"Gulobod tongi" gazetasi
1.14K subscribers
7.42K photos
2.01K videos
93 files
3.16K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси огоҳлантиради: қоидаларни бузманг, ўзингизни асранг!

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.

@gulobod_tongi_gazetasi
#ЭЪЛОН

Ҳурматли Самарқанд тумани газ истеъмолчилари!

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали “Самарқандтумангаз” газ таъминоти бўлими Тойлоқ-1 ГРС дан чиқадиган d-325 мм ли газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 2020 йил 15 октябрь куни соат 8:00 дан 18:00 гача Самарқанд туманидаги Қозиариқ, Жойи сой, Конигил, Бадал, Чумчуқли, Ражабамин, “Рустам”, Пулимуғоб, Қўштамғали маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилади.
Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
Ушбу ноқулайликлар учун “Самарқандтумангаз” газ таъминоти бўлими маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

@gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд вилоятида қалбаки 29 900 АҚШ доллари муомалага киритилишининг олди олинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари қалбаки купюраларни муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ постида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбирда “Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган фуқароси Х.Б. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Фуқаро Х.Б.нинг ёнидан қалбакилаштирилганликда гумон қилинган, яъни айрим купюраларнинг серия рақами бир хил бўлган 29 900 АҚШ доллари борлиги аниқланди ҳамда ҳолатга ойдинлик киритилгунга қадар қалбаки пуллар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
ИККИ ЖУФТ ПАЙПОҚ

Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: «Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин», деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: «Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм».
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: «Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим».

© Рашод Нури Гунтегин

@gulobod_tongi_gazetasi
16 октябрь – Халқаро озиқ-овқат куни

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) томонидан 1979 йилда ўтказилган конференцияда ушбу кунни нишонлаш таклифи илгари сурилган.

📌 1980 йил 5 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 35-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 16 октябрь куни “Халқаро озиқ-овқат куни” деб эълон қилинди.

Бош Ассамблея мазкур ҳужжатда ҳукуматлар, миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотларни ушбу кунни кенг миқёсда юқори даражада нишонлашга чақиради.

FAO маълумотларига кўра, бугунги кунда 2 миллиарддан ортиқ одам хавфсиз ва сифатли озиқ-овқат билан таъминланмаган. 2020 йилда пандемия сабабли очликда кун кечираётган одамлар сони 690 миллион кишига етган.

@gulobod_tongi_gazetasi
“Гулобод тонги” газетасининг 2020 йил 16 октябрь, 39-сонини онлайн форматда ўқинг
👉🏻
ОНЛАЙН ЎҚИШ 👈🏻

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Веб-сайт: www.gulobodtongi.uz
Телеграм:
@gulobod_tongi_gazetasi
Facebook:
www.facebook.com/gulobodtong
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конигил туризм қишлоғи расман очилди

@gulobod_tongi_gazetasi
Аҳоли пунктларида шох-шабба ёқиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин

🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса:

👉 фуқароларга 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача;

👉 мансабдор шахсларга эса 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
ИЛҒОРЛИК МАСЪУЛИЯТИ

Туман ҳокими Носир Мавлонов билан суҳбат

Батафсил 👉 http://gulobodtongi.uz/jamiyat/ilgorlik-masuliyati

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#СЎРОВНОМА

«ЙИЛ ТАНЛОВИ — 2020» эълон қилинди!

САМАРҚАНД

2020 йилда Самарқандда энг фаол ишлаган ҳокимлик қайси?

Халққа яқин бўлган, аҳолининг чин маънода кўмакчига айланган ҳокимликни сиз аниқлаб беринг...

ОВОЗ БЕРИНГ ВА КУЗАТИБ БОРИНГ!
* 18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни

«У ЯМ-ЯШИЛ БОҒУ РОҒЛАРГА ЧЎМГАН БИР ОСМОН ЯНГЛИҒДИР»

Батафсил
👉 http://gulobodtongi.uz/jamiyat/u-yam-yashil-bogu-roglarga-chomgan-bir-osmon-yangligdir

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 октябрь – Самарқанд шаҳар куни!

1996 йилнинг 18 октябрь куни соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейида Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган ва 18 октябрь Самарқанд шаҳар куни деб белгиланган эди. Шундан буён мана чорак асрдирки ушбу кун вилоятда кенг нишонланиб келинади.

Оламга юз тутган, келажакка бўй чўзган Самарқанд бугун ҳам байрам оғушида. Эрта тонгдан карнай-сурнай садолари барчани байрамга чорламоқда.

@gulobod_tongi_gazetasi
САМАРҚАНД ТУМАНИДА ҚИЙМАТИ 10 МЛРД СЎМДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ЯНГИ САЙЁҲЛИК ОБЪЕКТИ ОЧИЛДИ

Оҳалик тоғ ён-бағрида жойлашган “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудида ташкил этилган “Оқбўйро гарден” экотуризм маскани мароқли дам олиш учун оромгоҳлар, миллий кўринишдаги шийпонлар, сузиш ҳавзаси, болалар ўйин майдончаси кабиларни ўз ичига олади. Шунингдек, очиқ ҳавода меҳмонлар учун турли концерт ва шоу-дастурлар намойиш этилади. Ҳудудга ташриф буюрувчилар тоғ манзарасидан баҳраманд бўлиши ҳамда пиёда, отда ёки эшакда сайр қилишлари мумкин.

Мазкур масканнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва вилоят ҳокими Э. Турдимов иштирок этди.

Унда меҳмонлар учун экстремал туризм хизматларидан фойдаланиш, квадроциклларда сайр қилиш, пароплан, делтаплан ва ҳаво шартларида парвоз қилиш имкониятлари ҳам яратилган. Замонавий талабларга жавоб берадиган лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ.

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️40 миллион – дунёда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

🌎 Жаҳонда пандемия билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 40 280 249 (+ 340 957)
⚡️Соғайганлар 30 115 926 (+ 234 988)
⚡️Вафот этганлар 1 118 321 (+ 4 125)

🔎 Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 8 387 799 (+ 44 941)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон 7 550 273 ( 57 546)
3. 🇧🇷 Бразилия 5 235 344 (+ 10 982)
4. 🇷🇺 Россия 1 399 334 (+ 15 099)
5. 🇦🇷 Аргентина 989 680 (+ 10 561)
6. 🇪🇸 Испания 982 723 (+ 0)
7. 🇨🇴 Колумбия 959 572(+ 7 201)
8. 🇫🇷 Франция 897 034 (+ 29 837)
9. 🇵🇪 Перу 868 675 (+ 3 126)
10. 🇲🇽 Мексика 851 227 (+ 9 566)

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi