"Gulobod tongi" gazetasi
1.43K subscribers
6.36K photos
1.58K videos
93 files
2.92K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
Самарқанд шаҳрида ноқонуний қурилган 31 та объект бузилади

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимларидан иборат республика махсус комиссия хулосасига кўра, Самарқанд шаҳрида ноқонуний қурилган деб топилган 31 та объект қисман бузилади...
Батафсил ўқиш 👉 https://bit.ly/2R3JRdM

Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Ниқобда ва ниқобсиз коронавируснинг юқиш эҳтимоллиги фоизларда!

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
«Ражабамин»даги Саъдий кўчаси асфальтланди

Тумандаги «Ражабамин» маҳалласида ички йўллар обод қилинмоқда. Узоқ йиллар асфальт кўрмаган кўчалар ҳам асфальтланди.

Хусусан, Самарқанд тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳалладаги Саъдий кўчасининг 600 метр жойи асфальтланди.


Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Самарқанд туманида 7 ёшли бола ЙТҲ натижасида вафот этди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат 15:00 ларда, Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий, ички автомобиль йўлида, ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ш.М. “Ласетти” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2013 йилда туғилган С.С.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, пиёда, вояга етмаган, 7 ёшли С.С. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ота-оналардан фарзандларига эътиборли бўлишларини, вояга етмаган фарзандларини автомобиль йўлларида ёлғиз ҳаракатланишига йўл қўймасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
📣 ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН!

Ҳурматли Самарқанд шаҳар, Самарқанд туман ва Пастдарғом туман газ истеъмолчилари!

“Pastdarg’omtumangaz” маъмурияти Пастдарғом туман газ хўжалигини 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш муносабати билан 2020 йил 09-сентябрь эрталаб соат 8 00.дан кеч соат 18.00 гача Самарқанд шаҳардаги Кимёгарлар қўрғони, Самарқанд туманидаги Янгиариқ, Дўстлик, Юқори Арабхона, Эски анҳор, Хишрав-2, Обод Турмуш, Паррандачилар қўрғончаси, Газчилар қўрғони, Гулобод қўрғони, Пастдарғом туманидаги Улуғбек, Чархин, Гулакандоз, Тинчлик, Камолот, Чортут, Туркман, Дорус, Мирзатўп, Қуйи Туркман, Найман, Номозгоҳ, Балхиён, Ўн икки, Баққол ва Бахшибойи маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилишини маълум қилади.
Барча табиий газ истеъмолчиларидан газ жиҳозларидаги жўмракларни ўчириб қўйишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари сўралади.
Ушбу ноқулайликлар учун “Pastdarg’omtumangaz” маъмурияти табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Pastdarg’omtumangaz” маъмурияти

@gulobod_tongi_gazetasi
Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлимига бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг буйруғига биноан, агентликнинг Самарқанд тумани бўлим бошлиғи лавозимига Баратова Мадина Муминжоновна тайинланди.

М.Баратова 1982 йилда Самарқанд туманида туғилган. Олий маълумотли, 2007 йил Самарканд давлат университетини тамомлаган. Тайинловга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд туман кенгаши раиси вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Фотосурат учун 2200 АҚШ доллари талаб қилган аёл ушланди

2020 йилнинг 3 сентябрь куни 42 ёшли С.Н. (аёл) таниши 43 ёшли Ф.А.нинг (аёл) шахсий фотосуратларини қўлга киритиб, уларни Ф.А. учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар сирасига киришини билган ҳолда, келгусида ушбу расмларни уни яқин қариндошларига ҳамда интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига Ф.А.дан 2.200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганлиги аниқланган...
Батафсил ўқиш 👉 https://bit.ly/2ZimRMG

Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Компенсация пули кимларга берилади !

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари рўйхати.

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
#Эълон

Янги хонадон эгаси бўлишни истаганлар учун яна бир имконият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига асосан уй-жойга муҳтож оилалар, оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар, фаол ёшлар ва шу тоифадаги бошқа эҳтиёжманд фуқароларга давлат томонидан қайтарилмаслик шарти билан субсидия ажратилади.
Туманимизда ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида манзилли дастур ишлаб чиқилган. Айни пайтда Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги "Обод маскан" маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уй-жойга муҳтож оилалар учун қўшимча 114 та хонадон ажратилди. Бу борада фуқароларни танлаб олиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Фуқаролардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:
1. Оила аъзоларининг паспорти ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари.
2. Никоҳ гувоҳномаси
3. Маҳалладан оила аъзолари тўғрисида далолатнома.
4. Иш ҳаққи тўғрисида маълумотнома...

