"Gulobod tongi" gazetasi
1.96K subscribers
7.6K photos
2.05K videos
93 files
3.21K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Ҳозир

Туман ҳокими Янги жой маҳалласида сайёр қабул ўтказмоқда.
Фуқароларнинг мурожаатлари корхона-ташкилот раҳбарлари билан биргаликда ўрганилмоқда.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
МАҲАЛЛА ФАОЛЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СЕМИНАР

Туманимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раислари, уларнинг ўринбосарлари учун Президентимизнинг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Семинарда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиги Ф.Ганиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирок этиб, маҳалла фаолларига қарорнинг моҳияти ва унинг ижросини таъминлашда эътибор қаратиш керак бўлган муҳим омиллар ҳақида тушунча беришди.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

Шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд

Шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш ёки бунга суиқасд қилиш даражасига етказиш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:
👉 моддий томондан ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган шахсга нисбатан;
👉 вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
👉 бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
👉 телекоммуникация тармоқлари, Интернет тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд туманида ағдарилиб кетган юк машинаси бўйича маълумот берилди

Кеча, 2 октябрь куни соат 14:45 ларда Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи Олмаота-Тошкент-Термиз М-37 автомобиль йўлининг 1097 километрида ҳаракатланиб келаётган "Зил" русумли транспорт воситаси орқа ғилдирагининг бир қисми синиб кетган.
Натижада машинанинг устида юк сабабли транспорт воситаси йўл четига ағдарилиб кетган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан махсус кўтарма кран олиб келиниб, транспорт воситасига ёрдам кўрсатилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ яна бир бор барча ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақиради.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
​​Божхона органларида экспорт ёки импорт қилинган товарларга доир божхона статистикасини олиш имконияти жорий қилинди

Давлат божхона қўмитаси ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун 2020 йил 1 октябрдан эътиборан навбатдаги интерактив маълумотни жорий қилди.
Эндиликда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона органларига мурожаат қилмасдан туриб, импорт ва экспорт қилинаётган асосий товарларнинг божхона статистикаси тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида интернет тармоғи орқали олишлари мумкин.
Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” (https://lex.uz/docs/4844615)ПФ-6005-сон Фармони билан тасдиқланган 2020–2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш Концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ижроси доирасида йўлга қўйилди.
Интерактив маълумотлар ўз ичига экспорт ва импорт қилинган товарлар тўғрисидаги ҳамда ҳудудларнинг экспорт ва импорт салоҳияти тўғрисидаги статистик маълумотларни қамраб олади.
Экспорт ва импорт қилинган товарлар Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги номлари асосида келтирилган бўлиб, уларнинг миқдори ва қиймати кўрсатилган.
Интерактив маълумотнинг қулайлиги шундаки, ушбу маълумотларни ҳудудлар кесимида, маълум бир вақт оралиғи бўйича ёки аниқ бир давлатлар мисолида ҳам олиш мумкин.
Ҳудудларнинг экспорт ва импорт салоҳиятига доир умумий рақамларни ҳам худди шу зайлда маълум бир вақт оралиғи бўйича ёки аниқ бир давлатлар мисолида олиш мумкин.
Ушбу маълумотлар ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига бизнес ҳаракатларини тўғри йўналтиришда ва истиқболли режалар тузишда амалий ёрдам бўлиб хизмат қилади.
Маълумотдан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо ёки сайтда рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.
Интерактив маълумотдан ҳозироқ фойдаланинг ва бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қилинг!

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Кимки бир кўнгли бузуқнинг хотирин шод айлагай,
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

© Алишер Навоий

Каналга обуна бўлинг
👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра
улар қуйидагича:

Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади:

👉 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
• 1 та болали оилага - 131 000 сўм;
• 2 та болали оилага - 217 000 сўм;
• 3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

👉 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

👉 кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Бугун туманимиздаги бўшаб қолган 50-Дўстлик сайлов округида депутатликка сайлов бўлиб ўтмоқда

Айни дамда округ ҳудудидаги 17 та сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Эрталаб 8:00 да бошланган жараён кечқурун соат 20:00 га қадар давом этади.

5 нафар номзоддан сайловда қатнашганларнинг 50 фоиз овозини олган киши сайловда ғалаба қозонади.

Эслатиб ўтамиз, Халқ депутатлари вилоят Кенгашига ушбу округдан аввал сайланган депутат Зебинисо Шодиева туман ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинлангач, депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилган.

Маълумот учун, ҳудуддаги сайловчиларнинг 33 фоизи овоз бериш жараёнларида қатнашса, сайлов ҳақиқий ҳисобланади.

@gulobod_tongi_gazetasi
🌎 5-октябрь – Халқаро ўқитувчилар куни

ЮНЕСКОнинг 1966 йил 5-октябрда Париж шаҳрида бўлиб ўтган 14-сессиясида Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан ҳамкорликда Ўқитувчиларнинг мақоми тўғрисида тавсиянома қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатда ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар учун яратилиши зарур бўлган энг муҳим шарт-шароитлар бўйича халқаро меъёрлар белгиланган.

Шу муносабат билан, ушбу сана 1994 йилдан бери Халқаро ўқитувчилар куни сифатида нишонланиб келинади.

Ушбу кун 100 дан ортиқ давлатда кенг нишонланиб, ўқитувчиларнинг инсоният ҳаёти ва жаҳон тараққиётида тутган ўрни ва аҳамиятини, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш лозимлигини эслатиб туради.

@gulobod_tongi_gazetasi
#Ҳозир

Акциядорлик жамияти "Самарқанд туман электр таъминоти корхонаси" янги бинода ўз фаолиятини бошлади.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари корхонанинг очилиш маросимида иштирок этди. Корхонада яратилган шароитлар билан танишмоқда.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Вилоят ҳокимларига янги ваколат берилди

“Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди;
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари – Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилди.

Қарорга мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда;
ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари эса соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Инсон борки ҳаётда билиб-билмай адашади. Оқибатда турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Туман ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлинмаси, туман ички ишлар бўлими ходимлари ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган оилалар ҳолидан хабар олишди.

Хусусан, Миронқул маҳалласидаги ана шундай оилаларнинг аъзоларини жамиятга қайта ижтимой мослаштириш мақсадида уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Телевизор, музлаткич, газ плитаси, кир ювиш машинаси, чангютгич ҳамда велосипед каби маиший техника воситалари берилди.

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқандда ДХХ ва ИИБ ходимлари содир этилиши мумкин бўлган ўта оғир жиноятнинг олдини олишди

2020 йил 28 сентябрь куни Самарқанд шаҳар Саттепо масканида яшовчи, 25 ёшли Б. исмли аёл, босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиш мақсадида, бувиси ва тоғасининг яшаш уйида 40.000 АҚШ доллари ва 6-7 турдаги, тахминий баҳоси 10.000 АҚШ долларлик тилла тақинчоқлар борлигини, бувиси билан ўзининг оиласи ўртасида келишмовчилик борлиги сабабли, ушбу пуллар ва қимматбаҳо буюмларни қўлга киритиш орқали ундан қасд олиш мақсадида, ўзининг таниши А. га бувисининг уйига босқинчилик уюштиришни буюртма қилиб...
Батафсил: 👉 https://bit.ly/30wHuW2

🔰 Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга обуна бўлинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi