Янгийўл ЭТК
153 subscribers
288 photos
21 videos
71 links
Download Telegram
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz (ADMIN)
#огоҳлик_давр_талаби

2022-йил 14-феврал ҚФЙ Чаманзор МФЙ Чаманзор кўчасида 4 нафар мактаб ёшидаги болалар мактабдан қайтиш вақтида номаълум оқ матиз русумли автомашинада шаҳси номаълум бир фуқаро келиб болаларга машинага ўтиришларини сўраган. Улар машинага чиқишдан бош тортишган. Турли ҳил ҳақоратли сўзларни гапирган шахс машинага ўтиршини қайта сўраган. Ёш болалар эса ҳозир бақирамиз, машинангизни рақамини кўрдик деганларидан кейин ушбу шаҳс воқеа жойидан кетган. Аслида қўрқувда бўлган болалар уйларига бориб ҳолат бўйича ота оналарига айтишган. Суриштириш мақсадида маҳаллага борилганда ҳонадонларнинг бирининг камерасига ойналари тонировка қилинган оқ матиз русумли автоулов тушганлиги аниқланган (рақами эса кўринмаган).
Ҳолат юзасидан фуқаролар ҳудуд инспекторларига мурожаат этишган.

П.С. Ҳурматли фуқаролар!! Фарзандингиз ҳавфсизлигига эътиборли бўлинг. Хар кимнинг ҳам фарзандини мактабга олиб бориб келиши учун шароити йўқ тўғри. Аммо бундай ҳолатни олдини олиш мақсадида сизга яқин бўлган инсонлардан кўмак сўраган ҳолда фарзандингизни кўчага чиқаринг.

@Yangiyolliklaruz
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz (ADMIN)
Янгийўл тумани худудидаги 35-110кВ хаво тармоқлари қувват танқислиги сабабли электр тармоғидан узилганлиги натижасида Гульбаҳор шахарчаси худудида электр таъминотида узулишлар кузатилади.

ЯНГИЙЎЛ ЭТК олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун ЯНГИЙЎЛ туманининг юқоридаги келтирилиб ўтилган маҳалла аҳолисидан узр сўрайди.
Тез орада электр та'миноти тикланади

https://t.me/gorsvet_yangiyol

@Yangiyolliklaruz
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz (ADMIN)
Билдириш

Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси томонидан 21.02.2022 йил холатига электр қурилма ва жихозларини таъмирлаш жараёнида ходимлар хавфсизлигини ва саломатлигини сақлаш мақсадида қуйидаги маҳалла ҳудудларида электр таъминотида узулишлар кузатилади.

Пахта МФЙ ҳудудида соат 15:00 га қадар.
Эпкенди МФЙ ҳудудида 13:00 га қадар.
Дархон ва Ҳақиқат МФЙ ҳудудларида 17:00 га қадар электр таъминотида узулишлар кузатилади.

Янгийўл ТЭТК
Янгийўл тумани Пахта, Саид ота, Ниёзбош, Гулбоғ, Маданият, Гулистон ва Бунёдкор МФЙ худудлари электр таъминоти билан таъминловчи 35/6кВ Ниёзбош ПС даги мавжуд юқори кучланишли электр ускуналарида мавжуд носозликларни тўлиқ бартараф этиш юзасидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
2022 йил 25 феврал соат 9:00 дан 13:00га қадар ушбу МФЙ худудларида электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.
Янгийўл туман ЭТК томонидан электр жихозларидаги белгиланган таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангач, худуд электр таъминоти қайта тикланиши хақида маълум қилади.
Янгийўл шаҳар "Фаровон" ва "Бахт" МФЙ ҳудудларини электр таъминоти билан таъминловчи ҳаво тармоғининг дарахт шохларидан тозалаш ва тармоқда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли хавфсизлик учун электр таъминотида соат 09-30 дан 11-30 гача узилиш юзага келади. тел. 2-51-12
Forwarded from YANGIYO'LLIKLAR.uz (ADMIN)
Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси томонидан Янгийўл туман худудидаги Обод қишлоқ дастурлари юзасидан хамда туманда мавжуд оғир худудларда электр таъминоти тизимини яхшилаш ва реконструкция қилиш, жумладан эскирган эксплуатацияга яроқсиз таянчларни темир-бетон таянчлар ўрнатиш, хаво тармоғининг очиқ симлари ўрнига замонавий СИП тармоқлари тортиш ва худудларда юкламада ишлаётган трансформаторларга қўшимча трансформатор пунктлари ўрнатиш ишларини амалга ошириш белгилаб олинган.
Хозирда туманда мавжуд оғир худудларда обод қишлоқ бўйича (Қўштепа МФЙ, Дархон МФЙ, Хақиқат МФЙ, Ислохат МФЙ, М.Улуғбек МФЙ, Миришкор МФЙ, Ватан МФЙ, Нихол МФЙ, Самарқанд МФЙ, Дехқонобод МФЙ ва Ахил МФЙ) худудларда темир-бетон таянчлар ўрнатиш ва ўрнатилган таянчларга СИП кабель тармоқлари тортиш ишлари босқичма босқич амалга оширилмоқда.


Р.s.Шу оғир ва машаққатли касби танлаганларга ҳар доим таъзим қиламан.
#респект

@Yangiyolliklaruz
"Янгибог" МФЙ худудидаги 35/6 кВ Беруний нимстанциясини яхшилаш буйича ускуналарда жорий та'мирлаш ишларининг олиб борилиши муносабати билан "Янгибог", "Фаровон", "Файзли", "Янгиобод", "Бахт" ва "Мезон" МФЙ худудларида 2 март куни соат 09:00 дан 15:00 га кадар электр та'минотида узилиш кузатилади. Янгийул ШЭТК тел. 2-51-12

ЯНГИЙЎЛ ТЭТК олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун ЯНГИЙЎЛ шахрининг юқоридаги келтирилиб ўтилган маҳалла аҳолисидан узр сўрайди.
Электр тармоқлари корхонасида кеча ва бугунги жараёнлар...

Янгийўл туман электр таъминоти корхонаси томонидан тумандаги 2-сектор ҳудудининг оғир нуқталарида электр таъминотини яхшилаш мақсадида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Халқобод маҳалла ҳудудига 1 дона қўшимча трансформатор пункти ва 6 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш учун олиб келинди.

Чаманзор маҳалла ҳудудига 49 дона таянчлар ўрнатиш орқали 1,7 км узунликдаги ҳаво тармоғининг очиқ симлари ўрнига СИП тармоқлари тортилди.

Ниҳол маҳалласи ҳудудида "Обод қишлоқ" дастурига асосан 72 дона темир-бетон таянчлар, 1 дона қўшимча трансформатор пункти ўрнатилди ва 1,7 км узунликдаги ҳаво тармоқларига СИП тармоқлари тортилди.

Туябўғиз маҳалла ҳудудида 0,3 км узунликдаги 6 кВ ҳаво тармоғи қуриш орқали 1 дона трансформатор пункти ўрнатилди ва шу билан бирга 2,4 км узунликдаги 0,4 кВ ҳаво тармоқларига СИП тармоқлари тортиш ишлари амалга оширилди.

✍️ Янгийўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook | Youtube