"Gulobod tongi" gazetasi
1.12K subscribers
7.45K photos
2.02K videos
93 files
3.17K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
❗️Тўлқин Сувонов Самарқанд туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб тайинланди

Самарқанд туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли терапия мажмуасида тиббиёт ходимлари фаолиятини самарали ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Батафсил ўқиш 👉 https://gulobod.uz/uz/node/1863

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazetasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди коменданти, генерал-майор Рустам Жўраевнинг брифинги

Комендантнинг айтишича, 14 нафар фуқаро тартибсизликлар содир бўлган жойда турли даражадаги жароҳатлардан вафот этган, улардан 13 нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган.

Ҳалок бўлган шахслар орасида хизмат бурчини бажарган 4 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам бор.

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazetasi
Ayni vaqtda tuman hokimi Sirojiddin Usmanov Qo‘shtamg‘ali mahallasida tumandagi mutasaddi tashkilot rahbarlari ishtirokida yig‘ilish o‘tkazmoqda.

Unda Samarqand tumani hududidan o‘tgan M-39 xalqaro avtomobil yo‘lining 1081-kilometridan 1093 kilometrigacha hamda M-37 A xalqaro avtomobil yo‘lining 0-8-kilometrigacha obodonlashtirish, hududdagi aholi xonadonlari fasad qismini zamon talabi darajasida ta’mirlash masalalari muhokama qilindi.

Shuningdek, hududda gulzorlar barpo etish, noqonuniy reklama vositalarini olib tashlash yuzasidan tegishli topshiriqlar berildi.

Kanalga qo‘shiling:👇
Veb-sayt | Telegram | Facebook
#ЭЪЛОН!

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лавозимлари бўйича танлов эълон қилинади !!!

Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари 2022 йил 18 июль кунидан 28 июль кунига қадар, шу жумладан 28 июль куни ҳам қабул қилинади. Белгиланган вақтдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!

Бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда мазкур соҳага жами 46 нафар фуқаролар офицерлик лавозимларига қабул қилинади.

Хизматга қабул қилиш параметрлари:

Танловда, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Самарқанд вилоятида доимий рўйхатда турувчи, олий таълим муассасаларининг “психология” йўналиши бўйича мутахассисликка эга бўлган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган эркаклар ва 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар иштирок этишлари мумкин.

Ички ишлар органлари хизматига кириш истагини билдирган номзодлар қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
- яқин қариндошлари (ота-она, эр-хотин, фарзандлар, ака-укалар,
опа-сингиллар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари,
опа-сингиллари) биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси;
- ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
- номзод томонидан қўлда ёки компютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета-маълумотнома;
- ҳарбий гувоҳнома;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйининг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда).

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи лавозимига кириш истагида бўлган фуқаролар белгиланган кунларда соат 09:00 дан 17:00 га қадар Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига келишлари сўралади.

Танловлар номзоднинг хоҳишига кўра давлат, қорақалпоқ ёки рус тилларида ўтказилади.

Мурожаат учун телефон 66-223-59-41; 66-223-59-39.

Самарқанд вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazetasi
❗️Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 июлда амалда бўладиган қийматини белгилади

🇺🇸 доллар 10 860,14 сўм (+23,45)
🇪🇺 евро 11 182,69 сўм (-132,98)
🇷🇺 рубль 185,88 сўм (-10,70)

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazetasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркий давлатлар ташкилоти қишлоқ хўжалиги вазирлари Самарқандга ташриф буюрди
❗️ СТОМАТОЛОГЛАР ЎЗ КАСБИНИ “ЎЗГАРТИРИШДИ”

Ўз касби ортидан озми, кўпми обрў-эътибор топган, ҳурмат-эҳтиром қозонган Самарқанд вилояти Стоматология поликлиникаси врачлари Т.А. ва З.И. нима бўлди-ю нафс қопқонига тушишди. Янада кўпроқ ва осонроқ пул топиш васвасаси уларни жиноят кўчасига етаклади.

Ургут туманида яшайдиган Т.А. ва Оқдарё туманида яшайдиган З.И. ўзаро олдиндан тил бириктириб, З.И.нинг давлат рақами ОR 152 XA бўлган “Spark” русумли автотранспорт воситасида 10.003,07 гр. “опий” гиёҳвандлик моддасини вилоятимиздан Навоий вилоятига олиб ўтишга ва мўмайгинага пуллашга қарор қилишди.

2022 йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шубҳали кўринган улар ўтирган автотранспорт воситаси Пахтачи туманидан ўтган М-37 автомобиль йўлида тўхтатилиб, ашёвий далил билан қўлга олинди.

Т.А. ва З. И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazet
ОЛТИН ҚАЗИБ ОЛУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида ноқонуний олтин қазиб олувчи шахслар фаолиятига чек қўйиш бўйича тезкор тадбир ўтказди. (https://t.me/yurtimizda_uz/845)

Тадбирда, Пахтачи туманида яшовчи Б.Х.нинг яшаш хонадонидан 1 дона тошни парчалаш ускунаси (дробилка), 1 дона тош майдалаш тегирмони ва 750 кг. таркибида олтин моддаси бўлган қум ва тошлар, шу туманда яшовчи О.П.нинг хонадонидан эса 1 дона қум ювиш мосламаси (мойка) борлиги аниқланди. Ускуна ва мосламалар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан вилоят ИИБ томонидан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazet
❗️Ҳайит намози ўқиладиган вақт эълон қилинди

Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2022 йил 9 июль, шанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди.

ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати бу бўйича маълумот берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳри масжидларида шу йил 9 июль шанба куни эрталаб соат 05:20 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.

Бошқа вилоят ва ҳудудларда эса, намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб, қуёш чиққандан сўнг ўқилади.

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazet
Самарқандда мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий жанжал бўлди

Кеча, 5 июль куни 19:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасида жойлашган ўқув марказларидан бирининг бир гуруҳ ўқувчилари ўртасида юзага келган келишмовчилик оқибатида жанжал юзага келди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса жойга ИИБ ходимлари етиб келиб жанжал бартараф этилиб, фуқаролар ҳудудий ИИБга олиб келиниб, ҳолат тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazet
Соғлиқни сақлаш вазири ижтимоий тармоқларда тарқалган «уқалаш муолажаси» билан боғлиқ видеолавҳа бўйича мурожаат билан чиқди

«Ушбу хатти-ҳаракатлар нафақат тиббиёт, балки инсонийлик туйғуларига ҳам ётдир. Вазирликнинг бу каби ҳолатларга нисбатан позицияси аниқ ва қатъий: биз инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф соладиган, қадр-қиммати ва шаънини топтовчи ҳар қандай хатти-ҳаракатга муросасиз муносабатдамиз.

Шунинг учун ҳам мазкур масала юзасидан ўрганиш натижалари ва хулосаларимизни, хусусан, уқалаш муолажасини бажарган шахснинг тегишли рухсатнома, сертификат, ижара шартномаси, физиотерапия йўналишида диплом ва малака тоифасига эга бўлмай фаолият юритганига доир фактларни ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этамиз. Ишонамизки, тез орада ушбу ҳолат ўз ҳуқуқий баҳосини олади.

☎️ Шу ўринда, ота-оналардан тегишли лицензия, рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини, агар бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга дуч келса, дарҳол вазирликнинг 71-241-10-67 ёки 71-241-82-40 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз».
#Биласизми

❗️Хотинининг ҳомиладорлик вақтида ва бола туғилганидан кейин бир йил мобайнида эр хотинининг розилигисиз никоҳдан ажратиш тўғрисида иш қўзғатишга ҳақли эмас.

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazet
Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтеазилади

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланди.
Унда 2022-2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланди.

🟢 t.me/gulobod_tongi_gazet
АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Америка Қўшма Штатлари Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан хавотир билдириб, барча тарафларни зўравонликдан тийилиб, зиддиятларни тинч йўл билан ҳал этишга ундамоқда.

"Биз яқинларини йўқотган оилаларга таъзия билдирамиз ва жароҳатланганларга ҳамдардмиз", - дейди Нед Прайс, Давлат департаменти матбуот котиби.

"АҚШ Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширишилиши тарафдори ва давлатнинг бу борадаги ҳаракатларини қувватлаймиз. Ҳукуматни фундаментал ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя ва ҳурмат қилишга ундаймиз. Булар Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўз зиммасига олган мажбуриятлари", - дея эслатмоқда Давлат департаменти.

Қорақалпоғистондаги ҳуқуқбузарликлар, қонунбузарликлар ва зўравонликлар тўлиқ, ишончли ва шаффоф тарзда тафтиш қилиниши керак. Текширув ва тергов халқаро нормалар асосида олиб борилсин, дейилади баёнотда.

"Қўшма Штатлар азалдан Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб келади ва шу позицияда қатъий", - дейилади Давлат департаменти баёнотида.