"Gulobod tongi" gazetasi
1.03K subscribers
7.54K photos
2.04K videos
93 files
3.2K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
Bo‘zi va Haymari poyon mahallasi aholisi uchun tuman hokimining sayyor qabuli va yoshlar bilan uchrashuvi o‘tkazildi

Qabulda dastlab, Bo‘zi mahallasidan o‘tgan, xalqaro avtomobil yo‘lni Samarqand shahri bilan bog‘lovchi ichki ko‘chaning torligi muhokama etildi. Shuningdek, aholiga suyultirilgan gaz ballonlarini vaqtida yetkazib berish, mahalla yoshlariga sport maydonchasi qurib berish, mahalladagi oilaviy shifokorlar punktini ta’mirlash masalalari yuzasidan murojaatlar bo‘ldi.

Tuman hokimi bildirilgan masalalar yuzasidan mutasaddi tashkilot rahbarlariga topiriqlar berdi.

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️Ixtisoslashtirilgan ta’lim muassasalari agentligi tizimidagi maktablarga qabul iyun oyidan boshlanadi

Prezident maktablariga ikki sinfga 12 nafardan jami 24 nafar o‘quvchi, ixtisoslashtirilgan va ijod maktablariga belgilangan kvota doirasida o‘quvchilar qabul qilinadi.

Agentlik tizimidagi maktablarga o‘quvchilarning ota-onalari yoki qonuniy vakillari quyidagi hujjatlarni ariza.piima.uz veb-sayti orqali topshirishi kerak:

● baholar tabelining maktab direktori tomonidan tasdiqlangan nusxasi;
● o‘quvchining oxirgi 2 oy davomida tushgan fotosurati;
● o‘quvchining tug‘ilganlik haqida guvohnomasi va ota-onasining (qonuniy vakili) fuqarolik pasporti ma’lumotlari, bog‘lanish uchun telefon raqamlari.

O‘quvchilarga hujjat topshirish jarayonida ixtiyoriy ravishda o‘z hududidagi ixtisoslashtirilgan maktablaridan birini qo‘shimcha tanlash imkoniyati beriladi.

Bunda, Prezident maktabiga kirish imtihonining 2-bosqichida muvaffaqiyatli ishtirok etib, o‘qishga kira olmagan o‘quvchilar hududdagi o‘zi tanlagan ixtisoslashtirilgan maktabiga belgilangan kvota doirasida, to‘plagan ballari ketma-ketligi bo‘yicha imtihonsiz qabul qilinadi. Agar kvota doirasidan oshib ketsa imtiyoz qo‘llanilmaydi.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Укол олаётганда эхтиёт бўлинг, сабабини эса видеода кўринг 😨

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг
👇
@gulobod_tongi_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛰 Самарқанд вилояти ҳудудларида дронлар орқали ер назорати тадбирлари ўтказилмоқда — ноқонуний қурилган бинолар бузилмоқда.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Тезкор

☄️🍓Қозоғистонда қулупнай «сувтекин» бўлиб кетгани айтилмоқда. Пиёздек шунчаки ахлатга тўкиб ташлашяпти

Бизда ҳам қулупнай нархлари арзонлаши кутилмоқда!


@gulobod_tongi_gazetasi
15 май – Халқаро оила куни

Ҳар қандай мамлакат ва давлатнинг энг катта бойлиги, кучи қудрати бу унинг бағрида яшаётган оилалар ва аҳолидир. Юрт тинчлиги оилалар тинчлигидан, эл-юрт фаровонлиги оилалар фаровонлигидан пайдо бўлади.

15 май – Халқаро оила куни билан барчангизни табриклаймиз! Оилангиз чинакам меҳр-муҳаббат масканига айлансин!

@gulobod_tongi_gazetasi
Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза қандай юборилади?

😏 Пенсия ёшига етдингиз ва пенсия тайинлаш учун онлайн мурожаат қилмоқчисиз, лекин буни қандай амалга оширишни билмайсиз.

👨‍💻 Пенсия жамғармаси бу борада сизга кўмаклашади. Қуйидаги ҳавола орқали пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш хизматидан фойдаланиш бўйича маълумот олишингиз мумкин.

👉 Пенсия тайинлаш учун онлайн ариза юбориш бўйича қўлланма

____

Как подать онлайн-форму заявления для назначения пенсии?

😏 Вы достигли пенсионного возраста и хотите подать онлайн-форму заявления для назначение пенсии, но не знаете, как это сделать.

👨‍💻 Пенсионный фонд поможет вам в этом. Информацию о том, как воспользоваться услугой подачи онлайн-формы заявления для назначение пенсии, вы можете получить по ссылке ниже.

👉 Ссылка для онлайн заявки для назначения пенсии

📞  (66) 6125351
🌐 pfru.uz

БТПЖ Самарқанд туман бўлими.

@gulobod_tongi_gazetasi
Туркия “ТikTok”ни блокламоқчи

Ижтимоий тармоқниннг блокланиш эҳтимоли унинг Туркияда оилавий қадриятларга салбий таъсири билан боғлиқ.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
⚡️Жазирама кунлар бошланди(ми)?

Ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, деб хабар берди «Ўзгидромет».

