HADISLAR TOPLAMI
28.9K subscribers
49 photos
270 videos
16 files
203 links
Кимки вафотидан кейин ҳам амали узилмаслигини хоҳласа, илм тарқатсин!

Расулуллоҳ ﷺ марҳамат қиладилар: «Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра адо этган одамни Аллоҳ неъматлантирсин»
(Имом Аҳмад ривояти)

Мурожаат учун @Rek_Qiroat
Download Telegram
#Ҳадис_1154 📘

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Бир яхши ишни қилган одамни кишилар мақтаганига нима дейсиз?» дейилди. «Ўша нарса бандага бўладиган башоратнинг
дебочасидир»,
дедилар».

(Муслим ривоят қилган).

📝 Шарҳ:

📌 Бир бандани қилган солиҳ амаллари учун бошқа кишилар мақтасалар, зарари йўқ. Балки бу дунъдаги мақтов унга у дунёда бўладиган мақтовларнинг башорати бўлар экан.

📌 Бу маъно худди Аллоҳ таолонинг Юнус сурасида айтган қуйидаги гапларига ўхшайди:
«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир. Уларга ҳаёти дунёда ҳам, оҳиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир» (62-64-оятлар).

Ҳа, Аллоҳнинг дўстларига ҳам бу дунёда ва ҳам охиратда ҳеч қандай хавф йўкдир. Улар икки дунёда ҳам тўлиқ омонликдадирлар.

@HADISLAR_TOPLAMIII 📚‌‌
#Ҳадис_1154📒

ҲАММА ДУОЛАРНИ ЖАМЛОВЧИ ДУО.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар.
Биз уни ѐд олмадик.
Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз.
Биз ундан ҳеч нарсани ѐд олмадик», дедик.
Шунда у зот: «Ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага сизларни далолат қилайми?
Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз.
Сендан Пайғамбаринг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ѐмон нарсалардан паноҳ сўраймиз.
Сен ѐрдам сўралган Зотсан. Етказиш Сенинг ишинг бўлган Зотсан. Ўзгариш йўқ, қувват ҳам йўқ. Магар Аллоҳда бор», денглар», дедилар».


(Имом Термизий ривояти).

📝 Шарҳ:

Демак, Аллоҳ таолодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман, деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан.
📌Уламолар, ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ, деганлар.
Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунѐ ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунѐ ва охиратнинг ѐмонлигидан бирортасини қўймай паноҳ сўрадилар.

Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 35📚

@HADISLAR_TOPLAMIII📚