GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Смартфонда бир хил вазифани бажарадиган икки ва ундан ортиқ программа ўрнатилганда, (масалан рингтон танланганда, файл менеджер орқали APK файллар ўрнатганда) система қайси программа орқали вазифани бажаришни сўрайди.

Шу холатда доимий "всегда" кнопкасини танлаб нотўғри программани танласангиз, яна ўз холатига қайтариш 2 усули:
1. Настройки => Стандартные приложения => Сбросить значения по умолчанию пунктидан СТЕРЕТЬ кнопкаси танланади (масалан рингтон танланганда ES Проводник программаси очилса, шу программа стереть қилинади.)
2. Настройки => Диспетчер приложений =>Программа номи => Сбросить значения по умолчанию.
GSM GURUS F.A.Q
Қисқа номерларга СМС жўнатмоқчи бўлганизда (масалан мобил оператор, ёки банк хизматлари) шошилиб "запретить" кнопкасини танласангиз, телефон шу холатни эслаб қолади. Кейинги бошқа юборилган СМС хабарлар хам жўнатилмайди. Ечими телефонда Настройка => Приложения=>…
Юқоридаги хабаримизга қўшимча. Android 5.1 модел смартфонларда қисқа рақамларга СМС лар кетмай қолганда.

Настройки => Диспетчер приложений => учта нуқта (тепада ўнгда) => Показать системные приложения => Служба обмена сообщения => Отправить Premium SMS => Запросить
Смартфонда клавиатура энг асосий вазифани бажаради. Кўпчилик эътибор бермасдан смартфоннинг ўзида ўрнатилган клавиатура программасининг имкониятларини етарли деб ўйлаши мумкин.

Лекин Мен Сизга тавсия қиладиган Gboard – Google Клавиатура имкониятларига эътибор бериб кўринг:
- Сўзларни тез ёзиш учун, харфлардан бармоғни узмасдан ёзиш
- Матн ёзиш имконияти бўлмаганда, овоз билан ёзиш
- Матнни қўлда ёзиш орқали киритиш
- Клавиатурани тарк этмасдан Google да қидириш
- Смайлик ва GIF анимацияларни қидириб топиш ва сухбатдошга жўнатиш
- Барча тилларда (ўзбек ва o'zbek) сўзни олдиндан таклиф қилиш ва тузатиш имконияти
- Google таржимон функцияси клавиатуранинг ўзига бириктирилган
- Хар хил темалар ўрнатиш имкоияти
ва бошқа жуда кўплаб имкониятлар

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.inputmethod.latin
Имкониятлари видеода: https://youtu.be/phActOyfpow
GSM GURUS F.A.Q
Photo
Чет элларда юрган юртдошларимиз, смартфон сотиб олганда Ўзбекистонда ишлармикан ёки контракт (тўлаб бериш) билан олинган аппаратларда муаамо бўлмайдими деган саволларига қисқа жавоблар.

Смартфон сотиб олганда коробкасига эътибор беринг (расмда кўрсатилган). "Indian SIM card only", "European SIM card only" ёзувлари бу аппаратлар фақат коробкада ёзилган минтақа Сим карталарини ўқишини англатади.

Европа, Америка, Араб давлатлари (Дубай шахри), Малайзия, Хиндистон каби давлатлардан олиб келинган смартфонларда кўп холларда оператор блоки бўлади. Блокни Ўзбекистон сим картасини смартфонга ўрнатганда "код разблокировка" ёки "Сеть заблокирована" ёзуви чиқиши билан билсангиз бўлади.

Кореядан олиб келинган аппаратларда блок бўлмайди ва деярли хар доим ўзбек ва рус тиллари мавжуд. Корея смартфонлари Exynos процессори базасида яратилади, айнан бизнинг давлатга чиқарилган смартфонлар хам Exynos процессори билан жихозланган.

Америкадан харид қилинадиган смартфонларда ўзбек ва рус тиллари аксарият холларда мавжуд эмас. AT&T оператори смартфонларида сим карта ўқитиш хизмати арзонроқ, ундан кейин Sprint, Verizon ва энг қиммати T-Mobile смартфонлари. Америка смартфонлари Qualcomm процессори базасида яратилади.

