"Gulobod tongi" gazetasi
1.96K subscribers
7.59K photos
2.05K videos
93 files
3.21K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
Манзилига етмаган “опий”

Самарқанд вилояти Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, вилоят ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Булунғур тумани ҳудудидаги “Юқори нуқта” йўл-патруль хизмати масканида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Cobalt” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган 1974 йилда туғилган фуқаро С.А. тўхтатилиб, унинг бошқарувидаги автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, фуқаронинг ёнидан 23 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Суриштурув давомида фуқаро С.А. Тошкент шаҳрида яшовчи жиноий шерикларига гиёҳвандлик моддасини етказиб беришни режалаштирганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Каналга обуна бўлинг
👉 @gulobod_tongi_gazetasi
НОҚОНУНИЙ ЧИҚИНДИХОНА ЙЎҚ ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 5 октябрь кунида Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳодимлари томонидан Самарқанд тумани “Қорасув” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Зарафшон” дарёсининг муҳофаза қисмида маҳаллий аҳоли томонидан кундалик турмушда ҳосил бўлган ҳар хил турдаги маиший ва қурилиш чиқиндиларининг тўпланиши оқибатида, 2 км масофада ноқонуний чиқиндилар тўпланиб қолганлиги аниқланиб, соҳа ҳодимлари томонидан, мазкур ерда чиқиндилар тозаланиб олиб чиқилди ва рекултивация ишлари ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилди.

Самарқанд вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
E-KADASTR.UZ БУ - БЎШ ЕР УЧАСТКАЛАРИ ОЧИҚ ХАРИТАСИ

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарорига мувофиқ e-kadastr.uz электрон портали фаолият юритмоқда.

Мазкур порталга Самарқанд вилоятидан 2359 та очиқ ер участкалари юкланган бўлиб, шундан ҳозирги вақтда 386 та очиқ ер участкалари "e-ijro auksion" савдо майдончасига чиқарилган.

e-kadastr.uz бу - бўш ер участкалари очиқ харитаси. Ушбу электрон порталдан фойдаланиш йўриқномаси билан танишинг.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Ҳурматли Самарқанд тумани газ истеъмолчилари!

“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали маъмурияти Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, “Джарқоқ-Бухоро-Самарқанд-Тошкент” магистрал газ қувурларининг 267 кмдаги яроқсиз қисмида алмаштириш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2020 йил 7 октябрь эрталаб 8.00 дан 8 октябрь соат 8.00 гача Самарқанд шаҳар “Кафтархона” МФЙ, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут ва Булунғур туманларида табиий газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилади.

Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.

Ушбу ноқулайликлар учун Самарқанд магистрал газ қувурлари бошқармаси маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Hududgaz Samarqand”газ таъминоти филиали маъмурияти

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
🔹 Биласизми?

Қуйидаги фуқароларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ой 50 минг сўм миқдорида компенсация тўланади:

1️⃣ Ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;
2️⃣ Болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;
3️⃣ 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;
4️⃣ 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;
5️⃣ Белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;
6️⃣ 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;
7️⃣ моддий ёрдам олувчи оилалар;
8️⃣ 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;
9️⃣ белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар;
🔟 Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Оила кодексига кўп болали оила тушунчаси киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–640, 05.10.2020 й).

🔰Қонун билан 8 та кодекс ва 10 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉 Оила кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.

• Бунда, агар 4 нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

👉 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

• Бундай ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан 223 минг сўмдан 669 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланилади.

👉 Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, даъвогарлар тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божидан озод қилинади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Пайариқлик шахс Бухородаги масжид эҳсон қутиларидан пул ўғирлади

Жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан 29 сентябрь кунига ўтар кечаси, Бухоронинг Ромитан тумани Сарбистон қишлоғидаги “Хўжа Али Ромитаний” масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган 3 дона эҳсон қутиларини бузиб очиб, ичидаги пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тегов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги кунда О.А. га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Мактабда битта партада икки ўқувчи ўтириши мумкинми? Оралиқ масофа қандай сақланади?

