Habib uz
2.67K subscribers
3.71K photos
1.09K videos
8 files
4.61K links
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффорнинг саҳифаси.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг.
https://taplink.cc/habib.uz


Мурожаат учун: @Mahbubiy_723
Download Telegram
Ҳусни хулқнинг ўндан тўққизи тағофул (ўзни билмасликка олиш, айбларни кўрмасликка олиш)дадир.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал

Тағофул фақат буюклар ўзлаштира оладиган фандир.
"(Пайғамбар) баъзисини билдирди, баъзисидан юз бурди" (Таҳрим 3-оят).

@habib_uz
Audio
#Албатта_бу_Қуръон..
#Тафсир

Балад сураси 9-20 оятлар

@habib_uz га уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA
#Ҳаёт_насиҳатлари

Бугунги кунинг билан яша. Аксар ҳолларда безовталик ўтган замондаги ишлардан маҳзун бўлиш ёки келажакдан хавфсирашдан пайдо бўлади.
"Огоҳ бўлинг, албатта Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар маҳзун ҳам бўлмаслар". (Юнус сураси, 62-оят)


@habib_uz
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг душанба куни
29-Июнь 2020й.
08-Зулқаъда 1441й.

Намоз вақтлари (Тошкент)
Тонг 03:12
Қуёш 04:53
Пешин 12:27
Аср 17:42
Шом 20:00
Хуфтон 21:42

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ ҚАДРДОНИМ!
Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг


⤵️⤵️⤵️

@habib_uz
Audio
#Албатта_бу_Қуръон..
#Тафсир

Шамс сураси 1-6 оятлар

@habib_uz га уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA
#Катталарнинг_сўзлари

Тоат-ибодатни яхши кўриш бир неъматдир. Аллоҳ уни яхши кўрган бандасига муваффақ қилади.
"Сизларга иймонни маҳбуб қилиб қўйди ва уни қалбингизда зийнатлади". (Ҳужурот сураси, 6-оят).
Кимни ёмон кўрса уни тоатдан буриб қўяди.
"Аллоҳ уларни ёмон кўрди ва уларни олиб қолди" (Тавба сураси, 46-оят).
Торифий

@habib_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Қуръон тафсири илми | 2-қисм

Тошкент Ислом институти (Олий Маъҳад)нинг 3-курс талабалари тайёрлади

@habib_uz га уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг сешанба куни
30-Июнь 2020й.
09-Зулқаъда 1441й.

Намоз вақтлари (Тошкент)
Тонг 03:12
Қуёш 04:53
Пешин 12:27
Аср 17:42
Шом 20:00
Хуфтон 21:41

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ ҚАДРДОНИМ!
Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг


⤵️⤵️⤵️

@habib_uz
Тўрт нарса ризқни жалб қилади:
1. Тунги намоз
2. Саҳарларда истиғфор айтиш
3. Садақага одатланиш
4. Куннинг аввали ва охиридаги зикрлар.
Ибн Қаййим

@habib_uz
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳнинг гўзал ахлоқи ва камтарлигидан намуна:

Шайх Али Тaнтовий Ироқдаги бир университетга адабиёт ўқитувчиси этиб тайинланди.

У дарсга киришдан олдин Бағдод кўчаларида анча вақт пиёда айланиб сайр қилди. Дарсга кириб келганида уст-боши чанг бўлиб кетган, хонада эса бошқа бир ўқитувчи талабаларга дарс ўтаётган эди.

Устоз шайх (Али)ни ҳам талабалардан бири деб ўйлаб дўқ қилди:
Эй эшак! Нега дарсга кеч қолдинг?
Шайх Али камоли одоби ила ундан узр сўраб, биринчи қатордаги талабалар ёнига бориб ўтирди. Ўқитувчи гапини келган жойида давом эттирди:
Тез орада сизларга дарс бериш учун йирик адиб, машҳур шоир Али Тaнтовий келади.

Унинг олдида юзимни ерга қаратиб қўйманглар!.

Кейин улардан баъзи нарсалар ҳақида сўрай бошлади.

Шайх Али ҳам бошқалар каби оддий талабадек жавоб берар эди. Ўқитувчи унинг зукколигидан ажабланди ва:
Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги энг машҳур шоирлардан - Ал-Буҳтурий ва Абу Тамом ижодини қиёслаб бера оласанми? - деб савол берди.

Шайх жуда чиройли тарзда, муфассал жавоб берди.

Ўқитувчи ҳайратга тушиб:
Сен янги талабага ўхшайсан, исминг нима? – деб сўради.

Исмим Али Тaнтовий, - жавоб берди шайх.

Ўқитувчи бу жавобдан ҳушидан кетаёзди.

―Биз қачон одамларнинг ташқи кўринишига қараб ҳукм чиқармасликни ўрганамиз?.

