Gorizont
128K subscribers
16.5K photos
17.6K videos
8 files
19.4K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия Одесса портига "Герань-2" камикадзе дрони билан ҳужум қилди.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британия "урушга тайёрлик" режимига ўтмоқда, деди Бош вазир Стармер

“Бизга илғор армияга эга давлатлар таҳдид қилганда, энг яхши тўхтатувчи восита тайёр бўлиш ва тинчликни куч билан ҳимоя қила олишимизни намойиш қилишдир”, деди у.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇰🇿 Қозоғистонда вазир картошка нархи ошишида Ўзбекистонни айблади

“Беларусда ҳам, Россияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам картошка ҳосили яхши бўлмагани сабабли, картошка билан шундай ҳолат юзага келди. Қозоғистонда етарли даражада катта захиралар бор эди, биз ўтган йили уларни шакллантирган эдик. Бироқ фермерлар ҳам даромад кўриши керак эди, шу боис маълум вақт картошка экспортига тўсқинлик қилмадик. Бизда картошка тақчиллиги йўқ, лекин нарх кўтарилди”, деди иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи Истанбулда бошланиш арафасида. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Истанбулда Россия-Украина музокараларининг иккинчи босқичи бошланди

Делегациялар Чирўғон саройида учрашув ўтказмоқда. Ҳудудни қуролланган махсус полиция кучлари қўриқлаяпти. Икки мамлакат вакиллари белгиланган жойга етиб келишган, украиналик элчиларнинг бир қисми яна ҳарбий кийимда ташриф буюрган.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿🇦🇿 Озарбайжон аскарлари Қозоғистонда рус тилида ўқишдан бош тортди

Қозоғистон Миллий мудофаа университети раҳбарининг айтишича, тайёргарлик курсларига келган хорижлик ҳарбийлар аввалига рус тили курсидан ўтади. Шундан сўнг ҳарбий тайёргарлик бошланади.

Бироқ, Озарбайжондан келган аскарлар бунга рад жавобини бериб, қозоқ тилида ўқитмоқчи эканликларини айтишган. Университет раҳбари бу қарордан ҳайратда қолган.

Батафсил Gorizontда...
🇰🇿 Қозоғистонлик енгил атлетикачи Нора Жеруто Гуми шаҳрида (Жанубий Корея) ўтказилаётган Осиё чемпионатида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида 6 та медаль бор. Биринчи ўрин Нора Жеруто (3000 метр тўсиқдан югуриш), Даисй Жепкемеи (10000 метр)га насиб этди.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿 Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари эълон қилинди

Андижон вилояти – 05:00
Наманган вилояти – 05:00
Фарғона вилояти – 05:00
Тошкент вилояти – 05:10
Тошкент шаҳри – 05:10
Сирдарё вилояти – 05:20
Жиззах вилояти – 05:20
Самарқанд вилояти – 05:20
Сурхондарё вилояти – 05:25
Қашқадарё вилояти – 05:25
Навоий вилояти – 05:30
Бухоро вилояти – 05:30
Хоразм вилояти – 05:45
Қорақалпоғистон Республикаси – 05:50

Батафсил Gorizontда...
🇺🇿🇯🇵 “Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси”га старт берилди.

Тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади. “Yapon Mahorat Nuri” курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади. У ерда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ва ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатилади.

Шунингдек, WiseBridge махсус онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти яратилмоқда. Ушбу платформа 2025 йил июнь ойида фаолиятни бошлайди.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Украина ва Россиянинг Истанбулдаги музокаралари якунланди — РИА Новости

Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеровнинг баёноти:

- Россия томони ўт очишни тўхтатиш ва икки давлат етакчилари учрашувини ўтказишга рози бўлмади;

- Делегациялар оғир жароҳатланган ҳарбий асирлар, шунингдек 25 ёшгача бўлган асирларни тўлиқ алмашишга келишиб олди. Шунингдек, “6000 га 6000” шаклида ҳалок бўлганларнинг жасадлари алмашилади;

- Украина томони июн ойи охирида янги музокаралар раундини ўтказишни таклиф қилди;

- Россия можарони тартибга солиш бўйича ўз шартлари ёзилган меморандумни топширди, у кўриб чиқилади.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Украина ва Россиянинг Истанбулдаги музокаралари якунланди — РИА Новости Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеровнинг баёноти: - Россия томони ўт очишни тўхтатиш ва икки давлат етакчилари учрашувини ўтказишга рози бўлмади; - Делегациялар оғир жароҳатланган…
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Россия делегацияси раҳбари Мединский музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакилларига берган баёноти:

— Меморандум Украина томонига топширилди, унда тинчликка эришиш қадамлари тасвирланган. Унинг иккита мумкин бўлган сценарийси бор;

— Биз бир қанча амалий масалаларни ҳал қилдик, украиналик зобитларнинг 6000 нафар музлатилган жасадини бир томонлама тартибда топширмоқдамиз;

- Барча оғир ярадорлар ва оғир касаллар "ҳамма учун" формуласи бўйича алмаштирилади, ёш аскарлар ҳам ушбу формула бўйича алмаштирилади;

— Биз фронтнинг маълум ҳудудларида ўт очишни тўхтатишни алоҳида таклиф қилдик, ҳаммасини ҳарбийлар ҳал қилади. Оташкесим қўмондонлар аскарларнинг жасадларини олиб кетишлари учун амалга оширилмоқда;

— Бирорта ҳам ўғирланган бола йўқ, аскарларимиз қутқариб қолган болалар бор.

Батафсил Gorizontда...
🚫 ФАҚАТ КАТТАЛАР УЧУН..!!!

Ўша машҳур KulguHub канали энди телеграмда 😍

Каналга кириш👇
https://t.me/+B446C6CZp-kzMzk6
🇰🇿 Қозоғистонда армиянинг жанговар тайёргарлигини текшириш машқлари бўлиб ўтади

2-5-июн кунлари мамлакатнинг қатор ҳудудларида тадбирлар ўтказилади. Аҳолидан хотиржамликни сақлаш сўралмоқда.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇨🇳 “Си ўз ҳарбийларига 2027-йилгача Тайванга бостириб киришга тайёр бўлишни буюрган” Пентагон раҳбари

Пиг Хегсет Хитойнинг ҳужуми “муқаррар“ эканини айтди ва Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги АҚШ иттифоқчиларини мудофаа харажатларини оширишга чақирди.

Батафсил Gorizontда...
🇮🇱🇵🇸 Исроил мудофаа вазири ЦАХАЛга ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар жараёнининг ҳолатидан қатъи назар, Ғазо секторида ҲАМАСга қарши курашни давом эттиришга кўрсатма берганини айтди.

"Мен Исроил Мудофаа кучларига (ЦАХАЛ) музокараларга қарамасдан, ҲАМАСнинг Ғазо секторидаги барча нишонларига қарши ҳаракатларни давом эттиришни буюрдим. ҲАМАС ё гаровдагиларни озод қилади, ёки батамом йўқ қилинади", – дея Исраэл Кацнинг баёнотидан иқтибос келтирмоқда Ғарб оммавий ахборот воситалари.

Батафсил Gorizontда...
⁉️ Тошкентнинг қайси туманида яшайсиз?

Тошкент — катта ва гавжум шаҳар. Ҳар бир туманнинг ўзининг муаммоси ва ўзининг воқеалари бор.

Бугун Мирободда фавқулодда ҳолат, эртага Сергелида сув тошқини, кейинги куни Юнусабадда тирбандликлар. Ҳаммасидан вақтида хабардор бўлишни хоҳлайсизми?

🧭 Туманингизни танланг — ва яқинингиздаги воқеалардан дарҳол хабардор бўлинг:
📍 Юнусобод
📍 Миробод
📍 Яккасарой
📍 Чилонзор
📍 Учтепа
📍 Шайхонтоҳур
📍 Яшнобод
📍 Сергели

📍 Олмазор
📍 Мирзо-Улуғбек
📍 Бектемир

📍 Янгиҳаёт
📍 Тошкент вилояти
📍 Тошкентда яшамайман

Обуна бўлинг, ва Тошкентдаги энг муҳим хабарлардан биринчи бўлиб хабардор бўлинг! Бундай янгиликларни ТВда корсатишмайди!
Gorizont
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Россия делегацияси раҳбари Мединский музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакилларига берган баёноти: — Меморандум Украина томонига топширилди, унда тинчликка эришиш қадамлари тасвирланган. Унинг иккита мумкин бўлган сценарийси бор; — Биз бир қанча…
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Украина бўйича Россия меморандумининг асосий шартлари:

- Қрим, ЛХР, ДХР, Запорижжя ва Херсон вилоятларини Россия Федерацияси таркибига халқаро тан олиш;

- Украинанинг ҳар қандай ҳарбий иттифоқ ва коалицияларга қўшилишини тақиқлаш;

- Украина қўшинларини Россиянинг янги ҳудудларидан олиб чиқиб кетиш ва 30 кунлик сулҳ ўрнатиш;

- Украинадаги миллатчилик тузилмаларини тарқатиб юбориш;

Украинада ядро қуролини олиш ва жойлаштиришни тақиқлаш;

- Нацизмни улуғлаш ва тарғиб қилишни қонун билан тақиқлаш;

- Рус тилига расмий мақомини бериш;

- Украинада ҳарбий ҳолатни бекор қилиш ва сайловлар ўтказиш

Батафсил Gorizontда...
🇪🇪🇬🇧🇷🇺 Агар Эстонияга қарши ҳар қандай ҳарбий провокация содир бўлган тақдирда Буюк Британия Россия билан урушга киришади - Британия ҳарбийлари манбаси

Шунингдек, Буюк Британия Россияга қарши курашиш учун 12 та атом сув ости кемасини қуради. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати сайтида тарқатилган баёнотда айтилди.

Батафсил Gorizontда...