Нурмат Отабеков, Штаб аъзоси:

🚫 Синф хоналарида масофа сақлаш учун тўлиқ имконият йўқ. Шу сабабли болалар ниқобда бўлишлари шарт.

Ўқувчиларнинг бошқа синфлар билан мулоқотини чеклаш мақсадида дарсларнинг бошланиш ва тугаш жадвали вақти 15 минут фарқи билан тузилади.

🚪 Бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчиларини алоҳида эшиклардан мактабга киришлари ташкил этилиши лозим. Синф хоналарини мунтазам шамоллатиш ва дезинфекция тадбирларини ўтказиш зарур.

☑️ Болаларнинг бир-бири билан мулоқотини чеклаш имконияти йўқ экани сабабли, асосий эътибор эрталабки фильтр, ўқувчиларнинг дока ниқобда бўлишлари, хоналар тез-тез шамоллатиб турилиши ва дезинфекцион-эпидемияга қарши тадбирларга қаратилмоқда.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирусга қарши кўрилаётган чоралар, раҳбарларнинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган маълумотларга муносабати ва бошқа масалалар муҳокама этилди

@gulobod_tongi_gazetasi
UzAuto Motors “Ҳамёнбоп автомобиль” акциясини эълон қилади

Акция шартларига кўра, автомобилни 40 фоиздан 70 фоизгача бошланғич бадал билан 12 ойдан 36 ойгача даврга муддатли тўлов асосида сотиб олиш мумкин. Тўлов муддати ва бошланғич бадал миқдори танланган моделга боғлиқ бўлади.

Жорий йил 31 октябрга қадар сиз тақдим этилган автомобиллар моделларини қуйидаги шартларда сотиб олишингиз мумкин:

- Spark AT – ойига 2,5 миллион сўмдан, 12 ойгача

- Nexia AT – ойига 2,8 миллион сўмдан, 12 ойгача

- Tracker MT/AT – ойига 3,8 миллион сўмдан, 36 ойгача

- Trailblazer – ойига 4,9 миллион сўмдан, 36 ойгача

Муддатли тўловни UzAuto Motors расмий дилерлик марказларида минимал ҳужжатлар тўплами билан расмийлаштириш мумкин. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ва СТИР сўралади.

Акция доирасида муддатли тўлов ҳисобига, автомобиллар нархи амалдаги нархлардан фарқ қилиши мумкин.

Таклиф 2020 йил 31 октябргача (шу сана ҳам киради) амал қилади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд туман ФҲДЕ бўлими томонидан Хаймари боло маҳалласида яшовчи фуқаро Хусенов Олимжон ва Таджиева Дилдораларнинг 2005, 2006, 2009, 2018 йилларда туғилган болалаларига туғилганлик ҳақида гувоҳнома қайд қилиниб топширилди.
Шунингдек, Гулобод маҳалласида яшовчи фуқаро Хакимов Равшан ва Меликулова Дилафрўз никоҳи қайд этилиб сайёр тарзда топширилди.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Жорий йилнинг тўққиз ойи якунига кўра Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 197,3 млн. АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорти амалга оширилди

@gulobod_tongi_gazetasi
Акмал Бурхоновнинг Самарқанддаги коронавирус беморлари статистикаси борасидаги маълумотларини нотўғри талқин қилмаслик сўралмоқда

Куни кеча, ижтимоий тармоқларда "Самарқандда коронавирусга чалинганлар 10 баравар камайтириб кўрсатилгани маълум қилинди" сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шундан сўнг, ССВ ушбу ҳолатга муносабат қилиб, вазирлик статистикани яшириб кўрсатишдан манфаатдор эмаслигини билдирди.

Айни пайтда, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз раҳбари келтирган маълумотлар ортидан юзага келган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилмоқда:

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.

Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади, -дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабарида.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Инсон яқин 20 йилда ҳайвонлар билан мулоқот қилиш имконига эга бўлиши мумкин

Японияда инсоннинг ҳайвонлар билан тиллашишига ёрдам берадиган электрон прибор устида иш олиб борилмоқда. Аҳоли яқин 20 йил ичида ўзининг ит ва мушуклари билан бемалол мулоқот қилиш имконига эга бўлиши мумкин.
Илгари Японияда бу борада 2040 йилгача илмий тахминлар эълон қилинган “Оқ китоб” нашр этилганди. Унда одамлар ушбу муддатда уй ҳайвонлари билан сўзлашишни ўрганиш айтилганди. Бундай технологиялар нафақат ҳайвонлар билан алоқани таъминлаши, балки турли сабаблар билан сўзлашиш имкониятини йўқотган ёки туғма соқовлар билан гаплашишни тиклаш учун ҳам асқотади.
Мисол учун, мияси фалажланган мижозлар бошига электрод ўрнатилади. У мия фаолиятини жонлантириб, фикрни экранда акс эттиради.
Японлар агар бундай электронқурилма билан хизмат итлари “жиҳозланса”, улар табиий офатларда одамларни қутқариш, портловчи ва гиёҳванд моддаларни топишда қўл келишини айтишмоқда.

Т.МУРОД тайёрлади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
ИКИР - ФИКРЛАР

Тилла косадаги таъмсиз таомдан сопол косадаги лаззатли ош аъло.
*
Ньютоннинг буюк кашфиётига вабо эпидемияси сабабчи бўлган экан.
*
Заиф зулмдан заиф адолат ёмон.
*
Маърифатсиз халқлар қўлига замонавий технологияларни бериш – маймуннинг қўлига ўткир устара бериш билан баробар.
*
Семизлик яхши белги эмас. Семизлик беғамлик ва лоқайдлик аломатидир.
*
Одамларни кўпроқ меҳр-муҳаббат эмас, нафрат бирлаштиради. Шу боис улар дориламон замонлардан кўра, оғир кунларда кўпроқ уюшқоқлик кўрсатадилар.
*
Бизга ҳақиқатнинг ўзи етарли эмас, далиллар керак.
*
Бола “мен” деган кундан бошлаб шахсга айланади. Оломон эса “биз” дея бошлаганидан кейин халқ бўлади.
*
Имтиёзлар коррупциянинг уруғларидир. Унумдор ерга тушса, улардан ҳаёт ниҳолларини бўғиб қуритувчи зарпечаклар униб чиқади.
*
Ақлий меҳнат билан шуғулланувчи кишиларни зиёлилар деб аташади. Ақлий ялқов одамлар эса зиёнлилардир.
*
Аҳмоқ билан дўстлашсанг, аҳмоқ бўласан.
*
Яхши ишлайдиганларнинг қадрланмаслиги яхшиликка олиб келмайди.
*
Бировнинг ақли билан доно бўлолмайсан.
*
Сиёсат сусайса, жиноят кўпаяди.
*
Бизга оломон ҳокимияти эмас, халқ ҳокимияти керак. Халқ ҳокимияти бўлиши учун эса, оломон халққа айланиши зарур. Оломоннинг халқ бўлиши учун билимли ва маърифатли бўлмоғи шарт. Билимсиз ва маърифатсиз жамиятларда демократия бўлмайди.

Худойберди КОМИЛОВ

Каналга обуна бўлинг
👉 @gulobod_tongi_gazetasi
ЙПХ инспекторига бўйсунмай ҳаракатланиб кетган ҳайдовчи узоққа бора олмади

Каттақўрғон тумани марказининг Кадан-Хатирчи йўналишида туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида, қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган «Ласетти» русумли автотранспорт воситасига ЙПХ инспектори томонидан тўхташ ишораси берилди.