@habib_uz
#Қиссалардан_ибратлар

Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳикоя қилган ҳақиқий воқеа:

Шифокорлардан бири айтади: Дамашқлик катта бир савдогар ўттиз йиллардан бери ғарб давлатларидан бирида яшар эди. Унинг Дамашқда бир вакили бўлиб унинг Дамашқдаги ишларини юргизар эди. У мазкур вакилга Дамашқнинг янги шаҳарида бир иморат солишни буюрди ва маблағ юборишни бошлади. Вакил унинг иморатини ғарб иморатларига монанд қилиб қура бошлади. Иморат гўёки қаср эди. У уч қаватдан иборат, ҳар бир қаватда ўн иккита хона жойлашган эди. Бу махсус хоналардан ташқари хоналар эди. Ундан ташқари ёзги ва қишги боғчалар, от чоптириш майдони ва ўн олтита машина сиғадиган автотураргоҳ ҳам режалаштирилган эди. Турли хил дарахтлар ва гулларни айтмаса ҳам бўлади. Вакил савдогарга бўлаётган ишларнинг суратларини юбориб турди. Бир неча муддатдан кейин савдогар ўз ватанига қайтиб шу ерда умрининг қолган қисмини ўтказишни хоҳлади. Аеропортда уни яқинлари ва мазкур вакил кутиб олди. У ҳаммадан ҳам аввал ўзининг қасрини кўрмоқчи бўлди ва "Мени дарҳол янги уйимга олиб боринглар" деди. Қаср олдига етиб бордилар. Қаср баланд ва ўта гўзал тошлар билан безатилган эди. Иморат дарвозасига келиб тўхтадилар. У машинадан тушди. Қолганлар ҳам тушдилар. Дарвоза арка шаклида қурилган эди. Унинг юқорисига иймоний бир ибора - "Мулк Аллоҳникидир" деган ибора ёзиб қўйилган эди. Савдогар вакилга ажабланиб қаради ва "Бу нимаси?" деб сўради. Вакил "Бу "Мулк Аллоҳникидир" деган сўз. Тўғри бўлган ва иймонга оид бўлган сўз" деди. Савдогар "Мулк Аллоҳники" дейсанми? Мен бу иморатни солиш қанча йиллар қийналиб ер юзини кездим. Сен бўлса "Мулк Аллоҳники" дейсан. У сўзни ўчириб "Мулк менинг мулким. Қаср менинг қасрим" деб ёзиб қўйинглар" деди. Бу воқеани айтиб бераётган шифокор айтади: " Ўша ерда бўлган кишилардан бири менга қасам ичиб айтганки, шу заҳоти у савдогар беҳуш бўлиб йиқилди. Атрофида турган одамлар бу ҳолатдан таажжжубга тушдилар ва унга ёрдам бермоқчи бўлдилар. Лекин у на туришга, на қимирлашга ярарди. Ерга улоқтирилган латта каби беҳуш ётарди. Уни зудлик билан бутун Шом даражасидаги шифохонага олиб бордилар. У ердаги шифокорлар унга "икки тарафлама фалаж" ташхисини қўйдилар. Яқинлари Иорданиядан, Байрутдаги АҚШ тиббий олийгоҳидан шифокорларни олиб келдилар. Улар ҳам юқоридаги ташхисни қўйдилар"
Шифокор сўзини давом эттириб айтади: Мен у оиланинг дўстларидан эдим. Уни кўргани бордим. Унинг аҳволини кўрдим. Ҳеч ким ёрдам бера олмаяпти. Унинг болаларига "Отангиз Подшоҳ билан мулк талашиб қолди. Агар уни оёққа туришини истасангиз ПОДШОҲни рози қилинглар" дедим. Улар нима қилишни сўрадилар. Мен "Фақирларга, етимларга садақа қилинглар. Толиби илмларга ёрдам беринглар. Бева-бечораларни ҳолидан хабар олинглар" дедим. Болалар шундай ишларни қила бошладилар. Лекин билишимча савдогар ҳалигача ўз қилмишини сезмаётган эди. Қачон сал тузалса "Мени ўша жойга олиб боринглар" дер эди. Бир марта олиб ҳам бордилар. Лекин иморат эшигига борганда яна ҳушидан ажралди. Яна шифохонага қайтариб олиб келдилар.
Учинчи марта ҳам бормоқчи бўлди. Лекин... бора олмади ва "менинг мулким"деган жойининг эшигидан ҳам киролмасдан бу дунёдан ўтиб кетди...

