"Gulobod tongi" gazetasi
1.43K subscribers
6.7K photos
1.72K videos
93 files
2.99K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ" жомеъ масжидида Қурбон ҳайити намози ўқилди.

Унда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, жамоатни ва улар орқали бутун вилоятимиз аҳлини Қурбон ҳайити айёми билан қутлади.

@gulobod_tongi_gazetasi
⚡️Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 17−19 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!


@gulobod_tongi_gazetasi
Донолар бисотидан

“Одоб юзасидан одамларнинг гапига диққат билан қулоқ сол. Эҳтиёт юзасидан эса ҳамма гапларига ишонаверма” – Жуброн Халил Жуброн.

● “Кўнгил олиш бандаларни Аллоҳга яқинлаштирадиган ибодатларнинг энг улуғидир” – Имом Бутий.

● “Авваллари олим сўзларди, оми эса қулоқ тутарди. Бизнинг замонимизда эса оми сўзлайди, олим эса сўкиш ва озорларга йўлиқишидан қўрқиб сукут қилишга мажбур бўлади” – Назол Иброҳим Оли Роший.

● “Ҳар қоққан эшигимиз дарров очилаверса эди, умид ва сабрнинг даражасини фарқлай олмас эдик” – Мавлоно Жалолиддин Румий.

● “Қирқ йилдан бери бир оғиз сўз гапирган бўлсам, бунинг учун Аллоҳ таоло олдига жавоб ҳозирлаб қўйдим” – Ибн Дақиқ Ийд.


@gulobod_tongi_gazetasi
2025 йилда Самарқанд шаҳри ЮНЕСКО Бош конференциясига мезбонлик қилади

Тадбир илк бор Ташкилотнинг Париждаги штаб-квартирасидан ташқарида ўтказилади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва ЮНЕСКО котибияти вакиллари онлайн тарзда ўтказилган учрашувда мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Кун_Тарихи

Бугун 17-июнь. Якшанба :

🇺🇳 БМТ - Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни

🌏 Бутунжаҳон тозалов ходимлари куни

🌏 Бутунжаҳон карате куни

🌏 Халқаро тимсоҳлар куни

• 1885 - йил Озодлик ҳайкали  Ню-Ёркка олиб келинди.

• 1944 - йил Исландия ўз мустақиллигини елон қилди

• 1967 -йил  Хитойда биринчи водород бомбаси синовдан ўтказилди.

@gulobod_tongi_gazetasi
⚡️Бугун — Оталар куни:🥳

❗️Бир қатор мамлакатларда ҳар йили нишонланади. Оталар куни оталар тарбиясининг аҳамиятини эслаш ва миннатдорчилик сўзларини айтиш учун ажойиб имкониятдир. Ушбу кунда, анъанага кўра, оилавий кечки овқат ўтказилади ва отага совғалар берилади

ЯҚИНЛАРИЗГА ЮБОРИБ ЭСЛАТИБ ҚЎЙИНГ

@gulobod_tongi_gazetasi
💥🤕 Кучли ультрабинафша нурланиш бугун ва эртага Ўзбекистонни қамраб олади

Ультрабинафша нурланишнинг чўққиси соат 12:00 да содир бўлади ва 18:00 га яқин пасаяди. Интенсивлик 10 балл бўлади, бу соғлиқ учун хавфли қилади.

Эртаси куни, 18-июнь, ультрабинафша ҳам 10 балл бўлади - "ўта хавфли класс".

@gulobod_tongi_gazetasi
📍Бедана тухумининг фойдаси бисёр

✔️ Беданаларнинг тана ҳарорати 42 даража бўлгани учун улар ҳеч қачон юқумли касалликлар, шунингдек, салмонеллёз билан касалланмайди. Бу шуни англатадики, товуқ тухумидан фарқли ўлароқ, биз озуқа моддалари хавфсиз истеъмол қилишингиз мумкин.

✔️Агар болада диатез бўлса, бедана тухуми ёрдам беради. Уларни болалар овқатида қўллаш орқали сиз болани керакли кальцийга бўлган эҳтиёжини тўлдиради.

✔️Товуқ тухумига нисбатан бедана тухумида Б1 ва Б2 витаминлари 2,5 баробар, калий, темир ва бошқа микроэлементлар ва аминокислоталар беш баробар кўп.

✔️Бедана тухуми қобиғининг таркиби инсон суяклари таркибига тўғри келади. Қобиқ суяк илигининг гематопоетик функциясига ижобий таъсир кўрсатади, анемия ва рахит учун фойдалидир.
«Соғлом ҳаёт»

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️Диққат: Ўзбекистонда жорий йилнинг июл ва август ойи бошларида ғайритабиий (аномал) иссиқлик даврлари кузатилиши мумкин

Бу ҳақда Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти прогнозида маълумот берди. Қайд этилишича, баъзи кунларда ҳарорат узоқ муддатли ўртача қийматлардан сезиларли даражада кўтарилиши мумкин. Бу даврда Марказий Осиё текислик ҳудудларида ҳаво ҳарорати +44...+46 даражага, баъзи ҳолларда, +48 даражагача етиши мумкин.


@gulobod_tongi_gazetasi
#Диққат

⚡️Техникум битирувчилари кредит-модуль асосида ОТМнинг 2-курсига қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил бошидаги қарорига кўра, техникумни муваффақиятли тамомлаганлар Олий таълим муассасаларига иккинчи курсдан қабул қилинши белгиланган эди.

ОТМга ўқишга қабул қилишдаги яна бир ўзгаришлардан бири – техникумларда ҳам 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб кредит-модуль тизими жорий этилибди.

Энди талабалар ОТМларга суҳбат асосида иккинчи курсдан ўқишга киришлари учун белгиланган даражадаги кредитни йиғиши лозим. Техникумда етарлича кредитни тўплаган, фаол битирувчиларгина ўқишни иккинчи курсдан бошлаш учун суҳбат босқичига ўтишади.

Ушбу янги тартиб 2023/2024 ўқув йилида техникумга қабул қилинганларнинг ўқишни тугатадиган йилидан бошлаб, яъни 3 йилдан сўнг кучга киради.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров: Биз риё учун ҳожи бўлмаслигимиз керак

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Н.Холиқназаров Макка шаҳрида Ҳаж амалларини бажараётган юртдошларимизга илтимос билан мурожаат қилди:

Ҳожи дегани, бу биринчидан ибодатини бажарди, фарзини бажарди, гуноҳлардан қутилди, энди у намуна бўлади дегани.

Шундай экан, ҳожи акалар, ҳожи оталар, ҳозир уйингизга қўнғироқ қилинг, болангизга айтинг: "болам мени дабдаба билан кутиб олсанг рози бўлмайман. Биз риё учун ҳожи бўлмаймиз, Аллоҳ учун ҳожи бўламиз" денг.

Қанчадан-қанча фақирлар, камбағаллар бор юртимизда. Уларнинг ҳолидан хабар олайлик, ҳожилик мақомига муносиб иш тутайлик.


@gulobod_tongi_gazetasi
Аппендицит ҳақида нималарни билиш керак?

Ҳар бир инсон аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори.

Хасталик 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол пастроқ.

У болаларда кучли ва тез кечади. 6-12 соатда, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиши мумкин.

Асосий белгилар

◾️Қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар;

◾️Оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади;

◾️Бироқ кейинчалик киндикдан пастга, ўнгроққа силжийди;

◾️Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда, йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди;

Яна қандай белгилар бор?

◾️Ич қотиши ёки ич кетиши;
◾️Тана ҳароратининг кўтарилиши;
◾️Кўнгил айниши ва қайт қилиш.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

@gulobod_tongi_gazetasi
#Диққат

🔔💥Бугун 18 июнь - халқаро Пикник куни, уни устига Ҳайит дам оладиган кун

Дўстлар бунақа сабаб ва шанс камдан кам бўлади, йиғилиб табиат қўйнига чиқайлик 😃

@gulobod_tongi_gazetasi
#Қизиқарли_факт

❗️Ҳар 5 сонияда дунёда 5 нафар чақалоқ дунёга келади

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️Меваларнинг фойдасини биласизми?

🍇Узум — юрак қон-томирлари учун фойдали.
🍍Ананас — артритдан ҳимоя қилади.
🍑Шафтоли — стресслар енгил ўтишида асқатади.
🍏Олма — организмнинг инфекцияларга қарши курашувчанлигини таъминлайди.
🫐Черника — юрак ва кўз саломатлиги учун.
🍉Тарвуз — юрак ва буйрак учун тавсия этилади.
🍋Апельсин — тери тузилишини майинлаштиради.
🍈Киви — суяк тўқималари учун фойдали
🍌Банан — очлик ҳиссини бартараф этиш ва ошқозон яраларида фойдали.
🥭Манго — турли хилдаги ўсмаларнинг олдини олишга хизмат қилади...

@gulobod_tongi_gazetasi
#Кун_Тарихи

Бугун 18-июнь. Сешанба :

🌎  Халқаро Оталар куни

🌎  Халқаро пикник(сайр) куни

🇧🇾 Беларус, 🇷🇺 Россия, 🇦🇲 Армения, 🇰🇿 Қозоғистон, 🇲🇩 Молдова ‐ Соғлиқни сақлаш ходимлари куни

• 1583 - йил Лондонда илк маротаба инсон ҳаёти суғурта қилинди.‌

• 1812 йил АҚШ Англияга уруш еълон қилди

• 1925-йил  Адолф Гитлернинг Меин Кампф китоби нашрдан чиқди

• 1979-йил СССР ва АҚШ стратегик қуролларни чеклаш тўғрисида СҚЧ-2 шартномасини имзолашди

• 1988-йил Туркия бош вазири Турғут Ўзалга суиқасд уюштирилди


@gulobod_tongi_gazetasi