"Gulobod tongi" gazetasi
1.15K subscribers
7.42K photos
2.01K videos
93 files
3.16K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
ИЛҒОРЛИК МАСЪУЛИЯТИ

Туман ҳокими Носир Мавлонов билан суҳбат

Батафсил 👉 http://gulobodtongi.uz/jamiyat/ilgorlik-masuliyati

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#СЎРОВНОМА

«ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020» эълон қилинди!

САМАРҚАНД

2020 йилда Самарқандда энг фаол ишлаган ҳокимлик қайси?

Халққа яқин бўлган, аҳолининг чин маънода кўмакчига айланган ҳокимликни сиз аниқлаб беринг...

ОВОЗ БЕРИНГ ВА КУЗАТИБ БОРИНГ!
* 18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни

«У ЯМ-ЯШИЛ БОҒУ РОҒЛАРГА ЧЎМГАН БИР ОСМОН ЯНГЛИҒДИР»

Батафсил
👉 http://gulobodtongi.uz/jamiyat/u-yam-yashil-bogu-roglarga-chomgan-bir-osmon-yangligdir

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 октябрь – Самарқанд шаҳар куни!

1996 йилнинг 18 октябрь куни соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейида Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган ва 18 октябрь Самарқанд шаҳар куни деб белгиланган эди. Шундан буён мана чорак асрдирки ушбу кун вилоятда кенг нишонланиб келинади.

Оламга юз тутган, келажакка бўй чўзган Самарқанд бугун ҳам байрам оғушида. Эрта тонгдан карнай-сурнай садолари барчани байрамга чорламоқда.

@gulobod_tongi_gazetasi
САМАРҚАНД ТУМАНИДА ҚИЙМАТИ 10 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ЯНГИ САЙЁҲЛИК ОБЪЕКТИ ОЧИЛДИ

Оҳалик тоғ ён-бағрида жойлашган “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида ташкил этилган “Оқбўйро гарден” экотуризм маскани мароқли дам олиш учун оромгоҳлар, миллий кўринишдаги шийпонлар, сузиш ҳавзаси, болалар ўйин майдончаси кабиларни ўз ичига олади. Шунингдек, очиқ ҳавода меҳмонлар учун турли концерт ва шоу-дастурлар намойиш этилади. Ҳудудга ташриф буюрувчилар тоғ манзарасидан баҳраманд бўлиши ҳамда пиёда, отда ёки эшакда сайр қилишлари мумкин.

Мазкур масканнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва вилоят ҳокими Э. Турдимов иштирок этди.

Унда меҳмонлар учун экстремал туризм хизматларидан фойдаланиш, квадроциклларда сайр қилиш, пароплан, делтаплан ва ҳаво шартларида парвоз қилиш имкониятлари ҳам яратилган. Замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ.

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️40 миллион – дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 40 280 249 (+ 340 957)
⚡️Соғайганлар 30 115 926 (+ 234 988)
⚡️Вафот этганлар 1 118 321 (+ 4 125)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 8 387 799 (+ 44 941)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон 7 550 273 ( 57 546)
3. 🇧🇷 Бразилия 5 235 344 (+ 10 982)
4. 🇷🇺 Россия 1 399 334 (+ 15 099)
5. 🇦🇷 Аргентина 989 680 (+ 10 561)
6. 🇪🇸 Испания 982 723 (+ 0)
7. 🇨🇴 Колумбия 959 572(+ 7 201)
8. 🇫🇷 Франция 897 034 (+ 29 837)
9. 🇵🇪 Перу 868 675 (+ 3 126)
10. 🇲🇽 Мексика 851 227 (+ 9 566)

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШДА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТ ТУРЛАРИ ҚИСҚАРДИ

Президентнинг тегишли қарорига асосан фуқаролардан 28 турдаги маълумотномани талаб этиш тақиқланган.

▪️ Жумладан, Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги 6 турдаги ҳужжатлар талаб қилинмайди:

🔹 Турар жойда яшовчи шахслар кўрсатилган ҳолда маълумотнома;
🔹 Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолатини тасдиқловчи маълумотнома;
🔹 Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи маълумотнома;
🔹 Вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотнома;
🔹 Шахсий ёрдамчи хўжалигида қорамол мавжудлиги ёки қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг бошқа турларини етиштириш билан бандлиги тўғрисида маълумотнома;
🔹 Дафн ўтказилганлиги ҳолатини тасдиқлаш учун маълумотнома.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
21 октябрь дам олиш куними?

Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:

1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (10.04.2020 йил, ЎРҚ–615-сон)га кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Хусусий бандлик агентликлари фаолиятига қандай ўзгартиришлар киритилди?
👉
Батафсил

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти филиали.
Хўроз уриштириш учун ташкил қилинган "арена" фаолияти фош бўлди

Самарқанд шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 48 ёшли Ш.А. Минск кўчасида жойлашган уйларнинг бирида «арена» кўринишида жой қилиб, хўрозларни пул эвазига уриштириб, қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланган.

ИИБ ходимлари томонидан тадбир давомида 13 нафар хўроз уриштириш ва 476 нафар томоша мақсадида келган фуқаронинг шахси аниқланиб, уларнинг жиноятга алоқадорлиги текширилиб, ушбу шахсларга тегишли 132 та транспорт воситасининг ҳужжатлари кўздан кечирилган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ суриштирув ишларини олиб бормоқда.

@gulobod_tongi_gazetasi
Хайрли тонг азизлар!

Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир.
Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси.
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 10 апрель куни имзоланган “Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, 21 октябрь Ўзбек тили байрами сифатида нишонланади.

📌 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Унга асосан, ўзбек тили – Ўзбекистон Республикасида ягона давлат тили сифатида тан олинган. Мазкур қонун 1995 йил 21 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган.

👬 Бугунги кунда дунё бўйича 50 млн нафардан кўпроқ одам ўзбек тилида сўзлашади.

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасига кўра, фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@gulobod_tongi_gazetasi
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

@gulobod_tongi_gazetasi
“Hududgaz Samarqand”: Самарқанд туманидаги суюлтирилган газга мослаштирилган маҳаллаларга табиий газ етказиб бериш учун техник имконият мавжуд эмас

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Andrew Jacksonнинг “Эшитишимча яқин орада Самарқанд тумани аҳолиси табиий газ масаласи бўйича ҳурматли Президентимизга хат ва ижтимоий тармоқлар орқали мурожаатнома жўнатармиш”, дея бошланган пост юзасидан қуйидагиларни маълум қилади...

Батафсил 👉 https://bit.ly/3m4WlPV

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi