"Gulobod tongi" gazetasi
1.03K subscribers
7.54K photos
2.04K videos
93 files
3.2K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Кун_Тарихи

Бугун 21-июнь. Жума :

• Халқаро селфи куни

• Бутунжаҳон мусиқа куни

• Бутунжаҳон жирафалар куни

• Халқаро футболкалар куни.

• 2004 - йил Дунёдаги биринчи хусусий бошқариладиган космик кема -  SpaceShipOne биринчи марта космосга чиқди.

• 1788 -yil  Nyu-Gempshir Konstitutsiyani tasdiqladi va AQShning to'qqizinchi shtatiga aylandi.


@gulobod_tongi_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Samarqand tumanidagi gala-konsertga marhamat!

22-iyun  soat 19:00 da Samarqand tumani Xo'ja Ahrori Valiy mahallasidagi Nodir Devonbegi madrasasida “Yangi O'zbekiston yoshlari, birlashaylik!" shiori ostida yoshlar festivalining gala-konsert dasturi o'tkaziladi.

Festival doirasida kun davomida intellektual tanlovlar, sport musobaqalari hamda ko'ngilochar loyihalar tashkil etiladi.

Konsertga kirish bepul!

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@gulobod_tongi_gazetasi
#Кун_Тарихи

Бугун 22-июн. Шанба :

🇺🇳 Бутунжаҳон тропик ўрмонлар куни

🇬🇧 Буюк Британия ‐ Шамол куни

• 1889-йил Германия Европада биринчи бўлиб қарилик пенсияларини жорий қилди

• 1940 - Франсия Германияга таслим бўлди

• 1941 - Германия СССР га ҳужум қилди

• 1960-йил СССР ва Хитой ўзаро алоқаларни расмий равишда узишди

• 1986 йил - Диего Марадона, аргентиналик футболчи, Мексикада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Англия дарвозасига "Худонинг қўли" ва "Аср голи" муаллифи бўлди.


@gulobod_tongi_gazetasi
Моддий бойлик... Уни йўқотиш - фожиа эмас!
Интилсанг албатта, омад яна эшик қоқиши тайин...

Ҳаёт йўлагида, тошли сўқмоқларида орингни, номусингни, шаънингни билиб-билмай тушириб қўйсанг- бу катта йўқотиш…

Шон-шуҳрат, обрў пешвоз чиқса, унга ўралашиб, дилгир дунёнгни унутиб қўйма.

Обрў-эътибор қозонганингда, шуҳратинг осмон қадар кўтарилса билки, турфа одамларни кашф қилишингга, садоқатли ёки бевафо дўстларни ажрата олишинг учун берилган энг ҳаққоний имкон шу!

@gulobod_tongi_gazetasi
#Хайрли_тонг

❗️Бугун 22-июнь йилнинг энг узун куни

Яъни қуёш энг эрта чиқиб энг кеч ботади, бугун қуёш биз билан 15 соату 10 дақиқа бўлади

Эртадан бошлаб яна кунлар қисқара бошлайди

@gulobod_tongi_gazetasi
Йиртилган “сўм”ни елимлаб ишлатиш мумкинми?

Йиртилиб бўлакларга ажраб қолган ва елимланган пуллар ҳар қандай савдода қабул қилиниши керак. Фақат бу ҳолда елимланган пулнинг қисмлари битта банкнотага тегишли бўлиши лозим.

Мисол учун, 100 минг сўмлик пул йиртилса, унга фақат шу банкнотанинг йиртилган қисминигина елимлаш мумкин (бошқа 100 минг сўмлик пулнинг йиртилган қисмини эмас).

Бундан ташқари, қуйидаги ҳолатларда ҳам пуллар ишлатишга яроқли ҳисобланиб, ҳеч қандай монеликсиз тўловга қабул қилиниши ва тушум пули сифатида банкларга топширилиши мумкин:

ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва ёзувлар ёзилган банкнотлар;

бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;

умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган банкнотлар.

@gulobod_tongi_gazetasi
👀 Кўз нурини яхшилашнинг халқона усуллари

Ҳар куни эрталаб 300 гр сабзи шарбатига 1 дона лавлаги шарбатини аралаштириб ичасиз.

Бир кунда 3 марта турли хил кўз машқларини бажаринг.

Балиқ, товуқ гўштлари ҳам кўз учун фойдали.

Кўк чойни ҳам чеклаган маъқул. Чунки кўк чой кўз совуқлигини ошириб юборади.

Ҳар куни 1 стакан наъматак дамламасини ичиш ҳам яхши самара беради.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва туриш ҳамда яшаш жойини танлашда эрклидир.

📌 Хотинига (эрига) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️Жигарни тозалаш учун фойдали маслаҳатлар

Кўпроқ сув ичинг. Сувга лимон қўшинг. Сув ва лимон шарбати токсинларни олиб ташлаш учун жигарни рағбатлантиради.

Овқатингизга саримсоқ ва пиёз қўшинг. Саримсоқ ва пиёз танадаги ёғни парчалайдиган моддаларни ўз ичига олади, шунингдек, организмдан бактериялар ва замбуруғларни олиб ташлашга ёрдам беради.

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️ Мушуклар ёрдамида даволаш!

🐈Исботланган факт, мушуклар;
Қон босимини туширади;
Бош оғриғини қолдиради;
Тинчлантиради;
Ёлғизлик касалига бархам беради!

🐈Агар мушуклар сизга суйкалса;
Иммунитетингиз ошади;
Хужайралар фаоллашади;
Синган суякларни даволашини тезлаштиради;
Хар хил танадаги жарохатлардан қутқаради!


❗️Мушукни яхши кўрадиган яқинларингизга юбориб қўйинг!

@gulobod_tongi_gazetasi
🥬 Йўтал учун - карам барги

▪️ Карам баргини оламиз, уни қайноқ сувга 1-2 дақиқа давомида ботирамиз, кейин уни асал билан ёйиб, кўкракка қўямиз (кучли йўтал учун - иккита карам барги, бири кўкрагига, иккинчиси орқа томонда).

▪️ Қаттиқ футболка тун бўйи чойшабни яхши ушлаб туради. Эртаси куни эрталаб эса ундан деярли ҳеч нарса қолмайди. Асал билан биргаликда терига сўрилади ва шифобахш таъсирга эга.

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️🍽🥣 Кечки вақтда уйдаги идиш-товоқларнинг устини ёпиб ёки тескари қилиб қўйинг

Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримиз с.а.в.дан ҳадислар бор: ”Туннинг бир вақти бор, унда осмондан касаллик (вабо) ёғилади, кимнинг уйида оғзи очиқ идишлар бўлса, шунга тушади” мазмунидаги.

Уйдаги келинлар, опа-сингилларни огоҳлантириб қўямиз.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌦 Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин
!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@gulobod_tongi_gazetasi
#Кун_Тарихи

Бугун 23-июн. Якшанба :

🇺🇳 БМТ - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти давлат хизмати куни

🇺🇳 Халқаро бева аёллар куни

🌏 Халқаро Олимпия куни

🇵🇱 Полша, 🇳🇮 Никарагуа - Оталар куни

• 1860-йил АҚШ Махфий хизмати ташкил топди

• 1894-йил Халқаро Олимпия Қўмитаси ташкил топди

• 1989-йил Ислом Каримов Ўзбекистон ССР компартияси Марказий қўмитаси Биринчи котиби этиб тайинлади

• 2016-йил Буюк Британия аҳолиси референдумда Европа  Иттифоқидан чиқишни ёқлаб овоз беришди

• 1972 - йил  франсиялик машҳур футболчи  Зинедин Зидан туғулган


@gulobod_tongi_gazetasi
23 июнь – Халқаро бева аёллар куни

Халқаро бевалар куни БМТ Бош ассамблеясининг 2011 йил 23 февралдаги резолюцияси билан таъсис этилган. Бу сана халқаро аҳамиятга эга бўлиб, ташкилотнинг ҳар бир аъзо-мамлакатига тааллуқли. БМТ статистикасига кўра, дунё бўйича 250 млн нафарга яқин бева аёллар бўлиб, уларнинг қарийб ярми фарзандлари билан қашшоқликда кун кечиради. Ушбу кунни таъсис этиш орқали БМТ жаҳон ҳамжамиятини бева аёллар тақдирига бефарқ бўлмасликка даъват этишни мақсад қилган.

@gulobod_tongi_gazetasi
Ўтириб ишлашнинг организмга зарарини қандай камайтириш мумкин?

✔️ Ўтирган ҳолда ишлаётганда тана ҳолатини имкон қадар тез-тез ўзгартиринг.
▪️Бунинг учун сиз бир йўналишда ёки бошқа томонга оғишингиз мумкин, вақти-вақти билан қўлларингиз, оёқларингиз ва бошингиз ҳолатини бироз ўзгартиринг.
▪️Ҳар 30-40 дақиқада 2-3 дақиқа туриб юринг. Бу қон айланишини яхшилайди.

✔️Орқага эгилган вақтда елкангиз стул ёки креслонинг орқа томонига маҳкам ўрнашиб туришини таъминлашга ҳаракат қилинг.
▪️ Столда бошингизни ёки юқори танангизни олдинга эгмасдан тик ўтиринг.

✔️ Креслонинг баландлиги пастки оёқнинг узунлигига мос келиши керак.
▪️Бу ҳолда ўриндиқнинг баландлиги эгилган тизза даражасида, оёқлар эса ерга тегиб туриши керак.

✔️Стол остидаги оёқларнинг ҳолатини тез-тез ўзгартиринг.
▪️ Шундай қилиб, сиз умуртқа поғонасидаги босимни камайтирасиз.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда аҳоли қанча пулини дорига сарфлаши маълум қилинди

Энг юқори кўрсаткич пойтахт аҳолисига тўғри келган.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Диққат

🥵 Келаси ҳафтада +43 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” 27-июнь куни жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати +43°С гача, пойтахтда +41°С гача, Фарғона водий вилоятларида +40°С гача иссиқ харорат бўлишини прогноз қилди.

@gulobod_tongi_gazetasi