GSM GURUS F.A.Q
2K subscribers
279 photos
1 video
10 files
777 links
Android смартфонлар имкониятларини ўрганиш ва унумли фойдаланиш

Саволлар учун гуруҳимиз: https://t.me/+BdBfBxlF9ahkM2Ji

Канал ҳақида: #сарҳисоб
Админ: @YordamGSMGURUSBot
Download Telegram
Каналимиз ўқувчисидан савол. "com.google.process.gapps" хатолиги нима сабаб бўлади?

1. "Диспетчер загрузки" программасини ўчириб қўйиш оқибатида. Программани қайтадан ёқиш (Включить) муаммони хал қилади. (Расмга қаранг)

2. "Сервисы Google Play" программаси нотўғри янгиланганда. Программани маълумотларини (данные) ўчириш муаммони хал қилади. (Расмга қаранг)
Каналимиз ўқувчисидан савол: Телефонимда овоз чиқмай қолди. Нимадан бўлиши мумкин? (Расмга қаранг.)

Муаммонинг ечими смартфон настройкасида "Специальные возможности" (Фойдаланиш имконияти) => Слух (Эшитиш) => Отключение всех звуков (Барча овозларни ўчириш) функциясини ўчириб қўйиш.

Кўпчилик эътибор бермаган лекин фойдали функциялар хам шу менюдан топса бўлади:
- "Уведомления с помощью вспышки" (Флеш билдиришномаси). Яъни СМС ёки бошқа билдиришномаларни камера "вспышкаси" орқали огохлантириш.
- Экранда алохида чиқиб турадиган қўшимча меню (Вспомогательное меню).
- Экран блокировканинг йўналиш блоки (блокировка направлениями) турини танлаш.
- Кўриш қобилиятини такомиллаштириш учун керакли параметрлар.
- Қўнғироқларга жавоб бериш ва тугатиш учун қўшимча функциялар (Ёқиш кнопкаси орқали жавоб бериш)
- Ўтказиб юборилган қўнғироқ ва хабарлар хақида эслатмалар.
Смартфон батареясини тежаш учун керакли маслахатлар каналимизда доимий ёзиб боряпмиз.

Тасодифан Samsung компания ўзи ишлаб чиқарган смартфонлар батареясини тежаш хақида мақолани ўқиб қолдим ва Сизларга хам ўқиб чиқишни маслахат бераман. Мақола рус тилида.
Мақолада кўрсатилган маслахатларнинг кўпчилигини биз каналимизда ёзиб ўтганмиз, лекин қўшимча маълумотлар борлиги сабабли тавсия қиламиз.

Мақола бошқа компания смартфонларига хам таалуқли.

https://www.samsung.com/ru/support/mobile-devices/what-can-i-do-if-my-samsung-galaxy-battery-started-draining-fast/
👍1
Планшет ва баъзи смартфонларда USSD (хисобни билиш ва тарифлар ўзгартириш) кодлари ишлаймайди. Ёки бошқа абонентни хисобидан хабардор бўлиб туришингиз зарур. (масалан болалар смарт соатида).

Бундай холларда керакли мобил операторининг программасини Google Play дан ўрнатиб, бир марта махсус СМС қабул қилиш учун Сим картани телефонга ўрнатиш зарур (болалар соатида СМС лар кўринмаслиги сабаб).

Программада регистрациядан ўтгандан сўнг, Сим карта бошқа телефонда ўрнатилган бўлса хам Сиз ўз телефонигиздан маблағни тўлдириш ва тариф, хизматларни бошқаришингиз мумкин.
UCELL
UzMobile
Beeline
UMS
Каналимиз ўқувчиларидан саволлар:

1. XIAOMI REDMI 6 PRO смартфонида экран блокини "Юз билан очиш" (FACE ID/РАЗБЛОКИРОВКА ПО ЛИЦУ) функцияси мавжуд эди.
Маълумотларни тўлиқ ўчиргандан кейин (заводской сброс), шу функция менюдан йўқолиб қолди.
Муаммонинг ечими: Смартфон созламаларида (Настройки), Расширенные настройки, Регион пунктидан Тайвань, Гонконг ёки Индия ни танланг ва Сизга керакли "Юз билан очиш" функциясини текшириб кўринг.

2. XIAOMI REDMI NOTE 6 PRO смартфонда Android версия янгиландан кейин смартфон колонкасидан чиқадиган овозлар 1-1,5 минутда ўз-ўзидан пасайиб кетади.
Муаммонинг ечими: Смартфон созламаларида (Настройки), Расширенные настройки, Регион пунктидан Сингапур, Индонезия ёки Индия ни танланг ва овозни текшириб кўринг.

Каналимиз ўқувчилари кўпайган сари, берилаётган саволларнинг сони ва йўналиши хам кўпайиб бормоқда.
Илтимосим савол берганда тушунарли қилиб ёзинг ва сабрли бўлинг. Хозирча барча саволларга бир ўзим жавоб ёзяпман.
Билганларимни тез, билмаганларимни касбдошлардан сўраб жавобини 1-2 кун ичида хам ёзишим мумкин.
Тушунганларга ва бизнинг каналда қолганларга РАХМАТ.
Смартфонда бир хил вазифани бажарадиган икки ва ундан ортиқ программа ўрнатилганда, (масалан рингтон танланганда, файл менеджер орқали APK файллар ўрнатганда) система қайси программа орқали вазифани бажаришни сўрайди.

Шу холатда доимий "всегда" кнопкасини танлаб нотўғри программани танласангиз, яна ўз холатига қайтариш 2 усули:
1. Настройки => Стандартные приложения => Сбросить значения по умолчанию пунктидан СТЕРЕТЬ кнопкаси танланади (масалан рингтон танланганда ES Проводник программаси очилса, шу программа стереть қилинади.)
2. Настройки => Диспетчер приложений =>Программа номи => Сбросить значения по умолчанию.
GSM GURUS F.A.Q
Қисқа номерларга СМС жўнатмоқчи бўлганизда (масалан мобил оператор, ёки банк хизматлари) шошилиб "запретить" кнопкасини танласангиз, телефон шу холатни эслаб қолади. Кейинги бошқа юборилган СМС хабарлар хам жўнатилмайди. Ечими телефонда Настройка => Приложения=>…
Юқоридаги хабаримизга қўшимча. Android 5.1 модел смартфонларда қисқа рақамларга СМС лар кетмай қолганда.

Настройки => Диспетчер приложений => учта нуқта (тепада ўнгда) => Показать системные приложения => Служба обмена сообщения => Отправить Premium SMS => Запросить
Смартфонда клавиатура энг асосий вазифани бажаради. Кўпчилик эътибор бермасдан смартфоннинг ўзида ўрнатилган клавиатура программасининг имкониятларини етарли деб ўйлаши мумкин.

Лекин Мен Сизга тавсия қиладиган Gboard – Google Клавиатура имкониятларига эътибор бериб кўринг:
- Сўзларни тез ёзиш учун, харфлардан бармоғни узмасдан ёзиш
- Матн ёзиш имконияти бўлмаганда, овоз билан ёзиш
- Матнни қўлда ёзиш орқали киритиш
- Клавиатурани тарк этмасдан Google да қидириш
- Смайлик ва GIF анимацияларни қидириб топиш ва сухбатдошга жўнатиш
- Барча тилларда (ўзбек ва o'zbek) сўзни олдиндан таклиф қилиш ва тузатиш имконияти
- Google таржимон функцияси клавиатуранинг ўзига бириктирилган
- Хар хил темалар ўрнатиш имкоияти
ва бошқа жуда кўплаб имкониятлар

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.google.android.inputmethod.latin
Имкониятлари видеода: https://youtu.be/phActOyfpow