#Press_tur
Ayni vaqtda OAV vakillari tuman tibbiyot birlashmasi nogironligi bo‘lgan shaxslarni reabilitatsiya qilish bo‘limida bemorlar uchun yaratilgan sharoitlar bilan tanishmoqda.
Mazkur bino 18 o‘ringa mo‘ljallangan bo‘lib, bemorlarni reabilitatsiya va sog‘lomlashtirish bo‘yicha barcha sharoitlar mavjud. Misol uchun, vizeaterapiya, massaj, jismoniy sog‘lomlashtirish xonasi mavjud.
Bemaorlar "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazi orderi asosida davolanish huquqiga ega. OAV vakillari bu borada ham keng malumotlarga ega bo‘lishdi.
✅ @gulobod_tongi_gazetasi

Эндиликда объектлар ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича мажбурий экспертизадан ўтказилади
“Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига (ПҚ-266-сон, 18.07.2024 й.) кўра, 2024 йил 1 октябрдан:
🔹реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳаларининг техник қисми ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади;
🔹ҳар йили “Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда” республика жамғармаси маблағларининг камида 10 фоизи чорраҳаларда ногиронлиги бўлган шахслар (пиёдалар) учун хавфсиз ва тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига йўналтирилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Xitoy oliygohlarida tahsil olayotgan samarqandlik talabalar bilan muloqot
✅ @gulobod_tongi_gazetasi
✅ @gulobod_tongi_gazetasi
📌 O‘zbekistonda 18 yoshga to‘lmagan yigit va qizlarni unashtirish marosimlarini o‘tkazish taqiqlanmoqda
❗️ Farzandlarini erta nikohlagan ota-onalarga nisbatan ta’sir choralari kuchaytirilishi kutilmoqda.
✅ @gulobod_tongi_gazetasi
❗️ Farzandlarini erta nikohlagan ota-onalarga nisbatan ta’sir choralari kuchaytirilishi kutilmoqda.
✅ @gulobod_tongi_gazetasi
Ravonak mahallasida Samarqand tumani Kambag‘allikni qisqartirish va bandlikka ko‘maklashish bo‘limi tomonidan “Bo‘sh ish o‘rinlari mehnat yarmarkasi” tashkil etildi.
Kasb-hunar maktabi bitiruvchilari uchun o‘tkazilgan ushbu yarmarkada 12 nafar fuqaroga ishga joylashish uchun, 7 nafariga esa kasb-hunarga o‘qitish uchun yo‘llanmalar berildi.
✅ @gulobod_tongi_gazetasi
Kasb-hunar maktabi bitiruvchilari uchun o‘tkazilgan ushbu yarmarkada 12 nafar fuqaroga ishga joylashish uchun, 7 nafariga esa kasb-hunarga o‘qitish uchun yo‘llanmalar berildi.
✅ @gulobod_tongi_gazetasi
❗️Ўзбекистонда эрта никоҳлаш ва қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда
Қонун лойиҳаси билан 18 ёшга тўлмаган йигит ва қизларни унаштириш маросимларини ўтказиш тақиқланмоқда. Никоҳга кирувчилар аризасига кўра ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилинганда (эмансипация) никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги белгиланмоқда.
Иккинчи, учинчи ва тўртинчи даражадаги ён шажара бўйича қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланмоқда. Фақат тиббий генетик текширувлар натижаси ижобий бўлган ҳоллар бундан мустасно.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!
☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Узум қаришни секинлаштиради
Ушбу мева организмни ёшартириб, сочлар, тирноқ ва тери аҳволини яхшилайди.
✅ @gulobod_tongi_gazetasi
Ушбу мева организмни ёшартириб, сочлар, тирноқ ва тери аҳволини яхшилайди.
✅ @gulobod_tongi_gazetasi
#Кун_Тарихи
Бугун 20-июль. Шанба :
• 🇺🇳 Бутунжаҳон шахмат куни
• 🌏 Халқаро Ой куни
• 🇰🇬 Қирғизистон ‐ Миллий гвардия куни
• 1402-йил Амир Темур турк султони Боязид Йилдиримни мағлуб этди
• 1917-йил БМW савдо белгиси рўйхатдан ўтган кун
• 1941-йил немис ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Москванинг бомбардимон қилинди
• 2015-йил Куба ва АҚШ 50 йилдан сўнг дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклади

ИИБ фуқароларни огоҳлантирди
ИИБ телеграмда тарқалаётган вирусдан фуқароларни огоҳлантирди.
Телеграмда номаълум аккаунтдан сизга ёзишса блокланг, у сизга қандайдир ҳавола ёки илова юбориши мумкин.
Маълум қилинишича, аккаунт фойдаланувчиси билмасдан босиб, кириб қўйса пластик картадаги пул маблағлари ва телеграм аккаунти фирибгарлар бошқарувига ўтади.
«Фуқаролардан бу каби сохта иловаларни юклаб олмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз. Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг!», дейилади хабарда.

#Истеъмолчи_ҳуқуқлари #Биласизми
❗️Қонунчиликка кўра, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантиришга мажбур.
⚠️Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериши лозим.

2024 йилда саёҳат учун энг хавфли шаҳарлар номи маълум қилинди
2024-йилда сайёҳлар учун дунёдаги энг хавфли шаҳарлар аниқланди. Forbes Advisor рейтингига кўра, Венесуела, Покистон ва Мянма шаҳарлари халқаро саёҳатчилар учун энг хавфли йўналишлар деб топилди. Бу ҳақида UzReport нашри ёзди.
Сайёҳлар учун энг хавфли 10 та шаҳар рейтинги:
- Каракас, Венесуела - 100 балл;
- Карачи, Покистон - 93,12 балл;
- Янгон, Мянма - 91,67 балл;
- Лагос, Нигерия - 91,54 балл;
- Манила, Филиппин - 91,49 балл;
- Дакка, Бангладеш - 89,5 балл;
- Богота, Колумбия - 86,7 балл;
- Қоҳира, Миср – 83,44 балл;
- Мехико, Мексика - 82,43 балл;
- Кито, Эквадор - 82,02 балл.