Gurlan tuman hokimligi II Rasmiy kanali II
2.56K subscribers
18.1K photos
2.13K videos
36 files
6.58K links
GURLAN TUMAN HOKIMLIGINING RASMIY SAHIFALARI

🌐 Web-sayt: http://gurlan.uz
💠 Instagram: https://www.instagram.com/gurlan_tumani_hokimligi/
💠 Facebook: https://www.facebook.com/profile.php?id=100076329035840
Murojaat uchun: @GurlanhokimligigaMurojaatBot
Download Telegram
“Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонаси қурилишига тамал тоши қўйилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳамроҳлигида Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Шу ерда “Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросим бўлди.

Хоразм ва Тошовуз вилояти оқсоқоллари, мутасаддилар видеоалоқа орқали барчани ушбу воқеа билан табриклаб, қурилишни бошлашга рухсат сўрадилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари бу хайрли ишга оқ фотиҳа бердилар.

Батафсил: xorazm.uz

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси

Бугун Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари 66-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Фарход Эрманов сўзга чиқиб туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини таҳлил қилди, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича галдаги вазифаларга тўхталди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Илгари “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган Жуманиязов Умрбек Маткаримович Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
👮‍♀️25-oktabr – ichki ishlar organlari xodimlari kuni

🟢Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari tashkil etilganligining 31 yilligi va ichki ishlar organlari xodimlari kuni bayrami munosabati bilan oʻz hayotini el-yurtimiz tinchligi va osoyishtaligini asrashdek ezgu va olijanob ishga bagʻishlagan mard va sadoqatli, haqiqiy vatanparvar yurt posbonlari hamda tunu kun vatanimiz tinchligi va osoyishtaligi yo'lida xizmat qilayotgan barcha Ichki ishlar idoralari xodimlarini tabriklaymiz. Bayramingiz muborak bo'lsin!

💎Prezidentimiz aytganidek "Agar davlat tayanadigan asosiy ustun qonun bo‘lsa, uning kuchini amalda namoyon etadigan eng samarali tizim bu – ichki ishlar sohasidir". Shunday ekan sizlarga mas’uliyatli va serqirra faoliyatingizda yangi zafarlar tilaymiz!

Gurlan tumani hokimligi Axborot xizmati

Gurlan.uz | Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы сотрудников в связи с днем сотрудников органов внутренних дел"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области на период до конца года и задачам на следующий год.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Қашқадарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Энг аввало, давлатимиз раҳбари вилоятда бешта йўналишда - тадбиркорлик, саноат, аграр, ичимлик суви таъминоти, ижтимоий соҳада эришилиши лозим бўлган мақсад ва вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

- вилоятда тадбиркорлик ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш орқали келгуси йилда 207 минг нафар иш ўрни яратиш зарур;

- саноатда 960 та лойиҳани амалга ошириб, 20 минг нафар аҳолини банд қилиш мумкин;

- 22 та норуда конни ўзлаштириб, талаб юқори бўлган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкони бор;

- пахтани чуқур қайта ишлаш даражасини 32 фоиздан 56 фоизга чиқариш учун кластерлар томонидан 2 триллион сўмлик 12 та лойиҳани якунлаш зарур;

- кимё, нефть-газ, энергетика тизимидаги йирик корхоналар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиб, 65 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш лозим;

- 18 минг гектар майдонда сув таъминотини яхшилаб, қўшимча 90 миллиард сўмлик маҳсулот етиштириш, 66 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиб, 300 миллион куб метр сувни иқтисод қилиш, 10,5 минг гектар пахта ва ғалла майдонини қисқартириш ҳисобига, 32 минг оила бандлигини таъминлаш имконияти бор;

- ҳудудда марказлашган тоза ичимлик суви таъминотини келгуси йилда 60 фоизга етказиш лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимов ҳудудни ривожлантириш ишлари ҳолати ва истиқболдаги мақсадлар юзасидан ҳисобот бермоқда.

Масалан, 2022 йилнинг 9 ойида 12,5 мингта янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган, уларнинг сони 55 мингтага етган, уларда 32 мингта янги иш ўрни яратилган.

2023 йилда маҳаллаларда 15 та "Обод маҳалла" марказларини ташкил этиш, хизматлар соҳасида 6,5 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган.

5,2 минг тонна парранда гўшти, 450 тонна балиқ гўшти, 18 тонна ем ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик паррандачилик мажмуасини ишга тушириш мўлжалланмоқда. Қарши шаҳрида лойиҳа қиймати 20 миллион долларлик бизнес марказини барпо этиш кўзда тутилган.

Вилоятга 50 минг нафар хорижий ва 1 миллион нафар маҳаллий турист ташриф бурган. "Саҳродан-музликкача" туризм магистралини яратиш режалаштирилган.

Facebook|Instagram|Twitter
Қашқадарё ҳокими саноат йўналишида ишлаб чиқариш 15 триллион сўмни, аҳоли жон бошига 4,4 миллион сўмни ташкил қилгани, соҳада банд аҳоли қарийб 44,8 минг нафар эканини маълум қилди.

2023 йилда драйвер соҳаларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига бу кўрсаткичларни тегишлича 24 триллион сўм, 6,3 миллион сўм ва 45,2 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.

2022 йилда умумий қиймати 1,9 миллиард долларлик 844 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Натижада 12,4 мингта иш ўрни яратилади.

2023 йилда 3,4 миллиард долларлик 769 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, бунинг натижасида 13 186 та иш ўрни яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 2,9 триллион сўмга, бюджетга тушумларни 712 миллиард сўмга, экспортни 165 миллион долларга ошириш, 110 миллион долларлик импортни ўрнини босиш кутилмоқда.

Вилоятнинг экспорт ҳажми 2022 йилда 26 фоизга ўсиб, 280 миллион долларни ташкил этиши кутилмоқда. 2023 йилда бу кўрсаткични 400 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Ҳокимнинг Президентга берган ҳисоботи Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг расмий ахборот манбаларида эълон қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter