#Расулуллоҳ_мўъжизалари
Ҳанзала ибн Ҳузаймнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баракалари сабабли касалларни тузатгани ҳақида
Ҳанзала ибн Ҳузайм ибн Ҳанифадан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади:
«Бобом Ҳанифа билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёратларига келдик. Бобом: “Эй Аллоҳнинг расули, менинг ёши катта, соқолли ўғилларим бор, бу – энг кичиги”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени яқинларига олиб, бошимни силадилар ва:
“Барокаллоҳу фийка”, дедилар».
Ҳадис ровийларидан бири Зиёл ибн Абид айтди:
“Ҳанзаланинг олдига бирор жойида шиши бор одам ёки ҳайвон келганида қўлига туфлаб, “Бисмиллаҳ”, деб қўлини бошига қўйиб “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кафтларининг ўрнига”, деб, шишган жойига қўяр, шиш йўқолар эди. Буларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳанзала ҳаққига қилган дуолари туфайли эди”.
Савоб умидида
яқинларингизга улашинг!
@Haniyf_uz

Айтиладики:
“Аллоҳ бирор кишига беш нарсани берса, унинг учун бошқа беш нарсани тайёрлаб қўяди:
1.Шукр неъматини берса, унинг учун зиёдаликни тайёрлаб қўяди.
2. Дуо қилиш неъматини берса, унинг учун ижобатни тайёрлаб қўяди.
3. Истиғфор айтиш неъматини берса, унинг учун мағфиратни тайёрлаб қўяди.
4. Тавба қилиш неъматини берса, унинг учун қабулни тайёрлаб қўяди.
5. Садақа қилиш неъматини берса, унинг учун қабул этишни тайёрлаб қўяди”.

Диннинг неча қисми одоб?
Anonymous Quiz
11%
Учдан бир қисми
22%
Учдан икки қисми
63%
Ҳаммаси
5%
Энди билиб оламан
"Эртага бажараман" деманг Илло, "Иншааллоҳ (Аллоҳ ҳоҳласа) денг. Деган оят қайси сурада келган?
Anonymous Quiz
24%
Бақара сураси, 108-ояти
31%
Каҳф сураси, 23-ояти
37%
Ҳужурот сураси, 27-ояти
8%
Энди билиб оламан
Аллоҳ таоло Фаришталарни нимадан яратган?
Anonymous Quiz
2%
Лойдан
11%
Оловдан
87%
Нурдан
0%
Энди билиб оламан
МЎМИНЛАР УЧ ҚИСМДИР
Мўминлар дунёда уч қисмга бўлинади.
Биринчиси, яхшиликларга ошиқувчилар. Бундай кишилар фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб амалларини чиройли адо этиб, ҳаром ва макруҳларни тарк этган кишилар. Бундай кишилар қилиниши жоиз бўлган ортиқча ишларни ҳам қолдириб, ибодатларини комил суратда адо этадилар ва барча комил сифатлар билан сифатланадилар.
Иккинчиси, иқтисод қилиб қониқарли йўл тутганлар. Бундай кишилар фақат фарз амалларини барпо қилиб, ҳаром ишларни тарк қиладиган кишилар.
Учинчиси, ўз нафсларига зулм қилган кишилар. Бундай кимсалар солиҳ амаллари орасига бузуқ ишларни ҳам аралаштириб юборадилар. Бундайлар ибодат ҳам қиладилар, гуноҳга ҳам қўл урадилар.

Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эшиттирса, Аллоҳ уни эшиттиради, ким кўрсатса, Аллоҳ уни кўрсатади», деганлар.
Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.
Ҳадисда «Ким эшиттирса» дейилгани, яъни кимки амалини одамларга эшиттириб, гап-сўз бўлиши учун қилса, бу амали ҳақида одамлар шов-шув билан уни мақташини хоҳлаган бўлса, деган маънони билдиради.
«Аллоҳ уни эшиттиради» дегани эса қиёматда Аллоҳ таоло уни бу қилмишини халойиққа эшиттириб, шарманда қилади, деган маъно чиқади.
Шунингдек, «ким кўрсатса» дегани ҳам ким одамлар кўрсин учун амал қилган бўлса, деганидир. Ана ўша одамни Аллоҳ таоло қиёмат куни халойиққа кўрсатиб, шарманда қилди.
Бу ҳадиси шарифда қисқа иборалар билан риёкорлик қанчалик ёмон нарса экани баён қилинмоқда.
Ундан оладиган фойдамиз ҳам очиқ-ойдин. Одамлар эшитсин ёки кўрсин учун эмас, Аллоҳ билсин учун амал қилмоқлик!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таборак ва таоло: «Мен-шерикка энг беҳожат зотман. Ким бир амал қилсаю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шерик қилишини ҳам тарк этурман» деди», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Ҳазрати Абу Ҳурайра ривоят қилган бу ҳадиси қудсийда риёкорликнинг аввалги икки ҳадисда зикр қилинганидан бошқача тури ҳақида сўз кетмоқда. Аввалги ҳадисларда Аллоҳни унутиб, одамлар эшитсин ёки кўрсин учун амал қилиш ҳақида айтилган бўлса, бу ҳадисда амалдан Аллоҳни ҳам, Аллоҳдан бошқани ҳам рози қилишга уриниш риёкорлик экани ҳақида гап кетмоқда.
Аллоҳ таоло:
«Мен-шерикка энг беҳожат зотман», демоқда.
Яъни, Аллоҳ таоло учун қилинадиган ишга ҳеч бир шахс ёки нарсани шерик қилиб бўлмайди. Нима бўлса ҳам ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи учун холис қилиниши керак. Бу ҳадиси қудсийдан ҳар бир амални холис Аллоҳ таолонинг Ўзи учун қилиш зарурлигини тушуниб оламиз.
«Ким бир амал қилсаю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шерик қилишини ҳам тарк этурман».
Бу ерда амалда риёкорлик қилиш ширкка тенглаштирилмоқда. Шунинг ўзидан риёкорлик қанчалар ёмон нарса эканлигини билиб олса бўлади.

«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?
«Алҳамдулиллаҳ»:
– Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
– Қуръондаги биринчи калимадир.
– Энг афзал дуодир.
– Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
– Жаннатнинг кўчатидир.
– Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
– Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.
Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!