"Gulobod tongi" gazetasi
1.14K subscribers
7.43K photos
2.01K videos
93 files
3.16K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ҳар қандай йўлларда:

юкхонасида одам ташиётган юк автомобиллари тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

болалар гуруҳини ташкилий ташиётган транспорт тезликни соатига 60 километрдан оширмасдан;

механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан;

хавфли, оғир вазнли ва катта ўлчамли юкларни ташиётган, ташкилий жамланмада ҳаракатланаётган транспорт воситалари ДЙҲХХ билан келишилган тезликдан оширмасдан ҳаракатланиши керак.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Эслатма #Биласизми

❗️ Ота-оналар қуйидаги ҳавола орқали, оромгоҳлар қандай талабларга жавоб бериши, оромгоҳ учун йўлланмалар пулида имтиёзлар борлиги, оромгоҳдаги гуруҳлар таркибидаги болалар сони қанча бўлиши, оромгоҳлар давомийлиги неча кун бўлиши ва шу каби бошқа ҳуқуқий эслатмалар билан танишишлари мумкин.

Батафсил: https://hudud24.uz/news/farzandini-lagerga-iuboraiotgan-ota-onalar-uchun-khukukii-eslatmalar

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

📋 Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун 50 млн сўмгача гаровсиз имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

✔️ Қонунчиликка кўра, эр ва хотиннинг ҳар бири машғулот тури, касб ва туриш ҳамда яшаш жойини танлашда эрклидир.

📌 Хотинига (эрига) меҳнатга оид ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

❗️Болаларни 1-синфга қабул қилиш Микроҳудуд доирасида ва ундан ташқарида амалга оширилади

🔰Қонунчиликка кўра, болаларни 1-синфга Микроҳудуд доирасида ва Микроҳудуддан ташқарида қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши белгиланган.

1️⃣ Микроҳудуд доирасида:

📝 Болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили томонидан ҳар йили 20 июндан 31 июлгача ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали болаларни умумтаълим мактабларига ўқишга жойлаштириш учун сўровнома тўлдирилади.

🏫Сўровнома автоматик тарзда ҳудудий халқ таълими бошқармасига юборилади ва 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда микроҳудуд бўйича мактабга юборилади.

🔍 Ариза берувчи фарзанди билан биргаликда мурожаати микроҳудуд бўйича юборилган мактабга онлайн навбат асосида боради.

📥 Ариза берувчи фарзандлари мактабларга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали автоматик тарзда тизимдан юклаб олади.

2️⃣ Микроҳудуддан ташқарида:

🗓 ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали ариза берувчи (болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг қонуний вакили) ўз хоҳишига кўра ҳар йили 1 — 15 август кунларида микроҳудуддан ташқари бўш ўринлари мавжуд бўлган мактабларни танлагандан сўнг сўровнома автоматик тарзда танлаган микроҳудуддан ташқари бўлган мактабларга юборилади ва онлайн навбатга автоматик қўйилади.

🏢 Онлайн навбатда белгиланган муддатда ариза берувчи ўз фарзанди билан микроҳудуддан ташқарида бўлган мактабга боради.

✉️ Микроҳудуддан ташқарида бўлган мактаб боланинг мактабга қабул қилинганлиги ёки қабул қилиш рад этилганлиги тўғрисидаги маълумотни ЯИДХП (my.gov.uz) ёки my.maktab.uz портали орқали шу куннинг ўзида ариза берувчига юборади.

⚠️ Ўқувчи ўрнига нисбатан таълим олаётган ўқувчилар сони кўп бўлган умумтаълим мактабларида микроҳудуддан ташқаридан қўшимча болалар қабул қилишга йўл қўйилмайди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

🔰 Қонунчиликка кўра, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га ("Ягона реестр" АТ) оиланинг 18 ёшга тўлган ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар киритилиши белгиланган.

📜 "Ягона реестр" АТга киритиш давлат хизматлари маркази, ЯИДХП (my.gov.uz) орқали ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходим томонидан амалга оширилади.

🚫 Бунда давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди (бепул хизмат кўрсатилади).

☑️ "Ягона реестр" АТга киритилганларга ижтимоий нафақалар "Халқ банки"нинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тўланилиши белгиланган.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

“Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:

🔹ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;

🔹тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;

🔹қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар.

⚠️ “Аёллар дафтари”га хотин-қизлар яшаб турган жойи бўйича киритилади, бунда хотин-қизларнинг яшаш жойи бўйича доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги "Аёллар дафтари"га киритишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#биласизми

⛽️ Қонунчиликда кимларга автомобил бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланиши белгиланган?


Қуйидаги тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланиши белгиланган:

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;

I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

❗️ Ушбу компенсацияни олиш учун юқорида келтирилган тоифадаги шахслар енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлиши ҳамда ундан фойдаланаётган бўлиши керак.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинлайдиган органларга мурожаат қилишлари мумкин.

БТПЖ Самарқанд туман бўлими.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🔍Қонунчиликка кўра, моддий маданий мерос объектлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак.

🗂 Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг 50 фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эга.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, қарз олувчи томонидан шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банклар тақдим этилган кредитларни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан илгари ундиришга ҳақли.

⚠️ Шунингдек, ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, жисмоний зўравонлик хотин-қизларга нисбатан оғирлиги турли даражада бўлган тан жароҳатлари етказиш, хавф остида қолдириш, ҳаёти хавф остида қолган шахсга ёрдам кўрсатмаслик, зўравонлик хусусиятига эга бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этиш, жисмоний таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказишнинг ўзга чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали хотин-қизларнинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги ҳамда қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ва эркинликларига тажовуз қиладиган зўравонлик шакли ҳисобланади.

❗️Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши белгиланган.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми

❗️Қонунчиликка кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.

⚠️Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериши лозим.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ичимлик сувидан бошқа мақсадларда (машина ювиш, томорқа суғориш, ҳовлига сув сепиш) фойдаланиш ёки оқилона фойдаланмаслик (меваларни музлатиш учун очиб қўйиш) сувни тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланади.

📌 Шунингдек, мазкур қоидаларни бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан (340 минг сўм) 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм), мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан (1 млн 700 минг сўм) 10 бараваригача (3 млн 400 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган йирик ўлчамли (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) кўчатни экиш ҳамда уларни камида 2 йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбурият юклатилади.

❗️ Бунда дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни тўлаганлик юридик ва жисмоний шахсларни компенсациявий экиш ҳамда парвариш қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.

⚠️ Эслатма: Ноқонуний дарахт кесганлик учун жарима мавжуд.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Солиқ_имтиёзлари #Биласизми

⚡️ Қонунчиликка кўра, халқаро спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлиги учун спортчилар олган бир йўла бериладиган пул мукофотига даромад солиғи солинмайди.

Шунингдек, халқаро ҳамда республика танловлари ва мусобақаларида олинган буюм тарзидаги совринларнинг қийматидан даромад солиғи олинмайди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#биласизми

📆 Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

БТПЖ Самарқанд туман бўлими.

@gulobod_tongi_gazetasi
#биласизми

🪖 Байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларнинг пенсиясига қўшимча қандай тўловлар мавжуд?

Қонунчиликка кўра, байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчилар уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар тоифасига киради.

Мазкур қоидадан келиб чиққан ҳолда, байналминал бурчини адо этган ҳарбий хизматчиларга пенсия тайинланган бўлса, мазкур тоифа шахслар пенсияларига қўшимча равишда қуйидаги тўловлар тўланиб келинмоқда:

🟣 - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

🟣 - уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун компенсация тўлови — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи.


БТПЖ Самарқанд туман бўлими.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

⚡️ Қонунчиликка кўра, истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти у айбдор бўлса, ҳақ тўлаши лозим.

✔️ Маънавий зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни қопланишидан қатъи назар, амалга оширилади.

⚖️ Маънавий зарар учун тўланадиган ҳақ миқдорини суд белгилайди.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

✳️ Қуёш панели ўрнатган аҳоли томонидан ўз эҳтиёжидан ортиқча ишлаб чиқарилган электрнинг ҳар бир киловатти учун 1 000 сўмдан субсидия берилади, яъни давлат электрни аҳолидан 1000 сўмдан сотиб олади.

🖥 Мазкур субсидияни олиш учун “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтиш лозим.


🏢 Тадбиркорлар томонидан қуёш, шамол ва биогаз электр станцияларида ишлаб чиқарилган ҳар бир киловатт электр 720 сўмдан сотиб олинади. Бунга оид шартномани тузиш учун “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг туман (шаҳар) филиалларига мурожаат қилиш лозим.

@gulobod_tongi_gazetasi