Gorizont
128K subscribers
16.5K photos
17.6K videos
8 files
19.4K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇷🇺🇺🇦 "Адолатли Россия — Ҳақиқат учун" партияси раиси Сергей Миронов Россияда террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш таклифини илгари сурди.

"Қотил террорчилар учун ҳақиқий адолатли жазо бу фақат ўлим бўлиши мумкин. Фракциямиз бир неча бор террорчилар ҳамда уларнинг шериклари учун ўлим жазосини тиклашни талаб қилган ва биз ушбу қарорга эришамиз. Террорчилик актини содир этганлар билан инсонпарварлик ўйнашни бас қилишимиз керак", — дейди Миронов.

Унинг таъкидлашича, "даҳшатли ва ноинсоний ҳаракат" "Владимир Зеленский режимининг" асл моҳиятини очиб берган.

"Барчамиз болаларимиз келажаги ҳақида гапиришимиз керак бўлган кунда бандерачилар бегуноҳ одамларга оғриқ ва мусибат олиб келди", — дейди у. Мироновнинг фикрича, Зеленский режими бутунлай йўқ қилиниши, "Украина можаросининг асосий сабаблари илдизи қуритилиши" ва Украинанинг нейтрал мақоми таъминланиши керак.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Зеленский “Ўргимчак тўри” операцияси ҳақида:

"Режалаштириш бошланганидан самарали амалга оширишгача бўлган вақт бир йил, олти ой ва тўққиз кун. Бизнинг фаолиятимиз энг кенг қамровли ҳисобланади. Операцияга тайёргарлик кўрган одамларимиз ўз вақтида Россия ҳудудини тарк этган. Албатта, ҳозир биз ҳамма нарсани айта олмаймиз, лекин Украинанинг бу ҳаракатлари тарих китобларида албатта қолади."

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Илон Маск “Ўргимчак тўри” операцияси ҳақида:

"Дронлар урушнинг келажаги. Бошқариладиган самолётлар эмас"

Батафсил Gorizontда...
🇰🇬 Бишкекдаги футбол турнирида Президент энг яхши ҳужумчи бўлди

“Энг яхши ҳужумчи” номинациясига Президент Садир Жапаров лойиқ кўрилган, у турнир давомида 7 та гол киритган. Давлат раҳбари ўз мукофотини “Ийман” жамоасига топширган.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇪🇺 Қўшма Штатлар Европадаги иттифоқчиларини ва Украинани Россия ҳаво базаларига кечаги ҳужумга "номутаносиб жавоб" тайёрлаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг стратегик объектларига кечаги ҳужумдан сўнг Украинанинг барча ҳудудлари шай ҳолатга келтирилди.

Украина расмийлари Россия ўзининг ОТРК ва ҳатто Орешникдан фойдаланиши мумкинлигини даъво қилмоқда.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇺🇸 АҚШда эркак яҳудийларга ҳужум қилди

Колорадо штатининг Боулдер шаҳридаги савдо марказида фуқаро Ғазода асирга тушиб қолган ватандошлари хотирасига маросим уюштирган яҳудийларга қарата ҳужум қилган.

Ҳодиса оқибатида бир неча киши жароҳат олган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Батафсил Gorizontда...
🇵🇱 Карол Навроский Полшадаги президент сайловларида ғалаба қозонди

Навроский қарийб 51 фоиз овоз тўплаган ҳолда ютиб чиққан. Унга рақобатчи дея таъкидланган Рафал Трзасковский эса 49 фоиз овоз билан ютқазган.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг Россиядаги “Белая” авиабазасига ҳужуми оқибатларининг сунъий йўлдошдан кўриниши

Битта аэродромда 8 та стратегик самолёт, жумладан, 4 та ТУ-95МС ва 4 та ТУ-22М3 йўқ қилингани акс этган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Кечаги хужум ортидан Россияда фуралар текшируви бошланди.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг “Белая” авиабазасидаги ёнаётган самолётлар

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Зеленский: Йўқотишлар Россияни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилади

Унинг сўзларига кўра, “Ўргимчак тўри” операцияси Украина нозик зарбалар беришга қодир эканлигини кўрсатди ва бу нафақат унинг мудофаасини, балки бутун Европа хавфсизлигини мустаҳкамлайди.

Зеленский таъкидлашича, агар Россия Беларус ҳудудидан ҳужумлар тайёрлаётган бўлса, разведка маълумотлари шуни кўрсатадики, иттифоқчилар ҳозирданоқ қўллаб-қувватлашни кучайтириши керак.

"Қурол ишлаб чиқариш - асосий омил. Украинани мустаҳкамлаш - бу урушни тугатиш ва унинг кенгайишига йўл қўймаслик", - деди президент.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇺 “Миссия” лойиҳасининг навбатдаги сонида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг Россияга ташрифи давомида бўлиб ўтган муҳим учрашувлар ва тадбирлар батафсил ёритилган.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия Одесса портига "Герань-2" камикадзе дрони билан ҳужум қилди.

Батафсил Gorizontда...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британия "урушга тайёрлик" режимига ўтмоқда, деди Бош вазир Стармер

“Бизга илғор армияга эга давлатлар таҳдид қилганда, энг яхши тўхтатувчи восита тайёр бўлиш ва тинчликни куч билан ҳимоя қила олишимизни намойиш қилишдир”, деди у.

Батафсил Gorizontда...