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда аномал сув тошқинлари давом этмоқда

Айрим мамлакатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

@gulobod_tongi_gazetasi
❗️Мевали дарахтларида учрайдиган “бактериал куйиш” касаллиги

Бактериал куйиш (Erwinia amylovora Winsl. Et al.) касаллигида дарахтларнинг гуллари тўсатдан сўлиб, қораяди. Барглари буралиб, қораяди ва новдаларда осилиб қолади (тушмайди). Пишмаган мевалар ҳам қорайиб қурийди, тушиб кетмайди. Новда учлари ёки гулдан бошланган касаллик аввал новда, кейинчалик шохлар ва, ҳатто илдизгача етиб боради.
Дарахт оловдан куйганга ўхшаб қолади. Ёш шох ва новдалар пўстлоғининг зарарланган жойлари кейинчалик гумм оз экссудат кўринишида пўстлоққа оқиб чиқувчи суюқликдан бироз шишади. Оқиб чиққан суюқлик астлабрангсизбўлиб, аста-секинқуйилиб, қаҳрабо-сариқёкитўққўнғирранггакиради. Ана шу оқиб чиққан суюқлик шу касалликнинг бошқа ўхшаш касалликлардан фарқлайди.
Инфекция манбаи эски боғлардаги касалланган дарахт, зарарланган уруғ ва кўчат ҳисобланиб, бактериялар ёмғир томчилари, зарарли ҳашаротлар, асаларилар, қушлар ёрдамида тарқалади. Касаллик боғ асбоблари билан кесиш ва пайванд қилиш даврида юқиши мумкин.
Касалликнинг инкубацион даври 3-4 кундан 6-10 кунгача чўзилиши мумкин. Куйишнинг дастлабки белгилари пайдо бўлгунча минимал ҳарорат 14°С дан юқори бўлиши зарур. Дарахтларнинг зарарланиши ҳаво серёғин келиб, ҳарорат 18°С ва ундан юқори бўлганда содир бўлади. Бактериянинг ривожланиши учун қулай ҳарорат 30°С бўлиб, 45-50°С да улар ўлади.
Ёзда касаллик тузалганга ўхшасада, баҳорда дарахт танасида сув югуриши билан “уйғониб”, бутун ўсимлик бўйлаб тарқалади. Мевалари ёш, пишмаган даврда зарарланади, пиша бошлаган ва пишган меваларда касаллик ривожланмайди.
Касалликка қарши кураш чоралари қуйидаги агротехник тадбирлардан иборат:
– кузда касалланган меваларни териб йўқотиш;
– кузда ва баҳорда кучли зарарланган шох ва новдаларни кесиб йўқотиш;
– ҳашаротларга қарши ўз вақтида курашиш;
– олдинги йили касаллик белгилари пайдо бўлган боғда асалари қутиларини жойлаштирмаслик;
– кесиш пайтида боғ асбобларини 0,5 фоизли хлорамин ёки 2 фоизли формалин эритмасида тез-тез зарарсизлантириб туриш;
– кузда барг тўкилишидан сўнг ва баҳорда куртак ёзишдан олдин 3 фоизли, ўсув даврида эса (гуллашдан 10-12 кун кейин) 1 фоизли Бордо суюқлигини пуркаш.
Бир томонлама фақат азотли ўғитлар билан озиқлантириш касалликнинг авж олиб ривожланишига сабабчи бўлади.

Ш.Холиқов,
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Самарқанд туман бўлими Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича етакчи мутахассис
.
М.Уринов,
Фитосанитар назорати давлат инспектори
.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Амалдорларнинг ишга машинада келиши тақиқланди

Уларга жамоат транспортидан фойдаланиш буюрилди.

@gulobod_tongi_gazetasi
Кола ичганингиздан сўнг бир соат ичида нималар содир бўлади

▪️ Жуда кўп шакар танага киради. Кичик колада 8 чой қошиқ шакар бор. Лекин сиз қусиш ва ҳатто кўнгил айниш ҳис қилмайсиз, уни кола таркибига кирувчи фосфор кислотаси тўсиб қўяди.

▪️ 20 дақиқадан сўнг қонда қанд миқдори кўтарилади бу инсулиннинг чиқарилишига олиб келади, биз уни сарфламаймиз, шунинг учун у ёғ
ҳосил қилади

▪️ 40 дақиқадан сўнг Кофеин тўлиқ сўрилади, биз бироз кучни ҳис қиламиз, стресс тизими фаоллашади, бу яна деподан шакар ва яна ёғни чиқаради

▪️ Бир соатдан сўнг кола ичакдаги калцийнинг сўрилишига халақит беради.
Ортофосфор кислотаси калцийнинг сўрилишига йўл қўймайди, бу остеопорозга олиб келиши мумкин, айниқса бу ёшлар учун хавфли

Шу ҳолат ҳар кун такрорланаверса, секин-аста семизлик, юрак, қон-томир тизимида муаммолар пайдо бўла бошлайди.

@gulobod_tongi_gazetasi
«Самарқанд аэропорти» чегара божхона пости орқали 2024 йил январ-феврал ойи давомида қанча йўловчи ҳаракатланди?

«Самарқанд аэропорти» чегара божхона пости орқали 2024 йил январ-феврал ойи давомида 347 752 нафар йўловчи ҳаракатланган. Шундан:

➡️ «Яшил йўлак» орқали 113 460 нафар йўловчи кириб келган. 132 792 нафар йўловчи эса чиқиб кетган. Жами: 246 252 нафар йўловчи ҳаракатланган.

➡️ «Қизил йўлак» орқали 864 нафар йўловчи кириб келган. 72 нафар йўловчи эса чиқиб кетган. Жами: 936 нафар йўловчи ҳаракатланган.

🔹Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда ҳаракатланган йўловчилар сони 82 661 нафарга ошган.

@gulobod_tongi_gazetasi