"Gulobod tongi" gazetasi
995 subscribers
7.58K photos
2.05K videos
93 files
3.21K links
"Gulobod tongi" gazetasi tahririyati

Telefon: (99) 122-63-55

Veb-sayt: www.gulobodtongi.uz
Telegram: @gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/gulobodgazeta
Download Telegram
Сайловга 41 кун қолди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексининг 36-моддаси.

Каналга қўшилинг: t.me/gulobod_tongi_gazetasi
🗞 “Gulobod tongi” gazetasining bugungi 34-35-soni mutolaa uchun havola qilinmoqda.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
Telegram: t.me/gulobod_tongi_gazetasi
Facebook: https://www.facebook.com/Gulobod-tongi-104143052019152
Гулобод тонги - макет А2.pdf
6.8 MB
🗞 “Gulobod tongi” gazetasining 34-35-soni PDF formatda havola qilinmoqda.

Kanalga qo‘shiling: t.me/gulobod_tongi_gazetasi
#эълон

Профилактика инспекторига масофадан туриб мурожаат юбориш ва уни кўриб чиқиш жараёнини кузатиб бориш, ИИБ билан ўзаро тезкор мулоқотни йўлга қўйиш, профилактика инспекторлари ва сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш ва бошқа функцияларни назарда тутувчи “Smart маҳалла” мобил ахборот тизими ишга туширилди.

Иловани юкланг ва ҳудудингиз ҳақида барча маълумотларга эга бўлинг..
👇👇👇
Иловани юкланг "Smart mahalla"
⚡️O‘zbekiston prezidentligiga barcha nomzodlar ro‘yxatga olindi

Markaziy saylov komissiyasi qaroriga muvofiq, shu yilning 24 oktyabr kuni bo‘lib o‘tadigan Prezidentlik saylovlarida ishtirok etadigan nomzodlar ro'yxatga olindi:

O‘zbekiston «Milliy tiklanish» demokratik partiyasidan Alisher Qodirov;

O‘zbekiston Ekologik partiyasidan Narzulla Oblomurodov.

O‘zbekiston Xalq demokratik partiyasidan Maqsuda Vorisova;

O‘zbekiston «Adolat» sosial-demokratik partiyasidan Bahrom Abduhalimov;

Tadbirkorlar va ishbilarmonlar harakati - O‘zbekiston Liberal demokratik partiyasidan Shavkat Mirziyoyev.

Kanalga qo‘shiling: t.me/gulobod_tongi_gazetasi
Yoshsaylovchi.uz elektron platformasi ishga tushdi

Bu yil O‘zbekistonda muhim siyosiy jarayon — O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovi bo‘lib o‘tadi. Bunda 6 993 924 nafar saylovchi yoshlar ishtirok etadilar. Shundan 880 155 nafari ilk marta saylovda ishtirok etadigan yoshlardir.

Yoshlarimizning siyosiy bilimi, huquqiy madaniyatini oshirish maqsadida yoshsaylovchi.uz platformasi ishga tushirildi. Ushbu platforma orqali saylov jarayoni haqida zarur ma’lumotlarni olish, saylov uchastkasini aniqlash mumkin.

Eng muhimi, yoshlarimizning saylovda to'g'ridan to'g'ri jarayonni kuzatishlari, xorijiy ekspertlar va vakillar bilan birgalikda tajriba orttirishlariga juda yaxshi imkoniyat bor. Ayniqsa, bu xorijiy tillarni bilgan yoshlarimizga zo'r tajriba maydoni bo'ladi. Buning uchun saytdan ro'yxatdan o'tgan holda saylovda volontyor yoki trener sifatida ishtirok etish imkoni yaratilgan.

Kanalga qo‘shiling: t.me/gulobod_tongi_gazetasi
30 ЧЕҲРАИ ШИНОС ДАР «ИСТИҚЛОЛНОМА»

👉 http://ovozi.uz/34592/

Kanalga qo‘shiling: t.me/gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

📝 Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш учун Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи номига ариза маҳаллага берилади.

☑️ Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчи оила аъзоларининг паспорти нусхалари ёки ID-карталари;

чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномалари ёки ID-карталари ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисида қайд варағи нусхаси;

болалари васийлик остида бўлган тақдирда, аризага васийлик ва ҳомийлик органининг қарори нусхаси;

оиланинг мавжуд чорва моллари ва паррандалари тўғрисида маълумот;

ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номидаги тижорат банки ҳисобварақларидаги маблағ қолдиқлари ва ариза берилган ойдан олдинги 3 ой мобайнида уларнинг номига ўтказилган пул ўтказмалари юзасидан маълумотларни Марказий банк томонидан “Ягона реестр” АТга тақдим этиш тўғрисида ариза.

Kanalga qo‘shiling: t.me/gulobod_tongi_gazetasi
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, академик таътил олишни истаган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилиб (агар олий таълим муассасасида бундай таълим шакллари мавжуд бўлса), уларга узлуксиз мустақил таълим олиш имконияти яратилади.

📍Lotin alifbosida o‘qing

Kanalga qo‘shiling: t.me/gulobod_tongi_gazetasi
Сайловга 38 кун қолди

Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан беш кунлик муддатда текширилади. Сайловчилар имзолари зарур сонининг камида ўн беш фоизи ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши лозим.
Текшириш учун сайловчиларнинг ҳар бир сиёсий партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаб берилган имзолари бир хил миқдорда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳридан) тенг нисбатда танлаб олинади.
Марказий сайлов комиссияси имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳини тузиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар органларининг, адлия органларининг мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилади. Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирок этади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 39-моддаси.
Forwarded from ОМЎЗГОРИ ТОҶИК (@tjmetodist_bot)
​​ҒОЛИБИ СЕ ОЗМУН

Дар арафаи ҷашни Истиқлолияти кишварамон дар зинаи вилоятии озмуни “Аз ҳама бузург, аз ҳама азиз” дар самти “Асарҳои бадеии шоиру нависандагон” устод АСАДУЛЛО ШУКУРОВ (ИСМОИЛЗОДА) барои тарҷимаи китоби шоири маъруф, Қаҳрамони Ӯзбекистон Эркин Воҳидов “Ҳангомаҳои Донишдеҳ” (Донишқишлоқ ҳангомалари”) ва китоби шеърии худ “Бодбараки хаёл” ҷои муносибро ишғол намуда, ба зинаи ҷумҳуриявӣ роҳхат гирифта буд. Дирӯз зинаи ҷумҳуриявии озмун, ки дар худ ғояи некӯи “Дар Ӯзбекистони нав озодона ва фаровон зиндагӣ кунем!”-ро ифода кардааст, ҷамъбаст гардид. Дар зинаи ҷумҳуриявӣ шоири шинохта, тарҷумон Асадулло ШУКУРОВ дар самти “Асарҳои бадеии шоиру нависандагон” дар қатори ғолибон ҷой гирифт ва сазовори эҳтирому эътироф ва тӯҳфаҳои хотиравӣ гардид.

Ҳаминро бояд таъкид намоем, ки дар арафаи ҷашни 30-солагии Истиқлолияти кишвар устод Асадулло Шукуров бо нишони “30-солагии Истиқлолияти Ӯзбекистон” сазовор гардид. Ғайр аз ин дар озмуни ҷумҳуриявии “Барои Ватан зиндагӣ намоем” (“Ватан учун яшайлик”), ки ҳар сол аз ҷониби Иттифоқи нависандагони Ӯзбекистон байни эҷодкорон баргузор мешавад ҷоизадор гардидани устод Асадуллоҳ дирӯз эълон шуд.

Устодро бо ин комёбиҳои пай дар пай муборакбод менамоем.

Асалой САРХАТЗОДА,
донишҷӯйи ДДС
.

@TJMETODIST
Ба канал ҳамроҳ шавед:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAFKRhsLhJTrMnGPb4g
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙Жума ўгитлари:
Гўзал хулқ - жаннатга элтувчи омил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови: 100 саволга 100 жавоб
❗️ 15 октябр – мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни

Солиқ кодексининг 423, 440-моддаларига асосан жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати ҳисобот йилнинг 15 октябрига қадар этиб белгиланган.

Солиқларни ўз вақтида тўламаслик, солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратиш мақсадида судга ариза билан мурожаат этилишига ҳамда суд ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг

эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига таъқиқ қўйилиши;
Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам қарздордан (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима ва бошқа тўловлар) ундирилади.

Ҳурматли солиқ тўловчилар мол-мулк ва ер солиқларини 2021 йил 15 октябрга қадар тўлашни унутманг!

Каналга қўшилинг: t.me/gulobod_tongi_gazetasi