Ҳайдовчи ИИО ходимининг қонуний талабини бажармай ҳаракатни давом эттириб, воқеа жойидан кетиб қолди.

Халқимиз ”Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган нақлни бежизга ишлатмайди. Ҳайдовчини шахсига аниқлик киритиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида, ушбу ҳайдовчи Каттақўрғон тумани «Мўминхўжа» маҳалласида яшовчи Ш.П. эканлиги маълум бўлди ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Самарқанд тумани ҳокими Н.Мавлоновнинг 2020 йил 7 октябрдаги 10-Қ-к-сонли қарорига асосан Хасанов Шавкат Орифович Самарқанд туман ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ш.Хасанов шу кунга қадар Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

@gulobod_tongi_gazetasi
📌 Коллеж ва техникумларда контракт нархлари маълум қилинди

2020/2021
ўқув йилидан бошлаб коллежлар ва техникумларда тайёрлов йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида бир ўқувчини ўқитиш қиймати микдорлари тасдиқланди.

Маълумот, учун, коллеж ва техникумларда:

👉 давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқитилади;

👉 умумий ўрта маълумотга (11-синф) эга бўлганлар ҳужжат топширишлари мумкин;

👉 битирувчиларга диплом берилади;

👉 янги ўқув йили учун коллежларга 77 мингдан ортиқ (давлат гранти - 12 762 та), техникумларга 68 мингдан ортиқ (давлат гранти – 9199 та) ўқувчи қабул қилинади;

👉 ўқитиш муддати: касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда коллежларда 2 йилгача, техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддат;

👉 ҳужжатлари қабули 2020 йил 20 октябрга (шу куни ҳам) қадар узайтирилди.

@gulobod_tongi_gazetasi
Контекстдан юлиб олиш-жуда ёмон. Самарқанд ҳокими Э.Турдимов кеча селекторда оқсочлик хизматига талаб ошаётгани, шунга ўргатадиган марказлар очиш ҳақида гапирганда менга бачкана туюлмади. У тўғри гапни айтди. Ижтимоий тармоқда эса уни бошқа ўзанга буриб юборишаётганини кўрдим.

Уйимга тозалашга, меҳмон кутишга ёрдамга ишончли, малакали аёл чақирсам, у ҳалол иш қилиб ҳақини олса нимаси ёмон?

Битта app ишлаб чиқиб ҳам мардикор бозорга чиқадиган аёлларга яндекс таксига ўхшаб иш топиб бериш мумкин.Қанча аёллар ишлаган жойида ҳақини ололмайди. Бозорда талаб борми, ўқитиб берсин текинга давлат. Ҳар томонлама ютади.

Масалан, менга болаларга срочно 3 соат қараб турадиган энага керак. Қариндошим, таниш-билишим йўқ. Битта мобиль илова орқали энагаликка ҳеч йўқ курс битириб чиққан ишончли аёлни топсам, зўрку. Намунча негативсизлар, одамлар!

Азиза Қурбонова, журналист.

@gulobod_tongi_gazetasi
“Гулобод тонги” газетасининг 2020 йил 09 октябрь, 38-сонини онлайн форматда ўқинг
👉🏻
ОНЛАЙН ЎҚИШ 👈🏻

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Веб-сайт: www.gulobodtongi.uz
Телеграм:
@gulobod_tongi_gazetasi
Facebook:
www.facebook.com/gulobodtong
“КИА БОНГО”даги телевизорлар манзилига етолмади

Республикамиз божхоначилари томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда вилоят ИИБ ЙХХБ ходимлари ҳамкорлигида товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро А.Б. бошқарувидаги “КИА БОНГО” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасида чет элда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 70 миллион сўм бўлган телевизор товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан ашёвий далил сифатида олинган ушбу телевизор товарлари якуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинча сақловга олинган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Каналга обуна бўлинг
👉 @gulobod_tongi_gazetasi