Gorizont
128K subscribers
16.5K photos
17.6K videos
8 files
19.4K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇯🇴 Иордания ҳам ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ҳамид Саҳари Ўзбекистон ЖЧга чиққани ҳақидаги карикатурани эълон қилди

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 АҚШ Президенти Доналд Трамп ва дунёнинг энг бой одами Илон Маск ўртасидаги апоқ-чапоқлик узоққа чўзилмади.

Сайлов пайтида Трамп учун миллионлаб доллар сарфлаган Маск Трамп маъмуриятида бир неча ой давлат харажатларини қисқартириш бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлади. Ўтган ҳафта у бу фаолиятини расман якунлаганини эълон қилди ва Трамп иштирокида Оқ уйда ўтган маросимда Илон Маск билан ҳатто тантанали хайрлашув маросими ҳам ўтказилди.

Аммо Маск Трампнинг бюджет дастурини дефицитни кескин оширади дея қоралашни бошлагач, президент билан ўртасида ола мушук ўтишни бошлади.

Дунёнинг энг қудратли сиёсатчиси ва энг бой одами ҳозирча ижтимоий тармоқларда бир-бирига қарши даҳанаки жанг олиб бормоқда.

Менинг ёрдамимсиз Трамп сайлана олмаган бўларди, деди Маск "Х"даги постларидан бирида. Трампни импичмент қилиб, ўрнига Вице-Президент Ж.Д.Венсни қўйиш керак, деган ғояни илгари сурди у яна бир постида.

Маск ҳатто Трампни одам савдоси ва қўшмачиликда айбдор деб топилган Жеффри Эпштейн билан ҳамтовоқ бўлганини айтиб, Трампнинг Эпштейн зиёфатларидан бирида кўнгилхушлик қилиб юргани акс этган эски видеони ҳам улашди.

Трамп ўз навбатида "Truth Social" ижтимоий тармоғида Маск компанияларининг федерал ҳукумат билан контрактларини бекор қилиш ҳақида таҳдид қилди. Трамп тарафдорлари, шунингдек, келиб чиқиши Жанубий Африкадан бўлган Маскнинг ҳуқуқий мақомини текшириб, уни депорт қилиш кераклигини айтмоқда.

Хуллас, АҚШнинг энг машҳур икки қудратли шахси ўртасидаги бу "жанг" ақл бовар қилмас даражага етди ва бунинг нима билан тугаши ҳозирча номаълум.

Доналд Трамп ва Илон Маск бизни ҳайратда қолдиришдан ҳеч чарчамаяпти.

Ўзбекистон эса кеча Жаҳон чемпионатига чиқди. 😎

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇩🇪 Фредирих Мерц 5-июн куни канцлер сифатида илк бор Вашингтонга келди. Ишчи ташриф доирасида АҚШ президенти билан учрашув ўтказилди

Германия канцлери бугун 6-июн Иккинчи Жаҳон урушида Иттифоқчи кучлар, хусусан АҚШ, Нормандияга десант туширган кун эканини эслатди. Доналд Трамп эса бу Мерц учун ёқимли кун бўлмаганини эслатди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон илк бора футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Украина дронлари Брянск, Энгелс ва Москвага ҳужум қилди

6 июнга ўтар кечаси Россиянинг бир қанча ҳудудлари учувчисиз учоқлар ҳужумига учради. Энгелс шаҳрида турар жой биноси ва нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди. Брянскда аэропортда портлашлар содир бўлди.

Москва жамоат транспортида дронлар ҳужуми вақти ҳимояланиш учун бошпаналар ҳақида видео қўлланмалар намойиш этилмоқда. Натижада, Росавиация маълумотларига кўра, Внуково, Домодедово, Жуковский, шунингдек, Саратов ва Калуга аэропортларида парвозларга чекловлар жорий этилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчи бўлиб Жаҳон чемпионатига чиқди!

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Россия ҳам дронлар, қанотли ва баллистик ракеталар билан эрталаб соат 5 дан кейин ва эрталабгача Украинанинг Киев, Тернопил, Луцк, Ривне, Житомир, Дроҳобич шаҳарларига зарбалар берди.

Кеча эса Ўзбекистон футбол терма жамоаси БАА футбол терма жамоасини "0-0" ҳисобида тор-мор этишди. Ва Жаҳон чемпионатига чиқишди. Илк бора.🙃

Батафсил Gorizontда...
❗️Дунёда тартиби ўзгармоқда. Танишинг, янги G8 (Катта саккизлик). #

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇺🇸 АҚШ Президенти Доналд Трамп ва дунёнинг энг бой одами Илон Маск ўртасидаги апоқ-чапоқлик узоққа чўзилмади. Сайлов пайтида Трамп учун миллионлаб доллар сарфлаган Маск Трамп маъмуриятида бир неча ой давлат харажатларини қисқартириш бўйича маслаҳатчи лавозимида…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп ва Маскнинг ижтимоий тармоқларда бир-бирлари билан ўтказган суҳбатининг натижаси.

Илон Маск ва Доналд Трамп ўртасидаги совуқчилик сабаб Tesla акциялари кескин қулади. Компания бир кун ичида 150 миллиард доллар йўқотди. Бу Tesla учун унинг тарихидаги энг ёмон кундир.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Кун фотоси.

Батафсил Gorizontда...
Forwarded from ㅤㅤㅤㅤㅤ
Бугун ажойиб маълумотга эга бўлдим. ChatGPT сунъий интеллектини ўзимизнинг қора кўзлар телеграмда ҳам ишга туширишибди.

Ушбу бот сизга математик мисолларни ечишда, иншо ёзишда, инглиз тили грамматикасини ўрганишда, код ёзишда, мусиқа ёзишда ва яна кўплаб нарсаларда ёрдам беролади.

Асосийси, ботдан фойдаланиш мутлақо БEПУЛ экан!

Айниқса талаба ва дастурчилар учун зўр нарса, ўзингиз синаб кўринг!


Ҳавола: @TechChatGPT_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Херсон области маъмуриятига зарба келиб тушиши акс этган видео

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 Жаҳон чемпионатига борамиз: Трамп маъмурияти сайёҳлар учун 1000 долларлик тезлаштирилган виза жорий этишни режалаштирмоқда.

Бу уларга стандарт навбатни четлаб ўтиб, устувор интервю олиш имконини беради. Дастурни синовдан ўтказиш 2025-йилнинг декабрида бошланиши мумкин.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Энди биз шунчаки Ўзбекистондан эмас, Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистонданмиз

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦 Зиёратчилар Макка яқинидаги Арафот тоғида

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Батафсил Gorizontда...