Gorizont
128K subscribers
16.5K photos
17.6K videos
8 files
19.4K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Доналд Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди

"Биз Украина томонидан Россия самолётларига қилинган ҳужумни, шунингдек, ҳар икки томондан амалга оширилаётган турли ҳужумлар ҳақида муҳокама қилдик. Бу яхши суҳбат бўлди, лекин зудлик билан тинчликка олиб келадиган суҳбат эмасди. Президент Путин яқинда аэродромларга қилинган ҳужумга қаттиқ жавоб қайтаришига тўғри келиши айтди. Биз, шунингдек, Эрон масаласини ҳам муҳокама қилдик ва Эроннинг ядровий қурол бўйича қарор қабул қилиш вақти тугаётгани, бу қарор тез фурсатда қабул қилиниши зарурлигини муҳокама қилдик. Мен президент Путинга Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги кераклигини айтдим ва бу масалада биз ҳамфикр эканлигимизни билдирдим. Президент Путин Эрон билан музокараларда иштирок этишини, эҳтимол, уларни тезроқ якунлашда фойдаси тегиши мумкинлигини билдирди. Менимча, Эрон бу жуда муҳим масала бўйича қарор қабул қилишни чўзмоқда, улар бизга жуда қисқа муддат ичида аниқ жавоб керак бўлади!"

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Путин Зеленскийнинг олий даражада учрашув ўтказиш таклифига жавоб қайтарди

"Киев режими раҳбарияти террорчилик ҳаракатларини уюштирмоқда. Шу билан бирга, улар энг юқори даражадаги учрашув ўтказишни сўрамоқда. Аммо бундай шароитда қандай қилиб учрашув ўтказиш мумкин? Нима ҳақида гаплашамиз? Умуман олганда, терроризмга таянган, террорчилик билан шуғулланаётганлар билан ким музокара олиб боради? Нега жанговар ҳаракатларда танаффус қилиш орқали уларга рағбат беришимиз керак?" — деди Россия президенти.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Путин Зеленскийнинг олий даражада учрашув ўтказиш таклифига жавоб қайтарди "Киев режими раҳбарияти террорчилик ҳаракатларини уюштирмоқда. Шу билан бирга, улар энг юқори даражадаги учрашув ўтказишни сўрамоқда. Аммо бундай шароитда қандай қилиб учрашув…
🇷🇺🇺🇦 Путиннинг бошқа баёнотлари:

- Яқинда Брянск ва Курск вилоятларида темирйўлларнинг портлатилгани террорчилик ҳаракатидир ва бундай жиноятларни содир этиш тўғрисидаги қарор, албатта, Киевда сиёсий даражада қабул қилинган;

- Брянскда содир бўлган воқеа тинч аҳолига қаратилган мақсадли ҳужумдир. Барча халқаро стандартларга кўра, бундай ҳаракатлар терроризм деб аталади;

- Брянск ва Курскдаги темирйўл релсларининг портлатилишидан мақсад – Истанбулдаги Россия-Украина музокараларини бузиш бўлган;

- Киевдаги ноқонуний режим аста-секин террорчи ташкилотга, унинг ҳомийлари эса террорчиларнинг шерикларига айланиб бормоқда;

- Истанбулдаги музокараларда Россия делегациясининг даражаси Москвада умумэътироф этилган меъёрлар асосида белгиланган ва уни ҳеч қандай ваколат ва компетенцияга эга бўлмаган шахслар баҳолай олмайди;

- Киевнинг гуманитар сабабларга кўра қисқа муддатли ўт очишни тўхтатишга розилик беришдан бош тортгани Украинага тинчлик керак эмаслигини исботлайди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Ўзбекистон ҳаёт кечириш қиймати бўйича глобал рейтингда 127-ўринни эгаллади

Numbeo платформасининг 2025-йилги ҳаёт кечириш харажатлари рейтингига кўра, Ўзбекистон 140 та давлат орасида 127-ўринни эгаллади.

Индекс: 24,2 (New York — 100 сифатида олинади)

Марказий Осиё давлатлари ўртасида Ўзбекистон қуйидаги ўринларда:
🇰🇿 Қозоғистон – 116-ўрин (26,6)
🇰🇬 Қирғизистон – 118-ўрин (25,4)
🇺🇿 Ўзбекистон – 127-ўрин (24,2)

Тошкентдаги ўртача ойлик харажатлар (ижарасиз):
1 киши учун — ~$484
4 кишилик оила учун — ~$1 643

Харид қилиш қобилияти индекси: 44,5

Хавфсизлик рейтинги: 27-ўрин, индекс — 72,1

Энг қиммат давлатлар:
🇻🇮 АҚШ Виргин ороллари – 98,4
🇨🇭 Швейцария – 98,4
🇮🇸 Исландия – 83,4

Энг арзон давлатлар:
🇵🇰 Покистон – 19,9
🇦🇫 Афғонистон – 20,4
🇮🇳 Ҳиндистон – 24,4

Рейтинг фойдаланувчилар юборган реал харажатлар асосида тузилган бўлиб, турар жой, озиқ-овқат, транспорт, коммунал хизматлар ва бошқа сарф-харажатларни ўз ичига олади.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ президенти Доналд Трамп Зеленскийни дунёни ядро уруши ёқасига ундаётган “ёмон одам” деб ҳисоблайди - The New York Times

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 Трамп 12 та мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади

Улар қаторига Афғонистон, Мянма, Чад, Конго, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқаролари киради. Қарор “хорижий террорчилар” ва бошқа хавфсизлик таҳдидларидан ҳимояланиш мақсадида қабул қилинган. У 9-июндан кучга киради.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇷 Эрон олий раҳбари Ҳоманаий ядровий ёқилғи цикли тўлиқ якунланганини расман эълон қилди

"Бугун биз кондан тортиб электр станциясигача бўлган ядро ёқилғисини ишлаб чиқаришга қодирмиз."

Шунингдек, у ядровий музокаралардан сўнг Америка Қўшма Штатларини танқид қилди: "Сиз, америкаликлар, атом бомбаларига эгасиз ва дунёни оммавий қириб ташлаш имкониятини қўлингизда тутгансиз. Эрон давлати уранни бойитиш билан шуғулланиши керакми ёки ядро саноатига эга бўлиши керакми, бу сизга нима дахли бор?"

Ҳоманаий Америка Эроннинг радиофармацевтика, энергетика ва сувни тозалаш ускуналари соҳаларида ўзига қарам бўлишини исташини таъкидлади: "Америка томонига ва бошқаларга айтамиз: нима учун аралашиб, Эрон уранни бойитиши керакми ёки йўқми, деб айтмоқчи бўласиз? Бу сизнинг ишингиз эмас."

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺🇺🇸 Путин жазосиз қолганини ҳис қилмоқда ва гўё яна бир қанча "жавоблар" тайёрламоқда. Украинага қилинган ҳар бир янги зарба, дипломатиядаги ҳар бир янги кечикиш билан Россия бутун дунёга ўрта бармоғини кўрсатмоқда, - Зеленский Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбатга муносабати.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Зеленский Истанбулда музокараларни давом эттиришдан бош тортди

Украина Президенти энди музокаралардан фойда йўқлигини таъкидлаган. “Менимча, Истанбулдаги учрашувлардан ҳеч қандай ечим топмаймиз, музокараларни давом эттириш маъносиз. Биз Россияга ўт очишни тўхтатишни таклиф қиламиз. Тарафдорларимиз бизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз. Ҳаммасига русларни ўзи айбдор”, деган Украина раҳбари.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇦🇪 Бугун тарихий кун.

Ўзбекистон илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиши мумкин. Gorizont телеграм канали жамоаси йигитларимизга ишонади ва омад тилайди. Олға йигитлар! Олға Ўзбекистон!

Ўйин вақти 21:00 да.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Тинч океанида 3000 та BYD автомобили ортилган кема ёнмоқда

Бортдагилар ёнғинни ўчира олмаган, кемадаги 22 киши эвакуация қилинган. Юк Хитойдан Мексикага қараб йўл олгани маълум қилинган.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари ҳужуми натижасида Россиянинг 10 тадан 13 тагача самолёти йўқ қилинди, 40 таси зарар кўрди - NATO расмийси

Батафсил Gorizontда...
🏠Dreamland Do‘stlik — yosh oilalar, faol hayotni xush ko‘radiganlar va qulaylik bilan boshlamoqchi bo‘lganlar uchun!

🔥35% gacha chegirmalar — bu sifatli turar joy majmuani qulay shartlarda xarid qilish uchun aql bilan qilingan tanlov imkoniyati
.

⭐️ “Yangi hayotga qadam qo‘yayotganlar uchun ajoyib tanlov.”

Aksiya doirasidagi maxsus taklif:
🔹 TJM “DreamLand Do’stlik” 1m² uchun 1023$ — 658$ m²

Qo‘ng‘iroq qiling: 📞 1390
Biz bilan bog‘laning: 📲
+998781290418

Manzil: Yashnobod tumani, Osh ko’chasi 29.

Biz ijtimoiy tarmoqlarda

Сайт | Instagram | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇸🇪 Швециядаги ўзбекистонлик.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦 АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Америка ҳарбий базалари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Украинага мўлжалланган зенит-ракеталарни Яқин Шарққа кўчиришни буюрди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇰🇿 Қозоғистондан Саратов вилоятига сайғоқларнинг кутилмаган даражада катта миграцияси фонида вилоят ҳокимияти сайғоқни Россия Қизил китобидан чиқаришни таклиф қилди.

Жорий йилда Қозоғистондан минтақага 1 миллионга яқин сайғоқлар “кўчиб келган”.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойда дунёдаги биринчи меҳмонхона хизматчи роботи тақдим этилди

Сунъий интеллектга эга Zerit H1 роботи меҳмонхоналарда тозалаш ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Гуманоид робот чангюткични тозалаши, ахлатни олиб ташлаши, ҳожатхоналарни тозалаши ва ҳатто пойабзалларни йиғиши мумкин. Робот хавфсиз ишлайди ҳамда мебель ёки одамлар билан тўқнашувни олдиндан сезади.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇾 Беларусияда янги трактор тақдимоти.

Батафсил Gorizontда...