GSM GURUS F.A.Q
2.02K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
2GIS - аниқ хариталар, маълумотнома ва навигатор.

Хозирча Тошкент шахрида 2GIS гео-хизмати ишга туширилган - шаҳарнинг уч ўлчамли харитаси автоулов навигатори ва ташкилотлар маълумотномасини ўзига мужассамлаштирган ушбу дастур Android фойдаланувчилари учун ас қотиб қолиши мумкин.

Харитада 217 мингдан ортиқ бино мавжуд, ва маълумотномада 35 минг ташкилот ҳақида маълумот, уларнинг иш жадвали, алоқалар ва хизматларни тўлаш усуллари кўрсатилган.

37 мингта кўп қаватли уйларнинг кириш жойлари тўғрисида маълумотлар тўпланган. Бу шуни англатадики, квартиранинг рақами бўйича қайси подъездга киришни хам аниқлаб олишингиз мумкин.

Илова кафе ва ресторанларда ўртача ҳисобни билиши, энг яқин дорихонани кўрсатиши, жамоат транспортида ёки автомашинада маршрут тузиши, мобил иловасида эса навигаторни ишга тушириши мумкин.
#APK
👍1
Telegram учун фойдали ботлар.

Telegram бот бу - хабарларни автоматик равишда қайта ишлаш ва юбориш учун яратилган махсус аккаунтлар, кўпинча хизматларга қўшилиш учун ишлатилади.

- Яндекс Таржимони (ўзбек тили хам бор): @YTranslateBot
- Ижтимоий тармоқлардан (Instagram, YouTube,, Facebook)видео кўчириб олиш: @izibot
- YouTube дан видео қидириш: @youtube

- Google Play мавжуд бўлмаган қурилмалар ёки бошқа сабаблар билан Play маркетдан керакли илова ва ўйинларни кўчира олмасангиз, унда ушбу бот Сизга ёрдам беради: @apkdl_bot
- Microsoft Office (doc, xls, ppt) документларини бошқа форматга ўгириб бериш: @DocumentConversionBot
- Расмларингиздан табриклаш карталарини яратиш: @HB2Ubot
- Telegram да калит сўзлар бўйича каналларни, гуруҳларни ва бошқа ботларни излаш: @TGHUBot
- MP3 файллар муҳаррири: @mp3EditBot
- Жуда кўплаб стикерлар: @LikeStickerBot
- Жўнатган фотосуратлардан стикер ясайди: @StickyAIBot

- Инстаграм профилидаги барча фотосуратларнинг архивини яратади ва унга юклаб олиш учун GoogleDrive да ҳавола (ссылка) беради : @instalootbot
- Фотосурат бўйича ёшни аниқлаш: @facevision_bot

Telegram ботлар ҳақида каналда ёзилган хабарларимиз:
https://t.me/gsmgurus_FAQ/308
https://t.me/gsmgurus_FAQ/50
#Telegram #Бот #Телеграм
👍2
Афсона: Экран сиғими (разрешение) қанчалик юқори бўлса, тасвир хам шунча зўр бўлади.

Хақиқат: Смартфонлар тобора катталашиб бормоқда ва ҳар бир ишлаб чиқарувчи экранда иложи борича кўпроқ пиксел қўйишни хоҳлайди. Кўпгина фойдаланувчилар ушбу жараённи қабул қилишдан мамнун, аммо беҳуда. Зичлиги 300 дан юқори бўлган пикселларни инсон кўзи зўрға кўради ва 400 пикселдан юқори қийматдан ошиб кетадиган барча қийматлар маркетингдан (реклама) бошқа нарса эмас. Бундан ташқари, бундай катта пикселлар сонига эга экранлар процессорга катта юк (нагрузка) бўлади ва умуман ишлашга таъсир қилади.
#ҳақиқат #афсона
Афсона: Оператив (тезкор) хотира қанча кўп бўлса, смартфон шунча тезроқ ишлайди

Хақиқат: Бу афсона фақат қисман ҳақиқатдир. Кўпроқ оператив хотира 3D графика ўйинлар ва видеони қайта ишлаш дастурлари учун талаб қилинади. 6 ва 8 Гб тезкор хотирага эга смартфонлар, шубҳасиз, унумлироқ кўринади ва баъзилар буни "захира" зарар қилмайди деб тушунишади. Аммо Сизнинг смартфонингизда асосий дастурлар интернет, ижтимоий тармоқлар ва "енгил" ўйинлар бўлса 4 Гб оператив хотира хам етиб ортади. Каналимизда олдин ёзганимиздек тизим керак бўлганда ишлатилмаётган дастурларни "ёпиб", тезкор хотирани бўшатиш имкониятига эга.

Бошқа маълумотларни #ҳақиқат #афсона хештеглари орқали билиб олинг.
​​Xiaomi смартфонларидаги "Хавфсизлик" иловаси.

Ҳар бир смартфон унинг ишлашига таъсир қилиши мумкин бўлган вируслар, носоз дастурлар, файллар ва бошқа хавфли таҳдидлардан ҳимоя қилишни талаб қилади. Xiaomi смартфонларида ушбу вазифани бажариш учун "Хавфсизлик" иловаси ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган.

Смартфонингизнинг "ҳимоячиси" билан батафсил танишишни таклиф қиламан:

"Хавфсизлик" дастурига ўтамиз:
Олдимизда дастурнинг асосий ойнаси жойлашган бўлиб, унда оптималлаштиришнинг олтита асосий воситалари мавжуд: "Тозаловчи", "Антивирус", "Батарея", "Трафик", "Блокланганлар рўйхати", "Иловалар бошқаруви".

Энг юқорида тўлиқ тизимни комплекс оптималлаштир сканери мавжуд бўлиб, смартфонингиз тез ишлаши учун керак бўладиган тавсияларни беради. Доира ичидаги сонлар эса фоиз хисобида смартфон қай даражада тез ва бенуқсон ишлаши созланганлиги ҳақида маълумот.

- "Тозаловчи" қурилма хотирасини сканерлаш учун мўлжалланган. У автоматик равишда кеш файлларини, эскирган ва тезкор хотирадаги ортиқча файлларни аниқлайди ва ўчиришни таклиф қилади ва шу билан жойни бўшатади.
Бундан ташқари, ойнанинг ўнг томон тепа қисмида "чуқур тозалаш" режими мавжуд, у қурилманинг ички хотирасини сканерлайди ва қайтарилган (дубликатлар) фотосуратларни, ишлатилмаган иловалар, "оғир" файлларни аниқлайди ва уларни ўчиришни таклиф қилади. Ушбу режимдан фойдаланишни эхтиёткорлик билан амалга оширинг.

- Aнтивирус модули зарарли файллар ва таҳдидларни текшириш учун бутун қурилмани текширади. Созламаларда сиз истисноларни ўрнатишингиз, керакли имзони танлашингиз ва янгиланишларни текширишингиз мумкин.

- "Батарея" батареянинг ҳолатини кузатишга имкон беради. Қувватни тежаш учун керакли тавсияларни "Оптималлаштириш" тугмасини босиб кўриб чиқишингиз мумкин.
"Ухлаш" режимида турган иловалар рўйхатини бошқариш имконияти хам айнан шу менюда. Эътибор беринг Telegram, Imo каби иловаларнинг билдиришномалари келмай қолганда, ухлаш режимидан чиқариш муаммони ҳал қилади.
"Ўчириш ёқиш таймери" смартфонни тунги вақтда тўлиқ ўчириб, керакли соатда ёқиш имконини беради. Айнан шу имконият Xiaomi ва Huawei смартфонларида мавжуд бўлиб, Samsung Galaxy смартфонларида қўлланилмаган.

- "Трафик" менюси сизга ойига сарфланган трафик миқдорини кузатиш, сизнинг тариф режангизга мувофиқ чегарани белгилаш имконини беради. Aгар кўрсатилган чегара яқин бўлса, дастур бу ҳақда хабар беради.
Шунингдек ушбу меню маълум бир иловаларга Интернетга уланишни Wi-Fi ёки мобил интернет орқали танлаш, фон режимида чекловлар ўрнатиш имконини беради.

- "Блокланганлар рўйхати" бўлими икки хонали ёрлиқдан иборат:
СМС - хабарлар ҳақида (масалан, спам ёки реклама).
Қўнғироқлар - маълум бир кириш қўнғироқларини блокировка қилиш имконияти.

- "Иловалар" бўлими 4 пунктни ўз ичига олади:
"Ўчириш" - дастурларни ўчиришга имкон беради;
"Иккиланган иловалар" - дастурнинг тўлиқ ҳуқуқли клонини яратади (масалан 2та Instagram ёки Facebook);
"Рухсатлар" - иловаларга турли модуллардан фойдаланишга рухсат беради;
"Ҳолат бўйича саралаш" - бу дастурларни ўрганиб чиқиш ва созлаш имконини беради. (Масалан қанча жой эгаллагани, ишлатиш частотаси, ўрнатилган вақти)

Яна бир асосий қадамлардан бири "Хавфсизлик" иловасининг асосий ойнаси тепа ўнг қисмида жойлашган Созламалари билан танишиб чиқинг. Сизга тушунарсиз созламалар бўлса гуруҳимизга мурожаат қилинг.

Ушбу илованинг қўшимча имкониятлари(ўйин тезлигини ошириш, иккинчи жой) ҳақида кейинги хабаримизда ўқинг.
#Xiaomi #Redmi #MI
Мобил интернетдан нисбатан арзонроқ фойдаланиш. (Мобил операторлар бонус ва акциялари)

Мобил операторлар акция ва бонусларидан фойдаланиш, интернет харажатларини анча камайтириши мумкин. Қуйидаги ўзим билган акцияларни келтириб ўтаман, қўшимча қилмоқчи бўлганлар фикрларини "комментарии" шаклида ёзиб қолдиришлари мумкин.

Beeline мобил оператори бошқа операторлар билан солиштирганда акция ва бонусларга бой.

- "Қадамлар учун Гиглар" акцияси - Кунига 10 000 тадан қадам босиб ўтилганда, Сизга 100 МБ Бонусли интернет-трафик тақдим этилади.
- "Дақиқаларни мегабайтга алмаштириш ва аксинча!" https://beeline.uz/uz/events/actions/obmen_minut_na_megabaiti_i_naoborot.html
- Интерет пакетлар нархи ўртача (1500 МБ, 31 575 сўм). https://beeline.uz/uz/products/internet-paketi
- Интернетдан катта ҳажмдаги файлларни кўчирмоқчи бўлганларга тунги интернет "Do It!" хизмати мавжуд (бошқа операторлар каби чеклаш йўқ 12 630 сўм/кун) . https://beeline.uz/uz/products/services/do-it.html
- Кўплаб тариф режаларида Facebook, Odnoklassniki, Telegram, WhatsApp и Viber каби иловалар учун алохида бонуслар мавжуд.

Ucell мобил операторида хам йиллар давомида амал қилиб келаётган бонуслар мавжуд.
- "4Gни синаб кўр" Aтиги 42.1 сўм эвазига 5000 МБ. http://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/try_4g
- "Интернет-ўтказма" Интернет-трафикни дўстингиз билан баҳам кўринг! http://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/internet_transfer
- Интерет пакетлар нархи ўртача (1000 МБ, 24 900 сўм, 2000 МБ, 40 900 сўм). http://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/monthly_packages
- Интернетдан катта ҳажмдаги файлларни кўчирмоқчи бўлганларга "Тунги Интернет" хизмати мавжуд (7 990 сўм/кун). http://ucell.uz/uz/subscribers/internet/inet_services/night_internet

UMS мобил операторида деярли бонуслар учратмадим.
- Интерет пакетлар нархи ўртача (1000 МБ, 22 000 сўм, 2000 МБ, 33 000 сўм).
https://ums.uz/uz/internet/mobile_internet/9837/
- Интернетдан катта ҳажмдаги файлларни кўчирмоқчи бўлганларга тунги интернет "Тунги DRIVE" хизмати мавжуд (бошқа операторлар каби чеклаш йўқ 12 000 сўм/кун). https://ums.uz/uz/internet/mobile_internet/10281/

Uzmobile мобил операторида деярли бонуслар учратмадим.
- Интерет пакетлар бошқа операторларга нисбатан арзон (1 500 МБ, 15 000 сўм). Лекин интернет тезлиги худудга ва вақтга қараб ўзгариб туради. https://uztelecom.uz/uz/jismoniy-shaxslarga/mobil-aloqa/gsm-2/paketlar/internet-paketlar-3
- Интернетдан катта ҳажмдаги файлларни кўчирмоқчи бўлганларга "Тунги интернет" хизмати мавжуд. (12 000 МБ, 6 300 сўм/кун). https://uztelecom.uz/uz/jismoniy-shaxslarga/mobil-aloqa/gsm-2/xizmatlar/tungi-internet-4

Эътибор беринг сотиб олинган интернет муддати ҳақида маълумот йўқ. Масалан пакетда 4 Гб трафик бор, лекин муддати бугун тугади (Сизга бу ҳақида хабар берилмайди) ва асосий ҳисобингиздан барча маблағингиз интернет учун сарфланади. (Ушбу оператордан ўзим фойдаланаман.)

Бошқа мобил операторларда интернет пакетлари муддати ҳақида СМС хабар бериладими? "Комментарии" шаклида ёзиб қолдиринг.
#бонус #акция #оператор #ucell #beeline #uzmobile #ums
​​Xiaomi смартфонларидаги "Хавфсизлик" иловаси қўшимча имкониятлари.

"Хавфсизлик" иловасининг асосий имкониятлари ҳақида яқинда ёзган эдик ва ушбу илова ойнасининг пастки қисмида қуйидаги қўшимча имкониятларни топишингиз мумкин.

- "Ўйин тезлигини ошириш" имконияти бошқа смартфон ишлаб чиқарувчиларида хам мавжуд. Samsung да "Game Launcher" , Huawei AppAssistant деб номланади.

Смартфонингиздаги ўйинларни ушбу рўйхатга қўшишдан олдин, созламалар пунктини ўрганиб чиқинг. Масалан:
"Тезлик устунлиги" - Ўйнаб турган ўйинларга кўпроқ тезкор хотира ва процессор ресурсларини ажратиш.
Ўйин вақтида "Динамик орқали жавоб бериш" ва "Тугмалар ва ишораларни чеклаш" созламалари мавжуд.

- "Илова қулфи" - смарфтонингизда ўрнатилган барча иловаларни Чизма, PIN код ва Парол, Бармоқ изи орқали қулфлаш имконияти. Бу пунктда хам Созламалар пунктини ўрганиб чиқинг. Масалан:
"Билдиришнома маълумотини яшириш" - Парол ўрнатилган иловалар билдиришномаларини (Уведомления) кўрсатмаслик.
"Яширин иловалар" - Иловаларни яширин папкага кўчириш ва уларнинг бош экрандаги ёрлиқларни олиб ташлаш. Яширин папкага эса иккита бармоғ ишораси орқали кирилади.

Паролни эсдан чиқарсангиз Mi хисоби (аккаунт)орқали қайтариб олиш мумкин.

- "Иккиланган иловалар" - бошқа ҳисоб билан ишлатиб бўладиган нусхаланган иловалардир. Масалан иккита Facebok, Instagram ёки банк иловалари. Telegram да ушбу имконият илованинг ўзида мавжуд.

- "Иккинчи жой" - Битта смартфонда иккита фойдаланувчи ёки маълумотларни яшириш. Бу ҳақида каналимизда тўлиқ маълумот бор.

#Xiaomi #Redmi #MI
Каналимизда қўшимча мавзу танлашга қарор қилдик.

Кўпчилигимиз фойдаланадиган иловалар (программалар) кундан-кун янгиланиб қўшимча имкониятлар билан тўлдириб борилмоқда.

Янги танланган мавзуда айнан шу имкониятлар ва улардан фойдаланиш маслахатлари хам ёзиб борилади.
Маълумотлар #иловаянгилик хештеги орқали бериб борилади.
​​Android учун Instagram иловаси қоронғу интерфейс мавзусига (тема) эга бўлди.

Ҳеч қандай олдиндан эълон ёки рекламасиз, Instagram иловаси Android тизимида қоронғу мавзусини (тема) қўллаб қувватлашни бошлади.

Яхши хабар шундаки, Instagram даги қоронғу мавзу нафақат Google Android 10 операцион тизимининг сўнгги версиясига эга қурилмаларга (хабарингиз бўлса керак айнан Android 10 бутун тизим учун қора мавзуни қўллаб қувватлайди), балким Android 9 Pie тизими учун хам амал қилади.

Instagram да қоронғу мавзуни фаоллаштириш учун сиз смартфонингизнинг тизим созламалари менюсидаги тунги режимни ёки қоронғи мавзуни ёқишингиз керак.

Янгилик дунёнинг турли минтақаларида турли ишлаб чиқарувчиларнинг қурилмаларида Instagram нинг сўнгги синов версиясида (114.0.0.0.24 alpha) пайдо бўлди, уни қуйидаги ҳаволадан юклаб олишингиз мумкин.

Сиз Android учун Instagram ни Google Play Маркет ушбу саҳифасидан юклаб олишингиз мумкин.

Instagram 114.0.0.0.24 alpha иловасини юклаб олувчи APK ни шу ердан юклаб олинг.

P.S Қоронғу интерфейс мавзуси (тема) Super Amoled технологияси ишлатилган экранларда (асосан Samsung Galaxy смартфонлари) батарея қувватини анчага тежаши ҳақида каналимизда ёзган эдик.
#иловаянгилик
Forwarded from Murod
Always On Display: бу нима ва у қандай ишлайди?

Турли статистик маълумотларга кўра, замонавий смартфон эгаси кунига ўнлаб, билдиришномаларни текширади! Кўпинча ҳозирги вақтни билиш учун. Бу батарея зарядига хам кам миқдорда таъсир қилади ва ҳар сафар тугмачаларни босиш ҳар доим ҳам қулай эмас. Ушбу амални соддалаштириш учун Always On Display функцияси (қисқартирилган AOD) ихтиро қилинган. Ким уни ихтиро қилган? Aйтиш қийин, чунки бир кунда ушбу функцияни LG G5 ва Samsung Galaxy S7/S7 Edge смартфонларида намойиш этилган.

Бу нима?
Always On Display имконияти дисплей ўзи ўчирилган ҳолатда керакли маълумотларни экранга чиқаришга имкон беради ва шу билан батарея қувватини сезиларли даражада тежайди.

Aниқ нима кўрсатилади? Масалан, Samsung да, бу вақт, сана, батарея даражаси, хабарлар ёки қўнғироқлар ҳақидаги билдиришномалар ва ҳатто қўшиқнинг номи (трекларни ўзгартиришингиз мумкин).

Samsung охирги модел смартфонларида (A40) ушбу иловани ўрнатмаган ва шунинг учун гуруҳда алохида файл сифатида жойлаштирдим.
Xiaomi смартфонлари ва компания ҳақида шахсий фикрим.

Айнан шу компания смартфонлари тўғрисидаги қатор мақолалардан сўнг, ҳар доимгидек ўз шахсий фикримни келтириб ўтаман, каналимиз доимий ўқувчилари Samsung компанияси ҳақида ёзганларимни хам эслашса керак.

Xiaomi етарлича ёш компания бўлиб, 2010 йилда асос солинган ва бугунги кунда смартфон ишлаб чиқаришда дунёда олтинчи ва Хитойда тўртинчи ўринни эгаллаган.

"Хитойча Apple" деб Xiaomi ни бекорга айтишмаган, сабаби компаниянинг биринчи махсулоти хам Apple iOS кўринишидаги Android смартфонлар (Samsung Galaxy, HTC) учун прошивкалар бўлган.

Бугунги кунда компания кўпчилигимизга маълум бўлган смартфонлар, фитнес-билагузуклар (браслет), наушниклар ишлаб чиқаришдан ташқари қуёшдан сақлайдиган кўзойнаклар, кепкалар, ёстиқлар, стаканлар, филтрлар, сумкалар ва соябон каби оддий маҳсулотларни хам ишлаб чиқаради.

Компания смартфонларининг машхур бўлишига асосий сабабларидан бир нечтаси: Дунёнинг энг катта "бозорлари" Хитой ва Ҳиндистон давлатларида сотилиши, махсулот нархларининг нисбатан арзонлиги ва фойдаланувчи учун керак бўладиган барча имкониятларни смартфонларида мужассамлаштирганлиги.

Смартфонлар арзонлигининг сабаблари:

- Xiaomi компанияси вице-президент ва директори ўзи тан олганидек "Компания смартфонларнинг аппарат қисмидан деярли хеч қанча фойда топмайди". Фойданинг асосий қисми смартфонларда реклама кўрсатиш хисобидан.

- Бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилардек рекламага катта маблағ сарфланмайди. Асосий рекламани фойдаланувчиларнинг ўзи махсулотни овоза қилиши (сарафанное радио) орқали амалга оширишади. Бу реклама тури Xiaomi учун анча қўл келди ва Ўзбекистонда ҳам "Redmi, Mi аппаратлар зўр экан" деган овозалар билан бозорнинг анча қисмини эгаллай олди. Эътибор берган бўлсангиз, Ўзбекистонда ушбу компаниянинг расмий сотув ва сервис марказлари мавжуд эмас ва оммавий ахборот воситаларида ҳам реклама қилинмайди.

- Бошқа смарфтон ишлаб чиқарувчилари сингари ўз шахсий заводларида эмас, балким хамкор компания заводлари хизматларидан фойдаланиши. Бунинг салбий томони бир хил модел смартфонда хар хил сифатдаги экран ва бошқа эҳтиёт қисмлари билан жихозланишига сабаб бўлади.

- Компания ривожланиш даврида, бошқа номи чиққан смартфон ишлаб чиқарувчи махсулотларидан "нусха" олишни эплай олганлиги. "Хитойча Apple" лақабини эсланг.
Тўғриси биз фойдаланувчиларга нима фарқи бор, қайси компания нимани биринчи ўйлаб топганлигини ва ушбу ихтиро учун катта маблағ сарфлаганини. Барчаси рисоладагидек ишласа бўлдида?!

Юқорида келтириб ўтилган маълумотлардан Xiaomi смартфонларининг афзалликлари ва камчиликларини англаб олиш қийин эмас.

Камчиликлар рўйхатига смартфонлар моделларининг номланиши чалкашликни хам айтиб ўтиш лозим. Харид қилишда Mi Mix, Mi Max, POCOPHONE ва бошқа сериялар нимаси билан фарқи борлигини ўрганиб чиқмасангиз, адашиб хам кетишингиз турган гап.

Афзалликлар рўйхатига эса айнан шу компания сабабли бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилар хам нархларни анча туширишгани, хамёнбоп ва турли хил махсулотларни тақдим қилаётганини қўшиб қўйишимиз мумкин.
#Xiaomi #Redmi #MI
​​Instagram Threads - "яқин дўстлар" учун гуруҳ суҳбатлари ва статуслар орқали мулоқот қилиш мессенджери.

Instagram ўз ижтимоий тармоғи доирасида Threads янги иловасини расман тақдим қилди. Бу Instagram даги "'энг яхши дўстлар" статуси билан фойдаланувчиларни боғлаш учун тўлиқ хизмат.

Илова учта қисмдан иборат, биринчиси - камера. Расм ёки видео яратинг ва дарҳол дўстларингизга юборинг.
Иккинчи қисм - асосий қисм - мессенджер. Ўз имкониятлари билан у тўғридан-тўғри Instagram ни такрорлайди, шунингдек, 20 та одамга гуруҳ суҳбатларини яратишга имкон беради.
Охирги қисм - бу статуслар. Ушбу бўлимда сиз эмодзи ва статус учун тайёр ибораларни танлашингиз мумкин, улар Threads даги барча дўстлар учун кўринадиган бўлади ва бир неча соат ичида йўқолади. Бунга қўшимча равишда "автоматик ҳолат" ни ўрнатиш мумкин: у кун давомида янгиланади, манзилингизни кўрсатади, масалан, "йўлда", "ишда" ёки "уйда". Ва қоронғи мавзу бор!

Threads иловасини Google Play дан юклаб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.instagram.threadsapp
#иловаянгилик
​​Opera Mini иловаси янги версияси Wi-Fi орқали қурилмалар ўртасида файлларни тўғридан-тўғри алмашиш имкониятига эга бўлди.

Файлларни қурилмалар ўртасида узатиш баъзан қийин ва секин бўлиши мумкинлигини барчамиз яхши биламиз. Яхшиямки, ушбу вазифани енгиллаштирадиган бир қатор иловалар мавжуд (SHAREit), улар орасида Opera Mini ҳам мавжуд.
Ушбу илова ўз фойдаланувчиларига файлларни офлайн режимда алмашиш имкониятини тақдим этадиган биринчи йирик веб-браузер бўлди. Бу шуни англатадики, сиз ундан бошқа қурилмаларга фотосуратлар, видео ва аудио файлларни юбориш ва улардан олиш учун фойдаланишингиз мумкин, ҳатто Интернетга уланмаган бўлсангиз ҳам.

Opera Mini буни Wi-Fi орқали иккита қурилма ўртасида тўғридан-тўғри уланиши орқали амалга оширади. Бундай ҳолда, файллар Bluetooth орқали алмашиш ҳолатларига қараганда 200 марта тезроқ узатилади.

Opera Mini орқали файлларни алмашиш жуда осон: браузер созламаларига ўтинг ва файлларни алмашиш (обмен файлами) қисмини топинг. Кейин файлларни браузер орқали алмашиш учун "Юбориш" (Отправить) тугмасини босинг ёки бошқа фойдаланувчи ёки қурилмадан файлни олиш керак бўлса, "Қабул қилиш" (Получить) ни танланг.

Бундай ҳолда, сиз иккита смартфонингиз ўртасида алоқа ўрнатиш учун бошқа қурилма сканерлаши керак бўлган QR кодини оласиз.

Тўғридан-тўғри маълумотлар алмашинуви Opera Mini ни юклаб олиш менежери билан ҳам ишлайди. Шунинг учун, агар сиз илгари юклаб олган файлларингиз бўлса, уларни осонгина топиб, уларни баҳам кўришни хоҳлаган одамларга юборишингиз мумкин.

Opera Mini иловасини Google Play дан юклаб олишингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.opera.mini.native
#иловаянгилик
​​Бизнинг назаримизда энг яхши "Расм муҳаррирлари" (Photoshop)

• PicsArt - Фото ва видео муҳаррири, коллаж яратувчиси.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.picsart.studio

• PixelLab - Матнни 3D форматида яратинг, стикерлар ва бошқалар.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.imaginstudio.imagetools.pixellab

• LightX - Бу мобил фотосурат муҳаррири, унда ҳамма нарса мавжуд.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.lightx&hl=ru

• PhotoEditor - Фотосуратларни юқори сифатли қайта ишлаш дастури.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.iudesk.android.photo.editor

• Snapseed - Бу Google томонидан ишлаб чиқилган тўлиқ профессионал фото муҳаррир.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.niksoftware.snapseed

• Toolwiz Photos - Қурилмадаги расмларни таҳрирлаш учун функционал восита.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.btows.photo&hl=ru

• TouchRetouch - Фотосуратларингиздан кераксиз нарсаларни олиб ташланг!
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.advasoft.touchretouch

• Background eraser - Тасвирларда шаффоф фонни яратиш дастури.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.handycloset.android.eraser#

• Cut+Mix Studio - Бир расмнинг бир қисмини бошқасига кесиб олинг.
https://play.google.com/store/apps/details?id=pictriev.cutout&hl=ru#

• Adobe Lightroom - Кучли ва тушунарли бепул фото муҳаррири.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.adobe.lrmobile
#APK
Фильтр синего света (Кўк ранг филтри) | Кўзни ҳимоя қилиш
https://play.google.com/store/apps/details?id=jp.ne.hardyinfinity.bluelightfilter.free

"Кўк ранг филтри" ҳақида каналимизда бир неча марта эслаб ўтганмиз ва бугунги хабаримизда кўрсатилган илова орқали ушбу имкониятдан барча смартфонларда фойдаланиш мумкин бўлади.

Экран учун филтр - кўзнинг зўриқишини камайтиради.

Смартфон ёки планшетдан келган кўк чироқ кўзни чарчатади ва ухлашни қийинлаштиради.
Ушбу илова кўк чироқни камайтириш учун рангли экранни созлайди ва кўзнинг зўриқишини камайтиради ва ухлаш вақтида кўзнинг дам олишини таъминлайди.

Нима қилиш керак - дастурни бир марта ишга тушириш!
Созламаларни ўзгартириш учун фақат ёқиш ёки ўчириш керак.
Илова созламалари ёрдамида филтрнинг шаффофлигини созлашингиз мумкин.
Бундан ташқари, рангни танлашингиз мумкин.
Илова автоматик равишда ишга туширилиши мумкин.
Сиз 5 та рангли филтрлардан бирини танлашингиз мумкин.
#APK
​​UzMobile мобил операторида интернет ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифати жуда паст.

Айниқса кеча 23.10.2019 ҳеч қандай огохлантиришсиз кўп интернет сайтлар очмай қолди. Бошқа мобил операторларда муаммосиз ишлагани, муаммо айнан UzMobile операторида бўлганидан далолат.

Оператор қўллаб қувватлаш хизмати рақамига (1099), 9-10 марта қўнғироқ қилиб 90-навбатда туриб ҳам боғланиб бўлмади.
UzMobile интернет хизматида муаммо борлиги ҳақида на расмий сайтида ёзди, на СМС орқали хабар берди.

UzMobile мобил оператори биринчилардан бўлиб трафик нархларини арзонлаштирди (масалан 12 000 МБ, 50 000 сўм). Лекин интернет сифати ва тезлиги ҳисобидан нархлар арзонлашганига бугун гувоҳ бўлиб турибмиз.
#UzMobile
Бугунги кунда смартфонларда мобил интернет сифати, овозли алоқадан хам муҳимроқ деб ўйлайсизми?
Anonymous Poll
85%
Ҳа
15%
Йўқ
Қайси мобил оператор интернет хизмати бошқаларига нисбатан сифатлироқ деб ўйлайсиз?
Anonymous Poll
26%
Beeline
14%
Ucell
11%
UMS
27%
UzMobile
1%
Perfectum
19%
Деярли барчаси бир хил ёмон
1%
Деярли барчаси бир хил яхши
Бизнинг назаримизда энг яхши Браузерлар (Web browser)

Браузер (Инглизча: Web browser дан) — қидириш, веб-сайтларни кўриб чиқиш (асосан WWWдан), улар билан ишлаш, киритиш ва бир саҳифадан иккинчисига ўтиш учун мўлжалланган программа таъминоти.
https://uz.wikipedia.org/wiki/Brauzer

• Google Chrome - Бу қулай, тезкор ва хавфсиз браузер. У махсус Android учун яратилган. Chrome да сиз ўзингизга мослаштирилган янгиликларга, севимли сайтларингизга тезкор киришингиз, таркибни юклаб олишингиз, шунингдек, ўрнатилган Google Қидирув ва Google Таржимонга киришингиз мумкин.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.android.chrome

• Opera - ўрнатилган реклама блокировкаси ва трафикни тежаш режимига эга Android қурилмангиз учун тез ва хавфсиз браузер.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.opera.browser

• Samsung Internet - Samsung дан веб-саҳифаларни ва сайтларни кўриб чиқиш учун Интернет-браузер.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.sec.android.app.sbrowser&hl=en-US

• Яндекс.Браузер - Yandex компанияси томонидан тақдим этилган хавфсиз, тезкор ва овозли қидирув имкониятига эга браузер.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.yandex.browser

• Microsoft Edge - Бу тезкор ва хавфсиз веб-браузер бўлиб, у Android телефонингиздан Windows 10 қурилмангизга доимий навигацияни таъминлайди.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.microsoft.emmx

• Vivaldi - Android учун Vivaldi Beta браузери ноёб хусусиятларга эга, шунингдек пароллар, эслатмалар ва бошқаларни синхронлаштиришни ўз ичига олади.
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.vivaldi.browser
#APK
👍2
Гимнастика для глаз - Зрение+ (Кўзлар учун гимнастика)
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.eyeexamtest.eyecareplus&hl=ru

Кўз соғлиғига оид энг яхши илова.

Таъриф:
Кўзни яхшилаш ва муаммоларни олдини олиш учун кундалик визуал терапия машғулотлари шаклида кўзлар ва кўз машқлари учун мослаштирилган гимнастика қўлланмаси. Кўзни бепул текшириш сизнинг кўриш муаммоларингизни аниқлашга ёрдам беради ва кўриш қобилиятини назорат қилади. Кўз саломатлиги ва визуал касалликлар тўғрисида маълумот "Зрение+" га энг яхши машқларни танлашга имкон беради.

- кўриш қобилиятини текшириш учун 12 та тестдан фойдаланинг
- кўриш қобилиятини яхшилаш ва 50 дан ортиқ (!) кўз машқлари билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш
- Кўриш ҳақида кўпроқ маълумот олинг ва агар шубҳангиз бўлса, Интернетда шифокорга савол беринг.
#APK