"Gulobod tongi" gazetasi
1.31K subscribers
7.11K photos
1.91K videos
93 files
3.1K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
#Фоторепортаж

Самарқанд туманининг Конигил туризм қишлоғи

Каналга уланиш:
👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига қўшилган айрим янги йўл белгилари ҳақида

Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

Каналга уланиш:
👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
❗️Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами 58 та вагондан иборат эзгулик поездида Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатга жўнатилди.

Шу муносабат билан икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Каналга уланиш:
👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Сурхондарёда 23,5 кг наркотик мусодара қилинди.

🟢 Батафсил

Каналга уланиш:
👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
📌 30 апрель умумхалқ хайрия ҳашари

“Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида Самарқанд тумани ёшлар етакчилари томанидан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Каналга уланиш:
👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
Пенсия ва нафақаларни ошириш бўйича Президент фармони имзоланди.

🔰Фармонга кўра, 2022 йил 1 майдан пенсия ва нафақалар 12 фоизга оширилади.

Шунингдек:

🔹 энг кам пенсия оладиган 725 минг нафар аҳолининг пенсияси 14 фоизга (440 минг сўмдан 500 минг сўмга) оширилади;

🔹 9 май арафасида уруш қатнашчилари, концлагерлар маҳбуслари ва Ленинград қамалида бўлган фуқароларга 15 миллион сўмдан берилади.

Каналга уланиш:
👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
⚡️ #Расман

Рамазон ҳайити 2 май – душанба кунига тўғри келади

Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май – душанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатимизда 2022 йил 2 май куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.

3-4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

👉 @YURTIMIZDA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло Сатторов:

- Инсон ким эканини унутмаса, ожиз банда эканини билса, Аллоҳни танийди.
Самарқандда нафси ҳакалак отган банк бошлиғи пора билан қўлга тушди

Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан коррупцияга қарши курашиш доирасида олиб борилаётган кенг қамровли тадбирларга қарамай баъзи бир мансабдор шахслар ҳали хамон нафсини жиловлаш ўрнига билиб туриб тикан босмоқда. Мазкур тоифадаги манфур шахсларга эса жамиятимизда жазо муқаррар. Самарқанд вилояти ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар томонидан Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир бунинг яққол мисолидир.
Қайл этилишича, Микрокредитбанк Самарқанд филиали раҳбари 1982 й.т. Б.Ҳ., Самарқанд шаҳридаги МЧЖга 2 миллиард сўм кредит ажратиб бериш эвазига тадбиркордан 10.000 АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди. Чорасиз қолган тадбиркордан, даставвал 4.000 АҚШ доллари олади. Сўралган пулнинг
қолган 6.000 АҚШ долларини олаётган вақтда эса порахўр банк рахбари ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда, мансабдорга нисбатан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @YURTIMIZDA
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

@shmirziyoyev
❗️ОТМга кириш учун берилган имтиёзлар қайта кўриб чиқилади

Олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзларни хатловдан ўтказиб, уларни қайта кўриб чиққан ҳолда ягона ҳужжатда қатъий рўйхатини шакллантириш ҳамда ушбу имтиёзларни умумий квотага киритмаслик тўғрисидаги қоидани белгилаш режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш:
👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
🗓 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

🔹 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.


👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
#Биласизми

Турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

Шунингдек, турар жой даҳаларида қуйидагилар тақиқланади:

▫️механик транспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш;
▫️двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш;
▫️рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларининг махсус ажратилган, йўл белгилари ва (ёки) йўл чизиқлари билан белгиланган жойлардан ташқарида тўхтаб туриши.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик тадбиркорлар кенгашди
❗️“Тонировка” учун рухсатнома тўловини бекор қилиниши мумкин

"Тонировка” учун рухсатнома тўловини бекор ёки камроқ қилиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди.

Тегишли жамовий мурожаат эълон қилинди. Мурожаатда “тонировка” учун рухсатнома тўловини камайтириш, рухсатнома камида 3 ойга берилиши ва яна бир нечта таклифлар берилган.

👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
⚡️Коронавирусга қарши эмланганларга 750 минг сўмдан пул бериляптими? ССВ ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқларда юртимизда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Бу каби ахборотлар аввал ҳам кузатилган ва вазият бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз муносабатини билдирган эди.

Мазкур ҳолат бўйича вазирлик яна ойдинлик киритди.

"Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва расмий манбалар орқали тасдиқланмаган бу каби уйдирма хабарларни тарқатувчилар эндиликда интернетда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан махсус саҳифа очиб, одамларни ўз тузоғига илинтиришга интилмоқда.

Хусусан, вазирликнинг расмий веб-сайти билан бир хил дизайнда тайёрланиб, унинг асосий фонида вакцина олганларга 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилиши айтилган. Бунинг учун шахсий маълумотларни киритиш сўралган.

Юқоридаги ахборот фирибгарлик мақсадида тарқатилган бўлиб, у ҳеч қандай расмий асосга эга эмас. Шу боис вазирлик аҳолидан бу каби фейк хабарларга ишонмасликни, вакцинация жараёнлари билан боғлиқ энг тўғри маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий ssv.uz сайти ҳамда телеграмдаги https://t.me/ssvuz, https://t.me/ssvmatbuotkotibi саҳифалари орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Унутманг, бу каби ёлғон хабарларни тарқатиш тегишли тартибда жавобгарликка сабаб бўлади", - дейилган Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.

👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS
Самарқандда 13 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси яшайди. Улардан бири Аҳад Очилов ўз хотиралари билан бўлишди

“1942 йил. Жанггоҳлардан ҳар куни мудҳиш хабарлар кўпайиб бораётган бир пайтда армияга чақирув олдим. Юртнинг мард йигитлари сафида хизматга отландим. Дастлаб сафдошларим билан Ашхабоддаги танкчилар техникумида 8 ойлик тайёргарликдан сўнг танкчилар батальонида Шимолий Кавказда урушга кирдик. Кейин Украина ҳудудидаги жангларда қатнашдим.

👉 https://zarnews.uz/5jy7


👉 https://t.me/+TXN5RE8EPZo7QpPS