошланди

5 июндан олий таълим муассасаларига қабул бошланади — Президент фармони

Аризани онлайн юборишингиз ҳам мумкин.

Институтларга кирмоқчи бўлганларга юбориб қўйинг.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 5 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун
#норасмий_байрам

💥Бугун, 5 июнь - Оталар куни

Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва уларга миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади.

@haqiqatonline_24
⚡️Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ҳижрий тақвимга кўра, бу йил ҳайит 17 июнда нишонланиши кутилмоқда. Аммо бу ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Ҳайит шу куни нишонланган тақдирда, Ўзбекистонда 3 кун кетма кет дам олинади.

Эслатма: Қурбон ҳайити зулҳижжа ойининг 10-кунида нишонланади.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Абитуриентлар учун: ОТМларга онлайн ҳужжат топшириш тартиби


Батафсил юқоридаги видеода!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойиил

⚡️⚡️⚡️Кутганмидингиз: Алишер Узоқов яна футбол шарҳига қайтмоқда

У "Евро-2024" учрашувларини шарҳлаб боради.


Эслатиб ўтамиз, "Зўр тв" мазкур турнирни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олган эди.

Алишер Узоқов бундан аввал ҳам футбол шарҳлаган. Аниқроғи, у 2016 йилги Европа чемпионати учрашувларида ишлаган.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Макка шаҳрида бўлиб турган Мусулмонлар идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Йирик бозорлар атрофи темир панжалар билан ўраб олинади

Бу ҳақда Ҳукумат қарори лойиҳасида сўз боради.

Ҳужжат қабул қилингач, бозорлар 1 октябргача хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан ўраб олинади.

Шунингдек, Солиқ қўмитасига бозор ҳудудида белгиланмаган жойларда савдо-сотиқ қилишга қарши чоралар кўриш вазифаси топширилмоқда.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#об_ҳаво
#диққат

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 6 июнь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 16-21 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.  

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

💥 Бугун, 6 июнь - Акалар куни!

Ушбу кунда ука-сингиллар ўз жигарларидан хабар олиши, яхши сўзларни айтиши, хатоларини кечириши ва қўллаб-қувватлаши ва ҳаётда борликлари сабабли акаларига шунчаки миннатдорчилик билдириш одат тусига кирган.

Байрам муборак, акалар!


@haqiqatonline_24
⚡️Бугун, Ўзбекистон Туркманистонга қарши ўйнайди

Миллий терма жамоа ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи доирасидаги ўйин “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Учрашув соат 19:30 да бошланади.

Ўйин Sport телеканалида жонли эфирда намойиш этилади.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#жамият

⚡️⚡️Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонун давлат органлари ва ҳокимиятлар, давлат мақсадли жамғармалари, устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Қуйидагилар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимига алоқадор шахслар деб эътироф этилади:

▪️ходимнинг яқин қариндошлари;

▪️ходим ва унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

▪️ходим ёхуд унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда бошқарув органининг раҳбари ёки аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

@haqiqatonline_24