(Қўшимча тарзда бизнинг марказда (@gsmgurus_admin) Корея аппаратларни 1 симдан 2 сим картага (Duos) ўгириш, Америка, Европа ва Осиё минтақаларидан олиб келинган смартфонларда Ўзбекистон сим карталарини ўқитиш ва қўшимча тиллар қўшиш хизматлари мавжуд).
👍1
Telegram - хабарлар, медиа файллар (расм, видео, mp3) жўнатиш ва қабул қилиш имкониятини берадиган программа эканлигини кўпчилигимиз биламиз.

Лекин бор имкониятдан фойдаланишни (масалан каналимизда керакли маълумотни қидириб топиш) ва яна қандай қўшимча имкониятлари борлигини кўпчилигимиз билмаймиз.

Режамизда битта тўлиқ видео қўлланма ёки мақола ёзиш бор эди. Лекин оз-оздан маълумот бериб боришни энг қулай варинт сифатида кўрдик.

Биласизми?
- Telegram мессенджер энг тез бўлишидан ташқари, энг хавфсиз хам хисобланади (программани химоясини бузиб билган кишига $200 000 берилиши ваъда қилинган)
- Telegram мессенджерини смартфонга ўрнатмасдан хам ишлатиш мумкин. ( https://web.telegram.org/#/login )
- Telegram мессенджерини тарк этмасдан, мусиқа, видео кўчириш, эшитиш, кўриш, почтани текшириш, чет-тилларни ўрганиш, ўйинлар ўйнаш, такси чақириш, таом (овқат) буюртма бериш, коммунал қарздолигингизни билиш (MIB), йўл ҳаракати қоидабузарлик жарималарини текшириш ва бошқа кўплаб вазифаларни амалга ошириш мумкин (махсус ботлар каналимизда ёзилган).
- Telegram мессенджеридан хақиқий Файлларингизни сақлаш диски (Google Дискга ўхшаган) сифатида хам фойдаланса бўлади. ("Избранное" менюси ёки яширин канал орқали)
- Қизиқишларингизга мос Канал ва группалар яратиш ва иштирок этиш имконияти
- Жойлашган худудингизни (Гео позиция) бировга жўнатиш ёки яқинингизни реал вақтда қайси худудда жойлашгани ва харакатланаётганини билиш имконияти

Бу имкониятлар хозирча эслаб ёзганимиз, қолганлари тўғрисида маълумотларни каналимизда кузатиб боринг.

Фақат Telegram га боғлиқ хабарларни кўриш учун қуйидаги хэштеглардан фойдаланинг:
#Telegram #Телеграм
Telegram мессенджерининг машхурлиги сабаб, бу программанинг норасмий версиялари (Неофициальная версия) кундан-кунга кўпайиб бормоқда.

Хўп программанинг клонлари (нусхаси) расмий версиядан нимаси билан фарқ қилади, қайси бирини ўрнатган маъқул?

Расмий версияларнинг қулайлиги:
1. Эътибога олиниши керак бўлган жихати, расмий версияга хар доим кафолат бор. Шунингдек миллионлаб фойдаланувчиларнинг изохларини эътиборга оладиган қўллаб-қувватлаш хизмати (служба поддержки) мавжуд.
2. Энг янги ва синалган имкониятлар асосан расмий версияда қўшилиб, кейин норасмий версияларда пайдо бўлади.
3. Норасмий версияларда учрайдиган муаммолар (канал ва группалардан чиқиб кетса хам яна пайдо бўлиб қолиши, расм жўнатганда сифати ўзгариб кетиши ва х.к з) деярли учрамайди.

Норасмий версияларнинг қулайлиги:
1. Темалар ўрнатиш имкониятидан ташқари, программа кўринишини бутунлай ўзгартириб ўзингизга мос равишга келтириш.
2. Чат, канал ва группаларни алохида кўрсатиш имконияти
3. Синовдан ўтмаган лекин расмий версияда бўлмаган имкониятлар борлиги (расм, видеоларни SD картага қабул қилиш)
4. Яширин чат, канал ва группалар яратиш имконияти
5. Секретный чатларда экранни расмга (скриншот) олиш имконияти ва бошқалар

Норасмий версияларда қулайликлар жуда кўп, лекин хар доим хам смартфонигизни барқарор ишлаши учун хизмат қилмайди.
Масалан файлларни (фото, видео) ташқи хотирага (SD карта) қабул қилиш смартфонигизни секин ишлашига сабаб бўлиши мумкин. Чунки смартфон ички хотираси тезлиги ташқи хотирадан (SD карта) анча юқори. Доимий ишлаб турадиган программаларга (мессенджерлар, facebook, instagram) хотира тезлиги жуда мухим.

Хўп қайси версияни ўрнатишни маслахат берамиз.

Сизга программанинг асосий имкониятлари (хабар, фото, видео жўнатиш ва қабул қилиш) етарли бўлса. Арзимаган ноқулайликлар халақит бермаса, кўплаб созламалар (настройки) Сизга тушунарсиз бўлса расмий версиядан фойдаланишни маслахат берамиз.
Telegram | Telegram X расмий версиялар.

Агарда Сизга расмий версияда келтирилган имкониятлар етарли бўлмасдан, нимадир янгилик изласангиз ёки қўшимча кўплаб созламалар (настройки) Сизни қизиқтирса норасмий версияни ўрнатиб кўринг.
Plus Messenger | Mobogram | BGram | Telegraph | AiGram | Turbogram | Vidogram | Lagatgram | Вам Телеграмм норасмий версиялар хисобланади.
#Telegram #Телеграм
Telegram да "бегона" контактлар қандай пайдо бўлади ва уларни ўчириш йўли.

Ўчирилгнан контактлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолиши ёки "Қайсидир одам теперь в Telegram" Сизга танишми?

Telegram программасини биринчи ўрнатганизда Смартфонингиздаги контактларни ўзига нусха олиб, серверида (ўз компьютерига) сақлаб қўяди. Шунинг учун хам бошқа смартфонда эски номеризга янги Telegram очганизда контактлариз ва хабарлариз яна тикланади.

Смартфон контакт программасидан ўчирилган контактлар Telegram да ўчирилмайди. Ўчириш усули хар бир контактни Telegram да топиб, номи устига босиб, ўнг томон тепада менюдан (уч нуқта) "Удалить контакт" кнопкаси танланади.

Сизда умуман бўлмаган, бегона контактлар қандай пайдо бўлиб қолади?

- Смартфонигизга бегона Сим карта ўрнатганизда, шу сим карта контактлари ўтиб қолади
- Бировнинг Telegram ёки Google аккаунтини ўз смартфонинигизда очганизда
- Сизнинг Telegram аккаунтиз бошқа аппаратда очиб кўрилганда

Муаммонинг ечими:
- Telegram Созламаларида (Настройки) Конфиденциальность менюсида "Удалить импортированные контакты" пункти танланади.
- Telegram да янги ёки бегона аккаунт (номер) қўшганда "Синхронизировать контакты" пунктидан белгини (галочка) олиб ташланг.

#Telegram #Телеграм
Telegram программасида яширин меню бор ва тажрибаси борлар учун қўшимча созламаларни (Меню отладки) айнан шу менюдан топиш мумкин.

Бу менюга кириш учун Telegram созламаларига (Настройки) кириб, энг қуйида программа версияси ёзилган қисмида бармоғингизни қўйиб ушлаб туринг. Қўшимча "белги" чиққандан сўнг, бармоғингизни олиб, яна бармоғингизни қўйиб ушлаб туринг ва "Меню отладки" чиқишини кутинг.

Оддий фойдаланувчи учун бу менюдан "Прочесть все чаты" пункти фойдали бўлиши мумкин. Яъни Сизда жуда кўплаб ўқилмаган хабарлар бор ва барча хабарларни бирданига ўқилган қилиш учун айнан шу пунктни танлайсиз.

"Меню отладки" даги бошқа пунктлар фақат тажрибаси борлар учун!
#Telegram #Телеграм
👍1