Gorizont
128K subscribers
16.5K photos
17.6K videos
8 files
19.4K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇯🇵 Ўзбекистон ва Японияда ҳайдовчилик маданияти.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇮🇹 Италия 2026 йилдан бошлаб ўзбекистонликларга 1500 та бўш иш ўрни учун квота ажратган.

Қайд этилишича,
Италияда муҳандислик, туризм ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда малакали мутахассисларга талаб юқори.

Ҳозирда Италияда ноқонуний мақомдаги Ўзбекистон фуқароси йўқлиги ҳамкорликни янада самарали амалга оширишга катта туртки бўлади.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина хавфсизлик хизмати «Ўргимчак тўри» операциясига оид янги кадрларни намойиш этди

Унда ҳужум уюштирилган аэродромлар сони чиндан ҳам 4 та экани, дронлар зарбасига учраган самолётлар сони кўпроқлиги тасдиқланган.

Бунгача турли манбалар ҳужумлар фақат Иркутск областидаги «Белая» ва Мурманск областидаги «Оленя» аэродромларида муваффақиятли амалга оширилгани ҳақида ёзиб, йўқ қилинган учоқлар сонини Украина ҳарбийлари айтганидек 41 та эмас, 10 тадан 14 тагача баҳолаётганди. Видеоларда эса юқоридаги икки ҳарбий авиабазадан ташқари Иваново областидаги «Иваново» ҳамда Рязан областидаги «Дягилево» аэродромларида ҳам самолётлар ёниб кетаётгани кўрсатилган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 "Ўргимчак тўри" операцияси натижалари.

Батафсил Gorizontда...
🇬🇧 Буюк Британия Европада ядровий салоҳиятини мустаҳкамламоқчи.

Буюк Британия ўзининг янги мудофаа стратегияси доирасида АҚШдан B61-13 ядровий бомба ташувчи F-35A Lightning II қирувчи самолётларини сотиб олишни режалаштирмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇹🇷 Туркияда ҳар куни 300 киши сигарет сабабли ҳаётдан кўз юмаяпти - Alcoholics Anonymous

Батафсил Gorizontда...
🇨🇳 Мана шу расмга 36 йил бўлди: Тиананмен майдонидаги воқеалар - "4-июн воқеалари" (1989)

Тянанмен майдонидаги қуролли ғалаён коррупцияга қарши қўзғолон сифатида бошланди ва 241 фаол, юзлаб аскарларнинг ўлими ва Хитой армиясининг 20 та зирҳли техникасининг йўқ қилиниши билан якунланди.

Зиёлилар (бозор иқтисодиёти учун) ва ишчилар (бозор ислоҳотларига қарши) ҳам қатнашган бўлса-да, бу талабалар ғалаёнидир, деб ишонилади. Намойишчилар (200 000 кишигача) чодир лагерини қурдилар ва унда бир ойдан ортиқ яшадилар - шундан сўнг уни тарқатиб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинди ва Пекинда ҳарбий ҳолат жорий этилди.

Батафсил Gorizontда...
Forwarded from Vaqt.uz | Rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абу Дабидаги «Ан-Наҳён» стадионида Бирлашган Араб Амирликлари миллий жамоасининг ўйинолди машғулотлари бўлиб ўтди.

БАА-Ўзбекистон ўйини эртага маҳаллий вақт билан 20:00 (Тошкент вақти билан 21:00)да бошланади.

👉 t.me/vaqtuz_rasmiy
🇮🇳🇺🇸 Ҳиндистон Россиядан қурол сотиб олиб, БРИКС орқали де-долларизацияни қўллаб-қувватлаш орқали АҚШни ғазаблантирмоқда, дейди АҚШ Савдо вазири Лутник

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇪 Ирландиядаги суриялик муҳожир:

"Мен ҳозир "ирландияликман". Ирландия муҳожирларга ҳафтасига 500 евро беради, ишламийман, ҳаракат ҳам қилмайман, ҳар ҳафта нақд пул санаб оламан"

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Доналд Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилди

"Биз Украина томонидан Россия самолётларига қилинган ҳужумни, шунингдек, ҳар икки томондан амалга оширилаётган турли ҳужумлар ҳақида муҳокама қилдик. Бу яхши суҳбат бўлди, лекин зудлик билан тинчликка олиб келадиган суҳбат эмасди. Президент Путин яқинда аэродромларга қилинган ҳужумга қаттиқ жавоб қайтаришига тўғри келиши айтди. Биз, шунингдек, Эрон масаласини ҳам муҳокама қилдик ва Эроннинг ядровий қурол бўйича қарор қабул қилиш вақти тугаётгани, бу қарор тез фурсатда қабул қилиниши зарурлигини муҳокама қилдик. Мен президент Путинга Эрон ядровий қуролга эга бўлмаслиги кераклигини айтдим ва бу масалада биз ҳамфикр эканлигимизни билдирдим. Президент Путин Эрон билан музокараларда иштирок этишини, эҳтимол, уларни тезроқ якунлашда фойдаси тегиши мумкинлигини билдирди. Менимча, Эрон бу жуда муҳим масала бўйича қарор қабул қилишни чўзмоқда, улар бизга жуда қисқа муддат ичида аниқ жавоб керак бўлади!"

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Путин Зеленскийнинг олий даражада учрашув ўтказиш таклифига жавоб қайтарди

"Киев режими раҳбарияти террорчилик ҳаракатларини уюштирмоқда. Шу билан бирга, улар энг юқори даражадаги учрашув ўтказишни сўрамоқда. Аммо бундай шароитда қандай қилиб учрашув ўтказиш мумкин? Нима ҳақида гаплашамиз? Умуман олганда, терроризмга таянган, террорчилик билан шуғулланаётганлар билан ким музокара олиб боради? Нега жанговар ҳаракатларда танаффус қилиш орқали уларга рағбат беришимиз керак?" — деди Россия президенти.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Путин Зеленскийнинг олий даражада учрашув ўтказиш таклифига жавоб қайтарди "Киев режими раҳбарияти террорчилик ҳаракатларини уюштирмоқда. Шу билан бирга, улар энг юқори даражадаги учрашув ўтказишни сўрамоқда. Аммо бундай шароитда қандай қилиб учрашув…
🇷🇺🇺🇦 Путиннинг бошқа баёнотлари:

- Яқинда Брянск ва Курск вилоятларида темирйўлларнинг портлатилгани террорчилик ҳаракатидир ва бундай жиноятларни содир этиш тўғрисидаги қарор, албатта, Киевда сиёсий даражада қабул қилинган;

- Брянскда содир бўлган воқеа тинч аҳолига қаратилган мақсадли ҳужумдир. Барча халқаро стандартларга кўра, бундай ҳаракатлар терроризм деб аталади;

- Брянск ва Курскдаги темирйўл релсларининг портлатилишидан мақсад – Истанбулдаги Россия-Украина музокараларини бузиш бўлган;

- Киевдаги ноқонуний режим аста-секин террорчи ташкилотга, унинг ҳомийлари эса террорчиларнинг шерикларига айланиб бормоқда;

- Истанбулдаги музокараларда Россия делегациясининг даражаси Москвада умумэътироф этилган меъёрлар асосида белгиланган ва уни ҳеч қандай ваколат ва компетенцияга эга бўлмаган шахслар баҳолай олмайди;

- Киевнинг гуманитар сабабларга кўра қисқа муддатли ўт очишни тўхтатишга розилик беришдан бош тортгани Украинага тинчлик керак эмаслигини исботлайди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Ўзбекистон ҳаёт кечириш қиймати бўйича глобал рейтингда 127-ўринни эгаллади

Numbeo платформасининг 2025-йилги ҳаёт кечириш харажатлари рейтингига кўра, Ўзбекистон 140 та давлат орасида 127-ўринни эгаллади.

Индекс: 24,2 (New York — 100 сифатида олинади)

Марказий Осиё давлатлари ўртасида Ўзбекистон қуйидаги ўринларда:
🇰🇿 Қозоғистон – 116-ўрин (26,6)
🇰🇬 Қирғизистон – 118-ўрин (25,4)
🇺🇿 Ўзбекистон – 127-ўрин (24,2)

Тошкентдаги ўртача ойлик харажатлар (ижарасиз):
1 киши учун — ~$484
4 кишилик оила учун — ~$1 643

Харид қилиш қобилияти индекси: 44,5

Хавфсизлик рейтинги: 27-ўрин, индекс — 72,1

Энг қиммат давлатлар:
🇻🇮 АҚШ Виргин ороллари – 98,4
🇨🇭 Швейцария – 98,4
🇮🇸 Исландия – 83,4

Энг арзон давлатлар:
🇵🇰 Покистон – 19,9
🇦🇫 Афғонистон – 20,4
🇮🇳 Ҳиндистон – 24,4

Рейтинг фойдаланувчилар юборган реал харажатлар асосида тузилган бўлиб, турар жой, озиқ-овқат, транспорт, коммунал хизматлар ва бошқа сарф-харажатларни ўз ичига олади.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 АҚШ президенти Доналд Трамп Зеленскийни дунёни ядро уруши ёқасига ундаётган “ёмон одам” деб ҳисоблайди - The New York Times

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸 Трамп 12 та мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади

Улар қаторига Афғонистон, Мянма, Чад, Конго, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан ва Яман фуқаролари киради. Қарор “хорижий террорчилар” ва бошқа хавфсизлик таҳдидларидан ҳимояланиш мақсадида қабул қилинган. У 9-июндан кучга киради.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇷 Эрон олий раҳбари Ҳоманаий ядровий ёқилғи цикли тўлиқ якунланганини расман эълон қилди

"Бугун биз кондан тортиб электр станциясигача бўлган ядро ёқилғисини ишлаб чиқаришга қодирмиз."

Шунингдек, у ядровий музокаралардан сўнг Америка Қўшма Штатларини танқид қилди: "Сиз, америкаликлар, атом бомбаларига эгасиз ва дунёни оммавий қириб ташлаш имкониятини қўлингизда тутгансиз. Эрон давлати уранни бойитиш билан шуғулланиши керакми ёки ядро саноатига эга бўлиши керакми, бу сизга нима дахли бор?"

Ҳоманаий Америка Эроннинг радиофармацевтика, энергетика ва сувни тозалаш ускуналари соҳаларида ўзига қарам бўлишини исташини таъкидлади: "Америка томонига ва бошқаларга айтамиз: нима учун аралашиб, Эрон уранни бойитиши керакми ёки йўқми, деб айтмоқчи бўласиз? Бу сизнинг ишингиз эмас."

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺🇺🇸 Путин жазосиз қолганини ҳис қилмоқда ва гўё яна бир қанча "жавоблар" тайёрламоқда. Украинага қилинган ҳар бир янги зарба, дипломатиядаги ҳар бир янги кечикиш билан Россия бутун дунёга ўрта бармоғини кўрсатмоқда, - Зеленский Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбатга муносабати.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Зеленский Истанбулда музокараларни давом эттиришдан бош тортди

Украина Президенти энди музокаралардан фойда йўқлигини таъкидлаган. “Менимча, Истанбулдаги учрашувлардан ҳеч қандай ечим топмаймиз, музокараларни давом эттириш маъносиз. Биз Россияга ўт очишни тўхтатишни таклиф қиламиз. Тарафдорларимиз бизни қўллаб-қувватлашига ишонамиз. Ҳаммасига русларни ўзи айбдор”, деган Украина раҳбари.

Батафсил Gorizontда...