Батафсил:👉http://gulobod.uz/uz/node/969

@gulobod_tongi_gazetasi
​​ТАЙИНЛОВ

Вилоят ҳокимининг қарори билан Очилов Хуршид Абдурашидович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.

Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
1-синф ўқувчиларига "Президент совғаси" пандемия талаблари асосида топширилади

Республикамизда пандемия шароитини ҳисобга олиб мактабларда янги ўқув йили гибрид тарзда ташкил этилиши ҳамда мактабларнинг тайёргарлик даражасидан келиб чиқиб, босқичма-босқич очилиши белгиланди.

2020-2021 ўқув йилининг биринчи куни 14 сентябрь этиб белгиланган бўлсада, мактаблар санитария-гигиена талабларига жавоб беришига қараб, санитария эпидемиология ва осойишталик маркази хулосаларига кўра маҳаллий Кенгашларнинг қарори асосида очилади.

Мактабда ўқувчилар ва ота-оналарнинг тўпланиб қолишларнинг олдини олиш мақсадида мактаб маъмурияти “Президент совғалари”ни тарқатишни босқичма-босқич ташкил этиши мумкин. Яъни, “Президент совғалари” айнан 14 сентябрь куни эмас, вазиятга қараб, баъзи мактаблар кечроқ очилса кечроқ топширилиши мумкин.

Халқ таълими вазирлиги

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
Бугун соат 20:00 да Самарқанд вилоят телерадиокомпанияси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиладиган “Очиқ мулоқот” кўрсатувида вилоят Давлат солиқ, молия ва ғазначилик бошқармалари бошлиқлари иштирокида мулоқот ўтказилади.
Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларни (66)233-96-01, 233-96-07, 233-96-08, 233-96-09 рақамли телефонларга қўнғироқ қилиш орқали билдиришингиз мумкин.

@gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишлатилган тиббий ниқобнинг микроскоп орқали кўриниши.

@gulobod_tongi_gazetasi
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиалига раҳбар тайинланди

Қобилов Рустам Ражаббоевич Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимига тайинланди.

Рустам Қобилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
“Гулобод тонги” газетасининг 2020 йил 11 сентябрь, 34-сонини онлайн форматда ўқинг
👉🏻
ОНЛАЙН ЎҚИШ 👈🏻

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Веб-сайт: www.gulobodtongi.uz
Телеграм:
@gulobod_tongi_gazetasi
Facebook:
www.facebook.com/gulobodtong
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Субсидияли уй-жойдан олишни истайсизми?

Самарқанд тумани аҳолиси учун қўшимча 114 та уй-жой ажратилди

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ томонидан навбатдаги ҳайрли тадбир ўтказилди

Янги ўқув мавсумига тайёргарлик кўраётган бир гуруҳ ўқувчи болажонларга ўқув қуроллари жамланмалари совға қилинди.

@gulobod_tongi_gazetasi
Яна бир пора олаётган шахс ушланди

2020 йил 11 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБга, 29 ёшли Д. ариза билан мурожаат қилиб, Х.У. исмли шахс, танишининг фарзандини Тошкент шаҳридаги Ҳарбий спорт кичик академиясига ўқишга киритиш эвазига 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни тамагирлик йўли билан талаб қилиб келаётганлини билдириб, Х.У.га нисбатан чора кўришини сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2020 йил 11 сентябрь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Департаментнинг Самарқанд вилояти бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, 1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи Х.У. ариза муаллифидан 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

@gulobod_tongi_gazetasi
"ЖИРКАНЧ ИЛЛАТ" ортидан топилган пуллар буюрмади

Бугун бутун дунёда глобал муаммога айланиб улгурган Одам савдоси жинояти энг қабиҳ ва жирканч иллат ҳисобланади. Ачинарлиси айниқса, аёллар ва болаларнинг бу мудҳиш жиноят қурбонига айланаётгани ҳам сир эмас. Афсуски, юртимизда ҳам бу жирканч иллатга мойил, унинг орқасидан мўмай даромад топиб, кун кўраман дегувчи кимсалар учраб турибди. Боз устига бундай қабиҳликларга қўл ураётганлар орасида нозик хилқат вакиласи ҳисобланмиш аёлларнинг ҳам борлиги кечирилмас ҳолдир...
Батафсил ўқиш 👉 http://gulobodtongi.uz/jamiyat/jirkanch-illat-ortidan-topilgan-pullar-buyurmadi

Facebook: https://www.facebook.com/gulobodtong

Каналга қўшилинг 👉 @gulobod_tongi_gazetasi