"Gulobod tongi" gazetasi
1.12K subscribers
7.45K photos
2.02K videos
93 files
3.17K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Депутат_ва_халқ

МУРОҶИАТ ДАР ЭЪТИБОР

Дар толори Қабулхонаи халқи ноҳия депутати Шӯрои намояндагони халқи ноҳия, раиси Маркази милливу фарҳангии тоҷик ва тоҷикзабонони вилояти Самарқанд Акбар Маҳмудов бо интихобкардагон вохӯрда, муаммову дархости онҳоро шунид...

ДАВОМАШ 👉🏻 http://gulobodtongi.uz/tj/jamiyat/muroyiiat-dar-etibor

👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

Яқин қариндошларнинг бирга ишлаши тақиқланадими?

❗️Меҳнат кодексига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Коррупцияга қарши курашамиз

Коррупция бир неча минг йиллик тарихга эга. Ёзма манбаларда коррупция ҳақида эрамиздан аввалги Шумер подшолиги даврида эслатиб ўтилади.
Бироқ жамият ривожига хавф солувчи коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашиш Ер юзидаги барча давлатларда ҳамиша ва ҳамма замонда давом этмоқда...

Батафсил: 👉 http://gulobodtongi.uz/jamiyat/korruptsiyaga-qarshi-kurashamiz

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Орқа ён ойнани тонировка қилиш нархи арзонлаштирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№635, 09.10.2020й) билан, туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича айрим ўзгаришлар киритилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жумладан, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари орқа ён ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) этиб белгиланди. Бунга қадар ушбу миқдор БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) эди.

Юридик шахсларга орқа ён ойнани қорайтириш учун тўлов миқдори ўзгармаган - БҲМнинг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм).

Шунингдек, орқа ва олд ён ойналар бўйича тусини ўзгартиришнинг тўлови миқдори ҳам аввалгидек сақланиб қолди, яъни жисмоний ва юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорини ташкил этади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#Сўраган_эдингиз

Яшаб турган уйимни ҳужжатлаштириш яъни кадастр қилиш учун қандай ҳужжатлар тақдим қилишим керак ва тартиби қандай?

❗️Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига биноан my.gov.uz порталида тўлов асосида сўровномада “Янги кўчмас мулк объектига (бирламчи) кадастр паспортини шакллантириш” бўлимини танлайсиз ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатнинг сканерланган нусхаларини бириктирасиз.

Регламентининг 16-бандида кадастр паспортини тайёрлаш муддати якка тартибдаги турар жой учун – 5 иш кунигача белгиланган.

Бундан ташқари, кўчмас мулк объектларининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш Объектнинг 1 квадрат метр майдони учун (2787,5 сўм) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи, 25 фоизга кўпайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
РӮЗЕ, КИ НАФАҚА РАСИД...

Одатан дар Шӯъбаи ноҳиявии хазинаи нафақаи берун аз буҷет пиронсолону ногироён муроҷиат мекунанд.
Бисёр шунидаем ва дидаем, ки чашмони аксарияти корафтодагон мутахассиси тоифаи аввали шӯъба Дилфуза Қаҳрамоновна Қулизодаро меҷуяд. Зеро ин бонуи чеҳракушод сӣ сол боз бо камоли коршиносӣ ба дили халқ роҳ ёфтааст. Ҳоло низ ӯ ба зиёда аз 3500 нафар нафақахӯри ҳашт маҳаллаи ноҳия ёрии амалӣ мерасонад.

Дар акс Д.ҚУЛИЗОДА

👉
@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда тиббиёт олийгоҳига ўқишга киритиб қўйиш учун 7 минг доллар олган стоматолог қўлга олинди.

Эътиборлиси ушбу шифокор аввал қилган жинояти учун жазо муддати ўтаётган бўлган.

@yurtimizda
ТУМАНДА ҚАРИЙБ ЯРИМ ТРИЛЛИОН ИНВЕСТИЦИЯ ЎЗЛАШТИРИЛИБ, 600 ГА ЯҚИН ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ

Туманда жорий йилда қиймати 494,4 миллиард сўмлик 65 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида 600 га яқин янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Таҳлилларга кўра, ўтган давр мобайнида қиймати 320,4 миллиард сўмлик сўмлик 49 та лойиҳа фойдаланишга қабул қилинган. Соҳалар кесимида олиб қараганда, энг кўп лойиҳа қишлоқ хўжалиги йўналишида - 146,1 миллиард сўмлик 39 та амалга оширилган...

Батафсил 👉 http://gulobodtongi.uz/iqtisod/tumanda-qariyb-yarim-trillion-investitsiya-ozlashtirilib-600-ga-yaqin-ish-orni-yaratiladi

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Иммунитет пасайганлигини қандай билиш мумкин?

📌Жуда аниқ белгилар мавжуд:

🔸пустуляр тери касалликлари - стрептодермия, фурункулез, импетиго ва бошқалар;

🔸тез-тез (йилига 5 мартадан ортиқ) суст шамоллашлар;

🔸тушкунлик, кайфият ўзгариши;

🔸аллергия;

🔸 сил касаллиги;

🔸папилломаларнинг пайдо бўлиши;

🔸тез чарчаш ва уйқучанлик, кучсизлик.

📌Иммунитет тизимингизга ёрдам берадиган бир нечта кўрсатмалар мавжуд:

♦️эмланиш;
🥗тўғри овқатланиш рационига амал қилинг;
🛌тўйиб ухланг;
😡стресс билан курашишни ўрганинг ёки ҳаёт суръатини секинлаштиринг;
🏃‍♀️спорт билан шуғулланинг ва тез-тез тоза ҳавога чиқинг;
♦️касалликларни эътиборсиз қолдирманг, ўз вақтида даволанг;
🚰овқатланишдан олдин қўлингизни ювинг.

👉Манба

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

❗️Қуйидаги жойларда мажбурий тартибда чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим:

👉 кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
👉 ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
👉 метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
👉 аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) – объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) – объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда – бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
👉 автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
👉 даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида – объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса – бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 чекиш учун махсус ажратилган жойларда – 1-2 та;
👉 пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида – сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3 – 5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
👉 кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда – ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда – ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда – ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд вилоятига янги бош архитектор тайинланди

Вилоят қурилиш бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруғига асосан Мирзоев Ҳаёт Фазлиддинович вилоят қурилиш бош бошқармаси ўринбосари – вилоят бош архитектори этиб тайинланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан соҳа ходимларининг ишчанлигини ошириш мақсадида вилоятнинг шаҳар ва туман қурилиш бўлимларига замонавий компьютер, принтер ва бошқа техникалар берилди.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
* 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни

ОНА ТИЛИ – МИЛЛАТНИНГ РУҲИ

Она тили - миллатнинг руҳидир. Тил - давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш - миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг Байроғи, Герби, Мадҳияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди...

Батафсил 👉 http://gulobodtongi.uz/madaniyat/ona-tili-millatning-ruhi

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Бузургон дар бораи дӯстӣ

Ҳамаи эҳтироми дунё ҷойи як дӯсти содиқро гирифтан наметавонад.
Ф. Волтер
***
Дӯсти ҳақиқӣ ҳамонест, ки туро ба баландиҳо мебарорад.
***
Дӯст инсонест, ки ман бо ӯ самимӣ будан ва дар наздаш фикрҳоямро озод баён кардан метавонам.
Р. Эмерсон
***
Дарде гаронтар аз гум кардани дӯсте, ки ту ба ӯ бовар дорӣ, вуҷуд надорад.
Р. Стивенсон
***
Дӯстӣ яке аз хушбахтиҳои бемисли ҳаёт мебошад, хушбахтии дигараш вуҷуд доштани одамест, ки ту асроратро ба ӯ бовар кунӣ.
А. Мандзони
***
Дар дӯстии ҳақиқӣ ҷозибае пинҳон аст, ки онро одамони сабукмағз фаҳмидан наметавонанд.
Ҷ. Лабрюйер

Тарҷума ва таҳияи Фариштаи ҒОЙИБНАЗАР.

👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Барча учун муҳим рақамлар

🔰
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси атрофи тартибга келадими?

Айни пайтда туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ мазкур ҳудуддаги ҳолатни ўрганмоқда.

Йўллардаги тирбандлик, транспорт воситаларининг йўлга қўйиб кетилиши, пиёдалар юриш йўлакларида савдо ташкил этилгани танқидий ўрганиб чиқилмоқда. Бу борадаги муаммоларнинг олдини олиш чоралари кўрилаяпти.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Коронавирусдан тузалган инсон вирус ташувчи бўлиб қоладими?

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусамадова:

🔸Коронавирус касаллиги тузаладиган касаллик. Бу инфекция билан зарарланиш бу бутун ҳаёти давомида вирус ташувчиси бўлиб қолади, дегани эмас.

🔸 COVID-19 юқтириб олган инсонларнинг кўпчилиги тузалиб кетади, вирус эса организмдан чиқиб кетади. Инсон симптомлар пайдо бўлгандан 10 кун давомида инфекция ташувчиси бўлади (агар белгилар бўлса), бу инфекция юққандан тахминан 2 ҳафтани ташкил этади.

🔸Биринчи симптомлар пайдо бўлган кундан энг камида 10 кун ва тузалгандан кейин яна 3 кун ўтиши керак.

Манба: АОКА штаби брифингидан.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
«Президент совғалари» айрим ўқувчиларга нега етиб бормади?

Ижтимоий тармоқларда янги 2020-2021 ўқув йилида 1-синф ўқувчилари учун бериладиган «Президент совғалари» айрим ўқувчиларга етиб бормаганлиги бўйича маълумотлар эълон қилинди. Ушбу ҳолатга ХТВ томонидан ойдинлик киритилди:

Батафсил 👉 http://gulobodtongi.uz/talim/prezident-sovgalari-ayrim-oquvchilarga-nega-etib-bormadi

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi