Gorizont
128K subscribers
16.5K photos
17.6K videos
8 files
19.4K links
Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲

Админ: @bavariyFC
Download Telegram
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг бугунги "Ўргимчак тўри" операцияси натижасида:

- 4 та Ту-95Мс стратегик бомбардимончи самолётлари
- 2 та Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолётлари
- 1 та Ан-12 ҳарбий транспорт самолёти йўқ қилинди.

Бугун Россиянинг ядровий қурол ташийдиган самолётлари сақланаётган аэродромлар ялпи ҳужумга учради. Россиянинг бешта ҳудудидаги стратегик аэродромларга FPV-дронлар билан зарба берилди. Фронтдан 1 800 км масофада жойлашган Мурманскнинг Оленя ҳаво базаси ҳамда 4 400 км узоқликдаги Иркутск вилоятининг Белая аэродроми шулар жумласидан.

Ту-95МС ҳамда Ту-22М3 стратегик бомбардимончилари ядровий триаданинг бир қисми ҳисобланади. Улардан биринчиси қарийб 60 миллион, иккинчиси эса 100 миллион АҚШ долларига баҳоланади.

Бироқ гап самолётларнинг нархида эмас, балки Россияда уларнинг ўрнини эгаллаш учун актив йўқлигида. Боиси уларни ишлаб чиқариш аллақачон тўхтатилган. Замонавий рус ҳарбий саноати эса бундай мураккаб технологияни ишлаб чиқаришга ортиқ қодир эмас.

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг бугунги "Ўргимчак тўри" операцияси натижасида: - 4 та Ту-95Мс стратегик бомбардимончи самолётлари - 2 та Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолётлари - 1 та Ан-12 ҳарбий транспорт самолёти йўқ қилинди. Бугун Россиянинг ядровий қурол ташийдиган…
🇷🇺🇺🇦 Украина армияси Россия ҳарбий аэродромларига ҳужумга бир ярим йилдан ортиқ тайёргарлик кўрганОАВ

“Ўргимчак тўри” номли махсус операциясида дронлар юк машинасига яширилган. Сунъий йўлдошдан берилган буйруқ бўйича фура томи очилиб, нишонларга ҳужум қилинган. Расмларда операцияга жалб қилинган дронлар тасвирланган.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Россия аэродромидаги стратегик бомбардимончи самолётларга ҳужум видеоси.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦 Россия қуролли кучлари Украина Қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинларининг ўқув муассасасига зарба берди.

Маълум бўлишича, 12 киши ҳалок бўлган ва 60 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Батафсил Gorizontда...
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украина Трампни Россияга қилинган ҳужумлар ҳақида олдиндан хабардор қилган - Axios

Батафсил Gorizontда...
🇺🇦🇷🇺 Украинанинг "Ўргимчак тўри" махсус операцияси натижасида руслар стратегик авиациясининг 36 фоиздан ортиғини йўқотди, - журналист Виталий Глагола

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Эртага Россия Федерацияси билан музокараларда делегациямизга мудофаа вазири Умеров бошчилик қилади, - Зеленский Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги Истанбулдаги музокаралар Чираган саройида бўлиб ўтиши мумкин, деб ёзмоқда ОАВ. Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Украина эртага Истанбулдаги музокараларда тақдим этадиган тинчлик шартлари:

▪️30 кунлик тўлиқ ўт очишни тўхтатиш;
▪️"Ҳаммаси учун ҳамма " тамойили бўйича маҳбуслар алмашинуви;
▪️Зеленский ва Путин учрашуви;
▪️Украина кучлари учун ҳеч қандай чекловлар йўқ;
▪️Ҳудудларни рус деб тан олмаслик;
▪️Россия Федерациясидан товон пули;
▪️Ҳозирги фронт чизиғидан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар.

Россия делегацияси аллақачон Туркияга жўнаб кетган.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Украина ядровий мувозанатни бузди

Украина Хавфсизлик хизмати “Ўргимчак тўри” номли махсус операцияни амалга оширди. Шубҳасиз, бу воқеа тарихга Россия ўз ядровий қалқонининг бир қисмини йўқотган лаҳза сифатида кириши аниқ. Ateo Breaking канали маълумотига кўра, ҳужум натижасида 41 та стратегик ҳарбий самолёт йўқ қилинди ёки ишдан чиқарилди — айнан шу бомбардимончилар ядровий ракеталарни ташувчи куч сифатида хизмат қиларди.

Операция жуда пухта ишлаб чиқилди: украиналиклар дронларни яширинча Россияга олиб кирган, уларни махсус контейнерларда юк машиналарида яширишган. Керакли пайтда бу контейнерларнинг томи очилган ва дронлар тўғридан-тўғри Россия ҳудудидан учиб чиқиб, бомбардимончи самолётларга зарба берган.

Ҳеч шубҳасиз, бу Москвага қарши энг кучли зарбалардан бири бўлди. Бундай самолётларнинг йўқотилиши — шунчаки статистик йўқотиш эмас, балки Россиянинг доим мақтаниб келган ядровий тийиб туриш тизими учун катта зарба.

Кремл ваҳимани кўрсатмасликка ҳаракат қилмоқда: заиф кўринмаслик учун Истанбулдаги музокараларни давом эттирмоқда. Аммо ичкарида Украинанинг инфратузилмаси ва шаҳарлари бўйича “қасос” зарбалари тайёрланмоқда.

Энг муҳими: Украина нафақат фронтда, балки Россиянинг стратегик кучига ҳам зарба бера олишини кўрсатди. Энди бу оддий ҳудудий уруш эмас — бу “буюк держава” мақомига қилинган ҳужумдир.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Россия Мудофаа вазирлиги:

"Бугун Киев FPV дронлари ёрдамида Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги аэродромларга қарши теракт содир этди. Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги ҳарбий аэродромларда содир этилган барча терактлар қайтарилди.

Мурманск ва Иркутск вилоятларида аэродромлар яқинида жойлашган ҳудуддан FPV дронларининг учирилиши натижасида бир нечта самолётлар ёниб кетди. Ёнғинлар ўчирилди. Ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар орасида қурбонлар йўқ. Терактлар иштирокчиларининг бир қисми қўлга олинган."

Батафсил Gorizontда...
Gorizont
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг бугунги "Ўргимчак тўри" операцияси натижасида: - 4 та Ту-95Мс стратегик бомбардимончи самолётлари - 2 та Ту-22М3 стратегик бомбардимончи самолётлари - 1 та Ан-12 ҳарбий транспорт самолёти йўқ қилинди. Бугун Россиянинг ядровий қурол ташийдиган…
🇷🇺🇺🇦 Бундан роппа-роса 29 йил олдин айнан шу кунда, Украина ўзининг сўнгги ядро қуролини Россия Федерациясига топшириб, ядросиз давлатга айланганди.

1991 йилда Украина ҳудудида 130 та СС-19 қитъалараро баллистик ракеталар, 46 та СС-24, 43 тагача Ту-95МС ва Ту-160, 2156 тагача стратегик ядро каллаклари ва 4200 тагача тактик ядро каллаклари мавжуд бўлган.

Батафсил Gorizontда...
Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 https://t.me/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈
🇷🇺🇺🇦 Россия аэродромларига ҳужумлар – махсус хизматларнинг муваффақиятсизлиги— деди Россия Давлат Думаси депутати.

Давлат Думаси депутати Андрей Гурулёвнинг айтишича, Иркутск вилоятидаги аэродромга уюштирилган ҳужум Россия хавфсизлик хизматларининг жиддий хатоларини кўрсатмоқда.

«Йўллар бўм-бўш, хоҳлаган одам хоҳлаган нарсани олиб келиши мумкин. Афсуски, ҳозиргача ҳеч қандай чоралар кўрилмаган. Айрим вилоятларда назорат постлари ўрнатилган бўлса-да, кўплаб жойларда йўл-патрул хизматлари тугатилган, камералар орқали назорат қилиш билан чекланиб қолишган», — деди у.

Гурулёвнинг фикрича, ҳар бир стратегик объектнинг йўқотилиши жиддий оқибатларга олиб келади.

«Ким бу ишлар билан шуғулланган, қандай қилиб ҳужумчилар етиб келган, нима сабабдан аэродром қўриқланмаган — буларни ҳар томонлама ўрганиш ва тегишли хулосалар чиқариш керак», — дея таъкидлади у.

У бу ҳолатни «кимдир бу учун бош билан жавоб бериши керак» деб баҳолади.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 7 миллиард доллар - бу “Ўргимчак тўри” махсус операцияси натижасида кеча йўқ қилинган Россия стратегик авиациясининг тахминий қиймати, - Украина хавфсизлик хизмати

“Россиянинг асосий аэродромларидаги стратегик қанотли ракета ташувчиларнинг 34 фоизи йўқ қилинди”, — дейилади махсус хизмат хабарида.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 Кеча Россиядаги аэродромларга ҳужум қилган дронлар Россиянинг ўзида, Челябинскдаги ижарага олинган омборда йиғилган.

ОАВ маълумотларига кўра, дронлар назарий жиҳатдан Қозоғистондан олиб келиниши мумкин, лекин улар Россия ичида ҳам яратилиши мумкин: эҳтиёт қисмларни Хитой бозорларида сотиб олиш осон, портловчи моддаларни эса сапёрлардан сўраш мумкин.

Батафсил Gorizontда...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦🇹🇷 Россия делегацияси Украина билан бугун Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланиши режалаштирилган музокараларда иштирок этиш учун Истанбулга етиб келган.

Россия ёзувчилар уюшмаси раиси Мединский Украина билан музокаралар учун Истанбулга келди.

Батафсил Gorizontда...
🇷🇺🇺🇦 "Адолатли Россия — Ҳақиқат учун" партияси раиси Сергей Миронов Россияда террорчилар учун ўлим жазосини жорий этиш таклифини илгари сурди.

"Қотил террорчилар учун ҳақиқий адолатли жазо бу фақат ўлим бўлиши мумкин. Фракциямиз бир неча бор террорчилар ҳамда уларнинг шериклари учун ўлим жазосини тиклашни талаб қилган ва биз ушбу қарорга эришамиз. Террорчилик актини содир этганлар билан инсонпарварлик ўйнашни бас қилишимиз керак", — дейди Миронов.

Унинг таъкидлашича, "даҳшатли ва ноинсоний ҳаракат" "Владимир Зеленский режимининг" асл моҳиятини очиб берган.

"Барчамиз болаларимиз келажаги ҳақида гапиришимиз керак бўлган кунда бандерачилар бегуноҳ одамларга оғриқ ва мусибат олиб келди", — дейди у. Мироновнинг фикрича, Зеленский режими бутунлай йўқ қилиниши, "Украина можаросининг асосий сабаблари илдизи қуритилиши" ва Украинанинг нейтрал мақоми таъминланиши керак.

Батафсил Gorizontда...