"Мулк кимники? Ягона бўлган Қаҳҳорники!" (Ғофир сураси, 16-оят).
"Аллоҳнинг ризқидан енглар ва ичинглар" (Бақара сураси, 60-оят).
Меники деб ўйлаганингиз барчаси Аллоҳнинг ризқидир.
Аллоҳга қасамки, битта зайтун уруғини ҳам уйингизга олиб киролмайсиз, агар Раззоқ сизга битмаган бўлса..
Жўмракдан оқаётган ҳар бир томчи тоза сув Аллоҳнинг сизга лутфидир. У лутф қилмаса балчиқ сувидан ичаётган бўлар эдик.
Ҳеч қачон Подшоҳ билан мулк талашма.
Сен қул, У Подшоҳ. Сен фақир, У Бой. Сен муҳтож, У Ато қилувчи.
Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор тайёрлади.

@habib_uz га уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA
Ал Карим 3
Аллоҳнинг гўзал исмлари
#Маъруза

🗞"Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари шарҳи"

Ал-Карийм – 3-қисм

14:35 дақиқа
⚖️ 6,6 мб

@habib_uz га уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
01-Июль 2020й.
10-Зулқаъда 1441й.

Намоз вақтлари (Тошкент)
Тонг 03:13
Қуёш 04:54
Пешин 12:27
Аср 17:42
Шом 20:00
Хуфтон 21:41

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ ҚАДРДОНИМ!
Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг


⤵️⤵️⤵️

@habib_uz
Audio
#Албатта_бу_Қуръон..
#Тафсир

Шамс сураси 7-15 оятлар

@habib_uz га уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA
Тилингизни "Аллоҳим, мени мағфират қил" дуосига ўргатинг. Чунки Аллоҳ таоло дуони қайтармайдиган маълум соатлар бор. Шояд дуоингиз шунга тўғри келса..

@habib_uz
#Буюклар_насиҳати

Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳуга "Менга насиҳат қилинг" деди.
У киши "Яширин нарсалар ошкор бўладиган кунни доимо ёдингда тут!" дедилар.

@habib_uz
Ал Карим 4
Аллоҳнинг гўзал исмлари
#Маъруза

🗞"Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари шарҳи"


Ал-Карийм – 4-қисм

19:17 дақиқа
⚖️ 8,8 мб

@habib_uz га уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA
#Хайрли_тонг

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
02-Июль 2020й.
11-Зулқаъда 1441й.

Намоз вақтлари (Тошкент)
Тонг 03:14
Қуёш 04:54
Пешин 12:27
Аср 17:42
Шом 20:00
Хуфтон 21:40

ЎЗИНГИЗНИ АСРАНГ ҚАДРДОНИМ!
Зарурат бўлмаса уйда қолинг!
Ҳамиша дуода бўлинг


⤵️⤵️⤵️

@habib_uz
Жаъфари Содиқ разияллоҳу анҳу дўст танлаш борасида бир кишига шундай ўгит бердилар: "беш хил кишини дўст тутма:

1) Ёлғончини дўст тутма. Модомики, у билан экансан, алданишда бўласан. У сароб кабидир, узоқни яқин, яқинни эса узоқ қилиб кўрсатади.

2) Аҳмоқни дўст тутма. Зеро, у билан ҳеч нарсага эришмайсан. Сенга фойда келтираман деб зиён етказиб қўяди.

3) Бахилни дўст тутма. Чунки, бахил киши сен унга энг кўп муҳтож бўлиб турган пайтингда алоқани узади.

4) Қўрқоқ билан ҳам дўст бўлма. Чунки, у қийинчилик ва синов пайтида сени ташлаб қочади.

5) Фосиқ билан ҳам дўстлашма. Зеро, у бир луқма таом учун ёки ундан ҳам оз нарса учун сени сотади". Шу ўринда у кишидан: "ундан ҳам ози нима бўлиши мумкин?!" деб сўрашди. "Ундан ҳам ози ўша нарсага нисбатан пайдо бўлган тамаъ ва илинждир".

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

@Fariduddin_Attor дан олинди

@habib_uz га уланиш учун
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEFoUFQvAvFm2AlCVA
"Субулус салом" муаллифи Санъонийга қачон хушбўйлик тақдим этилса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтар эди. Ундан "Бу хусусда бирон ҳадис келганми?" деб сўрадилар. У киши шундай жавоб берди:
"Мендан
хушбўйлик етса Аҳмадни эслайсиз. Бунга бирон ҳадис ривоят этилганми?" дея сўрайдилар.
Мен уларга айтаман "Йўқ, лекин энг хушбўй зот Аҳмаддирлар. Шу боис у зотни эслайман. Зеро бир нарсани бир нарса билан эслайдилар".

@habib_uz
#Катталарнинг_сўзлари

Вазиятинг ўта оғирлиги ҳақида ўйлама. Дуо қилаётган Раббинг қудрати чексизлигини ўйла!
Адҳам Шарқовий


@habib_uz