G‘uzor tumani hokimligi
5.61K subscribers
29.3K photos
1.95K videos
2 files
5.99K links
Gʻuzor tumani hokimligining rasmiy telegram kanali.

Rasmiy sahifalarimiz

🌐 www.guzor.uz

▶️ https://www.youtube.com/channel/UCoxVryKfsLmRMv4SVEuAKHw/videos

🌐 https://www.facebook.com/groups/guzorpress
Download Telegram
Ғузорда "Янги Ўзбекистон боғи" ташкил этилди

Айни кунларда Ғузор туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Лойиҳага асосан тумандаги "Тенгдош" маҳалласи ҳудудидаги фойдаланилмайдиган 7,5 гектар майдонга "Янги Ўзбекистон боғи" ташкил этилди.

Бошланган хайрли иш олдидан жонлиқ сўйилди. Қуръон тиловат қилиниб, оллоҳдан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлиши сўралди.

Ташкил этилаётган мазкур боғга туман ҳокими Бекзод Суюнов, ҳоким ўринбосарлари, кекса нуронийлар, фаол ёшлар турли манзарали дарахт кўчатларини экишиб, ўзларини ҳиссасини қўшди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу боғдаги дарахтлар томчилатиб суғориш технологиялари асосида парваришланадиган бўлди.

Каналга уланиш 👉@guzorpress
Ғузорда дарахт кўчатларини томчилатиб суғориш орқали парваришлаш бошланди

Аввалроқ, Ғузорда дарахт кўчатлари томчилатиб суғориш орқали парваришланиши ҳақида хабар берган эдик.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Ғузор тумани марказий "Мустақиллик" кўчасига манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Ушба дарахт қўчатлари замонавий томчилатиб суғориш технологиялари орқали парваришлаш бошланди.

Маълумот учун, туманда ташкил этилаётган "Яшил масканлар" аксарияти томчилатиб суғориш орқали парваришланади.

Каналга уланиш 👉@guzorpress
Ҳоким ташкилот раҳбарини қаттиқ танқид қилди

Хабар берганимиздек, куни кеча ҳокимликда бир қатор масалалар юзасидан танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Бекзод Суюнов аҳолини табиий газ билан таъминлаш борасида ишларда масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун туман Газ таъминоти бошлиғи Шукур Ҳолматовни қаттиқ танқид қилди.

—Ғузорда 14 та маҳаллаларни табиий газ тармоғига улаш ишлари суст кетмоқда. Бу эса айни совуқ кунда аҳолимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Мазкур муҳим ишга масъулиятсизлик билан ёндашувни ислоҳотга хиёнат деб баҳолайман. —дейди туман ҳокими Бекзод Суюнов.

Туман ҳокими корхона раҳбари Ш.Ҳолматовни келгусидаги фаолиятида жиддий ўзгариш қилмаса, лавозимидан озод этиш юзасидан вилоят бошқармасига таклиф бериш бўйича тегишли масъулларга кўрсатма берди.

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш 👉
@guzorpress
#Муносабат
Бугун, NasafNews.uz сайтининг телеграм каналига "Ғузорда ун олиш учун узун навбатлар ҳосил бўлди" сарлавҳаси билан эълон қилинган видеолавҳа юзасидан Ғузор тумани ҳокимлигининг муносабати.

Батафсил 👇👇
https://telegra.ph/Rasmij-munosabat-11-25-11

Каналга уланиш 👉@guzorpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон 24 | Ғузорда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижроси.

Каналга уланиш 👉
@guzorpress
Ғузорда "Ҳоким ёрдамчи"лари фаолиятини намунали ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди

Тумандаги "Мустақиллик" маҳалласида "Ҳоким ёрдамчи"лари фаолиятини намунали ташкил этиш бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими Бекзод Суюнов, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш бошлайдиган номзодлар иштирок этди.

Унда туман ҳокими, ҳоким ёрдамчилари дастлабки иш фаолиятини нимадан бошлаши, қайси соҳаларга эътибор қаратиб ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ўз фикрларини билдирди.

Шундан сўнг, ҳоким ўринбосарлари ва тегишли ташкилот раҳбарларини фикрлари тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш 👉@guzorpress